ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 й. ПҚ-31-сон "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2021 й.

N ПҚ-31



МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ, АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) ташкил этилсин, унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссияси (Қўчқоров) бир ҳафта муддатда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида иқтисодиёт ва инвестиция комплексларига кирувчи вазирлик, идоралар, тижорат банкларининг масъул ходимларини (кейинги ўринларда - республика вакиллари) ҳар бир туман ва шаҳарга бириктирсин, уларнинг иш жойи, ойлик иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловларини сақлаб қолган ҳолда, бириктирилган ҳудудга бир йиллик хизмат сафарига юборилишини таъминласин.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари (кейинги ўринларда - марказлар) Республика комиссияси ва республика вакилларининг ишчи органлари этиб белгилансин.


3. Белгилансинки:

а) Республика комиссияси аъзолари:

шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳаллаларда (кейинги ўринларда - маҳаллалар) тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ишларни тизимли ташкил этади;

ўзи бириктирилган ҳудуддаги республика вакиллари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, мақсадли кўрсаткичларга эришилиши учун масъул ва жавобгар бўлади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан бирга ўзи бириктирилган ҳудудга ажратилган маблағларнинг туман ва шаҳарлар кесимида тақсимланишини таъминлайди;

б) республика вакиллари:

туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари билан бирга марказлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига кўмаклашади;

ҳар куни битта маҳаллага чиққан ҳолда камида ўнта хонадонга шахсан ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни ҳоким ёрдамчилари билан бирга ўрганади, аҳолига амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиради, аниқланган муаммоларни жойида ҳал қилиш чораларини кўради;

ҳоким ёрдамчилари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳар бир маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини белгилайди, хонадонбай рўйхат асосида ҳар бир маҳалла кесимида ҳақиқий ижтимоий вазиятни аниқлайди ҳамда ойма-ой амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади;

ҳар бир маҳалланинг "ўсиш нуқтаси"дан келиб чиқиб, етакчи тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари таклиф этаётган янги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади, маҳаллаларда аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган хизматлар турларини ривожлантиради;

аҳолини, биринчи навбатда ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш ишларини ташкил қилади;

туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиб, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашади;

туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда ҳудудга ажратилган маблағларнинг маҳаллалар кесимида тақсимланишини таъминлайди;

в) ҳоким ёрдамчилари:

маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб боради;

республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқади ва ижросини таъминлайди;

ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга оширади;

амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда доимий равишда ҳокимга ҳисобот бериб боради.


4. Республика комиссияси аъзолари ва республика вакилларига маҳаллий бюджет даромадларининг орттириб бажарилган қисмидан маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш бўйича таклифлар маҳаллий вакиллик органларига киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ҳоким ёрдамчилари ўз вазифаларини амалга оширишда фойдаланадиган молиявий инструментларнинг 2022 йил учун манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

а) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар - 10 триллион сўм;

б) аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратиладиган маблағлар - 1 218 миллиард сўм, шундан:

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан иш билан банд бўлмаган аҳолига тадбиркорлик қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш учун субсидиялар, кредит ресурслари ва бошқа харажатлар учун - 785 миллиард сўм, иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка ўқишга йўналтириш учун - 210 миллиард сўм;

Жамоат ишлари жамғармасидан ишсиз аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш харажатлари учун - 222 миллиард сўм;

в) Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар - 50 миллиард сўм;

г) ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун кўзда тутиладиган маблағлар - 250 миллиард сўм;

д) "Саховат ва кўмак" жамғармаси, "Аёллар дафтари" жамғармаси, "Ёшлар дафтари" жамғармаси - 851 миллиард сўм миқдорида.

Мазкур банднинг "б"-"д" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган маблағларнинг республика ҳудудлари кесимидаги тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган маблағларни туман (шаҳар) ва ҳар бир маҳалла кесимида маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва хонадонлар сонидан келиб чиқиб тақсимласин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишга масъул тижорат банклари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари мазкур бандда кўрсатилган маблағларнинг ойма-ой узлуксиз молиялаштириб борилишини таъминласин.


7. Белгилансинки:

мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Жамоат ишлари жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Аёллар дафтари" жамғармаси, "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш учун ажратиладиган субсидиялар ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида ажратилади;

ҳоким ёрдамчилари юқоридаги йўналишлар бўйича кредитлар ва субсидиялар ажратиш кўзда тутилган ҳар бир лойиҳанинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини чуқур ўрганган ҳолда уларни ажратиш учун масъул идора ва ташкилотларга ўз тавсиясини беради.


8. Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгилансин:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида.


9. Белгилансинки:

ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади;

марказлар ходимларига туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари ходимлари учун белгиланган ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


10. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутсин:

бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида турар жой ижараси харажатлари учун компенсация тўлаш;

иш фаолиятида яхши натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларини ҳар ой мукофотлаш;

ҳоким ёрдамчилари иш ҳақининг аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган қисмини компенсация қилиб бориш;

ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётган республика вакилларининг транспорт харажатлари, шунингдек, бир ойда бир маротаба доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация тўлаш;

йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50 фоизигача субсидия тўлаш.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда:

биринчи босқичда - 2021 йил 15 декабрга қадар республика вакиллари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича бир ҳафталик ўқув-семинарларини ташкил этсин;

иккинчи босқичда - 2021 йил 30 декабрга қадар республика вакиллари иштирокида ҳоким ёрдамчилари ва марказлар ходимлари учун амалий машғулотларни ташкил этсин;

учинчи босқичда - 2022 йил давомида ҳар чоракда республика вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва марказлар ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш курсларини ташкил этсин.

Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров:

уч кун муддатда ўқув-семинарларига иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг етарли малака ва тажрибага эга бўлган раҳбар ходимларини жалб қилсин;

Ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этсин ҳамда доимий равишда уларнинг фаолияти мониторингини олиб борсин.

Ўқув семинарларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига ўқув-семинарларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш вазифаси юклансин.


12. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларининг иқтисодий таълим йўналишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига кўра давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилсин.


13. Қуйидагилар:

ҳоким ёрдамчиси лавозими ва марказлар фаолияти ташкил этилиши муносабати билан туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг намунавий ташкилий тузилмаси 4-7-иловаларга мувофиқ;

Туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ходимларининг чекланган сони 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


14. Белгилансинки, ҳоким ёрдамчилари ва марказлар ходимларининг штат бирликлари мос равишда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг ишга жойлаштириш инспектори, туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ташкил этилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чораларини кўрсин.


15. Вазирлар Маҳкамаси:

а) икки ҳафта муддатда:

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни;

ҳоким ёрдамчилари ва марказларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилаш бўйича намунавий низомни тасдиқласин;

б) 2022 йил 1 майга қадар:

"business.gov.uz" ягона интерактив порталини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда - Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил) тасарруфига беғараз равишда ўтказиб берсин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилишнинг янги тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.

Бунда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилсин:

"Онлайн маҳалла" электрон платформасини "business.gov.uz" ягона интерактив порталига интеграция қилиш орқали тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳалланинг ўзида кўриб чиқиш ва ҳал этиш, уларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатларни тегишли ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш учун "business.gov.uz" ягона интерактив порталига киритиш;

ваколатли органлар томонидан "business.gov.uz" ягона интерактив портали орқали келиб тушган мурожаатларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан ташкиллаштириш ва назорат қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун таъсир чораларини қўллаш;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шароитларни ҳудудлар ва соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилиш ва тизимлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ҳар чоракда аниқ таклифлар киритиш;

Савдо-саноат палатаси қошида ташкил этилган "Саll-марказ" хизмати ҳамда "business.gov.uz" ягона интерактив портали ахборот тизимидан фойдаланиш учун зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиш.

16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан:

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни, марказларнинг устави ва тузилмасини тасдиқланиши;

ҳоким ёрдамчилари ва марказларни тегишли бино (хона), моддий-техника ва замонавий ахборот воситалари (мебель, компьютер тўплами, алоқа, Интернет ва бошқалар) билан таъминланиши бўйича чоралар кўрсин.


17. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов):

ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларига "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига уланган, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видео конференция алоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи махсус планшетлар ажратилишини таъминласин.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан бериладиган ижтимоий нафақалар, субсидия ва имтиёзли кредитлар учун аризаларни махсус планшетларда қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш кўникмалари бўйича ўқув-тренингларини ташкил этсин.


18. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров:

ҳар ҳафтада Республика комиссияси, республика вакиллари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилсин;

ҳар ҳафтада ҳудудларга чиқиб, маҳаллабай ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишларни жойида ўрганиб борсин, Ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминласин;

ҳар ойда амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

Республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчиларининг мазкур қарорда белгиланган вазифалардан бошқа ишларни бажаришга, шу жумладан, йиғилишларга Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров рухсатисиз жалб этиш тақиқлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш, ўрганиш натижаларини халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида муҳокама қилиб бориш амалиётини йўлга қўйсин.


20. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташкилий тузилмасини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


21. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


22. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига мазкур қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳоким ёрдамчиси фаолиятини жойларда ташкил этиш ҳамда мазкур тизимни амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш юзасидан кунлик назоратни амалга ошириш юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Р.А. Гулямов, Б.М. Мавлонов) амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар ой якуни бўйича ахборот киритиб борсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-31-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.

Лавозими

Ҳудуд

1.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири,

Республика комиссияси раиси

2.

С.С. Аннакличев

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси

Қорақалпоғистон

Республикаси

3.

А.А. Камалов

Марказий банк раисининг ўринбосари

Андижон вилояти

4.

О.А. Бутаев

"Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси

Бухоро вилояти

5.

Р.У. Маматқулов

"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси

Жиззах вилояти

6.

Н.Б. Хусанов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Қашқадарё вилояти

7.

Ч.С. Мирзаев

"Турон банк" АТБ бошқаруви раиси

Навоий вилояти

8.

Н.Н. Сайдуллаев

"Асака" банки бошқаруви раиси

Наманган вилояти

9.

А.К. Мирсоатов

"Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси

Самарқанд вилояти

10.

С.М. Холхўжаев

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Сурхондарё вилояти

11.

Б.Э. Захидов

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Сирдарё вилояти

12.

Ш.Х. Атабаев

АТ "Халқ банки" бошқаруви раиси

Тошкент вилояти

13.

А.А. Муратов

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ бошқаруви раиси

Фарғона вилояти

14.

Н.К. Мусамухамедов

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

Хоразм вилояти

15.

Ш.Д. Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Тошкент шаҳри

16.

Лавозимига кўра

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

директори ўринбосари, Республика комиссияси котиби

  

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифалар юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-31-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йилда аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш,

ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича

ажратиладиган субсидияларнинг ҳудудлар кесимида

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

млн сўм

Т/р

Ҳудудлар

номи

Жами

шу жумладан

Аҳолининг

ўзини ўзи

банд қилиш

ва банли

гини

таъмин

лаш,

шунинг

дек уларга

тадбир

корлик

фаолия

тини йўлга

қўйиш

учун

ажрати

ладиган

маблағ

лар

Шундан

Фермер,

деҳкон

хўжалик

лари ва

томорқа

ер эга

лари

Кенгаши

маблағ

лари

Маҳалла инфра

тузилма

сини

яхшилаш

учун

Ҳоким

ёрдам

чила

рига

ажрати

лади

ган

маб

лағ

"Саховат

ва кўмак"

жамғар

маси

("Темир

даф

тар")

"Аёл

лар даф

тари"

жамғар

маси

"Ёш

лар даф

тари"

жамғар

маси

Банд

ликка

кўмак

лашиш

давлат

жамғар

маси

маблағ

лари

ҳисоби

дан

Жамоат

ишлари жамғар

маси

маблағ

лари

ҳисоби

дан

ЖАМИ

2 159 146

1 007 895

785 871

222 024

50 000

250 000

250 551

300 350

300 350

1

Қорақалпоғистон Республикаси

129 103

70 847

59 266

11 581

3 000

13 856

12 200

14 600

14 600

2

Андижон вилояти

168 946

83 207

62 112

21 095

4 000

23 059

14 280

22 200

22 200

3

Бухоро вилояти

140 107

79 361

65 265

14 096

4 000

14 045

7 101

17 800

17 800

4

Жиззах вилояти

99 894

53 576

45 797

7 779

3 500

10 218

8 200

12 200

12 200

5

Қашқадарё вилояти

178 571

86 134

65 873

20 261

1 500

24 137

18 000

24 400

24 400

6

Навоий вилояти

113 381

47 851

40 260

7 591

8 500

7 330

14 200

17 750

17 750

7

Наманган вилояти

182 263

88 513

70 486

18 027

4 000

20 750

21 200

23 900

23 900

8

Самарқанд вилояти

196 953

78 993

52 621

26 372

5 500

28 560

24 300

29 800

29 800

9

Сурхондарё вилояти

164 132

93 515

74 700

18 815

4 000

19 417

16 800

15 200

15 200

10

Сирдарё вилояти

88 971

54 344

48 644

5 700

1 000

6 227

9 800

8 800

8 800

11

Тошкент вилояти

217 148

92 793

69 042

23 751

2 000

21 485

36 070

32 400

32 400

12

Фарғона вилояти

210 224

91 095

67 875

23 220

4 500

27 629

28 000

29 500

29 500

13

Хоразм вилояти

123 866

60 709

48 355

12 354

4 500

13 657

14 200

15 400

15 400

14

Тошкент шаҳри

145 588

26 958

15 575

11 383


19 630

26 200

36 400

36 400

  

*) 2022 йилда дастурлар доирасида аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича ажратиладиган субсидиялар ва жамоат ишларининг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-31-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит,

субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг

РЎЙХАТИ


Т/р

Кредит, субсидия, грант ёки моддий ёрдам тури

Хулоса мазмуни

Хулоса кимга тақдим этилиши

1.

Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун тижорат банки кредити.

Кредит тақдим этиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - тижорат банкига

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

2.

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ)

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

3.

Суғориш воситаларини харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

4.

Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорда учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

5.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

6.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - иш берувчига

7.

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - иш берувчига

8.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

9.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

10.

Ҳунармандларнинг "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

11.

Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида (кейинги ўринларда - АБКМ рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун - 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - АБКМга

Рад этиш тўғрисида - иш берувчига

12.

Уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Марказга

Рад этиш тўғрисида - кулолларга

13.

Касб-ҳунар таълими муассасаларига - банд бўлмаган шахслар, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун грант ажратиш.

Грант ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - АБКМга

Рад этиш тўғрисида - касб-ҳунар таълими муассасаларига

14.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш учун грант ажратиш.

Грант ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларига

Рад этиш тўғрисида - касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларига

15.

Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказларига "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

Ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича тавсия

Ижобий тавсия - туман (шаҳар) васийлик кенгашига

Рад этиш тўғрисида - талабгорга

16.

Томорқа ер эгаси бўлган ёки "Ҳар бир ёшга - бир гектар" тамойили асосида иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида экин майдонлари ажратиб берилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ харажатларни тўлаб бериш.

Уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун харажатларни тўлаб бериш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - Васийлик кенгашига

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

17.

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқарога фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача қисмини қоплаб бериш.

Ижара харажатларини қоплаб бериш бўйича тавсия

Ижобий тавсия - Васийлик кенгашига

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

18.

Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратиш.

Асбоб ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратиш учун тавсия

Ижобий тавсия - Васийлик кенгашига

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

19.

"Ҳар бир ёшга - бир гектар" тамойили асосида ғалладан бўшаган ерларда такрор суғориладиган ер майдонларидан экин экиш учун ва деҳқон хўжалиги юритиш учун иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида экин майдонларида экин экиш учун иккиламчи ижарага ер бериш.

Иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида экин майдонларини ажратиб бериш учун тавсия

Ижобий тавсия - ер участкаси эгаларига

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

20.

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғлик кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш юзасидан тавсия

Ижобий тавсия - АБКМга

Рад этиш тўғрисида - фуқарога

21.

Банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш (икки ҳафталик, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга, айрим ҳолларда эса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўн бир ойгача).

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш бўйича тавсия

Ижобий тавсия - АБКМга

Рад этиш тўғрисида - иш берувчига, банд бўлмаган фуқарога

    

Изоҳ: ҳоким ёрдамчиси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кредит, субсидия, грант ёки моддий ёрдам ажратиш бўйича ҳам тавсия бериши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-31-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ҳудуд марказлари - шаҳарлар ҳокимликлари

бошқарув аппаратининг намунавий

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ҳоким

Ёрдамчи - 1


  

Ҳокимнинг

молия-

иқтисодиёт

ва камбағал

ликни қисқар

тириш масала

лари бўйича

биринчи ўрин

босари - бўлим

бошлиғи

Ҳокимнинг

капитал

қурилиш,

коммуни

кациялар ва

коммунал

хўжалик

маса

лалари

бўйича

ўрин

босари

Ҳоким

ўрин

босари -

шаҳар

инвес

тициялар

ва

ташқи

савдо

бўлими

бошлиғи

Ҳоким

нинг

ёшлар

сиёсати,

ижтимоий

ривожлан

тириш ва

маънавий-

маърифий

ишлар

бўйича

ўрин

босари

Ҳоким

ўринбо

сари -

маҳалла

ва оилани

қўллаб-

қувват

лаш

бўлими

бошлиғи

Ҳокимнинг

хотин-

қизлар маса

лалари бўйича

маслаҳат

чиси*

Ташкилий-

назорат

гуруҳи

раҳбари


Етакчи

мутахас

сис - 1

1-тоифали мутахас

сис - 0-1

**

 

 

Бош мута

хассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали

мутахассис -1

Бош мута

хассис - 1

Етакчи

мутахассис - 0-1**

Бош мута

хассис - 1

Етакчи

мутахассис - 0-1**

Бош мута

хассис -1

Етакчи

мутахассис - 1

Бош мута

хассис - 1

Етакчи

мутахассис - 1

1-тоифали

мутахассис - 1**

 


 

 


Маҳаллабай

ишлаш ва

тадбиркор

ликни ривож

лантириш

маркази


26-220


Ҳуқуқни

муҳофаза

қилиш органлари

фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва

фавқулодда

вазиятлар

масалалари

гуруҳи -1

Болаларни

ҳимоя қилиш

шўъбаси мудири - 1

Бош мутахассис - 1

Бухгал

терия


1-2**

Ахборот

хизмати

раҳбари

- матбуот котиби

1

Бош

юрискон

сульт


1

Девон

хона


Бош мута

хассис - 1

Етакчи мута

хассис - 1-2

**

Маънавий-

маърифий

ишлар

самарадор

лигини

ошириш,

давлат

тили тўғри

сидаги

қонун ҳужжат

ларига

риоя этилишини

таъминлаш

масалалари

бўйича масла

ҳатчи










*) Ҳокимнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилган, ушбу штат бирлиги туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобидан сақланади.


**) Бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳудуд маркази - шаҳарларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 27-41 нафар.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошқарув ходимлари сони - 4-6 нафар.

Ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари сони - 22-214 нафар.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-31-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимликлари

бошқарув аппаратининг намунавий

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ҳоким

Ёрдамчи - 1


  

Ҳокимнинг

молия-

иқтисодиёт

ва камбағал

ликни қисқар

тириш масала

лари бўйича

биринчи ўрин

босари-

бўлим

бошлиғи

Ҳокимнинг

капитал

қурилиш,

коммуника

циялар ва

коммунал

хўжалик

масала

лари

бўйича

ўрин

босари

Ҳоким

ўринбосари -

шаҳар

инвести

циялар ва

ташқи

савдо

бўлими

бошлиғи

Ҳокимнинг

қишлоқ ва

сув хўжалиги

масалалари

бўйича

ўрин

босари**

Ҳокимнинг

ёшлар

сиёсати,

ижтимоий

ривожлан

тириш ва

маънавий-

маърифий

ишлар бўйича

ўринбосари


Ҳоким

ўринбосари -

маҳалла ва

оилани

қўллаб-

қувватлаш

бўлими

бошлиғи

Ҳоким

нинг хотин-

қизлар маса

лалари бўйича

маслаҳат

чиси***

Ташкилий-

назорат

гуруҳи

раҳбари - 1


Етакчи

мутахассис - 1

1-тоифали

мутахас

сис - 0-1

****

 

 


 

Бош

мутахассис - 1

Бош

мутахас

сис - 1

Етакчи

мутахас

сис -

0-1****

Бош

мутахас

сис - 1

Етакчи

мутахас

сис - 0-1****

Бош

мутахассис - 1**

Бош

мутахассис - 1

 

Бош

мутахассис - 1

Етакчи

мутахассис - 0-1 ****


 





 


 


Маҳаллабай

ишлаш ва

тадбир

корликни

ривожлан

тириш

маркази


7-73 



Болаларни

ҳимоя қилиш

шўъбаси

мудири - 1

Бош

мутахас

сис - 1****

Бухгал

терия


1-2****

Ахборот хизмати

раҳбари -

матбуот

котиби

1

Бош

юрисконсульт


1

Девон

хона


1-2****

Маънавий-маърифий

ишлар самарадорлигини

ошириш, давлат тили

тўғрисидаги қонун

ҳужжатларига риоя

этилишини таъминлаш масалалари бўйича

маслаҳатчи










*) Бекобод, Хонобод, Ширин ва Қувасой шаҳарлари ҳокимликларига тегишли.


**) Қувасой шаҳар ҳокимлигига тегишли.


***) Ҳокимнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилган, ушбу штат бирлиги шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобидан сақланади.


****) Бошқарув ходимларининг чекланган сони вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 19-37 нафар.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошқарув ходимлари сони - 3-5 нафар.

Ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари сони - 4-68 нафар.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-31-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қишлоқ туманлари ҳокимликлари

бошқарув аппаратининг намунавий

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ҳоким

Ёрдамчи - 1

Ҳокимнинг чегара масалалари

бўйича ёрдамчиси - 1*



  

Ҳоким

нинг молия-

иқтисодиёт

ва камбағал

ликни

қисқар

тириш

масала

лари

бўйича

биринчи

ўрин

босари -

бўлим

бошлиғи


Ҳоким

нинг

биринчи

ўрин

босари**

Ҳоким

нинг

капитал

қурилиш, коммуни

кациялар

ва ком

мунал

хўжалик

масала

лари

бўйича

ўрин

босари

Ҳоким

нинг

туризмни ривожлан

тириш

масала

лари

бўйича

ўрин

босари

******

Ҳоким

ўрин

босари -

туман

инвести

циялар

ва ташқи

савдо

бўлими

бош

лиғи


Ҳоким

нинг

қишлоқ

ва сув

хўжалиги

масала

лари

бўйича

ўрин

босари

***

Ҳоким

нинг

ёшлар

сиёсати,

ижти

моий

ривож

ланти

риш ва маънавий-

маърифий

ишлар

бўйича

ўрин

босари

Ҳоким

ўрин

босари -

маҳалла

ва оилани

қўллаб-

қувватлаш

бўлими

бош

лиғи

Ҳоким

нинг

хотин-

қизлар

масала

лари

бўйича

маслаҳат

чиси

*****

Ташкилий-

назорат

гуруҳи

раҳбари



Етакчи

мутахас

сис - 1

1-тоифали мутахас

сис - 1

****











 







 

Бош

мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 0-1****

1-тоифали мутахассис - 0-1****


Бош мутахассис - 1**


Бош

мутахас

сис - 1

Етакчи

мутахассис - 0-1 ****


Бош

мутахас

сис - 1

Етакчи

мутахассис - 1

******

Бош

мутахас

сис -1***

Етакчи

мутахассис - 1***



Бош

мутахас

сис -1***

Етакчи

мутахассис - 1***


Бош

мутахас

сис -1

Етакчи

мутахассис - 1****


Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 0-1****

1-тоифали мутахассис - 0-1****

 

















 






 


Маҳаллабай

ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази


7-115 



Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси

мудири - 1

Бош мутахассис - 1


Бухгал

терия


1-2****

Ахборот хизмати раҳбари -матбуот котиби

1

Бош

юрисконсульт


1

Девон

хона


1-3****


Маънавий-

маърифий

ишлар самара

дорлигини

ошириш, давлат

тили тўғрисидаги

қонун ҳужжатларига

риоя этилишини

таъминлаш

масалалари

бўйича маслаҳатчи










 

*) Тахтакўпир, Мўйноқ, Қўнғирот, Тўрткўл, Амударё, Нукус, Шуманай, Тахиатош, Хўжайли, Избоскан, Пахтаобод, Жалақудуқ, Хўжаобод, Булоқб оши, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Мирзачўл, Фориш, Бахмал, Янгиобод, Деҳқонобод, Ғузор, Миришкор, Шаҳрисабз, Китоб, Учқудуқ, Томди,  Поп, Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон, Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон, Булунғур, Ургут, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Узун, Те рмиз, Музработ, Шеробод, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Оҳангарон, Янгийўл, Чиноз, Бекобод, Бўка, Пискент, Данғара, Фурқат,  Бешариқ, Ўзбекистон, Қува, Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Сўх, Боғот, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан туманлари ҳокимликл арига тегишли.

**) Кегейли, Миришкор, Чироқчи, Пайариқ, Пастдарғом, Ховос, Шеробод, Денов, Қизириқ, Қўрғонтепа, Асака, Ромитан, Зомин, Нишон, Сирдарё, Сариосиё ва Ҳазорасп туманлари ҳокимликларига тегишли.


***) Давлатобод ва Янги Наманган туманларига татбиқ этилмайди.


****)  Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


*****) Ҳокимнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилган, ушбу штат бирлиги туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобидан сақланади.


******) Бўстонлиқ туманига тегишли.


Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 20-45 нафар.

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси штат бирликлари ишлаб чиқариш ходимлари саналиб, бошқарув ходимлари штат бирлигига киритилмайди ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллага биттадан штат бирлиги ажратиш орқали белгиланади.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошқарув ходимлари сони - 3-6 нафар.

Ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари сони - 4-109 нафар.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-31-сон қарорига

7-ИЛОВА



Тошкент шаҳар туман ҳокимликлари

бошқарув аппаратининг намунавий

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ҳоким

Жамоатчилик кенгаши

Ёрдамчи - 1




  

Ҳокимнинг

молия-

иқтисодиёт

ва камбағал

ликни қисқар

тириш маса

лалари бўйича

биринчи

ўринбосари -

бўлим бошлиғи


Ҳоким

нинг архи

тектура,

капитал

қурилиш,

коммуни

кацияларни

ривож

лантириш масалалари

бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг

уй-жой, ком

мунал хизмат

кўрсатиш ва

ободонлаш

тириш

масалалари

бўйича

ўринбосари

Ҳоким

ўринбосари -

туман инвес

тициялар ва

ташқи савдо

бўлими

бошлиғи


Ҳокимнинг

ёшлар сиёсати,

ижтимоий

ривожлан

тириш

ва маънавий-

маърифий

ишлар

масалалари

бўйича

ўринбосари

Ҳоким

ўринбо

сари -

маҳалла

ва оилани

қўллаб-

қувват

лаш

бўлими

бошлиғи


Ҳоким

нинг

хотин-

қизлар

масала

лари

бўйича

масла

ҳат

чиси*



Ҳоким

ўрин

боса

ри -

ёшлик

шаҳар

часи

ҳоки

ми**



Мат

буот

коти

би -

ахбо

рот

сиё

сати

масала

лари

бўйича

масла

ҳатчи











 














 

 

Бош

мутахассис - 1

Бош

мутахассис - 1


Бош

мутахассис - 1


Бош

мутахассис - 1

Бош

мутахассис -1


Бош

мутахас

сис -1*


Бош

мута

хассис -1


Коти

бият мудири -1**

Бош

мута

хассис -3** Етакчи мута

хасс

ис -2**

Бош

мутахас

сис -1

 









 



 


 

 


 






 





Иқтисодий

тараққиёт ва

камбағал

ликни қисқар

тириш бўлими

4-5*

 

Қурилиш

бўлими

0-3*



Уй-жой ва коммунал

хизмат

бўлими

3-4*


Инвестициялар ва ташқи савдо

бўлими


3-4*










































































































































Молия бўлими



Ер ресурслари

ва давлат

кадастри

бўлими


"Ободонлаш-

тириш"

бошқармаси


Давлат санитария-

эпидемиология

маркази

Маданият бўлими














































































Статистика бўлими





























































Ветеринария бошқармаси

Мактабгача таълим бўлими
















































Давлат солиқ инспекцияси



Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш

маркази


21-75









































































Тиббиёт

бирлашмаси

 

Халқ таълими бўлими
















Бандликка кўмаклашиш





 




















 

























































































Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

















































































































Ҳоким аппарати

раҳбари



Ташкилий-

назорат гуруҳи

Раҳбар - 1

Бош

мутахассис - 1

Ахборот

технологиялари

бўйича мутахассис - 1

Девонхона


Мудир - 1*

Бош

мутахас

сис - 1


Таш

килий-

кадрлар гуруҳи

Раҳбар - 1

Бош

мутахас

сис - 1


Бош

юрискон

сульт - 1


Бух

гал

те

рия - 2


Вояга

етма

ганлар

ишлари

бўйича идора

лараро ҳудудий

комис

сия

масъул

котиби - 3

























































Маънавий-

маърифий ишлар

самара-

дорли

гини

ошириш, давлат

тили тўғри

сидаги

қонун ҳужжат

ларига риоя

этилишини

таъминлаш

масалалари

бўйича

маслаҳатчи












Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 38-58 нафар.

*) Бошқарув ходимларининг чекланган сони туманларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади


**) Олмазор тумани ҳокимлигига тегишли


Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошқарув ходимлари сони - 3-5 нафар.

Ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари сони - 18-70 нафар.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 декабрдаги

ПҚ-31-сон қарорига

8-ИЛОВА



Туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни

ривожлантириш марказлари ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Бир туман (шаҳар)да мавжуд маҳаллалар сони

Ҳар бир туман (шаҳар)да Маҳаллабай

ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш

маркази ходимлари сони (бирликда)

20 тагача

3

21 тадан 40 тагача

4

41 тадан 70 тагача

5

71 та ва ундан ортиқ

6

 

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 декабрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 4 декабрь

































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск