ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Кичик бизнес /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2021 й. ПҚ-9-сон "Германия тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2021 й.

N ПҚ-9



ГЕРМАНИЯ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИ

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясига мувофиқ, шунингдек, иқтисодиётнинг барча соҳалари, шу жумладан қишлоқ хўжалиги йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Германия тараққиёт банки (кейинги ўринларда - KfW) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида тузилган молиявий ҳамкорлик келишувига асосан KfW томонидан Ўзбекистон Республикасида "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун йиллик 2 фоизли ставкада, 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 30 йил муддатга кредит ажратиш бўйича қарз ва грант битимлари имзоланганлиги;

б) Лойиҳанинг умумий қиймати 29,8 млн евро бўлиб, шундан:

26,8 млн евро KfWнинг кредитини ташкил этиши;

3,0 млн евро Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ консультация хизматлари учун KfW грантини ташкил этиши белгиланганлиги;

в) Лойиҳани амалга ошириш муддати 4 йил (2021-2024 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасива барча вилоятларда амалга оширилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш жараёнида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Лойиҳа доирасида иштирок этувчи молиявий ташкилотларга субсидиар қарз маблағлари Ўзбекистон Республикаси валютасида ва еврода тақдим этилади. Чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курси ўзгариши натижасида юзага келадиган молиявий йўқотишлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

"Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари ва маблағлардан фойдаланиш жадвали 1-иловага мувофиқ;

"Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида KfW кредитини ва унинг фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

Германия тараққиёт банки иштирокидаги "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда KfW билан келишган ҳолда бир ой муддатда Лойиҳа доирасида иштирок этувчи молиявий ташкилотларни танлаб олиш мезонларини ва бериладиган кредитни молиялашнинг муддатлари ва шартлари (валюта хатарини ҳисобга олган ҳолда), сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда KfW кредитидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


5. Молия вазирлиги KfW қарз маблағларини Лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотларга:

Ўзбекистон Республикаси валютасида қайта кредитлашда Марказий банкнинг асосий ставкасидан кам бўлмаган ставкада;

еврода қайта кредитлашда жалб қилинаётган кредит ставкасининг 25 фоизидан ошмайдиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси маржаси билан тақдим этсин.


6. Қишлоқ хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, шунингдек, KfW ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисобот ҳамда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишни ўз вақтида ташкиллаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг KfW грант маблағлари ҳисобидан Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини доимий ўрганиб бориш, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига зарур маслаҳатлар (консультациялар) бериш, уларнинг муаммоларини бартараф этишда амалий ёрдам бериш ва бошқа доимий мониторинг олиб бориш ишларини йўлга қўйиш билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун KfW тартиб-таомилларига мувофиқ ташкил этиладиган танловга кўра шартнома асосида ёлланадиган консультантлар томонидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Молия вазирига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотлар ўртасидаги қайта кредитлаш битимларини ва қишлоқ хўжалиги вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан KfW билан қарз ва грант битимларига асосан Лойиҳани амалга ошириш юзасидан алоҳида битимни имзолаш ваколати берилсин. Бунда, зарур ҳолларда ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат этилади.


9. Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва KfW ўртасидаги қарз ва грант битимларига юридик хулосалар берсин.


10. Лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотлар зиммасига кредит линиясини бошқариш, KfW кредитининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳисобот ва мониторингни юритиш вазифалари юклансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигига ҳисобот киритиб борсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борсин.


11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари С.У. Умурзаков, Ж.А. Қўчқоров ва Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 12 ноябрдаги

ПҚ-9-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш"

лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари ва маблағлардан

фойдаланиш жадвали

минг евро

Т/р

Кўрсаткич номи


Жами*


KfW

кредити


кредитни қоплаш

манбалари:


KfW гранти


Давлат

бюджети


лойиҳа

иштирок-

чилари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати*


29 800

26 800



3 000

2

Жами капитал қўйилмалар суммаси


29 800

26 800



3 000


Шу жумладан:







2.1.

Иштирок этувчи молиявий ташкилотлар кредит линиялари


26 700

26 700


26 700


2.2.

Халқаро аудит хизмати


100

100

100



2.3.

Консультацион хизматлари


3 000




3 000

         

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (иш ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижалари асосида белгиланади. Зарурат бўлган тақдирда қишлоқ хўжалиги вазирига иқтисод қилинган маблағларни қайта тақсимлаш ваколати берилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 12 ноябрдаги

ПҚ-9-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш"

лойиҳаси доирасида KfW кредитини ва унинг

фоиз тўловларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси, минг евро


-

26 800

Кредит муддати, йил


-

30

Имтиёзли муддат, йил


-

10

Фоиз ставкаси


-

2%

Мажбурият бўйича комиссия


-

0,25 фоиз ўзлаштирилмаган қарз қисми бўйича


евро

Тўлов санаси


Фоиз суммаси


Асосий қарз

бўйича тўлов


Жами тўланадиган

сумма


15.05.2021


-


-

15.11.2021


1 000


1 000

15.05.2022


46 500


46 500

15.11.2022


106 500


106 500

15.05.2023


168 000


168 000

15.11.2023


220 000


220 000

15.05.2024


258 000


258 000

15.11.2024


268 000


268 000

15.05.2025


268 000


268 000

15.11.2025


268 000


268 000

15.05.2026


268 000


268 000

15.11.2026


268 000


268 000

15.05.2027


268 000


268 000

15.11.2027


268 000


268 000

15.05.2028


268 000


268 000

15.11.2028


268 000


268 000

15.05.2029


268 000


268 000

15.11.2029


268 000


268 000

15.05.2030


268 000


268 000

15.11.2030


268 000


268 000

15.05.2031


268 000

669 000

937 000

15.11.2031


261 310

669 000

930 310

15.05.2032


254 620

669 000

923 620

15.11.2032


247 930

669 000

916 930

15.05.2033


241 240

669 000

910 240

15.11.2033


234 550

669 000

903 550

15.05.2034


227 860

669 000

896 860

15.11.2034


221 170

669 000

890 170

15.05.2035


214 480

669 000

883 480

15.11.2035


207 790

669 000

876 790

15.05.2036


201 100

669 000

870 100

15.11.2036


194 410

669 000

863 410

15.05.2037


187 720

669 000

856 720

15.11.2037


181 030

669 000

850 030

15.05.2038


174 340

669 000

843 340

15.11.2038


167 650

669 000

836 650

15.05.2039


160 960

669 000

829 960

15.11.2039


154 270

669 000

823 270

15.05.2040


147 580

669 000

816 580

15.11.2040


140 890

669 000

809 890

15.05.2041


134 200

671 000

805 200

15.11.2041


127 490

671 000

798 490

15.05.2042


120 780

671 000

791 780

15.11.2042


114 070

671 000

785 070

15.05.2043


107 360

671 000

778 360

15.11.2043


100 650

671 000

771 650

15.05.2044


93 940

671 000

764 940

15.11.2044


87 230

671 000

758 230

15.05.2045


80 520

671 000

751 520

15.11.2045


73 810

671 000

744 810

15.05.2046


67 100

671 000

738 100

15.11.2046


60 390

671 000

731 390

15.05.2047


53 680

671 000

724 680

15.11.2047


46 970

671 000

717 970

15.05.2048


40 260

671 000

711 260

15.11.2048


33 550

671 000

704 550

15.05.2049


26 840

671 000

697 840

15.11.2049


20 130

671 000

691 130

15.05.2050


13 420

671 000

684 420

15.11.2050


6 710

671 000

677 710

Жами


9 782 000

26 800 000

36 582 000

             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 12 ноябрдаги

ПҚ-9-сон қарорига

3-ИЛОВА



Германия тараққиёт банки иштирокидаги "Кичик

ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш"

лойиҳасини амалга ошириш юзасидан

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

     

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Муддат


Масъул ижрочилар


1.

"Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) доирасида иштирок этувчи молиявий ташкилотларни танлаб олиш мезонларини ва бериладиган кредит муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда KfW кредитидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


KfW кредитидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқишда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:

молиявий ташкилотнинг молиявий фаолияти натижаларига;

молиявий ташкилотнинг умумий портфелининг сифатига;

ижтимоий ва экологик бошқарув тизимининг мавжудлигига.


2021 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк


2.

Германия тараққиёт банки (KfW) билан Лойиҳа доирасидаги қарз ва грант битимларини, қайта кредитлаш битимларини ва Германия тараққиёт банки (KfW) билан қарз ва грант битимларига асосан Лойиҳани амалга ошириш юзасидан алоҳида битимни имзолаш.


Лойиҳа доирасидаги қарз ва грант битимларини имзолаш.

Лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотлар ўртасида қайта кредитлаш битимлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қарз ва грант битимларига асосан лойиҳани амалга ошириш юзасидан алоҳида битимни имзолаш.


2021 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, иштирок этувчи молиявий ташкилотлар


3.

Ўзбекистон Республикаси ва KfW ўртасидаги қарз ва грант битимларига юридик хулосалар бериш.


Белгиланган тартибда юридик хулосалар бериш.


2021 йил

ноябрь


Адлия вазирлиги

4.

Кредит линиясини бошқариш, KfW кредитининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг юритиш ҳисобот бериб бориш.


Кредит линиясини бошқариш, KfW кредитини ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг юритиш ҳисобот бериб бориш.


Доимий

равишда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги



Сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигига ҳисобот киритиб бориш ҳамда расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб бориш.


Сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигига ҳисобот киритиб бориш ҳамда расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб бориш.


Ҳар

чоракда



5.

Иқтисодиётнинг барча соҳаларига, шу жумладан мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа йўналишлардаги барча тадбиркорлар учун кредитлар тақдим этиш.

Ҳудудларда сублойиҳаларни шакллантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда туманлар ихтисослашуви ва лойиҳаларга бўлган мавжуд эҳтиёжни инобатга олиш, лойиҳаларни "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида қолоқ маҳаллаларда амалга оширишга устуворлик қаратиш ҳамда лойиҳалар амалга ошириладиган йўналишларда намунавий бўлишини таъминлаш.


Лойиҳани

амалга

ошириш

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, иштирок этувчи молиявий ташкилотлар




KfW талабларига жавоб берадиган ҳамда иқтисодий самарадорликка асосланган мақбул лойиҳаларни танлаб олиш.


Лойиҳани

амалга

ошириш

давомида





KfW талабларига асосан ташаббускорларнинг сублойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


Лойиҳани

амалга

ошириш

давомида





Молиявий ташкилотлар томонидан маъқулланган сублойиҳалар ҳужжатларини KfW ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиш.


Лойиҳани

амалга

ошириш

давомида





KfW талабларига асосан сублойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва молиялаштириш.


Лойиҳани

амалга

ошириш

давомида





Лойиҳалар амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш.


Лойиҳани

амалга

ошириш

давомида



6.

KfW грант маблағлари ҳисобидан Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини доимий ўрганиб бориш, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига зарур маслаҳатлар (консультациялар) бериш, уларнинг муаммоларини бартараф этишда амалий ёрдам бериш ва бошқа доимий мониторинг олиб бориш ишларини йўлга қўйиш билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун KfW тартиб-таомилларига мувофиқ ташкил этиладиган танловга кўра шартнома асосида ёлланадиган консультантлар томонидан амалга ошириш.


Сублойиҳалар бизнес-режаларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини доимий ўрганиб бориш.

Сублойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига зарур маслаҳатлар (маркетинг ишларини амалга ошириш ва консультациялар) бериш ва уларнинг муаммоларини бартараф этишда амалий ёрдам бериш.

Сублойиҳаларнинг доимий мониторингини олиб бориш.

Молиявий ташкилотлар ходимларини ўзларининг талабидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш орқали малакасини ошириш.

Лойиҳа амалга оширилишида масъул бўлган вазирлик ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш.

Молиявий ташкилотларни ишлаб чиқилган мезонлар асосида танлаб олиш.

Молиявий ташкилотларнинг фаолиятини доимий таҳлил қилиб бориш ва молиявий ташкилотлар томонидан пулларнинг қайтарилиши ҳисоботини юритиш.

Сублойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини доимий ўрганиб бориш ва ушбу ўрганишлар натижасидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларининг малакасини ошириш.

Лойиҳа доирасида тадбиркор аёллар ва ёшларни фаоллаштириш юзасидан ишларни амалга ошириш.

Лойиҳанинг бошқарувини амалга ошириш.

Лойиҳанинг умумий мониторингини ва ҳисоботларини юритиш.


Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тендер асосида танлаб олинадиган консалтинг компаниялар


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 ноябрь















































Время: 0.1386
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск