ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2021 й. ПҚ-5270-сон "Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2021 й.

N ПҚ-5270



ТУРИЗМ, МАДАНИЙ МЕРОС ВА МУЗЕЙШУНОСЛИК

СОҲАЛАРИДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ

УЗЛУКСИЗ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида халқаро стандартларга мос узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёнини йўлга қўйиш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида:


1. Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:

а) "Ипак йўли" туризм халқаро университетини "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номлаш;

б) "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетини (кейинги ўринларда - Университет) Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда ушбу соҳаларни илмий ва инновацион тадқиқ этиш бўйича илмий муассасага айлантириш;

в) қуйидагиларни:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва сервис коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва маданий мерос техникумларини (кейинги ўринларда - Маданий мерос техникумлари) ташкил этиш;

Самарқанд туризм ва сервис техникумини Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми ҳамда Бухоро туризм техникумини Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми деб қайта номлаш;

Туризмни ривожлантириш институти, Маданий мерос техникумлари, Андижон, Зомин ва Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежлари ҳамда Тошкент туризм ва бизнес коллежини Туризм ва спорт вазирлиги тузилмасидан Университет тузилмасига ўтказиш;

г) Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиалини ташкил этиш;

д) Университетни Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд археология институтининг илмий ва инновацион тадқиқотлар соҳасидаги ҳамда методик йўналишлардаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган этиб белгилаш;

е) "Ипак йўли" давлатлари тарихи, санъати ва цивилизацияларини тадқиқ ва намойиш этиш учун Университет ҳузурида:

"Ипак йўли" халқаро тадқиқот институти;

"Ипак йўли" музейи;

"Ипак йўли" арт-резиденцияси;

"Ипак йўли" санъат галереяси;

Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети Васийлик кенгашининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Университетнинг Васийлик кенгашига:

Туризмни ривожлантириш институти, "Ипак йўли" халқаро тадқиқот институти, "Ипак йўли" музейи, "Ипак йўли" арт-резиденцияси, "Ипак йўли" санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш марказининг тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш;

Туризмни ривожлантириш институти, "Ипак йўли" халқаро тадқиқот институти, "Ипак йўли" музейи, "Ипак йўли" арт-резиденцияси, "Ипак йўли" санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларга уларнинг иш ҳажми ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча ойлик устамалар белгилаш;

Университет бош менежери ва ректорининг вазифа ҳамда функцияларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилади;

б) ҳар йили Университетга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 100 та ўрин ажратилади.

Бунда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган маблағлардан мазкур мамлакатлар фуқароларига иқтисодий класс тоифасидаги бир йилда бир маротаба бир марталик келиб-кетиш авиа чипталарини харид қилиш, ҳар ойда 500 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида стипендия ажратиш, ётоқхона ҳаражатлари учун ҳар ойига 100 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, бой архитектураси, маҳаллий урф-одатлари ва анъаналари билан хорижий талабаларни таништириш мақсадида бир йилда икки маротаба Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига саёҳат қилиши учун 100 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва изланувчилари учун хизмат турар жойи сифатида 20 та уй-жой ажратиб берилишини таъминласин.


4. Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

а) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига қарашли, Самарқанд шаҳри, Махмуд Қошғарий кўчаси, 85/а-уй манзилида жойлашган, ўқув жараёнида фойдаланилмаётган бинони "Ипак йўли" арт-резиденциясига;

Самарқанд вилояти ҳокимлигига қарашли, Самарқанд шаҳри, Нодирабегим кўчаси, 4а-уй манзилида жойлашган ётоқхона биносини Самарқанд ветеринария медицинаси институтига;

б) Кинематография агентлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳри, Беруний кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган собиқ кинотеатр биносини "Ипак йўли" санъат галереясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилишини таъминласин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Кинематография агентлиги бир ой муддатда мазкур бандда келтирилган бино ва иншоотларни бепул ўтказиб бериш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини таъминласин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларидаги истиқболли мутахассислар, айниқса педагоглар, илмий кадрлар ва реставраторларни танлаш ва уларнинг таълим олишини ташкил этиш учун "Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2022-2026 йилларда хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) жорий қилинади;

Дастур доирасида мутахассисларни хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларида таълим олишга юбориш "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижда таълим олиш учун номзодларни танлаб олиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;

Дастур доирасида 50 нафар иқтидорли мутахассислар, шу жумладан уларнинг 40 нафари магистратура босқичида ва 10 нафари докторантура (PhD) босқичида ўқитилади;

Дастур доирасида хорижий таълим ва илмий муассасаларда таҳсил олиб, магистратура ва докторантурани битириб қайтган мутахассисларга Туризм ва спорт вазирлигининг йўлланмаси асосида таълим муассасалари ҳамда маданий мерос ва музейшунослик соҳаларидаги ташкилотларда камида 5 йил давомида узлуксиз фаолият олиб бориш ёки хорижда таълим олиш харажатларини 12 ой давомида икки баравар миқдорда "Эл-юрт умиди" жамғармасига қайтариш мажбурияти юкланади.


6. Белгилансинки:

а) Маданий мерос техникумлари фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

б) Туризмни ривожлантириш институти фаолиятини молиялаштириш:

бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, шартнома асосида бажариладиган таълим ва бошқа хизматлардан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

в) "Ипак йўли" халқаро тадқиқот институти, "Ипак йўли" музейи, "Ипак йўли" арт-резиденцияси, "Ипак йўли" санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, шартнома асосида бажариладиган хизматлардан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

г) Университетнинг Тошкент филиали фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Туризм ва спорт вазирлиги:

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Университет кутубхонаси, унинг ташкилий тузилмасига кирувчи техникумлар ва коллежлар ҳамда Туризмни ривожлантириш институтининг лабораториясини замонавий ускуналар ва бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар Университет ҳузуридаги "Ипак йўли" халқаро тадқиқот институти, "Ипак йўли" музейи, "Ипак йўли" арт-резиденцияси, "Ипак йўли" санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил 1 майга қадар Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиалини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Университетнинг Тошкент филиали ҳамда мазкур қарорга мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институтига берилаётган бино ва иншоотларнинг реконструкция қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.


8. Молия вазирлиги:

"Ипак йўли" халқаро тадқиқот институти, "Ипак йўли" музейи, "Ипак йўли" арт-резиденцияси, "Ипак йўли" санъат галереяси, Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази, Университетнинг Тошкент филиали ва ташкилий тузилмасига кирувчи техникумлар ва коллежлар ҳамда Туризмни ривожлантириш институтини сақлаш харажатлари учун 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағ ажратилишини;

2022 йилдан 2026 йилга қадар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Эл-юрт умиди" жамғармасига Дастур доирасида нуфузли таълим ва илмий муассасаларда докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш учун маблағ ажратилишини назарда тутсин.


9. Ташқи ишлар вазирлиги:

Университет профессор-ўқитувчилари, Туризмни ривожлантириш институти ходимларининг етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш ва амалиётини ташкил этишда, шунингдек, илғор хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ўрнатишда Туризм ва спорт вазирлигига амалий ёрдам кўрсатсин;

Туризм ва спорт вазирлигининг буюртманомасига кўра Университет, Маданий мерос техникумлари ва Туризмни ривожлантириш институтининг илмий ва ўқув жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, профессор-ўқитувчиларга ва илмий ходимларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Туризм ва спорт вазирлиги:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибасини ўрганиб, кадрлар буюртмачиси бўлган ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар Маданий мерос техникумлари ҳамда туризм ва сервис коллежларига хорижий ҳамкор ташкилотларни жалб қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиниши ва тематик кўрсатувлар ташкил этилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


13. Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб туризм ва спорт вазирининг ўринбосари А.Ў. Аккулов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 октябрдаги

ПҚ-5270-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ипак йўли" туризм ва маданий

мерос халқаро университетининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети

"Ипак йўли" халқаро тадқиқот институти

Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми

Туризмни ривожлантириш институти

Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми

"Ипак йўли" музейи

Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми

"Ипак йўли" арт-резиденцияси

Шаҳрисабз туризм ва маданий мерос техникуми

"Ипак йўли" санъат галереяси

Марғилон туризм ва маданий мерос техникуми

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети Тошкент филиали

Хива туризм ва маданий мерос техникуми

Самарқанд археология институти*

Андижон туризм ва сервис коллежи

Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежи

Тошкент туризм ва бизнес коллежи

Зомин туризм ва сервис коллежи

Изоҳ:

*) Университет Самарқанд археология институтининг илмий ва инновацион тадқиқотлар соҳасидаги ҳамда методик йўналишлардаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 октябрдаги

ПҚ-5270-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети

фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро

муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Назорат учун масъуллар

1.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетига (кейинги ўринларда - Университет) қабул жараёнини республика ҳудудлари ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар учун алоҳида квоталарни ажратган ҳолда белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

февраль

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

2.

2022-2026 йилларда иқтидорли ёшларни хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури доирасида бир номзодга ажратиладиган молиявий маблағларнинг миқдори ва молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Амалга ошириш шакли: Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

февраль

Давлат

бюджети маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Васийлик кенгаши,

Туризм ва спорт вазирлиги (З.Казаков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

"Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

3.

Университетнинг ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) талабларини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил

декабрь

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (З.Казаков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

4.

2022-2026 йилларда камида 50 нафар иқтидорли ёшларни ривожланган мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларида докторантура (PhD) ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш:

талабгорларни танлаб олиш тартиби;

хорижий таълим ва илмий муассасаларни танлаш, уларда талабгорларнинг ўқиш жараёнларини ташкил қилиш, шунингдек, ушбу мақсадларни молиялаштириш тартиби;

мазкур дастур асосида таҳсил олиб қайтган фуқароларнинг мамлакатдаги фаолияти тартибини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил январь

-

Ишлаб чиқиш учун - Васийлик кенгаши


Амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А. Бекмуродов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

5.

Университетда туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик соҳаларида инновацияларни йўлга қўйиш, шу жумладан Самарканд археология институти билан ҳамкорликда:

туризм, маданий мерос, археология ва музейшуносликни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш;

туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик соҳаларида мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг инновацион йўлларини ишлаб чиқиш;

музей раҳбарлари ҳамда археолог ва реставраторларни қисқа муддатли курсларда ўқитиш;

туризм, музейлар экспозицияси ва фонди, маданий мерос объектларини рақамлаштиришга кўмаклашиш ва ушбу йўналишларда замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш .

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

6.

Туризм, меҳмондўстлик ва ресторан бизнеси йўналишидаги олий ва профессионал таълим муассасаларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини танқидий қайта кўриб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил август

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

7.

Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022-2026 йиллар давомида

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Васийлик кенгаши,

Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

8.

Университетда таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларининг тижоратлаштириш фаолияти билан узвий боғлиқлигини назарда тутувчи "Университет 3.0" концепциясини босқичма-босқич жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси.

2022 йил

апрель

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Васийлик кенгаши,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

9.

Қуйидагиларни назарда тутувчи www.silkroadscience.uz интернет порталини ташкил этиш:

туризм, маданий мерос, музейшунослик ва археология соҳаларида илмий-тадқиқот мавзулари рўйхатини шакллантириш;

туризм, маданий мерос, музейшунослик ва археология соҳаларида тадқиқот олиб бораётган олимлар ўртасида ўзаро алоқа ўрнатиш;

олимлар, изланувчилар ва тадқиқотчилар томонидан яратилган илмий мақолалар, тезислар, илмий тадқиқот ишлари тўғрисидаги маълумотларни доимий жойлаштириш.

Амалга ошириш шакли: интернет портали ташкил этиш.

2022 йил июль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

10.

Болонья декларациясига қўшилиш мақсадида Университетнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиққан ҳолда халқаро таълим малака стандартларига мувофиқ ўқитишнинг олтинчи ва еттинчи даражаларини жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022-2024 йиллар

давомида

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Туризм ва спорт вазирлиги (У.Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

11.

Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасаларида туризм соҳасидаги нуфузли хорижий таълим муассасалари билан биргаликда қўшма таълим дастурларини жорий этишни кенгайтириш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар дастури.

2022-2026 йиллар давомида

-

Амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (У.Азамов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

12.

Университет ҳузуридаги техникумларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий таълим муассасаларининг грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022-2024 йиллар

давомида

-

Амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов, З. Казаков),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

14.

Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасаларининг моддий-техника базасини, шу жумладан талабалар турар жойлари, кутубхона, ўқув лабораториялар, спорт-соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини замон талаблари асосида мустаҳкамлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил май

Давлат бюджети маблағлари

Амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

15.

Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

Доимий

-

Амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Ж. Қўчқоров)

16.

Университетда масофавий таълимни самарали йўлга қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ушбу жараённи ташкил этиш учун зарурий техник ва ташкилий масалаларни ҳал этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар дастури.

2022 йил давомида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

17.

Университет ҳузурида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: Илмий кенгаш низомини тасдиқлаш.

2022 йил март

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Васийлик кенгаши,

Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

18.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар олий таълим муассасалари ректорларининг туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик бўйича форумини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил август-сентябрь

-

Амалга ошириш учун - Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 октябрдаги

ПҚ-5270-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро

университети Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

А.А. Абдухакимов

-

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори, Васийлик кенгаши раиси


З.Г. Пололикашвили

-

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби (келишув бўйича)


У.А. Азамов

-

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари


Ф.К. Умаров

-

Самарқанд шаҳар ҳокими


Б.Ш. Фазилов

-

"ERIELL Group" бошқаруви раиси


Б.Н. Абдуллаев

-

"Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси" давлат муассасасининг Самарқанд минтақавий реставрация маркази директори


М.М. Саидов

-

Самарқанд археология институти директори в.б.


Г.Б. Исроилова

-

Хусусий туризм ташкилотлари уюшмасининг раиси


Б.А. Зуфаров

-

"Samarkand Touristic Centre" МЧЖ ижрочи директори


Р.Ж. Хоффман

-

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори, Васийлик кенгаши котиби

     

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгашининг таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 октябрдаги

ПҚ-5270-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3815-сон қарорида:


а) 3-бандда:

учинчи хатбошидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 4-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "туризм" сўзларидан кейин "ва маданий мерос" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 8-банднинг "г" кичик бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 10, 17 ва 20-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги ҳамда 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 12-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 19-банднинг учинчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.";


и) 1 ва 2-иловаларнинг номланишидаги "туризм" сўзларидан кейин "ва маданий мерос" сўзлари билан тўлдирилсин;


к) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4755-сон қарори 1-бандининг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 октябрь







































Время: 0.2161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск