Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.11.2021 й. ПҚ-5282-сон "Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2021 й.

N ПҚ-5282



ЮРИШ, ЮГУРИШ, МИНИ-ФУТБОЛ, БАДМИНТОН,

СТРИТБОЛ ВА "WORKОUT" СПОРТ ТУРЛАРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламаларини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда - юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, "Workоut" (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари (кейинги ўринларда - спортнинг устувор турлари) этиб белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон Қонуни билан тасдиқланган 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларига асосан Туризм ва спорт вазирлигига спортнинг устувор турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун 104 миллиард сўм ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2021-2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

спортнинг устувор турларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;

аҳоли ўртасида спортнинг устувор турлари оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаш (селекция);

спортнинг устувор турлари билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, уларни оммалаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш;

ҳудудларда спортнинг устувор турларини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш;

соғлом турмуш тарзининг энг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш.


3. Қуйидаги спорт мусобақалари ҳар йили ўтказилсин:

юриш ва югуриш бўйича - "Tashkent Marathon", "Samarkand Marathon" ва "Zaamin Ultra" халқаро марафонлари, "Sky Camp Bostanliq" триатлон ва йога марафонлари, "Барча рекордлар бизники!" (5 ва 10 минг қадамга), турли масофаларга югуриш бўйича "Янги рекордлар сари!";

мини-футбол бўйича - "Янги Ўзбекистон ёшларимиз", "Соғлом оила - Янги Ўзбекистон таянчи" (оилавий жамоалар ўртасида) "Раҳбар кубоги" (давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида);

бадминтон бўйича - "Баҳор маликалари", "Бадминтон лигаси" (умумий ўрта ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида), "Раҳбар кубоги" (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида) ва "Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!" (аҳолининг кенг қатламлари ўртасида);

стритбол ва "Workоut" бўйича - "Рекорддан - янги рекордга!" ва "Гиёҳванд моддаларга қарши!" (таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида), "Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!" (маҳалла жамоалари ўртасида), "Қишлоғинг учун ғалаба қозон!" (қишлоқ жамоалари ўртасида), "Соғлом танда - соғлом фикр!" (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида).

Туризм ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда юқоридаги спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкиллаштириб борсин, уларга аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни кенг жалб қилсин.


4. 2022 йил 1 январдан бошлаб спортнинг устувор турлари бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг (селекция) 3 босқичли тизими жорий этилсин:

биринчи босқичда - спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари (туман/шаҳар ҳокими кубоги);

иккинчи босқичда - туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари ўртасида вилоят мусобақалари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кубоги);

учинчи босқичда - вилоят мусобақалари ғолиблари ўртасида республика мусобақалари.

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Ўзбекистон баскетбол федерацияси раҳбарларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг 3 босқичли тизимини тегишли ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш ва мусобақалар натижалари асосида спорт-таълим муассасаларини иқтидорли спортчилар билан тўлдириб бориш юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин.


5. Белгилансинки, мазкур қарор билан белгиланган спорт мусобақаларини ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш билан боғлиқ ҳар йилги харажатлар Давлат бюджети параметрларида Туризм ва спорт вазирлиги учун кўзда тутиб бориладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Бунда:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ҳар йили спортнинг устувор турлари бўйича мусобақаларнинг мунтазам равишда ўтказиб борилишида аҳолининг барча қатламлари хоҳишларига қараб уларнинг фаол иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин;

спортнинг устувор турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш, ғолиблар ва совриндорларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин;

б) Туризм ва спорт вазирлиги:

ҳар йили март ойи якунига қадар ҳудудлар кесимида спортнинг устувор турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш вақти, жойи ва манзиллари, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа батафсил маълумотларни www.jtdss.uz платформасида жойлаштириб борсин ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилишини таъминласин;

ҳар йил якуни билан спортнинг устувор турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган фуқароларнинг энг юқори натижалари ва рекорд ўрнатганлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни платформада жойлаштириб бориш амалиётини йўлга қўйсин.

7. 2021-2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турлари учун 1 164 та спорт майдончаларини ташкил этиш параметрлари (кейинги ўринларда - параметрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:

а) Туризм ва спорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Ўзбекистон баскетбол федерацияси билан биргаликда:

икки ой муддатда спорт майдончаларига қўйиладиган талаблар асосида ҳамда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истаклари, аҳоли сони ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, спорт майдончаларининг намунавий лойиҳаларини (кейинги ўринларда - намунавий лойиҳа) ишлаб чиқсин;

спорт майдончаларининг аҳоли яшаш жойларига қулай ва халқаро талабларга мос равишда ташкил этилиши, спорт майдончалари қопламаси тартан-синтетик қопламадан бўлиши, аҳоли барча қатламларининг ёши ва қизиқишларига мос бўлишига эътибор қаратсин;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

спорт майдончаларини фойдаланиш хусусиятини йўқотмаган ҳолда ва тегишли жойлашувига кўра маҳалла фуқаролар йиғини ёки уй-жой мулкдорлари ширкатларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берсин;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда спорт майдончаларидан аҳолининг самарали фойдаланишини ташкил этиш, ўрнатилган ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин;

бир ой муддатда туманлар ва шаҳарлар бўйича намунавий лойиҳа асосида ҳар бир маҳаллада бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт майдончаларини ташкил этишни назарда тутувчи 2021-2025 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларни тасдиқлаш ҳамда ушбу ишларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этишга ташаббускор маҳаллий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чораларини кўрсин.


8. Белгилансинки, Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастур ва параметрлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 миллиард сўмдан маблағлар ажратилади.

Молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирларни ва келгуси йилларда амалга оширилиши белгиланган вазифалар учун зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.


9. Спортни ривожлантириш вазирлиги Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан спорт майдончаларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.

Бунда бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.

10. Спортнинг устувор турлари бўйича спорт майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус спорт анжомлари ва жиҳозлари, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техника ресурслари 2024 йил 1 сентябрга қадар божхона божидан озод этилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Бош вазир ўринбосари А.А. Абдуҳакимов - мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминласин, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Туризм ва спорт вазирлиги - дастурни ижро этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - спорт майдончаларини ташкил этиш параметрларини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажаришни таъминлаш юзасидан барча чораларни кўрсинлар;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев - мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсинлар.


12. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб туризм ва спорт вазирининг тегишли ўринбосарлари, спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                     Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 ноябрдаги

ПҚ-5282-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон,

стритбол ва "Workоut" спорт турларини янада ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ


N

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул

ижрочилар

I. ЮРИШ, ЮГУРИШ, МИНИ-ФУТБОЛ, БАДМИНТОН, СТРИТБОЛ ВА "WORKОUT"

СПОРТ ТУРЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини такомиллаштириш.

"Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларидаги спорт турлари рўйхатига стритбол ва "Workоut" спорт турларини киритиш.

2022 йил январь-февраль

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2.

Стритбол спорт турини спорт турлари реестрига киритиш.

1. Спорт турини эътироф этиш тўғрисида киритилган тақдимномани муҳокама қилиш.

2021 йил ноябрь


-

Туризм ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2. Спорт турини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва унинг кўчирмасини Ўзбекистон баскетбол федерaциясига юбориш.

Қарор қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда

3.

"Workоut" спорт турини спорт турлари реестрига киритиш.

1. Спорт турини эътироф этиш тўғрисида киритилган тақдимномани муҳокама қилиш.

2021 йил ноябрь

-

Туризм ва спорт вазирлиги

2. Спорт турини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва унинг кўчирмасини тегишли спорт федерaцияси (ассоциация)га юбориш.

Қарор қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда

II. АҲОЛИ ЎРТАСИДА ЮРИШ, ЮГУРИШ, МИНИ-ФУТБОЛ, БАДМИНТОН, СТРИТБОЛ

ВА "WORKОUT" СПОРТ ТУРЛАРИНИНГ ОММАВИЙЛИГИНИ ОШИРИШ,

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ САРАЛАШ (СЕЛЕКЦИЯ)

4.

Аҳоли ўртасида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турларининг оммавийлигини ошириш, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олиш.

1. Тизимида очиқ спорт иншоотлари (стадион, футбол ва бошқа спорт майдонлари) мавжуд бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳолининг барча қатламлари учун жисмоний тарбия (югуриш, юриш ва бадантарбия) билан бепул шуғулланиш учун шароит яратиш.

2021-2022 йиллар давомида


Ижрочилар маблағлари










Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик, идора ва ташкилотлар





Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Мавжуд маданият ва истироҳат боғларида аҳоли жисмоний тарбия билан бепул шуғулланиши учун "скандинавча юриш", юриш, югуриш ва "Workоut"га шароит яратиш.

2021-2022 йиллар давомида


3. Спорт-таълим муассасаларида, таълим ташкилотларининг спорт иншоотларида ҳамда спорт марказлари ва клубларида "очиқ эшиклар" кунларини ташкил этиш.

Ҳар чоракда бир марта

5.

Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турларини ривожлантириш учун зарур маблағлар ажратиш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турлари учун 2021 йилда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасида ажратилган маблағлар улушини келгуси йилларда ошириб бориш.

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили


Давлат бюджети ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

6.

Иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш ва "оммавийликдан - профессионалликка" ўтиш тизимини жорий этиш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турлари бўйича спортчининг босқичма-босқич тайёргарлик тизимини қуйидаги тартибда амалга ошириш:

мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларидаги спорт тўгараклари;

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари;

республика олий спорт маҳорати мактаблари;

юқорида белгиланган ҳар бир спорт муассасасида тарбияланган спортчилардан миллий терма жамоалар таркибига номзодлар етиштириб бериш.

2021-2022 йиллар давомида


Ижрочилар маблағлари,

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасида ажратилган маблағлар, ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ўзбекистон баскетбол федерацияси,

Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турлари бўйича бошланғич тайёргарликдан профессионал даражагача бўлган босқичлар учун ўқув-услуюий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг жойларга етказилишини таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

7.

Мактабгача таълим ташкилотларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасаларида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турларини ривожлантириш.

1. Кичик ёшдан болаларда спорт билан шуғулланишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивaцияни шакллантириш ҳамда уларнинг муайян кўрсаткичлари асосида қайси спорт билан шуғулланишини аниқлаш, мустақил режалаштириш қобилиятини ривожлантириш.

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили


-












Ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникaцияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Таълим муассасаларида қуйидаги оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш:

"Муассаса спорти" фестивали;

мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турлари бўйича "Муассаса биринчилиги".

Ҳар йили декабрь

3. Мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турлари бўйича электрон таълим ресурсларида турли тилларда машқ жараёнларини ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш.

2022 йил февраль-март

III. МИНИ-ФУТБОЛ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ,

УНИ ОММАЛАШТИРИШ, УШБУ ЙЎНАЛИШДА МУАССАСАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ЗАМОНАВИЙ СПОРТ АНЖОМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

8.

Аҳолини, айниқса ёшларни бошланғич ва ҳаваскор мини-футбол билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудларда (қишлоқ, маҳалла, туман, шаҳар, вилоят) мини-футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм ва спорт вазирлиги

2. Мини-футбол бўйича ташкил этилган секциялар, тренерлар, мини-футбол ўйнаш мумкин бўлган майдонлар ҳақидаги маълумотларни аҳолига маҳаллий оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш.

2021-2022 йиллар давомида

9.

Ҳаваскор ва профессионал мини-футболни оммалаштириш бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш.

Республикамизнинг барча ҳудудларида, айниқса чекка қишлоқларда ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида:

1. Спорт мусобақаларини 3 та босқичда ўтказишни жорий этиш:

I босқич - туман (шаҳар);

II босқич - вилоят;

III босқич - республика (финал).

Ҳар йили


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасида ажратилган маблағлар доирасида










Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Ҳар бир давлат органи ва ташкилотида мини-футбол жамоаларини тузиш.

Ҳар йили

3. Қуйидаги профессионал ва оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш:

U-17 ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини;

U-16 ва ундан кичик ёш тоифаларида расмий спорт мусобақаларини.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режаси асосида


4. Мини-футбол бўйича "Янги Ўзбекистон ёшларимиз" спорт мусобақаларини (республика ҳудудларида) ўтказиш.

Ҳар йили февраль-март

5. Оилавий жамоалар ўртасида "Соғлом оила - Янги Ўзбекистон таянчи" мусобақаларини ўтказиш:

I босқич - туман (шаҳар);

II босқич - вилоят;

III босқич - республика (финал).

Ҳар йили апрель

6. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида "Раҳбар кубоги" мусобақаларини ўтказиш:

I босқич - туман (шаҳар);

II босқич - вилоят;

III босқич - республика (финал).

Ҳар йили октябрь (2022 йилдан бошлаб)

10.

Спорт захирасини тайёрлаш сифатини ошириш.

1. Мини-футбол бўйича умумтаълим мактабларида тўгараклар, спорт мактабларида секциялар, олий таълим муассасаларида клублар сонини 1,5 бараварга кўпайтириш чораларини кўриш.

2022 йилдан бошлаб


-

Халқ таълими вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мини-футбол бўйича шуғулланувчилар, тренерлар учун намунавий спорт ўқув дастурлари ва қўлланмаларини ишлаб чиқиш ва етказиб бериш.

2021 йил декабрь

IV. ЮРИШ ВА ЮГУРИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, УШБУ

ЙЎНАЛИШДА МУАССАСАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ,

ЗАМОНАВИЙ СПОРТ АНЖОМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

11.

Жойларда юриш ва югуриш билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудлардаги мавжуд енгил атлетика майдонларини хатловдан ўтказиш.


2. Енгил атлетика майдонларини замонавий талаблар асосида таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш бўйича яқин муддатга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2021 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

12.

Республиканинг барча йирик шаҳарларида пиёда ва велосипедда юриш учун "Саломатлик йўлаклари" ташкил этиш ва замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

Замонавий лойиҳалар асосида "Саломатлик йўлаклари"ни ташкил этиш:

1) Нукус, Бухоро, Шаҳрисабз, Самарқанд, Термиз, Нурафшон, Қўқон ва Хива шаҳарларида;


2022 йил

1 июлдан бошлаб


Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари





Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

2) Республиканинг барча йирик шаҳарларида;

2022 йил 1 декабрдан бошлаб

3) Фойдаланишга топширилган "Саломатлик йўлаклари"дан самарали фойдаланишни таъминлаш.

Доимий

13.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида юриш, югуриш майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.


1. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги "Ёшлик" ўйингоҳининг югуриш йўлакчаларини мукаммал таъмирлаш.


2022 йил

март


Республика бюджети маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

2. Сурхондарё вилояти Денов тумани марказидаги ўйингоҳнинг югуриш йўлакларини резина қопламаларга ўзгартириш.


2022 йил

декабрь


(ЎзР Президентининг 29.07.2022 й. ПҚ-337-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)

14.

Ҳудудларда спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш.

Спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

1) аҳолининг кенг қатлами ўртасида оммавий равишда 5 минг, 10 минг қадам, "Скандинавча юриш" бўйича "Барча рекордлар бизники!" мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили



Ҳар йили январь-декабрь


Туризм ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

спорт федерация (ассоциация)лари, вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган маблағлар доирасида

Туризм ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

2) енгил атлетика марафонларини;

Умумхалқ байрамлари кунларида

3) турли масофаларга югуриш бўйича "Янги рекордлар сари!" спорт мусобақаларини ўтказиш (республика ҳудудларида).


Ҳар йили октябрь-ноябрь

V. БАДМИНТОН БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ,

УШБУ ЙЎНАЛИШДА МУАССАСАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, ЗАМОНАВИЙ СПОРТ АНЖОМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

15.

Бадминтон билан шуғулланиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудлардаги мавжуд барча очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш.

Ҳар йили декабрь


Ижрочилар маблағлари










Инвесторлар ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Фаолият юритмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган спорт иншоотларининг майдончаларида бадминтон билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича яқин муддатга мўлжалланган манзилли рўйхат (дастур)ни шакллантириш ва амалга ошириш.

Хатлов натижаларига асосан

3. Маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича майдончаларни ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

давомида

16.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида бадминтон майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.


1. Поп туманидаги 2-сон спорт мактабининг Чодак филиали учун "Олтинкон" маҳалласида 2 та бадминтон майдони қуриш.

2022 йил

давомида


Республика бюджети маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


2. Бандихон туман спорт мактабида бадминтон учун мўлжалланган спорт залини қуриш.

2022 йил

давомида


(ЎзР Президентининг 29.07.2022 й. ПҚ-337-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)

17.

Давлат-хусусий шериклик асосида спорт иншоотларини қуриш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Олмалиқ шаҳридаги 1, 3, 7, 11, 14, 15, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23-сон, Ангрен шаҳридаги 6, 7, 8, 13, 14, 18, 25, 34, 37, 42-сон умумтаълим мактабларининг ташқи спорт майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида бадминтон бўйича сунъий қопламали спорт майдончаларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар давомида


Инвесторлар маблағлари


Халқ таълими вазирлиги,

Тошкент вилояти

ҳокимлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси


2. Янгиҳаёт туманидаги барча маҳаллаларда 30 та бадминтон майдонларини қуриш.

2022 йил

июнь

Давлат-хусусий шериклик асосида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

18.

Бадминтон спорт турини оммалаштириш.

1. Ҳар бир умумтаълим мактаби ва олий таълим муассасасида бадминтон клубларини ташкил этиш.

2022 йил январдан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон бадминтон федерaцияси бўлинмаларини очиш чораларини кўриш.

2021-2022 йиллар давомида

3. Акциялар, викториналар, флеш-моблар, мунозаралар ва бошқалар орқали ўқувчи ва талабалар ўртасида бадминтонни тарғиб қилиш.

2021-2022 йиллар давомида

19.

Бадминтон спорт тури бўйича тренерлар ва ҳакамларнинг билим даражасини замон талаблари асосида ошириш.

1. Бадминтон спорт тури бўйича етакчи хорижий мутахассислар иштирокида тажриба алмашинуви, семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш.


2. Бадминтон спорт тури бўйича ҳакамларнинг малакасини хорижий ўқув муассасаларида оширишни таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

20.

Бадминтон спорт тури бўйича тренерлар ва ҳакамларни илмий-услубий таъминлаш.

1. Бадминтон спорт тури бўйича юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлашни илмий-услубий, тиббий ва биологик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш учун илмий гуруҳ ташкил этиш.

2021 йил ноябрь




Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Бадминтон билан шуғулланадиган спортчиларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги бўйича мониторинг олиб бориш.

Ҳар чоракда бир марта

3. Мактабгача, умумтаълим, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, спорт-таълим муассасалари учун ўқув дастурларини, мусобақалар қоидаларини ишлаб чиқиш, услубий мажмуаларни нашр этиш.


21.

Ҳудудларда бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш.

Спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

Ҳар йили


Туризм ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

спорт федерация (ассоциация)лари, вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган маблағлар доирасида

Туризм ва спорт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1) "Баҳор маликалари" спорт мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили март

2) ҳар бир туман ва шаҳарда умумтаълим ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида "Бадминтон лигаси" мусобақаларини;

Ҳар йили апрель

3) давлат органлари, ташкилотлари ва нодавлат ташкилотларнинг ишчи ходимлари ўртасида "Раҳбар кубоги" мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили май

4) аҳолининг кенг қатламлари ўртасида "Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!" мусобақаларини ўтказиш (республика ҳудудларида).

2021-2022 йиллар давомида

VI. СТРИТБОЛ ВА "WORKОUT" БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ,

УШБУ ЙЎНАЛИШДА МУАССАСАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ,

ЗАМОНАВИЙ СПОРТ АНЖОМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

22.

Стритбол ва "Workоut" билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш.

Маҳаллардаги мавжуд фойдаланилмай турган ер майдонларида белгиланган тартибда стритбол ва "Workоut" майдончаларини барпо этиш.

2021-2022 йиллар давомида

Давлат бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

23.

Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида стритбол ва "Workоut" билан шуғулланишни оммалаштириш.

1. Умумтаълим, профессионал ва олий таълим муассасаларида стритбол клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил март


Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2. Маҳалла, қишлоқ, корхона, ташкилотларнинг стритбол ва "Workоut" бўйича жамоаларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар давомида

24.

Стритбол ва "Workоut" бўйича мусобақалар ўтказиш.

Таълим муассасалари, маҳалла, қишлоқ, корхона, ташкилотларнинг стритбол ва "Workоut" бўйича жамоалари ўртасида қуйидаги мусобақаларни ташкил этиш:

1) таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида "Рекорддан - янги рекордга!", "Гиёҳванд моддаларга қарши!";

Ҳар йили


Ижрочилар маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси, вазирлик, идора ва ташкилотлар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2) маҳалла жамоалари ўртасида "Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!";

Ҳар йили март-апрель

3) қишлоқ жамоалари ўртасида "Қишлоғинг учун ғалаба қозон!";

Ҳар йили май

4) корхона ва ташкилотлар ўртасида "Соғлом танда - соғлом фикр!".

Ҳар йили декабрь

VII. ҲУДУДЛАРДА СПОРТ ТУРЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ОММАЛАШТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН СПОРТ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

25.

Мамлакатимизда халқаро оммавий спорт тадбирларини юқори савияда ташкил этиш.

Халқаро спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

1) "Tashkent Marathon" халқаро марафонини (Тошкент шаҳри);

Ҳар йили


Туризм ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

спорт федерация (ассоциация)ларига ажратилган маблағлар доирасида

Туризм ва спорт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

2) "Samarkand Marathon" халқаро ҳайрия марафонини (Самарқанд вилояти).

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан

26.

Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" бўйича соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш.

1. Ёзги таътил даврида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз!" шиори остида мусобақа ўтказиш.

Ҳар йили июнь-август


Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида умумхалқ ва халқаро байрамларга бағишланган спорт мусобақаларини ўтказиш.


3. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Талаба спорт жамоалари" мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили декабрь

4. Оилавий спорт жамоалари ўртасида "Отам, онам ва мен - соғлом оиламиз" шиори остида спорт мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили апрель-май

5. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида "Ёш чемпионлар", ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида "Олимпия умидлари", олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ўқувчилари ўртасида "Олимпия чўққилари" мусобақаларини ўтказиш.

2021-2022 йиллар давомида

27.

Таниқли спорт намояндалари иштирокида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш.

1. Таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллаларда таниқли спорт намояндалари иштирокида болалар ва барча хоҳловчилар учун етакчи профессионал тренерларни жалб этган ҳолда, маҳорат дарслари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллаларда таниқли спорт намояндалари иштирокида маҳорат дарслари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.


3. Тадбир иштирокчиларини моддий ва маънавий рағбатлантириш.

2021 йил

ноябрь







Тасдиқланган режага мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

VIII. СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ СИФАТИДА

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ҲАМДА БУ ЖАРАЁНДА ЮҚОРИ

ДАРАЖАЛИ АХБОРОТЛАШТИРИШНИ ВА МУЛЬТИМЕДИА МАҲСУЛОТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

28.

Оммавий ахборот воситаларида спортни кенг ёритиш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ишларининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш.

1. Спорт мусобақаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, жумладан, мамлакатимизда ўтказиладиган миллий ва халқаро мусобақаларни тўғридан-тўғри трансляция қилиш.


2. Спорт турлари ривожланишини ифодаловчи роликларни эфирга узатиб бориш.


3. Кўргазмали материаллар, мультислайдлар, фильмлар орқали аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ўсмир-ёшларга қишки спорт турлари ҳақида тушунчалар бериш, уларнинг ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини орттириш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Туризм ва спорт вазирлиги

29.

Интернет орқали жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut"ни кенг тарғиб этиш мақсадида Интернет орқали туркум мақолалар эълон қилиш.


2. Спортда эришаётган ёрқин ғалабалари орқали Ватанимиз довруғини кўтариб келаётган спортчи ҳамда спорт фахрийлари (тренерлар)нинг ибратли ҳаёт йўлини ёшларга намуна қилиб кўрсатишга қаратилган роликлар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.


3. Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида турли давра суҳбатлари, шоулар, "онлайн" мулоқотлар, маҳорат дарслари ҳамда умумтаълим мактабларида давра суҳбатларини ўтказиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

30.

Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

1. Аҳолининг турли қатламлари ўртасида "Шахсий гигиенанинг соғлиқ учун аҳамияти", "Соғлом бўлишни ўрганинг!", "Ўсмирларда гиёҳвандлик", "Сигарета ичида нима бор?", "Алкоголь - бу замонавий наркотик", "Ота-оналар ичишади - болалар азоб чекишади", "Асабийлашиш ва соғлом турмуш тарзи", "Соғлом овқатланиш алифбоси" мавзуларида тиббиёт ходимлари томонидан маърузалар ташкил этиш.


2. Таниқли спортчилар иштирокида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" бўйича ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 ноябрдаги

ПҚ-5282-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва

"Workоut" спорт турлари учун спорт майдончаларини

ташкил этиш параметрлари

N

Ҳудудлар

Жами

шу жумладан:

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

Республика бўйича:

1 164

208

300

255

217

184

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

92

17

24

20

17

14

2.

Андижон вилояти

92

17

24

20

17

14

3.

Бухоро вилояти

74

13

19

16

14

12

4.

Жиззах вилояти

74

13

19

16

14

12

5.

Қашқадарё вилояти

86

15

22

19

16

14

6.

Навоий вилояти

63

11

16

14

12

10

7.

Наманган вилояти

77

14

20

17

14

12

8.

Самарқанд вилояти

90

16

23

20

17

14

9.

Сирдарё вилояти

63

11

16

14

12

10

10.

Сурхондарё вилояти

86

15

22

19

16

14

11.

Тошкент вилояти

124

22

32

27

23

20

12.

Фарғона вилояти

104

19

27

23

19

16

13.

Хоразм вилояти

74

13

19

16

14

12

14.

Тошкент шаҳри

65

12

17

14

12

10

Изоҳ: параметрларга туризм ва спорт вазирининг буйруғи асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 ноябрь











Время: 0.1527
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск