ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2021 й. ПҚ-5272-сон "Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2021 й.

N ПҚ-5272



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ

УЗЛУКСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янги сифат босқичига олиб чиқиш, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг барча ташкилий бўғинлари ва босқичларини узлуксиз молиялаштириш, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар миллий валютада 5 йил муддатга фоизсиз ажратилсин.


2. Бош вазир ўринбосарлари Ж.А.Қўчқоров ва Ш.М.Ғаниев Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 ноябрдаги

ПҚ-5272-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5041-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 4-банди асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 1,5 трлн сўм кредит ресурсларининг тижорат банклари томонидан қайтарилмаган қисмида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 йилда қопланишини таъминласин.

Бунда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қопланган маблағлар миқдоридаги ваколатли банкларнинг мажбуриятлари Молия вазирлиги фойдасига қайта расмийлаштирилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 майдаги "Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5125-сон қарорининг 2-бандида:

иккинчи хатбошидаги "2022-2023 йилларда" сўзлари "2026 йилда" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "давлат активларини хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 ноябрь












































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск