ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 й. 654-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2021 й.

N 654



АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур банднинг учинчи хатбошиси 2024 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2022 йил мартга қадар жисмоний шахсларнинг дала томорқа ер майдонлари рўйхати шакллантирилишини ва ушбу маълумотларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этиб борилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий суд ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг ахборот тизимига ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига судлар томонидан чиқарилган никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлик тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборот тизимидан онлайн режимда ушбу қарорлар чиқарилган кунда қабул қилинишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.

Бунда, суднинг қарорларига мувофиқ болаларнинг ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс қарамоғида қолдирилганлиги ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ва болалар тўғрисидаги маълумотлар бўйича ўзаро электрон ахборот алмашинуви таъминлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни автоматик тарзда, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишнинг янги тартибига асосан нафақа миқдори ошиши назарда тутилган фуқаролардан қўшимча ариза ва ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

Бунда, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари оиладаги 18 ёшгача бўлган болалар сонини инобатга олган ва амалдаги тўлов муддатларидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисобланади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги

654-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот

алмашинуви доирасидаги маълумотлар

РЎЙХАТИ*

           

Т/р

     

Ташкилот номи

     

Талаб этиладиган маълумотлар

       

         

I. ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

ВА ИДОРАЛАР БЎЙИЧА

        

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Маҳаллий бюджетда ва бошқа манбаларда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг режаси тўғрисида маълумот.


2. Олий таълим ташкилотлари томонидан ҳисобланган стипендиялар миқдори тўғрисида маълумот.


3. Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялар, олинган дивидендлар тўғрисида маълумот.


4. Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.


1.1

Солиқ қўмитаси


1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган даромадлар тўғрисида маълумот.


2. Жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор, ёлланган ходим сифатидаги мақоми ва тўланган қатъий солиқ суммаси тўғрисида маълумот.


3. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумот.


4. Корхоналарнинг таъсисчилари ва таъсис этилган корхонанинг устав фондидаги улуши тўғрисида маълумот.


5. Жисмоний шахсларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи тўғрисида маълумот.


1.2

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:


1. Кўчмас мулк манзили ва кадастр рақами тўғрисидаги маълумотлар.


2. Якка тартибдаги уй-жойнинг умумий ер майдони ва қурилиши ости майдони тўғрисида маълумот.


3. Деҳқон хўжаликларининг ер майдони тўғрисида маълумот.


1.3

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси***


1. Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар ва уларга тўланган пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар миқдорлари тўғрисида маълумот.


2. Ўзгалар парваришига муҳтож 80 ёшга тўлган кексаларни ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилаётганлар шахслар тўғрисида маълумот.


2.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилувчилар (ишсиз, иш изловчи, ишсизлик нафақаси ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


2. Жамоат ишларида қатнашганлар ва уларга тўланган ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот.


3. Фуқароларга вазирлик тизимидаги жамғармалар томонидан берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.


4. Ташкиллаштирилган ҳолда чет элга вақтинча ишга юборилганлик тўғрисидаги маълумотлар.


2.1

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида маълумот.


2. Якка-ёлғиз шахсларга ажратилган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари тўғрисида маълумот.


3. Болалар уйи, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида тарбияланаётган шахслар тўғрисида маълумот.


4. "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида тарбияланаётган шахслар тўғрисида маълумот.


5. Протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг техник воситалари ва ҳаракатланиш воситалари тўғрисида маълумот.


2.2

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


1. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида берилган субсидиялар тўғрисида маълумот.


2. "Онлайн маҳалла" электрон платформасига киритилган оилалар тўғрисида маълумот.

3.

Соғликни сақлаш вазирлиги

1. Бепул тиббий хизматлар олиш учун берилган ордерлар.


2. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турганлиги тўғрисида маълумот.


3. Онкологик касалликлар билан узоқ муддатли даволанишда бўлган шахслар тўғрисидаги маълумот.


4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва ушбу варақалар расмийлаштирилган шахслар тўғрисидаги маълумот.


4.

Ички ишлар вазирлиги

1. Жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган ёки ишончнома асосида фойдаланилаётган автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилган сана, тури, маркаси, техник ҳолати ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


2. Фуқароларга берилган паспортлар тўғрисида маълумот.


3. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган яшаш гувоҳномалари тўғрисида маълумот.


4. Фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.


5. Жазони ижро этиш муассасаларида бўлган, шу жумладан чет элда жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахслар тўғрисида маълумот.


6. "Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни олувчилар тўғрисида маълумот.


5.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари тўғрисида маълумот.


2. Васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисида маълумот.


3. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари тўғрисида маълумот.


4. Ўн саккиз ёшдан ошган мактаб ўқувчилари тўғрисида маълумот.


5. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчиларни уй-жой билан таъминлаш "Онлайн навбат" ахборот тизимига киритилган болалар тўғрисида маълумот.


6. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (ота-оналар тўлови бўйича имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


7. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (бепул қишки кийим-бош, дарсликлар тўплами, ота-оналар тўловида имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


6.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги**


Талаба (тингловчи)лар (таълим ташкилоти, уқиш шакли, ўқиш тури, таълим курси, йўналиши ва бошқалар) тўғрисида маълумот.


7.

Транспорт вазирлиги

1. Фуқароларнинг айрим тоифаларига транспорт (шаҳар, ҳаво, темир йўл)да имтиёзли юриш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида маълумот.


2. Йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланадиган юридик шахслар томонидан лицензиялар берилган автотранспорт воситалари ва уларнинг эгалари тўғрисида маълумот.


8.

Адлия вазирлиги

1. Оила аъзоларининг фуқаролик ҳолати тўғрисида маълумот.


2. Оила таркиби тўғрисида маълумот.


3. Қайд этилган фуқаролик ҳолатлари (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги, вафот этганлик ва бошқалар) тўғрисида шу жумладан, чет элда қайд этилган ҳолатлар тўғрисида маълумот.


8.1

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги


1. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига бириктирилган ЖШШИРлар тўғрисида маълумот.


2. Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида ҳамда уларнинг чет элга бориш мақсадлари, ёши ва мамлакатлари тўғрисида маълумот.


9.

Марказий банк

1. Жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларидаги маблағлар тўғрисида маълумот.


2. Олинган пул ўтказмалари тўғрисида маълумот.


3. "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредит олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумот.


10.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси


Жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумот.


          

II. БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР БЎЙИЧА

       

1.

АТ "Халқ банки"

1. Тўланган (тўланмаган) болалар нафақаси, моддий ёрдам ва бошқа тўловлар, қайтарилган маблағлар ҳамда ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлар тўғрисида маълумот.


2. Фуқаролар номига очилган ва актив бўлган банк пластик карталар тўғрисида маълумот.


3. Нафақа ва моддий ёрдам ва бошқа тўловлар учун молиялаштирилган, тўланган ва тўланмасдан тегишли маҳаллий бюджетга қайтарилган маблағлар миқдорлари ва нафақа олувчилар тўғрисида маълумот.


2.

Ўзбекистон Банклари ассоциацияси


Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг кредит тарихига оид маълумот.


       

*) Реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш дастурий комплекс ва маълумотлар базаси тузилмасига аралашиш ҳуқуқисиз ЖШШИРга асосан берилади.


**) Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари хамда касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейлар бўйича тақдим этилади.


***) Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича маълумотлар тақдим этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь








































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск