ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2021 й. 706-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

706-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари давлат суд-экспертиза муассасаларининг суд экспертларига тавсиявий хусусиятга эга.


2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш улар томонидан амалга оширилган суд-экспертиза тадқиқотлари натижасида зарар кўрган шахсларнинг мулкий манфаатларини суғурта тўловлари орқали ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


суд эксперти - хулоса бериш учун фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган, белгиланган тартибда суд эксперти сифатида тайинланган жисмоний шахс;


наф олувчи - мазкур Низомга мувофиқ мажбурий суғурта шартномаси асосида юз берган суғурта ҳодисаси натижасида суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга шахс;


нодавлат суд-экспертиза ташкилоти - фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишлари бўйича суд экспертизасини ўтказишга ихтисослаштирилган, штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислари мавжуд бўлган юридик шахс шаклида ташкил этиладиган ташкилот;


суғурта қилдирувчи - суғурталовчи билан мажбурий суғурта шартномасини тузган нодавлат суд-экспертиза ташкилоти;


суғурта мукофоти - суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;


суғурта суммаси - суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур Низомга мувофиқ мулкий зарар кўрган шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини олган сумма;


суғурта товони - суғурталовчи томонидан наф олувчига мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурта суммаси доирасида тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;


суғурта ҳодисаси - мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши даврида қонунчилик ҳужжатларига зид суд-экспертлик ҳаракатни амалга ошириш натижасида суд экспертининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жисмоний ёки юридик шахсга мулкий зарар етказилганлигининг суднинг қонуний кучга кирган қарори билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти;


суғурталовчи - тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;


суд экспертининг фуқаролик жавобгарлиги - нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларининг суд экспертизасини амалга ошириш натижасида жисмоний ҳамда юридик шахсга ва (ёки) суд-экспертизани амалга оширишдаги учинчи шахсларга етказилган мулкий зарарни қоплаш мажбурияти;


суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (кейинги ўринларда - мажбурий суғурта шартномаси) - суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур Низомга мувофиқ мулкий зарар кўрган шахсларга (наф олувчига) ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта бадали (суғурта суммаси) доирасида қоплаш мажбуриятини олади;


учинчи шахс - мажбурий суғурта шартномасининг тарафи бўлмаган, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертидан суд-экспертлик ҳаракатларни амалга ошириши натижасида мулкий зарар кўрган шахс.


4. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларини суд-экспертлик фаолиятни амалга оширишда суғурталовчи билан суд экспертларининг мажбурий суғурта шартномасини тузиши лозим.

Мажбурий суғурта шартномаси ва полиси мавжуд бўлмаганлиги ёки тузилган суғурта шартномаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганлиги суд экспертининг фаолиятини тўхтатиб туришга асос ҳисобланади.


5. Суд эксперти фуқаролик жавобгарлигининг қуйидагилар оқибатида юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:

суд экспертига мурожаат қилган шахс томонидан суд-экспертлик ҳаракат амалга ошириш билан боғлиқ ёлғон маълумотлар, ҳақиқий бўлмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилиши;

агар суд-экспертлик ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахс суд экспертига ушбу суд-экспертлик ҳаракат ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг йўқлиги ёки мавжудлигини билдирмаган бўлса.



2-БОБ. СУҒУРТА ОБЪЕКТИ, СУБЪЕКТИ ВА

СУҒУРТА СУММАСИ МИҚДОРИ


6. Суд экспертининг суд-экспертлик ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахсга ва (ёки) суд-экспертлик фаолиятни амалга оширишдаги учинчи шахсларга мулкий зарар етказилганлиги оқибатида юзага келадиган мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги хавфи билан боғлиқ мулкий манфаатлар мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта объекти ҳисобланади.

Суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва суд эксперти томонидан амалга оширилган суд-экспертлик ҳаракатлари натижасида зарар кўрган учинчи шахслар суд эксперитнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектларидир.


7. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта суммаси суд-экспертизаси фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир суд эксперти учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим минг бараваридан кам бўлиши мумкин эмас.



3-БОБ. МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИ

ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА МУДДАТИДАН

ОЛДИН ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


8. Мажбурий суғурта шартномаси суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида тузилади.


9. Мажбурий суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризаси асосида тузилади.


10. Суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурталовчини ихтиёрий танлайди.


11. Агар мажбурий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўланган вақтдан, бўлиб-бўлиб тўлашда эса биринчи суғурта мукофоти тўланган вақтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий ҳисобланади.


12. Мажбурий суғурта шартномаси у кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддатга амал қилади.


13. Суғурта полиси суғурта қилдирувчига суғурталовчининг ҳисобварағига мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти келиб тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.

Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210-297 мм) форматда "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ тайёрланади.


14. Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурта қилдирувчи унинг дубликатини олиш ҳуқуқига эга.


15. Мажбурий суғурта шартномасига ўзгартиришлар томонларнинг келишувига асосан улардан бирининг ёзма аризаси асосида киритилади. Шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда ёзилган ва ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган тақдирда қонуний кучга эга.


16. Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:

нодавлат суд-экспертиза ташкилоти тугатилганда;

суд эксперти ваколати тугатилганда ёки у вафот этганда;

мажбурий суғурта шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилганда.

Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.

Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши тўхтатилган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган товон суммасига ва мажбурий суғурта тўғрисидаги шартноманинг амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтарилади.



4-БОБ. СУҒУРТА ҚИЛДИРУВЧИ ВА СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Суғурта қилдирувчи:

суғурталовчини эркин танлаш;

суғурталовчидан мажбурий суғурта шартномаси шартларини, шу жумладан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришни талаб қилиш;

суғурталовчининг молиявий ҳисоботи билан танишиш;

ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда суғурта товонини олиш;

суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан тегишли тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Суғурта қилдирувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Суғурта қилдирувчи:

мажбурий суғурта шартномасида белгиланган миқдорда, тартибда ва муддатларда суғурталовчига суғурта мукофотини тўлаши;

мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурталовчига ушбу Низомда белгиланган маълумотларни тақдим этиши;

суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар ёки унга қарши бошланган суд муҳокамаси тўғрисида дарҳол хабар қилиш, зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ва ваколатли органлардан олинган суғурта ҳодисасининг сабаблари ҳамда оқибатларини, зарарнинг хусусияти ва миқдорини белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиши;

суғурта ҳодисаси юз берганда зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриши;

суғурталовчига зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаби билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш имкониятини бериши;

суғурта ҳодисаси юз берганлиги учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб қилиш ҳуқуқини суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтишини таъминлаши шарт.

Суғурта қилдирувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.


19. Суғурталовчи:

мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчи шахсдан суд экспертларининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича олдинги шартномалар, суғурта ҳолатлари, суғурта тўловлари ва мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни тақдим этишини талаб қилиш;

суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаблари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш;

Низомга назарда тутилган ҳолларда зарар етказганлик учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб қилиш ҳуқуқини тақдим этиш;

Шунингдек, суғурта товонини тўлиқ ёки қисман тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга.

Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Суғурталовчи:

суғурта қилдирувчини мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мажбурий суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда суғурта қилдирувчига суғурта мукофотини тўлиқ ёки қисман қайтариб бериши;

суғурта ҳодисаси юз берганлиги ва суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли бўлмаган тақдирда, улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига тақдим этилмаган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилган ҳолда хабар бериши;

суғурта ҳодисаси юз берганда ушбу Низомга назарда тутилган тартибда ва шартларда суғурта тўловини амалга ошириши;

суғурта қилдирувчидан (наф олувчидан) ариза олинганда суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) талабларини кўриб чиқиш ва беш иш куни ичида низони ҳал этишнинг кейинги тартиби кўрсатган ҳолда ёзма жавоб бериши;

суғурта ҳодисаси юз берганда зарарни олдини олиш ва (ёки) камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчига етказилган харажатларни қоплаши;

ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида суғурта қилдирувчи ва учинчи шахс ёки наф олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



5-БОБ. СУҒУРТА МУКОФОТИНИ АНИҚЛАШ

ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


21. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг ҳажми томонларнинг келишуви билан белгиланади, бироқ мажбурий суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммасининг 1 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида суғурта тарифи даражасининг ўзгариши суғурта қилдирувчи томонидан тўлов вақтида амалда бўлган суғурта тарифи бўйича тўланган суғурта мукофотининг ўзгаришига олиб келмайди.


22. Суғурталовчи наф олувчига суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун суғурталовчига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

суғурта товонини олиш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза;

учинчи шахсларнинг етказилган зарарни ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби ёки суғурта қилдирувчи томонидан суд-экспертлик ҳаракатлар содир этилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори;

наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилига берилган ишончнома;

етказилган зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини кўриш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.


23. Ҳужжатларни қабул қилган суғурталовчи ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган сана кўрсатилган маълумотнома бериши шарт.

Ариза берувчи томонидан суғурта товонини олиш тўғрисидаги мурожаат электрон шаклда юборилган тақдирда, унга ушбу маълумотнома электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.


24. Суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки суғурта қилдирувчи томонидан зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаблари асосли эканлиги тан олинган ва бу ҳақда суғурталовчининг розилиги олинган кундан бошлаб юз берган ҳисобланади.


25. Суғурталовчи суғурта қилдирувчининг ташаббуси билан ёки суғурталовчининг талабига биноан зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши муносабати билан юзага келган суғурта қилдирувчининг барча билдирилган ва исботланадиган харажатларини, ҳатто бу чоралар муваффақиятсиз бўлган ҳолларда ҳам қоплайди.


26. Зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш бўйича харажатлар суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


27. Суғурта товони етказилган зарар миқдорида, лекин суғурта суммасидан ошмаган миқдорда суғурталовчи томонидан бевосита учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланади.


28. Агар суғурта қилдирувчи учинчи шахсга етказилган зарарнинг ўрнини суғурталовчининг ёзма розилиги билан ўз ҳисобидан қопласа, суғурта қилдирувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибида ўзи амалга оширган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлайди.

Суғурта қилдирувчи учинчи шахсга етказилган зарарнинг ўрнини ўз ҳисобидан қисман қопласа суғурталовчи суғурта товонининг тегишли қисмини суғурта қилдирувчига, қолган қисмини эса - учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўлайди.

Банкнинг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган тўлов топшириқномаси нусхаси етказилган зарар ўрнини қоплаш тартибида суғурта қилдирувчи тўлаганлигини ёки бошқа тўлов қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.


29. Суғурта товонини тўлашда суғурталовчи наф олувчидан суғурталовчига нисбатан даъвони чеклайдиган шартларни қабул қилишни талаб қилишга ҳақли эмас.

Суд эксперти томонидан амалга оширилган суд-экспертиза натижасида мулкий манфаатлари зарар кўрган учинчи шахс вафот этган тақдирда, унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари наф олувчи ҳисобланади.

Суғурталовчининг ёзма розилиги билан суғурталовчининг мажбуриятлари доирасида учинчи шахсга (унинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган суғурта қилдирувчи ҳам наф олувчи бўлиши мумкин.


30. Суғурта товонини тўлаш суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида амалга оширилади.


31. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги ёки уни тўлаш ҳақидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товони тўлаш тўғрисида ёзма мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши керак, товон тўлаш рад этилганда қарорда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим.


32. Агар суғурта товонини тўлаш ушбу Низомда белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, суғурталовчи учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товонига қўшимча равишда суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня тўлайди.


33. Агар мажбурий суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчи учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товони тўласа, у ҳолда суғурта қилдирувчи суғурталовчидан суғурта товони тўланганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта шартномаси амал қилишининг қолган муддатига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлайди.


34. Суғурталовчи мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши даврида вужудга келган зарарларнинг ўрнини, агар учинчи шахс (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) зарарларни келтириб чиқарган суғурта ҳодисаси ҳақида зарарларнинг ўрнини мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин уч йил ичида ундириш тўғрисида даъво аризаси берган бўлса, қоплайди.


35. Суғурталовчи суғурта ҳодисаси қуйидаги асослар бўйича юзага келган тақдирда суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга:

суғурта қилдирувчининг суғурта ҳодисасини юзага келтиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари;

суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим этилиши;

суғурта қилдирувчи томонидан "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган суд экспертининг вазифалари ва мажбуриятларига мувофиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириши;

суғурта қилдирувчи томонидан зарар келтириб чиқаришда айбдор бўлган шахсдан етказилган зарар учун тегишли компенсация олиниши;

суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта ҳодисаси юзага келиши ҳолатларини текширишда ва етказилган зарар миқдорини аниқлашда тўсқинлик қилиши.

Суғурталовчи ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича суғурта товонини тўлашни рад этишга ҳақли эмас.


36. Суғурталовчи томонидан қуйидаги ҳолларда суғурта товони қопланмайди:

суғурта қилдирувчи томонидан тан олинган, бироқ суғурталовчининг розилиги олинмаган учинчи шахснинг ёзма талаби билан аниқланган зарар;

мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши давомида шартнома кучга киргунга қадар юзага келган сабабларга кўра етказилган зарар;

маънавий зарар, бой берилган фойда ва жарима тўловлари.



6-БОБ. СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ РЕГРЕСС

ТАРТИБИДА ТАЛАБ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ


37. Суғурталовчи зарар етказилган шахсга ўзи тўлаган суғурта товони миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга, агар:

суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг қасддан қилган ҳаракатлари натижасида юзага келган бўлса;

суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг қасддан содир этган жинояти натижасида юзага келган бўлса;

суғурта қилдирувчи томонидан зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини қасддан кўрмаганлиги натижасида зарар миқдори ошиб кетган бўлса;

суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта объекти, суғурта хавфи, суғурта ҳодисаси ва унинг натижалари ҳақида ёлғон маълумотлар берилган бўлса.


38. Суғурта товонини тўлаган суғурталовчига суғурта қилдирувчининг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан тўланган сумма доирасида регресс тартибида талаб қилишга бўлган ҳуқуқи ўтади.


39. Суғурталовчи томонидан ундирилган зарарлар бўйича жавобгар бўлган шахсга нисбатан эга бўлган талаб қилиш ҳуқуқи суғурта товонини тўлашни амалга оширган суғурталовчига у тўлаган сумма доирасида ўтади.


40. Суғурта қилдирувчи суғурта товонини олишда суғурталовчига унинг суғурта ҳодисаси юзага келишида айбдор бўлган шахсга нисбатан қайта талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун барча зарур ҳужжатларни бериши шарт.


41. Агар суғурта қилдирувчи суғурталовчи томонидан ундирилган зарар юзасидан жавобгар бўлган шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки ушбу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг айбига кўра мумкин бўлмай қолса суғурталовчи суғурта қилдирувчидан суғурта товонининг тўланган суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақлидир.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



(суғурталовчининг номи)

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

шартномасини тузиш тўғрисида

АРИЗА

асосида ҳаракат қилувчи

(нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг номи)

(ҳужжат номи)


орқали Сиздан нодавлат суд-экспертлик фаолияти

(ваколатли шахснинг Ф.И.О., лавозими)


        

билан шуғулланувчи ташкилот суд-экспертларининг Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш низомида назарда тутилган шартларда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномасини тузишни сўрайди.

1. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг реквизитлари:

      

почта манзили:

;

           

телефон: _________, факс: __________, эл. манзили:___________; СТИР __________.

2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг банк реквизитлари:

      

банк номи:

;

      

банк ҳисобварағи:

;

       

хизмат кўрсатувчи банкнинг МФО

;

3. Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномаси: биринчи марта тузилмоқда / ўтган йилда тузилган.

4. Ўтган йилда тузилган нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномаси тўғрисида маълумотлар:

а) нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси: 20____ йил "____" _____________ даги ______ серияли _______-сон;

б) суғурта мукофоти, сўмда:

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


в) жами тўланган суғурта товони, сўмда:

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


5. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертлари

1)

;


2)

;


3)

;


4)

;


5)

;


6. Аризага шунингдек қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а)

;


б)

;


в)

;


7. Биз ушбу аризада келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз.




(имзо)


(нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари Ф.И.О.)

8. Ариза


томонидан қабул қилинган.


(суғурталовчи ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.)





Низомга

2-ИЛОВА



Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи

суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг

намунаси

(Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта

полиси бланкасининг олд томони)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири

Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи

суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта шартномаси бўйича

СУҒУРТА ПОЛИСИ

________________-сон

Серияси _______

1. Суғурталовчининг тўлиқ номи ва реквизитлари


2. Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг Ф.И.О



3. Суғурта суммаси


сўм.

(сумма рақамлар ва ёзув билан)


4. Суғурта мукофоти

сўм миқдорида 20____ йил "____" _____________ да тўланган.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


5. Суғурта даври: 20____ йил "_____" ___________ дан 20____ йил "____" ___________ гача.

6. Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши даврида қонунга зид суд-экспертизани амалга ошириш натижасида нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг айби билан жисмоний ва юридик шахсга мулкий зарар етказилганлиги қонуний кучга кирган суд қарори билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

(Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси

бланкасининг орқа томони)

7. Суғурталовчининг, шунингдек унинг нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномасини тузишга, нодавлат экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертлар, учинчи шахслар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли барча филиалларининг почта манзиллари, улар билан боғланиш воситалари ва иш вақти тўғрисидаги маълумотлар:

8. Алоҳида қайдлар

Суғурталовчининг раҳбари ёки ваколатли шахси





(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.

Берилган санаси: 20___ йил "___" _________.




Низомга

3-ИЛОВА



Суғурта товонини тўлаш тўғрисида

АРИЗА

Ушбу билан нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 20___ йил "____" ___________даги _____-сон шартномага кўра суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ҳодиса юз берганлигини маълум қиламан.

Ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламан:

Суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ҳодисага дуч келган учинчи шахс:

(наф олувчининг Ф.И.О.)

Ҳодисанинг санаси ва вақти: _________________________________________________

Ҳодисанинг жойи: __________________________________________________________

Ҳодиса тўғрисида ______________________________________га мурожаат қилинган

      

Ҳодисанинг ҳолатлари:

Ушбу ҳодиса бўйича ҳаққоний ва менга маълум бўлган барча маълумотларни хабар қилдим.

20____ йил "____" ______________.



(имзо)


(аризачининг Ф.И.О)

Ариза

томонидан қабул қилинган


(суғурталовчи масъул ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.)


ва 20____ йил "____" ______________да ____________ рақами билан дафтарда рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

Т/р

Ҳужжатнинг номи

Саҳифалар сони

Ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақами

Илова қилинмоқда (ҳа/йўқ)

1.

Учинчи шахсларнинг етказилган зарарни ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби ёки суғурта қилдирувчи томонидан суд-экспертиза фаолияти натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори.




2.

Наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилига берилган ишончнома.




3.

Етказилган зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини кўриш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 ноябрь



























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск