ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2021 й. 732-сон "Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2021 й.

N 732



РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА АПОСТИЛЬ ҚЎЙИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-илова. Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича

давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти

              

2-илова. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2022 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2022 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон тарзда "Apostille" махсус штампини (кейинги ўринларда - апостиль) қўйиш бўйича давлат хизматини давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартиби жорий этилсин.

Бунда, жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга анъанавий тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби ҳам сақлаб қолиниши белгилаб қўйилсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин:

жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатиш тартиби;

жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга анъанавий тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;

ариза берувчиларининг мурожаатига кўра, уларга апостиль қўйиш масалалари бўйича апостиль қўйиш масалаларини кўриб чиқиш ваколатига кирадиган ходим ҳамда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан маслаҳатлар (маълумотномалар) бериш тартиби;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари томонидан ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга ошириш.


3. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2022 йил 1 январга қадаррасмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни техник жиҳатдан қўллаб-қувватловчи "E-App" (Electronic Apostille Programm) ва "E-register" дастурларининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу дастурларнинг лойиҳа-техник ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


4. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарини мунтазам равишда:

тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Олий судга;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Бош прокуратурага;

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича - Ташқи ишлар вазирлигига юборсинлар.


5. Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда:

2022 йил 1 мартга қадар ҳозирги кунда мавжуд бўлган расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарининг "E-App" дастурига киритилишини;

расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар ўзгарган тақдирда, уларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарининг "E-App" дастурида доимий равишда янгиланиб борилишини;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизмати кўрсатишда иштирок этадиган барча бўлинмаларининг ЯИДХПга уланишини таъминласин.


6. Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув-амалий семинарлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


8. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари 2022 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 декабрдаги

732-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2022 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 47-сон, 489-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 29-сон,698-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)" 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 10-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2018 йил 17 февралдаги 126-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошиси, унга 4-илова ва 5-илованинг 1-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда "Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорлари)" 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сон қарорига илованинг 11-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони)" 2020 йил 1 апрелдаги 195-сон қарорига илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 декабрь




































Время: 0.0179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск