ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Машинасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.11.2021 й. ПҚ-7-сон "Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2021 й.

N ПҚ-7



ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАШИНАСОЗЛИК КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чирчиқ шаҳри саноат тармоқларининг ички имкониятларидан унумли фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириш, тўлиқ циклли ишлаб чиқариш тизимини яратиш ҳамда ер майдонлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Агрегат заводи" АЖ, "Технолог" АЖ, "Технолог-Стан" МЧЖ, "Агросаноатмашинвест" МЧЖлар (кейинги ўринларда - корхоналар) ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Чирчиқ шаҳридаги "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ҳудудига кўчириш ҳамда корхоналарни қайта ташкил этиш масалалари уларнинг тегишли бошқарув органлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганлиги ва тегишли қарорлар қабул қилинганлиги;

"Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг бўш ишлаб чиқариш майдонларида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил қилиш мақсадида тегишли тайёргарлик ишлари, жумладан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги.


2. "Ўзавтосаноат" АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда корхоналарнинг:

"Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг бўш ишлаб чиқариш майдонларига корхоналарнинг қувватларини босқичма-босқич кўчириш ва жойлаштириш йўли билан Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил қилиш;

"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Агрегат заводи" АЖ, "Технолог" АЖ, "Агросаноатмашинвест" МЧЖ устав капиталларидаги давлат улушларини номинал қийматда ўтказиш ҳисобига "Toshkent traktor zavodi" МЧЖни (кейинги ўринларда - "TTZ" МЧЖ) ташкил қилиш;

2022 йил якунига қадар "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Агрегат заводи" АЖ, "Технолог" АЖ ва "Технолог-Стан" МЧЖни "TTZ" МЧЖга қўшиб олиш;

"Texnolog" АЖга тегишли "Texnologmash" МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушни "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ устав фондидаги давлат улушини ва "Texnolog" АЖнинг устав фондидаги "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ улушини номинал қийматда камайтириш ҳисобига "Ўзавтосаноат" АЖга ўтказиш, бунда ушбу улушнинг номинал қиймати ҳисобига "Ўзавтосаноат" АЖ устав фондидаги Молия вазирлигининг улушини ошириш;

корхоналарга тегишли бўшаётган ер майдонлари, бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда - бўшаётган активлар) Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бўшаётган активларнинг мулкдори ўртасида тузиладиган хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг бўшаётган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, жумладан унинг бир қисмида аҳоли сайил қилишига мўлжалланган яшил жамоат паркини яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


3. Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда "TTZ" МЧЖга корхоналарни "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ҳудудига кўчириш, акцияларнинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилган акциядорлардан уларга тегишли акцияларни сотиб олиш (заруратга кўра) билан боғлиқ бўлган ва ушбу қарорда назарда тутилган бошқа харажатларни молиялаштириш учун, бўшаётган активларни электрон онлайн-аукцион савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар эвазига қоплаш шарти билан, алоҳида ғазначилик ҳисобрақами очган ҳолда Давлат бюджетидан бир йил муддатга Марказий банк асосий ставкасида 100 миллиард сўм ссуда маблағлари (кейинги ўринларда - ссуда) ажратилишини таъминласин.

Бунда, "TTZ" МЧЖ олинган ссуда доирасида қилинган барча харажатлар (шу жумладан, қурилиш харажатлари) юзасидан ҳар ойда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига ҳисобот беради.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) "TTZ" МЧЖни ташкил этиш, бўшаётган активларни баҳолаш, баҳолаш ҳисоботларининг ишончлилигини экспертиза қилиш, савдога чиқариш, сотиш ҳамда тижорат банклари гаровидан чиқариш ёки гаров таъминотини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. Мазкур харажатлар кейинчалик бўшаётган активларни электрон онлайн-аукцион савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади;

б) бўшаётган активларни электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушган пул маблағлари "TTZ" МЧЖга очилган алоҳида ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилиб, йиғиб борилади;

в) Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тегишли тижорат банклари билан биргаликда заруратга кўра корхоналар томонидан тижорат банклари олдидаги мажбуриятлари бўйича гаровга қўйилган активларни қайта баҳолайди, баҳолаш ҳисоботларининг ишончлилигини экспертиза қилади ҳамда активларнинг мавжуд қарздорликни қоплаш учун етарли бўлган қисмини қайта гаровга қўяди ёки бошқа активлар билан алмаштиради;

г) "TTZ" МЧЖга очилган алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида йиғиб бориладиган маблағлар"TTZ" МЧЖ ва "Ўзавтосаноат" АЖ томонидан ишлаб чиқилиб, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметаси (шу жумладан, қурилиш харажатлари) асосида "TTZ" МЧЖ томонидан босқичма-босқич сарфланади, бунда харажатлар сметасини вазирликларда келишиш муддати 10 кундан ошмаслиги керак;

д) "TTZ" МЧЖнинг алоҳида ғазначилик ҳисобрақамидаги маблағлар корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш, қайта жойлаштириш, янги бино ва иншоотлар барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилиш (шу жумладан, ушбу ишлар харажатларини молиялаштириш учун жалб қилинган кредит ва фоизларни сўндириш), корхоналарнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалар, корхоналарнинг тижорат банклари олдидаги муддати ўтган ва жорий қарздорлигини ҳамда бошқа кредиторлар олдидаги қарздорлигини қоплаш, ссудани қайтариш ва ссуда бўйича фоизларни тўлаш, корхоналарни қайта ташкил этиш жараёнида акцияларнинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилган акциядорлардан уларнинг акцияларини сотиб олиш, зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш, "TTZ" МЧЖни асосий фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳамда унинг айланма маблағларини тўлдиришга сарфланади. Бунда, корхоналарнинг тижорат банклари олдидаги мажбуриятлари бўйича гаровда турган бўшаётган активларни гаровни бекор қилмаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларида сотувга чиқаришга рухсат берилади ва гаровда турган бўшаётган активларни сотишдан тушган тушумлар устувор равишда тегишли тижорат банклари кредитларини қоплашга йўналтирилади;

е) бўшаётган активлар аукцион ғолибига аукцион шартларида кўрсатилган муддатларда белгиланган тартибда гаровдан чиқарилиб, қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги:

а) бир ҳафта муддатда "TTZ" МЧЖнинг ташкил этилишини;

б) "Ўзавтосаноат" АЖ билан биргаликда:

босқичма-босқич корхоналарнинг бўшаётган активларини баҳолаш ва уларнинг электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини;

корхоналарнинг омборхоналаридаги тайёр қишлоқ хўжалиги техникаларини сотишдан тушадиган маблағларнинг кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилишини;

заруратга кўра, кўчириш харажатларини молиялаштириш мақсадида "TTZ" МЧЖ томонидан гаров таъминоти сифатида "TTZ" МЧЖ ва корхоналарнинг бошқа мол-мулки тақдим этилиши шарти билан тижорат банкларидан кредитлар жалб қилинишини таъминласин.


6. Белгилансинки:

"TTZ" МЧЖдаги давлат улуши "Ўзавтосаноат" АЖга икки йил муддатга ишончли бошқарувга берилади;

мазкур қарор доирасида юридик шахсларни қайта ташкил этиш натижасида корхоналарнинг 50 фоиз ва ундан ортиқ акциялари (улушлари)га "TTZ" МЧЖ ҳамда "Технолог" АЖнинг эга бўлиши янгидан сотиб олинган акциялар пакети (улушлар) деб ҳисобланмайди;

мазкур қарор билан қайта ташкил этилаётган корхоналарни қўшиб олаётган хўжалик жамиятининг устав фонди миқдори корхоналарнинг мол-мулклари ва мажбуриятларини хатлов ҳамда баҳолашни ўтказмасдан, уларнинг солиқ органларига топширилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари асосида соф активлари қийматида (соф активлари манфий бўлган тақдирда - корхона устав капитали миқдорида) белгиланади;

бўшаётган активларни электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда профессионал ташкилотларни жалб этиш Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади;

Давлат активларини бошқариш агентлигига бўшаётган активларни лотларга бўлишга, шу жумладан уларнинг таркибидаги ер участкаларни алоҳида лотлар сифатида шакллантириб электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотувга чиқаришга рухсат берилади;

"Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг бўш ишлаб чиқариш майдонлари корхоналарга уларни жойлаштириш ва қайта ташкил этиш ишлари якунлангунига қадар бепул фойдаланишга бериш юзасидан мазкур жамият акциядорлари қарорига асосан берилади;

Чирчиқ шаҳридаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери" лойиҳасини амалга оширишда заруратга кўра қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бир босқичли тартибда техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш (ишчи лойиҳа, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар) билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.


7. "Ўзавтосаноат" АЖ:

икки ой муддатда замонавий харидорбоп ва арзон тракторлар ҳамда осма тиркамаларни ишлаб чиқариш бўйича нуфузли хорижий конструкторлик марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйсин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерининг фаолиятини йўлга қўйиш, асосий воситаларни техник аудитдан ўтказиш, аудит натижасига кўра яроқсиз асосий воситаларни сотиш ёки ҳисобдан чиқариш, техникалар паркини модернизация қилиш учун қўшимча асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда, заруратга кўра, ташкилий масалаларга масъул бўлган ишчи гуруҳи таркиби ва унинг ваколатлари (шу жумладан, лойиҳани амалга ошириш муддатларига ўзгартириш киритиш ва масъул ижрочиларни белгилаш) юзасидан таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг ваколатли дилерлик ташкилотлари томонидан харидорларга етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникалари учун қуйидаги субсидиялардан бир вақтда фойдаланишга рухсат берилади:

қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратиладиган субсидия. Бунда, ушбу субсидия биринчи навбатда ушбу қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун жалб қилинган кредит ёки лизинг бўйича қарздорликни сўндиришга йўналтирилади;

кредит ёки лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганда фоиз харажатлари субсидияси. Бунда, фоиз харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


9. Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳрида жойлашган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинаётган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерига кўчириш, уларни жойлаштириш ҳамда қурилиш ишларини жадаллаштирсин.


10. Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ҳамда унинг ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган, Чирчиқ шаҳрига кўчирилаётган корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери томонидан тайёр ҳолда четдан олиб келинадиган ёки йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан маҳаллийлаштириш даражасига боғланмаган ҳолда мазкур қарорнинг 8-бандида назарда тутилган субсидиялар, истисно тариқасида, 2024 йил 31 декабргача татбиқ этилсин.

11. Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда яшил ҳудудларни инобатга олган ҳолда "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ер майдонининг аниқ чегараларини белгиласин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда бўшаётган активларни, жумладан бино, иншоот ва ер майдонларини алоҳида лотларга бўлиб сотиш имкониятини ўрганиб чиқиб, асослантирилган таклифларни Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига киритсин.


12. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ "Агрегат заводи" АЖ, "Технолог" АЖ, "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи" АЖ корхоналарини кўчириш муносабати билан ишдан бўшайдиган ходимларга компенсация харажатларини, шу жумладан ажратиладиган бюджет ссуда маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш ва бошқа ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан:

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Б.К. Абдиназаров зиммасига - ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш учун;

"Ўзавтосаноат" АЖнинг бошқарув раиси Ш.Б. Умурзаков зиммасига -Чирчиқ шаҳридаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери" лойиҳасини ташкил қилиш учун шахсий масъулият юклансин.

Қарорнинг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Ҳидоятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 ноябрдаги

ПҚ-7-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" акционерлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2658-сон қарорининг 14-бандида:

биринчи хатбошидаги "2022 йилнинг 1 январига" сўзлари "2025 йилнинг 1 январига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги ""Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги "Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4268-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналарнинг ғалла ўриш ва пахта териш техникаси, республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги тракторлар, ғалла ва пахта сеялкалари, шунингдек, уч ёки ундан ортиқ омоч корпусларини харид қилиш учун кредит ва лизинг шартномалари бўйича фоиз харажатлари қисман Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, фоиз харажатларини қоплашнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси ўзгаришига қараб Молия вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4410-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошисида:

"2019-2021 йилларда" сўзлари "2019-2023 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

"20" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июндаги "Ўзбекистон Республикасида "Фольксваген" енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4757-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"иштирокчиси (акциядори) "Ўзавтосаноат" АЖ ва/ёки "Ўзавтосаноат" АЖ бошқарувчи компаниялари бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар, "Ўзавтосаноат" АЖ тизимидаги корхоналар, "Ўзавтосаноат" АЖга ишончли бошқарувга берилган ва уларнинг таркибида бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар - улар томонидан автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4969-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "2022 йил 1 январга" сўзлари "2025 йил 1 январга" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 578-сон қарорига 1-иловада:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалиги техникаси - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ғалла ўриш ва пахта териш техникаси, барча турдаги тракторлар, уч ва ундан ортиқ корпусли айланма омочлар ҳамда кўп вазифали пневматик ва механик сеялкалар;";

учинчи хатбошидаги "мулкчилик шаклларидан қатъи назар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар," сўзлари "қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи юридик ва жисмоний шахслар," сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "10 фоизлик пункти миқдоригача" сўзлари "10 фоизлик пунктидан юқори қисмини" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "фоизнинг 10 фоизлик пунктигача" сўзлари "фоизини қисман" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қарз олувчининг лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия тижорат банки ва лизинг ташкилоти томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисми миқдорида ажратилади.

Бунда, қарз олувчининг лизинг ёки кредит шартномаси ғалла ўриш ва пахта териш техникаси учун 10 йил муддатга, тракторлар учун 7 йил муддатга, уч ва ундан ортиқ корпусли айланма омочлар ҳамда кўп вазифали пневматик ва механик сеялкалар учун 5 йил муддатга расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Кредит ёки лизинг олувчиларнинг сўровига асосан ушбу бандда кўрсатилган муддатлар қисқартирилиши мумкин";


г) 9-бандда:


"а" кичик бандидаги "20" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин;


"б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан юқори қисмини қоплаш учун ажратилади";


д) 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


е) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки қарз олувчи томонидан ўзига тегишли фоиз тўловини тўланганлиги тўғрисида маълумот ва субсидия олиш учун буюртмани Жамғармага тақдим этади.

Бунда, лизинг ташкилоти ёки тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртмаларга ўзгартириш киритилмайди";


ж) 18-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қарз олувчи лизинг ёки кредитни уни муддати ўтгандан сўнг қайтарганда ажратиладиган субсидия тасдиқланган тўлов жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим";


з) 21-банддаги "10 фоиз пунктигача" сўзлари "қисман" сўзи билан алмаштирилсин;


и) 25-бандда:


"а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) лизинг ёки кредит шартномаси бўйича субсидия мақсадсиз сарфланганлиги аниқланганда, қарз олувчи томонидан лизинг ёки кредит асосий қарзининг тегишли қисми тўлов жадвалида белгиланган санадан бошлаб 90 кун давомида тўлиқ тўланмаса";


"г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) лизинг ёки кредит шартномаси тўлиқ бекор қилинганда ҳамда қарз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганда";


к) Низомга илованинг IV-босқичида "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги "фоизининг 10 фоиз пунктигача" сўзлари "фоизини тегишли миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 952-сон қарорига иловада:


а) 2-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар," сўзлари "қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар," сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "20" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин;


б) 8-банд "в" кичик бандининг саккизинчи хатбошисидаги "20" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин;


в) 16-бандда:

иккинчи хатбошидаги "20" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги "Ўзавтосаноат" АЖ акциядорлик жамияти трансформациясини ҳамда узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 109-сон қарорининг 11-банди "узеллар ва агрегатлар" сўзларидан кейин "хомашё ваматериаллар" сўзлари билан тўлдирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги "2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 666-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси "пахта-тўқимачилик кластерлари" сўзларидан кейин "қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхоналар" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 ноябрь



















































Время: 0.1397
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск