ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2021 й. 655-сон "Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2021 й.

N 655



ОЛИЙ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш ва бошқариш механизмлари ҳамда таълим муассасаларининг асосий мақсади ва вазифалари;

мутахассис кадрларни тайёрлаш тартиби, таълим муассасалари курсантлари, тингловчилари ҳамда раҳбар ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

таълим муассасаларининг молиявий, мулкий ҳамда халқаро ҳамкорлик муносабатларини тартибга солиш.


2. Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

ўз тизимидаги олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси фаолияти мунтазам назорат қилинишини таъминласин, уларга юклатилган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 октябрдаги

655-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Олий ҳарбийлаштирилган

таълим муассасаси номи


Тизимида олий ҳарбийлаштирилган

таълим муассасаси бўлган вазирлик

ва идора номи


1

Ички ишлар вазирлиги академияси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


2

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 октябрдаги

655-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида:


а) 1-иловада:


1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ҳарбий" сўзи "олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-бандда:

бешинчи хатбоши "ҳарбий" сўзидан кейин "ҳамда ҳарбийлаштирилган" сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбоши "ҳарбий" сўзидан кейин "ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-илованинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "ҳарбий" сўзи "олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 2-бандидаги "ва ҳарбий олий" сўзлари "олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 октябрь













































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск