ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 й. ПҚ-21-сон "Қашқадарё вилоятининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2021 й.

N ПҚ-21



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, даромадни ошириш ва манфаатдорликни таъминлашга қаратилган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари мавжуд имкониятлар ва шароитлардан самарали фойдаланмаётгани оқибатида вилоят қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, жумладан:

биринчидан, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларида қишлоқ хўжалиги соҳасида юзага келаётган муаммолар ечими бўйича тезкор қарорларни қабул қилиш ва устувор вазифалар ижросини самарали таъминлаш, ваколатли идоралар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда ташаббускорлик ва талабчанлик етишмаяпти;

иккинчидан, қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари давом этиб, мавжуд ер ва сув ресурслари самарадорлигини таъминлашга қаратилган инновацион технологиялар ва илмий ишланмаларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган;

учинчидан, қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида кластер тизимини ривожлантириш ҳисобига қўшилган қийматни яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва ҳудуд экспорт салоҳиятини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг ўрни сезилмаяпти;

тўртинчидан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун барча имкониятлар ва захиралар бўлса-да, аҳолини йил давомида ҳамда узлуксиз равишда барқарор нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича етарли даражада ишлар амалга оширилмаган.

Қашқадарё вилоятида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш, тармоқдаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, ҳудудда аграр тармоқнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимини тугатиш ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосарига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, агросаноат кластерларини ривожлантириш;

янги интенсив боғ ва токзорларни барпо қилиш ва иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш;

тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш;

инновацион ишланмалар, шунингдек, замонавий автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини қишлоқ хўжалиги тармоқларига жорий этиш;

чорва моллари бош сонини, гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш ва қишлоқ жойларда савдо ва пуллик хизматларни ташкил этиш.


3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Молия вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалини қайта кўриб чиқсин.


4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Қашқадарё вилояти ҳокимининг тегишли ўринбосарлари функционал вазифалари ва уларнинг котибиятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар ва камчиликларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг ечимига қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.


6. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-21-сон қарорига

ИЛОВА



Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бошқарув

аппаратининг намунавий ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

   

Хоким

Ёрдамчи - 1

















































































































Ҳокимнинг қишлоқ

ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари



Ҳокимнинг

молия-

иқтисодиёт

ва камбағал

ликни қисқартириш масалалари

бўйича

биринчи

ўрин

босари -

вилоят

иқтисодий тараққиёт ва камбағал

ликни

қисқарти

риш бош бошқармаси бошлиғи



Ҳокимнинг  капитал

қурилиш, коммуни

кациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича

ўрин

босари


Ҳоким

ўрин

босари - вилоят инвести

циялар ва ташқи савдо бошқар

маси

бошлиғи



Ҳоким

нинг

туризм,

спорт,

маданият, маданий

мерос ва

оммавий коммуни

кациялар масала

лари

бўйича

ўрин

босари - туризм ва спорт бош бошқар

маси

бошлиғи




Ҳоким

нинг

ёшлар

сиёсати,

ижтимоий ривожлан

тириш ва

маънавий-

маърифий

ишлар

бўйича

ўрин

босари


Ҳокимнинг жамоат ва диний

ташки

лотлар

билан

алоқалар бўйича

ўрин

босари


Ҳоким

ўрин

босари -

маҳалла

ва оилани

қўллаб-

қувват

лаш

бошқар

маси

бош

лиғи


Ҳокимнинг маҳаллий саноатни ривожлан

тириш

масала

лари бўйича ёрдамчиси



Ташкилий кадрлар гуруҳи:

раҳбар - 1

бош

мутахас

сис - 2

етакчи мутахас

сис-1


4


















































































































































































































































Котибият:


мудир - 1

бош мутахассис-1

етакчи

мутахассис-2

1-тоифали

мутахассис - 1

5


Котибият:


мудир - 1

Аҳоли

тадбиркор

лигини

молиявий

қўллаб-

қувватлаш

дастур

ларини

мувофиқ

лаштириш

ва мони

торинг

қилиш

сектори

мудири - 1


2


Котибият:


мудир - 1


етакчи мутахас

сис-1


2


Котибият:


мудир - 1

илм-фан ва иннова

циялар шўъбаси мудири -1

1-тоифали мутахас

сис -1


3


Котибият:


мудир - 1

1-тоифали мутахассис-1



2



Котибият:


мудир - 1 бош мутахассис - 1


2


Коти

бият:


му

дир - 1



1


Котибият:


бош

мутахассис-1


1


Котибият:


мудир - 1

бош

мутахассис -1 етакчи мутахассис -1


3




























































































































































































































































































































































































































Тадбиркор

лик ва

ишбилар

монлик

муҳитини ривожлан

тириш,

экспортга кўмакла

шиш ва

қўллаб-

қувватлаш

гуруҳи:


раҳбар - 1

бош

мутахассис - 1



2


Ер участ

калари

олиб қўйи

лиши ва компен

сация

бериш

ишла

рини

мувофиқ

лаштириш шўъбаси:

мудир - 1

етакчи мутахасс

ис - 1




2


Корруп

цияга

қарши

ички

назорат бўлими


1


Ҳокимнинг жамоат

чилик

билан

ишлаш

бўйича маслаҳат

чиси



Ахборот хизмати:  матбуот котиби-1


(Ахборот сиёсати масалалари бўйича

раҳбар маслаҳат

чиси)

етакчи  мутахас

сис - 1



2


Ҳоким

нинг

қишлоқ

хўжа

лиги

масала

лари

бўйича

маслаҳат

чиси



Ҳоким

нинг маъ

навий-

маъри

фий

ишлар

самара

дор

лигини

оши

риш,

давлат

тили

тўғриси

даги

қонун

ҳужжат

ларига

риоя

этили

шини

таъмин

лаш

масала

лари

бўйича маслаҳат

чиси



Халқ

таълими

бошқар

маси

бошлиғи - вилоят

ҳоким

нинг

таълим ва тарбия масалалари бўйича

маслаҳат

чиси



Ташқи

меҳнат

мигра

цияси

агентли

гининг

вилоят

филиали

раҳбари -

вилоят

ҳокими

нинг

ташқи

меҳнат

мигра

цияси

масала

лари

бўйича

ёрдам

чиси



Ҳоким

нинг

хотин-

қизлар масала

лари

бўйича

масла

ҳатчиси
































































































































































































































































































Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий

сафар

барлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи:


раҳбар - 1

бош мутахас

сис - 1


2


Болаларни ҳимоя қилиши масалалари котибияти:


мудир - 1

бош мутахас

сис -1


2



Юридик

хизмат:


бошлиқ - 1

бош

юрис

консульт - 1


2


Ахборот-

таҳлил гуруҳи:

раҳбар - 1


бош

мутахас

сис - 2

етакчи мутахас

сис - 1


4



Ижро интизоми назорати бўлими:

бошлиқ - 1

бош мутахас

сис - 1

етакчи мутахас

сис - 1


3


Ишлар бошқармаси: ишлар бошқа

рувчиси - 1


бош мутахас

сис - 1

бош

ҳисобчи - 1


3


Муро

жаатлар

билан

ишлаш

бўлими:

бўлим

мудири













































































































































































Умумий бўлим: бўлим мудири-1

бош мутахассис-1


2

























































































































































































  

Бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони - 65 нафар



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 ноябрь































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск