Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2004 й. 532-сон "Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2004 й.

N 532



ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИНИНГ

1000 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Хоразм Маъмун академиясининг бой илмий меросини ҳар томонлама ўрганиш, ёш авлод қалбида миллий ифтихор ва мамлакатимизнинг тарихий ўтмишига чуқур ҳурмат туйғусини камол топтириш, шунингдек Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейи юксак ташкилий даражада нишонланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 32-сессиясида Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш бўйича юбилей тадбирларида ЮНЕСКОнинг иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси таркиби ҳамда тадбирлар дастури 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


Ташкилий қўмита (Ш.М. Мирзиёев) Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича 2-иловага мувофиқ чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, "Ибн Сино" ҳамда "Олтин мерос" жамғармалари, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2005 йил октябрь ойида "Хоразм Маъмун академияси ва унинг жаҳон илм-фани тараққиётидаги ўрни" мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни таъминласин.


4. Хоразм вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда жамғармалар билан биргаликда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш доирасида Урганч ва Хива шаҳарларида ўтказилиши белгиланган тадбирларни амалга оширсин.


5. "Ўзбектуризм" миллий компанияси Хоразм Маъмун академиясининг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган тарихий ҳиссасининг кенг реклама ва тарғиб қилинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилишини кенг ёритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 сентябрдаги

532-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

бўйича республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

1.

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

2.

Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Бобожонов И.

-

Хоразм вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

4.

Султонов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)

5.

Азизхўжаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири


6.

Аъзамов Қ.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари

7.

Каримов А.

-

"Олтин мерос" жамғармаси раиси

8.

Жўраев Т.И.

-

Халқ таълими вазири

9.

Бобокалонов З.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

10.

Икромов А.

-

Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси масъул котиби

11.

Йўлдошев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


12.

Эргашев Ш.

-

Ибн Сино жамғармаси раиси


13.

Норов В.И.

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

14.

Шоғуломов Р.Ш.

-

Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори


15.

Кўчимов А.К.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


16.

Ҳазратқулов М.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


17.

Тохтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси


18.

Избасаров А.Ф.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


19.

Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


20.

Мурод Муҳаммад Дўст


-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори


21.

Ҳусанбоев Б.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


22.

Сафаров К.

-

Маъмун академияси раиси


23.

Қўзиев Т.

-

Бадиий академия раиси


24.

Убайдуллаев Б.

-

Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси


25.

Мадаминов М.

-

Хоразм вилоятининг Хива тумани ҳокими

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 сентябрдаги

532-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хоразм Маъмун академиясининг

1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар мазмуни


Муддатлари


Бажариш учун масъуллар


I. ЮНЕСКО иштирокидаги халқаро тадбирлар

1.

"Хоразм Маъмун академияси ва унинг дунё илм-фани тараққиётидаги ўрни" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш

2005 йил

октябрь

Фанлар академияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Бадиий академия,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2.

"Хоразм Маъмун академияси ва унинг дунё илм-фани тараққиётидаги ўрни" мавзуида халқаро илмий конференция маърузалари тезисларини эълон қилишга тайёрлаш

2005 йил

октябрь-ноябрь

ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси

3.

Хоразм Маъмун академиясини замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш

2004 йил

ноябрь-декабрь

ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси

4.

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш

2005 йил

октябрь-ноябрь


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

II. Илмий-тадқиқот ва ноширлик ишлари

5.

Хоразм Маъмун академиясининг миллий ва жаҳон фани хазинасига қўшган ҳиссасини очиб беришга доир илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ушбу ишларнинг натижаларини нашр этиш

2004-2005

йиллар

давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Фанлар академияси

6.

Хоразм Маъмун академияси ҳақида илмий ва бадиий асарларни чоп этиш

2004-2005

йиллар

давомида

Фанлар академияси,

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,

"Шарқ" матбаа компанияси

7.

Хоразм Маъмун академияси тўғрисида илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш

2005 йил

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

8.

"Хоразм воҳасининг таниқли илм-фан намояндалари сиймоси тасвирий санъат асарларида" кўргазмасини ташкил этиш

2004-2005

йиллар

давомида


Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Бадиий академия

9.

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган почта маркалари, конвертлар чиқариш ва уларнинг савдосини ташкил этиш

2005 йил


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

III. Оммавий-маърифий ва ташкилий тадбирлар

10.

Ўқув юртларида Хоразм Маъмун академияси олимларининг хизматларини тарғиб этишга йўналтирилган маърифий курсларни ташкил этиш

2004-2005

йиллар

давомида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Фанлар академияси

11.

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни акс эттирувчи туркум телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда материаллар бериб бориш

2004-2005

йиллар

давомида


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,

"Ўзтелерадио" компанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

"Жаҳон" ахборот агентлиги

12.

Хоразм Маъмун академиясининг жаҳон тамаддунини ривожлантиришдаги тарихий ҳиссасини чет элда ва мамлакат ичида кенг реклама ва тарғиб этишни таъминлаш

2004-2005

йиллар

давомида

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Фанлар академияси

13.

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги рамзини тайёрлаш

2005 йил


Бадиий академия,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

             


































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск