Внимание!

NB! Мазкур Вактинчалик низом 2024 йил 1 январга кадар амал килади


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 02.11.2021 й. 667-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 ноябрдаги

667-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги

консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг

эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини

янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига

алмаштириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасалари (кейинги ўринларда - консуллик муассасаси) томонидан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда - талабгор) эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартибини белгилайди.


2. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси) томонидан расмийлаштирилади.


3. Йўқотилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширалади.


4. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЭСКИ НАМУНАДАГИ МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК

ГУВОҲНОМАСИ ЯНГИ НАМУНАДАГИ МИЛЛИЙ

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИГА АЛМАШТИРИШ

БЎЙИЧА ТАЛАБГОРНИНГ КОНСУЛЛИК

МУАССАСАСИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ



5. Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун консуллик муассасасига ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза билан шахсан мурожаат қилади.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича талабгорнинг аризаси консуллик муассасаси мансабдор шахси (кейинги ўринларда - консуллик мансабдор шахси) томонидан қабул қилинади.


6. Талабгорнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки фуқаролик биометрик паспорти (идентификация ID-карта) (консуллик мансабдор шахси томонидан нусха олинади ва асли талабгорга қайтариб берилади);

эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони (консуллик мансабдор шахси томонидан нусха олинади ва асли талабгорга қайтариб берилади);

ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида белгиланган миқдорда консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим, шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасини берганлик учун тўлов тўлаганлиги тўғрисида квитанция.

Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


7. Консуллик муассасаси орқали эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов. Бунда тўлов тегишли тўлов амалга ошириладиган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган курс бўйича хорижий валютада қабул қилинади;

20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;

20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.


8. Ушбу Вақтинчалик низом 7-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тўловни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳисобварағига ўтказиш тартиби Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ КОНСУЛЛИК

МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ НАМУНАДАГИ

МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


9. Консуллик мансабдор шахси томонидан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ахборот алмашинуви электрон тизими орқали мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловага келтирилган шакл бўйича анкета тўлдирилади.


10. Электрон анкета тўлдирилгач, талабгор консуллик мансабдор шахси томонидан фотосуратга олинади ва маълумотлар тўғрилиги текширилиб, ушбу анкета талабгор томонидан махсус электрон қурилмага ўз имзосини қўйган ҳолда тасдиқланади.


11. Консуллик мансабдор шахси тасдиқланган анкетани бир иш куни ичида ахборот алмашинуви электрон тизими орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига юборади.


12. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бир иш куни ичида анкетани ўрганиб чиқади ва талабгорнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилганлиги маълумотлар базаси орқали тасдиқлангандан сўнг, шу куннинг ўзида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини белгиланган тартибда расмийлаштиради.

Белгиланган тартибда расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси дипломатик каналлар орқали консуллик муассасаларига жўнатиш ва талабгорга бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборади.


13. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилганидан сўнг, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот алмашинуви электрон тизимига гувоҳнома муваффақиятли расмийлаштирилганлиги ёки гувоҳнома бериш рад этилганлиги ҳақида тегишли маълумотни киритади.


14. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига ҳамда консуллик муассасаси орқали Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш навбатдаги дипломатик почта орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда навбатдан ташқари почта орқали амалга оширилади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ КОНСУЛЛИК

МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ НАМУНАДАГИ

МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


15. Консуллик мансабдор шахс дипломатик почта орқали қабул қилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини талабгорга ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ аввал тўлдирилган аризасига ҳамда ҳисобга олиш китобига олганлиги тўғрисида имзо қўйдириб топширади.

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини талабгорга топширилган вақтда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони олиб қўйилиши шарт.

Талабгорнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик мансабдор шахси кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш мақсадида юбориш учун дипломатик каналлар орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига жўнатади.


16. Талабгор анкетада ишончсиз маълумотлар кўрсатганлиги, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим ҳамда тўлов ставкасини тўлиқ амалга оширмаганлиги, ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириб беришни рад этиш учун асос бўлади.


17. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасининг шахсан ўзига топширилади, нотариал тасдиқланган ишончнома асосида мурожаат қилувчи учинчи шахслар бундан мустасно.


18. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилганлигининг ҳисобини юритиш мазкур Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Ҳисобга олиш китобида қайд этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Талабгор консуллик муассасасининг мансабдор шахслари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


20. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.




Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Консуллик муассасасида эски намунадаги

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги

намунадаги миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасига алмаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати







1-босқич


Талабгор


1. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун консуллик муассасасига мурожаат қилиш.


1.Хоҳишига кўра






2. Низомнинг 6 ва 7-бандларига мувофиқ зарур бўлган ҳужжатларни тақдим қилиш.


2.Мурожаат қилинганда








2-босқич


Консуллик муассасаси


Талабгор номидан сўровномани тўлдириш ва уни ахборот тизими орқали Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига (кейинги ўринда - ИИВ ЙҲХББ) юбориш.


Бир иш кунида










3-босқич


ИИВ ЙҲХББ



1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.


2. Талабгорнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилганлиги маълумотлар базаси орқали тасдиқлаш (гувоҳнома тасдиқланмаган ҳолда асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини консуллик муассасасига ахборот тизими орқали юбориш).


3. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирииш.


4. Расмийлаштирилган янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (кейинги ўринда - ТИВ КҲД) юбориш.


Бир иш кунида










4-босқич


ТИВ КҲД


Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали юбориш.


Дипломатик почта жадвалига мувофиқ










5-босқич


Консуллик муассасаси


1. ЙҲХББдан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш.


2. Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини олиб қўйиш.


3. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига бериш ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш.


Бир иш кунида







Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Россия Федерациясидаги

Элчихонасининг ____________

шаҳридаги консуллик бўлимига

Ўзбекистон Республикаси фуқароси

__________________________дан

(Ф.И.О.)

Тел.:_________________________

Э.почта:______________________

Доимий рўйхатдан ўтган яшаш

манзили______________________

АРИЗА

Мен,


(Ф.И.О. тўлиқ ёзилади)

(биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта: серияси ____ рақами ________, ___.___.20 ___ йилда __________________________________________________ томонидан берилган), Россия Федерациясининг

           

да вақтинчалик (ёки доимий)

(яшаш манзили тўлиқ ёзилади)


         

яшаётганлигим сабабли, менга тегишли бўлган эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини (серияси ____ рақами ____________, ___.___.20 ___ йилда _____________________________________________ томонидан берилган) янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб беришингизни сўрайман.

"___" ____________ 20__йил

(Ф.И.Ш)

(имзо)


Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олдим


(имзо)

"___" ________ 20__йил




Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА

(сана)


(тартиб рақам)

Россия Федерациясида бўлиб турган

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш

бўйича консуллик мансабдор шахс томонидан ахборот

алмашинуви электрон тизимида тўлдириладиган

АНКЕТА

Талабгор ҳақида маълумот

Фотосурат

1.

Ф.И.О.


2.

Паспорт ёки идентификация ID-карта рақами


3.

ЖШШИР


4.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг рақами


5.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг берилган жойи


6.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг рақами


7.

Доимий рўйхатдан ўтган яшаш манзили


8.

Россия Федерациясидаги яшаш манзили


9.

Телефон рақами


10.

Электрон почта манзили




______________________

Талабгорнинг махсус

электрон қурилма орқали

қўйган электрон имзоси




Вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА



Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини

берилганлигини ҳисобини юритиш

КИТОБИ

Т/р

Ф.И.О.

Паспорт ёки идентификация ID-карта серияси ва рақами

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақами

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақами

Берилган сана

Талабгорнинг имзоси

1.






2.






3.






4.






5.






6.






7.






        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 ноябрь

































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск