ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 й. 706-сон "Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2021 й.

N 706




СУД ЭКСПЕРТИЗА СОҲАСИНИ ТАРТИБГА

СОЛУВЧИ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ:

а) қуйидагилар белгиланганлиги:

суд-экспертиза соҳасида кадрларни тайёрлаш олий таълим муассасаларида дуал таълим принципига мувофиқ, бакалавриат ёки магистратура босқичларида таълим олаётган даврда шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича камида олти ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида амалга оширилиши мумкинлиги;

тайёрлаш курслари олий таълим муассасалари ва давлат суд-экспертиза муассасалари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилиши;

тайёрлаш курслари натижаларига кўра тегишли суд-экспертиза фаолияти билан шуғулланиш учун сертификат берилиши;

б) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

нодавлат суд экспертларининг ўз касбий мажбуриятларини бузиши оқибатида етказиладиган зарардан жисмоний ва юридик шахсларни ҳимоя қилиш мақсадида, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби жорий этилганлиги;

давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

а) дуал таълимни ташкил этиш, суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлашнинг асосий вазифалари ва босқичлари, ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш, ўқув жараёни ташкил этиш, тингловчилар билимини баҳолаш тартиби ҳамда томонларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда суғурта объекти ва субъекти, мажбурий суғурта шартномасини тузиш тартиби, мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта суммаси, суғурта қилдирувчи ва суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, суғурта мукофотини аниқлаш ва уни тўлаш тартибини назарда тутувчи Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;

51 ҳил суд экспертизаси турларини ўз ичига олган Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

706-сон қарорига

3-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига

мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизаси

турлари бўйича тадқиқотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Экспертиза турлари

1.

Суд-хатшунослик экспертизаси

2.

Ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси

3.

Суд-санъатшунослик экспертизаси

4.

Суд-портрет экспертизаси

5.

Суд-трасологик экспертизаси

6.

Толали материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

7.

Полимер материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

8.

Лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг суд экспертизаси

9.

Суд-тупроқшунослик экспертизаси

10.

Нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материалларининг суд экспертизаси

11.

Табиий минераллар суд экспертизаси

12.

Шиша буюмлари ва силикатли қурилиш материалларининг суд экспертизаси

13.

Металл буюмлари ва қотишмаларининг суд экспертизаси

14.

Дори воситаларининг суд экспертизаси

15.

Табиати номаълум моддаларнинг суд экспертизаси

16.

Таркибида спирт бўлган суюқликлар ва уларнинг излари суд экспертизаси

17.

Махсус маркерлар (кўрсаткичлар) суд экспертизаси

18.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси

19.

Суд-биологик экспертизаси

20.

Суд-ботаник экспертизаси

21.

Суд-зоологик экспертизаси

22.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси

23.

Суд-транспорт-трасология экспертизаси

24.

Суд-иқтисодий экспертизаси

25.

Суд-бухгалтерия экспертизаси

26.

Суд-молия-кредит экспертизаси

27.

Меҳнат иқтисодиёти суд экспертизаси

28.

Суд-режали-иқтисодиёт экспертизаси

29.

Суд-иқтисодий-статистик экспертизаси

30.

Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси

31.

Суд-қурилиш-техникавий экспертизаси

32.

Суд-ер экспертизаси

33.

Суд-товаршунослик экспертизаси

34.

Суд-фонография экспертизаси

35.

Видеоматериалларнинг суд экспертизаси

36.

Суд-экологик экспертизаси

37.

Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси

38.

Суд-филологик экспертизаси

39.

Суд-компьютер-техникавий экспертизаси

40.

Суд-психологик экспертизаси

41.

Суд-электротехникавий экспертизаси

42.

Суд-ёнғин техник экспертизаси

43.

Суд баллистик экспертизаси

44.

Гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар экспертизаси

45.

Суд-автотехника экспертизаси

46.

Озиқ-овқат махсулотларнинг тадқиқотлари

47.

Микрозаррачалар экспертизаси

48.

Йўл экспертизаси

49.

Суд лингвистик экспертизаси

50.

Заҳарли химикатлар ва оғир металл тузлари экспертизаси

51.

Бошқа тур объектлар экспертизаси

Изоҳ. Давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлари доирасида рўйхатдаги тадқиқотлар турларини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири мавжуд эҳтиёж ва таклифлардан келиб чиқиб, мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

706-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомда:


а) 6-банддан "ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг уставида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Марказ адлия органлари ва муассасалари, адвокатлар, нотариуслар, патент вакиллари, медиаторлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини ҳамда ҳуқуқий билимларини ошириш талаб этиладиган давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, бошқа соҳа мутахассисларини қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган давлат таълим муассасасидир";


б) 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазиpлаp Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрда 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди "ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари" сўзларидан кейин "ҳамда давлат суд-экспертиза муассасаларининг" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 24 мартдаги 180-сон қарорида:


а) 2-иловада (Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисида низом):


8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Суд экспертизасининг муайян тури бўйича узлуксиз равишда ўн йил давомида суд-экспертлик фаолиятини амалга оширган суд эксперти ҳамда узлуксиз равишда камида сўнгги уч йил давомида суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириб келаётган давлат суд экспертлари ушбу ихтисослик бўйича қайта тайёрлаш курсларини ўтмасдан якуний имтиҳон топширишга ҳақли";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Талабгор тегишли давлат муассасасига онлайн тарзда ёки бевосита қуйидаги ҳужжатларни топширади:

давлат муассасаси раҳбари номига ариза (аризада талабгорнинг муассасада таълим бериладиган тиллардан бирида таълим олиш ва имтиҳон топшириш ҳоҳлаши кўрсатилади);

нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номидан тавсиянома (агар шахс нодавлат суд экспертиза ташкилотида фаолият кўрсатаётган бўлса).

Бунда ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш давлат муассасасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.

Қуйидаги ҳужжатлар давлат муассасаси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспорт нусхаси;

3,5х4,5 ҳажмдаги икки дона фотосурат;

маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма ёки экспертлик фаолияти ва турини тасдиқловчи бошқа ҳужжат";


30-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "тест (қоғоз ёки электрон)" сўзлари "компьютерда топшириладиган тест синовлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Тест синовларининг натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


32-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Якуний аттестация ва апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёни узлуксиз видеотасвирга (овозли) тушурилади ва камида бир йил давомида муҳрланган ҳолда давлат муассасасида сақланади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Аттестация жараёнлари онлайн тарзда ҳам узатилиши мумкин".


34-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари баҳолаш йўналишидаги суд экспертизаси турларини амалга оширишда суд экспертизаларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли сертификатга эга бўлганда, улардан баҳоловчининг малака сертификати талаб қилинмайди";

иккинчи-тўртинчи хатбошилар учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


63-бандда:

иккинчи хатбошидаги "тест" сўзи "компьютерда топшириладиган тест" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тест синовларининг натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади";


Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"




(Давлат муассасасининг номи)


суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи

СЕРТИФИКАТ

N _____________

20____ йил "____" _______________




(берилган жойи)

(суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил "____" ________________ дан 20____ йил "____" _______________ гача ___________соатли

ни

(қайта тайёрлаш курсининг номи)


муваффақиятли тамомлади.


Мазкур сертификат суд экспертининг суд экспертизасининг ____________________________________________________ тури бўйича касбий лаёқатини тасдиқлайди.

Комиссия раиси



(Ф.И.О)


(имзо)



Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код


";

Низомга 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"




(Давлат муассасасининг номи)


суд экспертининг малакасини оширганлиги тўғрисида

СЕРТИФИКАТ

N _____________

20____ йил "____" _______________




(берилган жойи)

(суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил "____" ________________ дан 20____ йил "____" _______________ гача ___________соатли

ни

(малака ошириш курсининг номи)


муваффақиятли тамомлади.

Мазкур сертификат суд экспертининг суд экспертизасининг ___________________________________________ тури бўйича касбий лаёқатини тасдиқлайди.

Комиссия раиси



(Ф.И.О)


(имзо)



Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код


Амал қилиш муддати 2 йил";

Низомга 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"




(Давлат муассасасининг номи)


суд экспертининг ҳуқуқий билимини оширганлиги тўғрисида

СЕРТИФИКАТ

N _____________

20____ йил "____" _______________




(берилган жойи)

(суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил "____" ________________ дан 20____ йил "____" _______________ гача ___________соатли

ни

(малака ошириш курсининг номи)

(курснинг номи)


муваффақиятли тамомлади.

Мазкур сертификат суд экспертининг суд экспертизасининг ___________________________________________ тури бўйича касбий лаёқатини тасдиқлайди.

Комиссия раиси



(Ф.И.О)


(имзо)



Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код


Амал қилиш муддати 2 йил";

б) 3-илова (Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом)нинг 10-бандидаги "адлия вазирининг буйруғи" сўзлари "Адлия вазирлигининг қарори" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 ноябрь




































Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск