ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2021 й. 730-сон "2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2021 й.

N 730




2021/2022 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар қўнимсизлигининг олдини олиш ва бошқарув кадрларининг малакасини ошириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2021/2022 ўқув йили учун Ўзбекистои Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда - Академия) магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига қабул кечиктирилганлиги натижасида жорий ўқув йили давомида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламалари камайиши кутилаётганлиги;

Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 2021/2022 ўқув йилида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда улар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Академия ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

а) 2021/2022 ўқув йилида Академияда ўтган йиллар давомида шаклланган 49 та профессор-ўқитувчилар штат бирликларини сақлаб қолиш;

б) профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни:

2021 йил сентябрь-декабрь ойлари учун Академиянинг 2021 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

2022/2023 ўқув йилига қадар эса Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилга режалаштирилган Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Академия профессор-ўқитувчиларининг 2021 йил сентябрь-декабрь ойларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни Академиянинг 2021 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

2022/2023 ўқув йилига қадар эса 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 декабрь






































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск