ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2021 й. ПФ-3-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.11.2021 й.

N ПФ-3



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги "Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6168-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 9 ноябрдаги

ПФ-3-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 11 ноябрдаги "Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-1880-сон Фармони 1-банди еттинчи хатбошисидан "Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишда фаол иштирок этиш," сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги "Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4232-сон Фармони 1-бандида:

"а" кичик банддаги "касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари" сўзлари "академик лицейлари, профессионал" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5052-сон Фармонида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар коллежи" сўзлари "профессионал таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг:

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб академик лицейлар, профессионал ва олий таълим муассасаларининг биринчи марта ишга жойлашган битирувчилари иш ҳақидан олинган даромадларидан ягона ижтимоий тўловнинг ўрнатилган ставкасини, таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаганлик шарти билан, уларни ишга жойлашганликларидан кейинги бир йил ичида 50 фоизга, иккинчи ва учинчи йил давомида 25 фоизга, бюджет ташкилотлари, монополист ташкилотлар, устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларга ишга жойлашганлар бундан мустасно бўлган ҳолда, камайтириш";

тўртинчи хатбошидаги "касб-ҳунар коллежлари," сўзлари "профессионал таълим муассасалари ва" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими муассасаларининг" сўзлари "профессионал таълим муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5242-сон Фармони 11-бандида:

биринчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "касб-ҳунар коллежларининг" сўзлари "профессионал таълим муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 36-позиция билан тўлдирилсин:


"

36.

Нодавлат таълим ташкилотларида, ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, тегишли лицензия ва тасдиқномасиз, шунингдек лицензия ва тасдиқномада назарда тутилмаган йўналишларда таълим бериш ҳолатларини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

10 кундан ошмаган ҳолда

".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5538-сон Фармони 2-банди иккинчи хатбошисидаги "давлат талаблари" сўзлари "давлат таълим талаблари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 3-боби 3-параграфи йигирма бешинчи хатбошисидагиқув юртидан" сўзлари "таълимдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон Фармони билан тасдиқланган Инфляция даражасини пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия таркибининг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лавозимига кўра - Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5975-сон Фармони 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси 2020-2022 ўқув йиллари учун хорижда таълим олувчи номзодлар рўйхатини шакллантиришда "иқтисодий ривожланиш" ва "макроиқтисодий сиёсат" йўналишларида замонавий билимга эга бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадларида вазирлик билан биргаликда ёш мутахассис ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини хорижга таълим олиш ва малака оширишга жўнатиш учун амалий чоралар кўрсин".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги "Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6097-сон Фармонида:


а) 2-илованинг 19-позицияси "Амалга ошириш механизми" устуни 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига иқтидорли ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказларда ўқитиш ва малака оширишига кўмаклашиш, уларнинг халқаро илмий-техник конференцияларда ва илмий лойиҳаларда иштирок этишларини, илмий ишларининг нашр этилишини таъминлаш";


б) 3-илова изоҳининг бешинчи хатбошисида:

"Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Эл-юрт умиди" жамғармаси," сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги "Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6168-сон Фармонида:


а) 6-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"стипендиат узрсиз сабабга кўра таълим дастурларидан четлаштирилган тақдирда ёки Жамғарма таълим дастурлари тугалланганидан сўнг меҳнат фаолиятини вазирликлар, идоралар ёки бошқа давлат ташкилотларида давом эттиришдан бош тортган ҳолларда, Жамғарма томонидан стипендиатнинг таълим олиши учун сарфланган барча молиявий харажатлар у билан имзоланган шартнома шартларига мувофиқ унинг молиявий кафиллари (юридик ва жисмоний шахслар) ва унинг ўзи томонидан солидар тартибда қопланади";


б) 2-илованинг 9-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"таълим дастурлари ва номзодларни саралаш танловини ўтказиш йўналишлари бўйича истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликларни ҳисобга олган ҳолда таълим соҳалари кесимида стипендиялар квоталарини ажратади, шунингдек, танловда рақобат даражасини эътиборга олган ҳолда, квоталарга ўзгартиришлар киритади";

тўртинчи-ўн бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 4-иловада:


4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шу билан бирга, қоидага кўра, ўз назарий билим ва/ёки амалий тажрибалари натижасида хорижда таълим олиш учун хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассаса томонидан номзодга таклиф этилган грант (стипендия ёки бошқа молиявий имтиёз)лар миқдори ёхуд таълим муддатининг қисқалиги танлов жараёнида устунлик берувчи ҳолат сифатида эътиборга олинади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Жамғарма стипендиялари белгиланган тартибда Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган таълим дастурларига мувофиқ етакчи хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда қуйидаги дастурлар бўйича таълим олиш учун ажратилади:

докторантура (аспирантура) - 3-4 йилга қадар;

магистратура - 1-2 йилга қадар;

бакалавриат - 3-4 йилга қадар.

Айрим ривожланган давлатлар таълим муассасаларида бир йилгача бакалавриатга тайёрлов курслари (Foundation year/course) харажатлари Жамғарма томонидан молиялаштирилиши мумкин. Бунда, тайёрлов курси ва бакалавриатда ўқишнинг умумий муддати 4 йилдан ошмаслиги лозим.

Докторантура (шу жумладан аспирантура орқали фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) даражасини олиш учун), магистратура ёки бакалавриатда таълим олиш тегишли хорижий мамлакатларнинг таълим, илмий ёки бошқа муассасалари томонидан қабул қилинган стандартлар, талаблар ва ўқув режаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбeкистoн Рeспубликaси Сoғлиқни сaқлaш вaзирлигининг тaвсияси вa Жамғарма Вaсийлик кeнгaшининг қaрoригa мувофиқ рeспубликa учун алоҳида аҳамиятга эга тиббий мутaxaссисликлaр бўйичa икки йилгaчa клиник ординатурани ўташ учун стипeндиялaр aжрaтилиши мумкин. Бундa клиник oрдинaтурaга магистратура дастури бўйича ўқишнинг ўзигa xoс шaкли сифaтидa қаралади.

Жамғарма буюртмачи ташкилотнинг асосланган таклифига мувофиқ, истисно тариқасида, xoрижий oлий таълим, илмий ва бошқа муaссaсaлaрнинг мурoжaaтлaри aсoсидa дoктoрантура ва мaгистрaтурaдa таълим олиш муддaтини, қўшимчa мoлиялaштириш ҳуқуқисиз, бир сeмeстргaчa узaйтириш тўғрисидa қaрoр қaбул қилиш ҳуқуқига эга";


10-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) узрсиз сабабларга кўра Стипендиат билан тузилган шартнома бекор қилинган тақдирда, Жамғарма молиявий харажатларини (ўтган йиллар давомида истеъмол нархлари индексининг ўртача йиллик даражасига тенг жарима билан) қоплаш тўғрисида манфаатдор вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар - юридик шахслар ва жисмоний шахслар (устувор равишда Стипендиатнинг ота-онаси, ака-укаси ёки опа-синглиси, улар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўла олмаган тақдирда уларга тенглаштирилган бошқа шахслар) томонидан берилган кафолат хати, банк кафолати ёки суғурта ташкилотининг суғурта полиси (танлов ғолиблари учун).

Бунда, номзод тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига тўлиқ киритилиши таъминланиши шарт";


16-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-босқичда номзодлар билан хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни, шунингдек, давлат тилини билиш даражасини аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат ўтказилиши кўзда тутилади";


19-банднинг биринчи хатбошисидаги "мамлакатлар, таълим, илмий ва бошқа муассасаларни" сўзлари "мамлакатларни" сўзи билан алмаштирилсин";


28-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Стипендиатнинг ўз хоҳишига кўра хорижда таълим олиш харажатларини молиялаштиришда унинг ўзи ёки молиявий кафиллари қисман иштирок этган тақдирда Стипендиатнинг мажбурий ишлаб бериш муддатига ўзгартириш киритилмайди";


30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Стипендиат узрсиз сабабларга кўра хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасаларнинг талабалари сафидан чиқарилган ёки Жамғарма таълим дастурлари тугагандан сўнг у билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ёхуд давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортган тақдирда, Жамғарма томонидан уни ўқитишга сарфланган барча молиявий харажатлар Стипендиат ва унинг молиявий кафиллари (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан солидар тартибда қоплаб берилади".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6275-сон Фармонига 4-иловадаги "етакчи" сўзи "бош" сўзи билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 февралдаги "М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-290-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" сўзлари "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидагиқув юрти" сўзлари "таълим ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги "Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-564-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" сўзлари "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидагиқув юрти" сўзлари "таълим ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги "Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПҚ-691-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидагиқув юрти" сўзлари "таълим ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" сўзлари "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 апрелдаги "Тошкент шаҳрида Турин политехника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1106-сон қарорининг 2-бандида:

биринчи хатбошидаги "муассасаси" сўзи "ташкилоти" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" сўзлари "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 июлдаги "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чоралари тўғрисида"ги ПҚ-1566-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси - таълим ташкилотлари томонидан берилган расмий ҳужжатларга".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1875-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидагиқув юртларида" сўзлари "таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1971-сон қарорининг 8-бандидагиқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхатида "Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва

спорт масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари


1. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2691-сон қарори 3-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, профессионал таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар мактаблари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3001-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар коллежларининг" сўзлари "профессионал таълим муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар коллежлари" сўзлари "профессионал таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

саккизинчи хатбошидаги "касб-ҳунар" сўзлари "профессионал" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "касб-ҳунар ва ўрта махсус" сўзлари "профессионал ва умумий ўрта" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3151-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3152-сон қарорида:


а) 10-банддан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 15-позицияси "Молиялаштириш манбалари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3261-сон қарорида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "мактабгача таълим соҳасидаги давлат талабларига" сўзлари "мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "сифатли мактабгача таълимни ташкил этишга давлат талабларини" сўзлари "мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги "Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3433-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академияда юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат таълим талаблари асосида амалга оширилиши".


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3703-сон қарори билан тасдиқланган Самарқанд ветеринария медицинаси институти фаолиятини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси"нинг 9-позициясида:

"Молиялаштириш манбалари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси, халқаро таълим грантлари, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик маблағлари";

"Бажариш учун масъуллар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги "Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3737-сон қарорида:


а) 11-бандидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 8-позициясида:

"Молиялаштириш манбаи" устунидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари," сўзлари чиқариб ташлансин;

"Масъуллар" устунидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.

31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3795-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг" сўзлари "таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг олтинчи хатбошисидагиқув юртидан" сўзлари "таълимдан" сўзи билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3880-сон қарорининг 4-банди тўртинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Корпоратив, лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3930-сон қарори 4-бандидагиқув юртидан" сўзлари "таълимдан" сўзи билан алмаштирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарори 1-бандининг тўққизинчи хатбошисидагиқув юртидан" сўзлари "таълимдан" сўзи билан алмаштирилсин.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4171-сон қарори билан тасдиқланган "Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали Васийлик кенгаши таркибининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Лавозимига кўра - Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори".


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4306-сон қарори 5-бандининг "д" кичик бандидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4387-сон қарорида:


а) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Институт илмий ходимларининг малака оширишини молиялаштириш манбаси этиб белгилансин";


б) 18-банднинг учинчи хатбошисидаги "илмий-тадқиқот муассасалари" сўзлари "илмий ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 19-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "илмий-тадқиқот муассасаларининг" сўзлари "илмий ташкилотларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илованинг 10, 34 ва 35-позициялари "Молиялаштириш манбалари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари".


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4391-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълимининг" сўзлари "профессионал таълимнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "касб-ҳунар" сўзлари "профессионал" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "касб-ҳунар коллежларида" сўзлари "профессионал таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг "е" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими" сўзлари "профессионал таълим" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4410-сон қарорининг 14-банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4412-сон қарорида:


а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 4-илованинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори";


в) 5-илованинг 8-позицияси "Қарорнинг бандлари" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 129-банднинг "а" ва "б" кичик бандларидагиқув юртидан" сўзлари "таълимдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 270-банддагиқув юртидан" сўзлари "таълимдан" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 273-банд иккинчи хатбошисидаги "таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси" сўзлари "таълим муассасаси ёки илмий ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 274-банднинг биринчи хатбошисидагиқув ёки илмий-тадқиқот муассасаси" сўзлари "таълим муассасаси ёки илмий ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4492-сон қарорида:


а) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси (кейинги ўринларда - "Эл-юрт умиди" жамғармаси):

"Ўзатом" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда 2020 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, "Ўзатом" агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига хорижда кадрлар малакасини ошириш ва стажировка қилиш, шунингдек, хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг магистратура, аспирантура ва докторантурасида ёш мутахассисларни ўқитиш мақсадли кўрсаткичларини тузишда ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олсин";


б) 1-иловада:


3-бобда:


2-параграфнинг "г" кичик бандидаги "илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари" сўзлари "илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-параграфнинг иккинчи хатбошисидаги "илмий-тадқиқот муассасаларини" сўзлари "илмий ташкилотларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бобда:

олтинчи хатбошидаги "таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида" сўзлари "таълим муассасалари ва илмий ташкилотларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг" сўзлари "таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 ноябрдаги "Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4526-сон қарорининг 2-банди тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Институт илмий ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишини таъминласин.

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Институт илмий ходимларининг хорижда малака оширишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин".


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4688-сон қарори 5-банди учинчи хатбошисидагиқув юртидан" сўзлари "таълимдан" сўзи билан алмаштирилсин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Уйда ёки давлат таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари хоналарида репетиторлик қилиш - болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ҳамда гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш".


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги "Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4754-сон қарорининг 16-банди иккинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастурининг 31-позицияси "Молиялаштириш манбалари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар".


48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4802-сон қарорида:


а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси мунтазам равишда Марказнинг асослантирилган таклифлари ва тўғридан-тўғри буюртмалари асосида илмий ходим ва тадқиқотчиларнинг хорижда амалиёт ўташи ва стажировкасини ташкил этиш ҳамда хорижлик илмий ходим ва тадқиқотчиларни Марказга жалб қилиш чораларини кўриб борсин";


б) 1-илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Лавозим бўйича - Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори".


49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"нинг 30-позицияси "Амалга ошириш механизми" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан ўрмон хўжалиги ривожланган хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва ўрмон хўжаликларида буюртмачининг тўғридан-тўғри буюртмалари ҳамда давлат грантлари асосида ҳар йили ўрмон хўжалиги соҳасидаги ходим ва мутахассислар малака оширишга юборилишини, шу билан бирга белгиланган тартибда квота ажратилишини таъминлаш".


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4896-сон қарорида:


а) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси 2021 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Ўзгидрометнинг юқори салоҳиятли ходимларини етакчи хорижий таълим, илмий ва ихтисослаштирилган муассасаларда ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташини ташкил этсин";


б) 2-илова 27-позициясининг "Тадбирлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан белгиланган тартибда гидрометеорология фаолияти йўналишлари бўйича хорижда кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш".


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарори билан тасдиқланган Иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 10-позициясида:


а) "Амалга ошириш механизми" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академик лицейларнинг иқтидорли ўқитувчиларини Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасининг стипендияси асосида хорижий мамлакатларда магистратура ва докторантурада ўқитишни, буюртмачи ташкилотнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида малака ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш";


б) "Молиялаштириш манбалари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тизимида олий таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 ноябрь














































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск