ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.11.2021 й. Ф-5-сон "2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

22.11.2021 й.

N Ф-5



2022-2023 ЙИЛЛАРГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН

МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАРИ ДАСТУРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Маъмурий ислоҳотларни изчил давом эттириш йўлида ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш, Янги Ўзбекистон шароитида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти тизимининг самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва "мобиль бошқарув аппарати"ни яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловолди дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаси доирасида илгари сурилган ташаббус ва таклифларни реализация қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) 1-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини мақбуллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи 3-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органларининг моддий-техника таъминотини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи 4-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органларининг кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи 5-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органларида коррупциянинг олдини олиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи 6-иловага мувофиқ;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи 7-иловага мувофиқ ташкил этилсин.


2. Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

маъмурий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бошқаруви органларининг фаолияти ўзаро келишилган тарзда, самарали олиб борилишини, сусткашликлар ва масъулиятсизликка йўл қўймаслигини таъминлаш, шунингдек, ишчи гуруҳлари ишини пухта ва сифатли ташкил қилиш, мазкур фармойишда белгиланган чора-тадбирлар билан бир қаторда уларнинг қўшимча вазифа ва функцияларини белгилаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқа давлат бошқаруви органлари (кейинги ўринларда - вазирлик ва идоралар)нинг давлат сиёсатини амалга ошириш, назорат функцияларини бажариш, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги функцияларини бўлиш;

вазирлик ва идоралар фаолиятида аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш тизимини жорий қилиш;

давлат бошқаруви асослари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг замон талабларига мос равишда пухта ишлаб чиқилиши ҳамда киритилишини таъминлаш.


3. Ишчи гуруҳлар раҳбарлари Р.Қ. Давлетов, Ш.Х. Шерматов, Т.А. Ишметов, О.А. Хасанов, Н.Т. Йўлдошев, Д.А. Кучкаров 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар 8-иловада белгиланган асосий устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминласин.


4. 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқиш схемаси 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

мазкур фармойишнинг 2-7-иловаларига мувофиқ ташкил қилинаётган ишчи гуруҳлари томонидан тайёрланган таклифлар ишчи гуруҳи раҳбарининг имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади;

таклифлар тақдимот кўринишида тақдим қилинади ҳамда уларга таҳлилий маълумотнома ва жадваллар, ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бўйича маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари илова қилинади (кейинги ўринларда - тақдимот материаллари);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ишчи гуруҳлари билан биргаликда тақдим қилинган тақдимот материалларини кўриб чиқади ҳамда Комиссияга киритади;

Комиссиянинг йиғилишида тақдимот материалларини шахсан ишчи гуруҳлари раҳбарлари тақдимот қилади.


6. Белгилансинки, ишчи гуруҳи аъзолари асосий иш жойидаги вазифалардан тўлиқ озод қилинади ҳамда тегишли давр мобайнида улар учун қонунчиликда белгиланган барча шарт-шароитлар сақлаб қолинади.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари икки кун муддатда ишчи гуруҳлари таркибига киритилган аъзолар белгиланган тартибда ўз ишида тўлиқ фаолият юритишини таъминласин.


7. Ишчи гуруҳлари раҳбарлари Р.Қ. Давлетов, Ш.Х. Шерматов, Т.А. Ишметов, О.А. Хасанов, Н.Т. Йўлдошев, Д.А. Кучкаров:

уч кун муддатда ташкилий йиғилишларни ўтказиб, тегишли йўналиш доирасида белгиланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича саволнома, тармоқ графиги ва тақдимот материаллари намуналарини тасдиқласин ҳамда ишчи гуруҳи аъзоларининг вазифалар тақсимотини белгиласин;

ишчи гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширсин;

ҳар куни тегишли ишчи гуруҳлари томонидан тайёрланаётган таклифларнинг муҳокамасини ташкил этиб борсин, зарур ҳолларда, ушбу ишларни бошқа ишчи гуруҳлари билан биргаликда амалга оширсин;

таклифларни тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳлари ўртасида самарали ва доимий коммуникация ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйсин;

2022 йил 20 январга қадар ишчи гуруҳлари томонидан ҳар томонлама асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг манфаатдор вазирлик ва идоралар, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин.


8. Ишчи гуруҳлари раҳбарларига:

белгиланган вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар мутахассислари, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиш;

журналист ва блогерларни жалб қилиш ҳамда тайёрланаётган таклифларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш, белгиланган вазифалар бўйича сўровномалар ташкил қилиш ҳуқуқи берилсин.


9. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов):

ишчи гуруҳларининг сўровларига асосан Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарини жалб қилган ҳолда тегишли масалалар юзасидан ривожланган давлатларнинг тажрибасини чуқур ўрганиб, улар бўйича маълумотларнинг тезкор тақдим этилишини таъминласин;

ушбу маълумотларни тайёрлашда хорижий давлатларнинг нуфузли экспертлари, олимлари ва мутахассислари билан учрашувлар ва муҳокамалар ўтказиш (шу жумладан, видеоконференцалоқа шаклида), улардаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таржима қилиш чораларини кўрсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва халқаро молия институтларидан маъмурий ислоҳотлар юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборотлар ва ҳисоботлар, шунингдек, тавсия ва таклифларини сўраб олсин ва ишчи гуруҳларига тақдим этсин, зарур ҳолларда, уларнинг тажрибали экспертларини ишчи гуруҳлари фаолиятига жалб қилишга кўмаклашсин;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда зарур ҳолларда ишчи гуруҳлари аъзоларини ривожланган хорижий давлатларга қисқа муддатли хизмат сафарига юборишни ташкил этсин.

Бунда, ишчи гуруҳлари аъзоларини хорижга юбориш билан боғлиқ харажатлар (транспорт, меҳмонхона, кунлик ва бошқалар) Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


10. Комиссия (А.Н. Арипов, З.Ш. Низомиддинов):

2022 йил 10 февралга қадар тақдимот материалларини кўриб чиқсин;

2022 йил 20 февралга қадар ҳар бир йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилсин;

2022 йил 1 мартга қадар 2022-2023 йилларда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

1-ИЛОВА



2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон

маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни

мувофиқлаштирувчи республика комиссияси

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Бош вазир, комиссия раиси

2. З.Ш. Низомиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, комиссия ҳамраиси

3. С.С. Сафоев

-

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

4. А.Х. Саидов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари

5. Р.А. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

6. Қ.К. Куранбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

7. Д.А. Кучкаров

-

Бош вазир ўринбосари

8. С.У. Умурзаков

-

Бош вазир ўринбосари

9. Р.В. Абдуқодиров

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

10. Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор

11. Б.М. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари

12. Б.Т. Турабов

-

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

13. Р.Қ. Давлетов

-

адлия вазири

14. Т.А. Ишметов

-

молия вазири

15. Ш.Х. Шерматов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

16. О.А. Хасанов

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

17. Д.Н. Каландаров

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарма бошлиғи, комиссия котиби

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш,

тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини

мақбуллаштириш юзасидан таклифларни

ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Р.Қ. Давлетов

-

адлия вазири, ишчи гуруҳи раҳбари

2. Ш.А. Чуллиев

-

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси ўринбосари

3. Д.Ж. Ширинов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси

4. С.М. Холхўжаев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

5. Ж.И. Абруев

-

молия вазири ўринбосари

6. Х.Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари

7. Р.Р. Хакимов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

8. С.А. Мирзаев

-

Ҳисоб палатаси шўъба мудири

9. Ж.И. Сафаров

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бўлим мудири

10. А.И. Рўзиев

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бош мутахассиси

11. Н.З. Саидахметова

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи

12. Ф.Х. Отахонов

-

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори

13. М.Т. Тургунов

-

Фанлар академияси ҳузуридаги Давлат ва ҳуқуқ институти директори

14. А.К. Расулев

-

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосари

15. Б.А. Нариманов

-

Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири

16. Ш.А. Хўжаев

-

Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири

17. С.М. Селиманова

-

Жамоат хавфсизлиги университети кафедра мудири

18. О.З. Мухамеджанов

-

Тошкент давлат юридик университети профессори

19. Ф.А. Примов

-

Ички ишлар вазирлиги Академияси илмий котиби

20. Н.М. Рустамбеков

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

21. Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

22. А.Т. Дехканов

-

Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

23. К.И. Нигматов

-

Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

24. А.А. Сагдуллоев

-

Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси

25. Э.И. Гимранов

-

"UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ директори

26. Б.Б. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

27. Б.Б. Рахматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

28. Э.Э. Адилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

29. К.М. Очилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

30. А.К. Курултаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

31. Б.Б. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори

32. Т.Х. Аббосхонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори, ишчи гуруҳи масъул котиби

Изоҳ: ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

3-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли

технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни

ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб

чиқиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Ш.Х. Шерматов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, ишчи гуруҳи раҳбари

2. Ф.Э. Бокиев

-

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси ўринбосари

3. И.З. Абдуллаев

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси

4. О.З. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари

5. О.А. Пекось

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

6. А.М. Бобоев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

7. Ш.У. Турдикулова

-

инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

8. А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари

9. С.Б. Наджимитдинов

-

Ҳисоб палатаси шўъба мудири

10. Д.М. Саиджанов

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

11. Д.И. Қурёзов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бош мутахассиси

12. З.А. Бозоров

-

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори в.б.

13. Н.У. Мухаммадиев

-

Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

14. Ж.Н. Нематов

-

Тошкент давлат юридик университети доценти

15. Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

16. Б.М. Азизов

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

17. А.А. Мадаминов

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

18. А.Р. Мансуров

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи в.б.

19. Б.М. Бекмуродов

-

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси

20. Э.С. Туляков

-

"Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори

21. Ф.Ф. Абдухаликов

-

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

22. Д.М. Зиямухамедова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

23. Ш.Я. Исмаилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

24. А.М. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

25. С.С. Мирзахўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

26. М.Ш. Гаффаров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

27. Э.Б. Рахмонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

28. Ф.Р. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори, ишчи гуруҳи масъул котиби

 

Изоҳ: ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

4-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органларининг моддий-техника

таъминотини такомиллаштириш юзасидан таклифларни

ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Т.А. Ишметов

-

молия вазири, ишчи гуруҳи раҳбари

2. Э.Ф. Гадоев

-

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси

3. Д.К. Ахмедов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси ўринбосари

4. А.Ж. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

5. Д.К. Адилов

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

6. А.М. Бобоев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари

7. О.Б. Рустамов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари

8. Г.Х. Рахимова

-

молия вазири ўринбосари

9. А.А. Камалов

-

Марказий банк раиси ўринбосари

10. М.М. Мирзаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

11. Ф.К. Умаров

-

Кадастр агентлиги директори

12. С.Б. Наджимитдинов

-

Ҳисоб палатаси шўъба мудири

13. О.Н. Қудратов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати котибият мудири

14. Э.Э. Рустамов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати котибият мудири ўринбосари

15. Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

16. Б.М. Ортиков

-

Молия вазирлиги департамент бошлиғи

17. Н.Н. Парпиходжаев

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

18. Д.А. Умаров

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

19. Ф.Ф. Назаров

-

Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи

20. О.А. Маматов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази директори

21. Ш.Ф. Озодзода

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

22. А.Б. Самадов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

23. А.У. Қаюмов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

24. Б.Х. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

25. Ж.Р. Сидиков

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти

26. С.А. Талипов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бош мутахассиси, ишчи гуруҳи масъул котиби

Изоҳ: ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

5-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органларининг кадрлар салоҳиятини

такомиллаштириш юзасидан таклифларни

ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. О.А. Хасанов

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари

2. Б.С. Сайфуллаев

-

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси

3. Д.М. Исмаилов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

4. Э.М. Мухитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5. К.Х. Каримов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

6. Д.С. Каттахонова

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари

7. Ж.Б. Хайдаров

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бўлими бошлиғи

8. А.Ш. Бекмуродов

-

Давлат бошқаруви академияси ректори, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори в.б.

9. А.У. Тамикаев

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

10. И.Ж. Қурбонов

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

11. М.Ю. Гасанов

-

Тошкент давлат юридик университети кафедра доценти

12. Д.Р. Артиков

-

Тошкент давлат юридик университети кафедра ўқитувчиси

13. Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси

14. Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

15. Ш.Д. Мухамедов

-

Молия вазирлиги департамент бошлиғи

16. Н.И. Мухторов

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

17. А.М. Халтурдиев

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

18. И.Г. Никонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

19. Ш.З. Давронов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

20. А.С. Азизов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

21. У.С. Юсупов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

22. И.М. Абдувахабов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

23. Т.Х. Аббосхонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори

24. А.А. Эранов

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири, ишчи гуруҳи масъул котиби

Изоҳ: ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

6-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органларида коррупциянинг

олдини олиш юзасидан таклифларни ишлаб

чиқиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор, ишчи гуруҳи раҳбари

2. К.Н. Бурханов

-

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси

3. Ш.Т. Полвонов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси ўринбосари

4. А.Э. Бурхонов

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

5. С.С. Саидкаримов

-

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари

6. Ж.Т. Махсудов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари

7. А.Э. Файзибаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

8. Б.Ш. Юнусов

-

Ҳисоб палатаси етакчи инспектори

9. А.И. Бекчанов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бўлим мудири

10. У.С. Мухамедов

-

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари

11. Е.В.Коленко

-

Бош прокуратура Академияси бошлиғи

12. В.Х. Давлятов

-

Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири

13. О.А. Исмоилов

-

Олий суд бошқарма бошлиғи

14. Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

15. Л.А. Жалов

-

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи

16. У.М. Алоев

-

Бош прокуратура бошқарма катта прокурори

17. З.А. Қодиров

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқарма бошлиғи

18. Б.С. Утамбетов

-

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти директори

19. М.Ш. Махмудов

-

Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи ўринбосари

20. Ж.И. Узаков

-

Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи

21. О.Р. Файзиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

22. С.Н. Гордеев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

23. Т.Б. Сафаров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

24. Ш.Б. Бакаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

25. Д.Б. Иброхимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

26. М.К. Гафуров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори, ишчи гуруҳи масъул котиби

  

Изоҳ: ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

7-ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини

тубдан такомиллаштириш юзасидан таклифларни

ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Д.А. Кучкаров

-

Бош вазир ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари

2. Қ.К. Куранбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

3. А.Х. Саидов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари

4. Т.А. Мадумаров

-

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси ўринбосари

5. Ш.А. Тухташев

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

6. С.Б. Артикова

-

Бош прокурор ўринбосари

7. И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

8. Д.Ш. Султанов

-

молия вазири ўринбосари

9. М.М. Икрамов

-

адлия вазири ўринбосари

10. Б.Р. Парпиев

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари

11. Қ.А. Каримов

-

Ҳисоб палатаси бош инспектори

12. М.Б. Жуманиязов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати котибияти мудири ўринбосари

13. М.Т. Якубов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқармаси бошлиғи ўринбосари

14. Х.Т. Азизов

-

Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори

15. М.М. Миракулов

-

Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи ўринбосари

16. Г.С. Исмаилова

-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори

17. Г.Р. Маликова

-

Бош прокуратура Академияси профессори

18. И.Р. Беков

-

Тошкент давлат юридик университети профессори

19. Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

20. А.А. Махмудов

-

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи

21. Н.О. Тилляев

-

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

22. А.К. Турсунов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

23. Б.Р. Рахматуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

24. Р.Р. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

25. Н.С. Нарматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

26. Э.О. Хамроев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори

27. Ғ.Қ. Режабов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори

28. Ф.З. Джалилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори, ишчи гуруҳи масъул котиби

   

Изоҳ: ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

8-ИЛОВА



2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон

маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар

ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган

асосий устувор йўналишлар


I. Давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини мақбуллаштириш юзасидан:

давлат бошқаруви органларининг ҳар бирининг мақомини белгилаш, уларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби, бир-биридан фарқловчи мезонларни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларнинг барча функцияларни таҳлил қилиш, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, шунингдек, ушбу асосда вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг таркибига кирадиган ташкилотларнини қайта ташкил қилиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ва сонини камайтириш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувини вужудга келтираётган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш;

давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)ни ташкил қилишнинг аниқ ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг ваколат чегаралари ва фаолият юритиш даврини белгилаш, шунингдек, коллегиал органлар сонини қисқартириш ва улар ваколатини тегишли соҳага масъул бўлган вазирлик ва идораларга бериш;

ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ишини самарали ташкил этиш;

вазирлик ва идоралар раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш, уларга юклатилган функция ва вазифаларни туман (шаҳар), маҳалла даражасида самарали ташкил этиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларнинг ташкилий ва марказий аппарати тузилмаларининг ягона намунасини ишлаб чиқиш, ташкилий тузилмаларга ташкилотларни киритиш ва чиқариб ташлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларнинг штат бирликлари тўғрисидаги ягона очиқ марказлашган ахборот платформасини яратиш, уларга қўшимча штат бирликларини ажратиш ёки мавжудларини қисқартириш бўйича аниқ ҳуқуқий асосларни белгилаш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган штат бирликларини мақбуллаштириш.


II. Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан:

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларда маъмурий тартиб-таомилларни мақбуллаштириш, қоғозбозликни камайтириш, бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;

вазирлик ва идоралар (шу жумладан уларнинг таркибий тузилмаларида) ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларда ягона ҳужжат алмашинувини таъминлаш, ушбу йўналишда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва фойдаланишнинг миллий стандартларини жорий қилиш, "Очиқ идора" лойиҳасини амалга ошириш;

давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уларни тўлиқ рақамлаштириш ва дебюрократлаштириш орқали фуқароларнинг сарсон бўлишига барҳам бериш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар билан ўзаро электрон муносабатларни янада такомиллаштириш доирасида фуқароларнинг рақамли имзоси ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетлар улушини ошириш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг аҳоли, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашида янги, замонавий ва таъсирчан технологияларни жорий қилиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш орқали маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини оптималлаштириш;

ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда ижтимоий ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини янада такомиллаштириш.


III. Давлат бошқаруви органларининг моддий-техника таъминотини такомиллаштириш юзасидан:

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар тасарруфидаги маъмурий бинолар, иншоотлар ва бўш турган ер майдонларидан, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланиш механизмларини яратиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника таъминоти (шу жумладан автотранспорт воситалари билан) ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг ҳуқуқий асосини яратиш;

тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига "Ягона дарча" тизими асосида хизмат кўрсатиш, улар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш;

тегишли вазирлик ва идоралар маъмурий биноларининг ички қисмини очиқ офис кўринишида режалаштириш ва қуриш.


IV. Давлат бошқаруви органларининг кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш юзасидан:

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларда касбга оид сифатлар ва алоҳида хизматларни одилона ва объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли мутахассис ходимларни ишга қабул қилиш;

кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шахснинг маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик сифатларини объектив баҳолаш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларнинг кадрлар билан ишлаш тузилмалари (HR-хизмат) мақомини ошириш, уларнинг маъмурий функцияларини кенгайтириш, ходимларни излаш, таклиф қилиш ва ишга жойлаштиришнинг янги технологияларини жорий қилиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар раҳбарларининг ёрдамчилари мақомини ошириш, шу жумладан қарорлар қабул қилишда уларнинг мустақиллиги ва масъулиятини белгилаш, ушбу лавозимга чуқур билим, тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассисларни тайинлаш;

давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, ушбу соҳани тартибга солиш мақсадида ягона қонун лойиҳасини ҳамда давлат фуқаролик хизматини узоқ истиқболли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларда "Кадрлар - барчасини ҳал қилади" тамойилини амалиётга жорий килишни таъминлаш, ўз устида ишламайдиган ва масъулиятни ҳис қилмайдиган кадрларга нисбатан "жамоавий таъсир"ни амалга ошириш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар кадрларини аттестация, ротация қилиш, малакасини ошириш, ўқиш ва стажировкага юбориш тизимига замонавий технологияларни жорий қилиш;

Давлат бошқаруви академиясининг кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдаги ролини кучайтириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш борасидаги иштирокини кенгайтириш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларда ягона кадрлар рейтингини юритиш, бунда рейтингни шакллантиришда кадрлар қўнимсизлиги, тизимдан чиқиб кетганлиги, кадрларни мотивация қилиш ва шарт-шароитлар яратиш масалаларини инобатга олиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар кадрларининг дам олиши, иш қобилиятини тиклаши, бўш вақтини мазмунли ва фойдали ўтказиши тизимини такомиллаштириш, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш.


V. Давлат бошқаруви органларида коррупциянинг олдини олиш юзасидан:

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар кесимида коррупция авж олган соҳаларда унинг ривожланиш сабаблари ва шартларини ўрганиш асосида ушбу соҳаларнинг ҳар бирига "ташхис қўйиш" ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларда коррупциянинг олдини олишга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қурилган, реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган ва жиҳозланган бино ва иншоотлар, амалга оширилган харидлар ва хизматлар учун сарфланадиган маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланиш, тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш;

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, уларнинг нормаларини аниқ ҳуқуқий механизмлар билан очиб бериш.


VI. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш юзасидан:

халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларига доир ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;

халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини янада ошириш;

маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳисобига ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини кучайтириш;

ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш, улар фаолиятини маҳаллалар даражасида амалга оширган ишлари натижадорлигига қараб баҳолаб бориш амалиётини йўлга қўйиш;

ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга юклатилган вазифаларни амалга оширишда масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш механизмларини белгилаш.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 ноябрдаги

Ф-5-сон фармойишига

9-ИЛОВА



2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон

маъмурий ислоҳотлари дастурининг

лойиҳасини ишлаб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич


Ишчи гуруҳлари раҳбарлари

(Р.Давлетов, Ш.Шерматов, Т.Ишметов, О.Хасанов, Н.Йўлдошев, Д.Кучкаров)


Ишчи гуруҳларнинг ташкилий йиғилишларини ўтказиб, тегишли йўналиш доирасида белгиланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича саволнома, тармоқ графиги ва тақдимот материаллари намуналарини тасдиқлаш ҳамда ишчи гуруҳи аъзоларининг вазифалар тақсимотини белгилаш.


2021 йил

25 ноябрь








Ишчи гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил қилиш учун барча зарур чораларни кўриш.

Тегишли ишчи гуруҳлари томонидан тайёрланаётган таклифларнинг муҳокамасини ташкил этиб бориш, зарур ҳолларда, ушбу ишларни бошқа ишчи гуруҳлари билан биргаликда амалга ошириш.


Доимий








Ишчи гуруҳлари томонидан ҳар томонлама асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг манфаатдор вазирлик ва идоралар, шу жумладан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминлаш.

Бунда таклифлар тақдимот кўринишида тақдим қилинади ҳамда уларга таҳлилий маълумотнома ва жадваллар, ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бўйича маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари илова қилинади.


2022 йил

20 январга

қадар




2-босқич


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ишчи гуруҳлари билан биргаликда тақдим қилинган тақдимот материалларини кўриб чиқиш ҳамда Республика комиссиясига киритиш.


2022 йил

1 февралга

қадар


3-босқич


Республика комиссияси

(А.Арипов,

З.Низомиддинов)


Тақдимот материалларини кўриб чиқиш.


2022 йил

10 февралга

қадар








Ҳар бир йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилиш.


 

2022 йил

20 февралга

қадар








2022-2023 йилларда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритиш.


2022 йил

мартга

қадар

"Халқ сўзи", 2021 йил 23 ноябрь




































Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск