Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Молия вазирлигининг 118-сон, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/06-18-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-61-сон "Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат улуши акцияларига (давлат пайига) дивидендлар ҳисобланиши, тўланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 29.10.2004 й. Қарори (АВ томонидан 10.11.2004 й. 1121-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.11.2004 й.

N 1121-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.10.2004 й.

N 118


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.10.2004 й.

N 01/06-18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.10.2004 й.

N 2004-61


ҚАРОРИ


Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан

давлат   улуши   акцияларига   (давлат   пайига)

дивидендлар ҳисобланиши, тўланиши ва улардан

мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2004 йил 20 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 47-сонли, Давлат мулки қўмитасининг 10-1-48-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002-33-сонли 2002 йил 25 мартдаги қарори билан тасдиқланган "Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат улуши акцияларига (давлат пайига) дивидендлар ҳисобланиши, тўланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги низом (2002 йил 11 апрель, рўйхат рақами 1121 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 7-сон)нинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Назорат қилувчи орган давлат улуши акцияларига (давлат пайига) дивидендларни ҳисобланиши, тўланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши масалалари бўйича хўжалик юритувчи субъектларда режали текширишларни, қонун бузилиш ҳолатлари мавжуд бўлганда, режадан ташқари текширишларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади".


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгандан кейин 10 кун муддат ўтгач кучга киради.

Молия вазири

С. Раҳимов

Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси

М. Асқаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 474-модда.

































Время: 0.1775
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск