ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.1992 й. ПФ-478-сон "Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.10.1992 й.

N ПФ-478



РЕСПУБЛИКА "МАҲАЛЛА" ХАЙРИЯ

ЖАМҒАРМАСИГА МАБЛАҒ

АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор иқтисодиётига ўтиш ҳамда истеъмол молларининг нархлари ва хизматлар ҳақи тўхтовсиз ўсиб бориши шароитида республиканинг "Маҳалла" хайрия жамғармаси аҳолининг камбағал табақаларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида, ўз вазифаларини амалга оширишга ёрдам бериш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан "Маҳалла" жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги 700-сон ҳисоб рақамига йигирма беш миллион сўм пул ўтказилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Маҳалла" жамғармасига ўтказиладиган ҳамда бошқа моддий маблағлар асосан камбағал оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, етим-есирларга, ёлғиз кексаларга моддий ёрдам бериш ҳамда аҳолининг ижтимоий зарур талаб ва эҳтиёжларини қондириш учун мўлжаллангандир.

2. Вазирликлар ва идораларнинг, ассоциациялар, концернлар, хўжаликлар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари инсонпарварлик ва меҳр-шафқат ғояларини тарғиб этишга доир тадбирларни амалда рўёбга чиқариш, республика аҳолисининг энг муҳтож табақаларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида "Маҳалла" хайрия жамғармасига аниқ мақсадни кўзлаб ёрдам бериш тавсия этилсин.


3. Газеталар, журналлар, телерадиоэшиттириш муҳарририятлари "Маҳалла" жамғармасига фаолиятини, шунингдек вазирликлар, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар республика аҳолисига ижтимоий ёрдам борасидаги ишини кенг тарғиб қилишга оид махсус рукнлар очсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 12-сон, 450-модда













































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск