ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2021 й. 664-сон "Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2021 й.

N 664



СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ИХТИЁРИЙ ТУГАТИЛГАНДА

СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ХУЛОСА БЕРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

БЎЛГАН СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ

РЎЙХАТИНИ  ЮРИТИШ  ВА  СОЛИҚ  ТЎЛОВЧИЛАР

ИХТИЁРИЙ ТУГАТИЛГАНДА СОЛИҚЛАРГА ДОИР

ХУЛОСАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4846-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатини эълон қилиб бориш тартиби;

солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларни аниқлаш тартиби;

солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш ва солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосани бериш ва эътироф этиш тартиби;

солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотларда аниқланган тафовутларни бартараф этиш тартиби;

танлов асосида солиқ органлари томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг солиқларга доир берилган хулосаларини текшириш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан биргаликда мазкур қарор ижроси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини пухта ўрганиб, солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш жараёнига солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини янада кенгроқ жалб этиш бўйича 2022 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қонунчилик ҳужжатларида айрим тижорат ташкилотларини тугатишнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин".


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



ЎзбекистонРеспубликасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 ноябрь




































Время: 0.0096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск