ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 03.12.2021 й. 732-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 декабрдаги

732-сон қарорига

1-ИЛОВА



Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - мурожаат этувчилар) ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга "Apostille" махсус штампини (кейинги ўринларда - апостиль) қўйиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Апостиль билан Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенциянинг (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) (кейинги ўринларда - Конвенция) 5-моддасига мувофиқ, расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлиги, имзолаш ваколати мавжудлиги ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлиги тасдиқланади.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


апостиль - расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп;


апостиль қўйиш - расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-таомил;


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ апостиль қўйиш ваколати берилган давлат органи;


"юлдузча" - расмий ҳужжат варақлари маҳкамланадиган жойга ёпиштириладиган ва апостилни қўйган ваколатли давлат органининг гербли муҳри босиладиган қалин қоғоз;


"E-App" дастури - расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда расмий ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп генерация қиладиган дастур;


"E-register" дастури - ваколатли давлат органи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида "E-App" дастури орқали қўйиладиган махсус штампни генерация қилиш ва ушбу штампга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларини ўзида жамловчи электрон реестр дастури.


3. Апостиль расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун расмий ҳужжатларга қўйилади.

Апостилга қўйиладиган имзо қўшимча равишда тасдиқлашни талаб этмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ давлат хизмати қуйидаги органлар томонидан кўрсатилади:

адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Олий суд;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Бош прокуратура;

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича - Ташқи ишлар вазирлиги.


5. Апостиль:

чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;

тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга қўйилмайди.


6. Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш, мурожаат этувчининг ўз хоҳишига кўра, мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ анъанавий тарзда ёки 1а-иловасига мувофиқ электрон тарздаамалга оширилади.

Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар "E-App" ва "E-register" дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


7. Расмий ҳужжатга электрон тарзда апостиль қўйиш жараёнида давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.


8. Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш, агар ҳужжат тақдим этиладиган давлатда амал қиладиган қонунлар, қоидалар ёки урф-одатлар ёхуд икки ёки бир неча аҳдлашувчи давлат ўртасидаги аҳдлашув расмий ҳужжатни легаллаштиришни соддалаштирса ёки озод қилса, талаб қилинмаслиги мумкин.


9. Ваколатли давлат органлари ҳамда давлат хизматлари марказлари жисмоний ва юридик шахсларга апостиль қўйиш тартиб-таомиллари бўйича бепул маслаҳатлар берадилар.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


1-§. Анъанавий тарзда апостиль қўйиш тартиби


10. Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун ваколатли органга ўзи келган ҳолда мурожаат этади. Мурожаат этувчи ўрнига ишончнома асосида ҳаракат қилаётган учинчи шахслар ҳам мурожаат этишлари мумкин.


11. Ваколатли орган ходими мурожаат этувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.

Сўровномага хорижий давлат - Конвенция қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат ёки расмий бўлмаган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси илова қилинади. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштирилган ва киритилгандан сўнг мурожаат этувчи уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.


12. Сўровномани кўриб чиқиш учун:

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

бошқа ҳужжатлар бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Мурожаат этувчи расман мурожаат этганидан сўнг тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Йиғим суммаси ушбу Регламентнинг 30-банди "в" кичик бандида белгиланган тартибда тақсимланади.


13. Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.


14. Имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати ўн иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Бунда, мурожаат этувчи ваколатли орган томонидан сўровномани кўриб чиқиш муддатлари узайтирилганлиги ҳақида хабардор этилиши лозим.


15. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатларда тегишли реквизитлар (тартиб рақами, сана, имзо, муҳр) ва мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқийлиги, шу жумладан "E-App" ва "E-register" дастурларидан фойдаланган ҳолда, текшириб олинади.


16. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатлардаги мансабдор шахсларнинг имзолари ва муҳрлар босма изи аниқ бўлиши керак.

Агар расмий ҳужжатда тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар бўлса, улар расмий ҳужжатга имзо чеккан шахс томонидан қайд этилиши керак. Кўрсатиб ўтилган тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар барча хато ёзилган, кейинчалик эса тузатилган ва устидан чизилганларни дастлабки шаклда ўқиш мумкин бўлган тарзда бажарилиши керак.


17. Қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:

расмий ҳужжатда ушбу Регламентнинг 15-бандига мувофиқ зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;

расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.


18. Ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйиш рад этилган тақдирда, ушбу Регламентга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари ва мурожаат этувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун расмий ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат (30 календарь кун) кўрсатилган ҳолда мурожаат этувчига (унинг вакилига) тақдим этилади.

Ваколатли орган ходими шу куннинг ўзида мурожаат этувчига рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ҳақида телефон ёки "SMS-хабар" орқали хабар беради.


19. Сўровнома такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади.


20. Апостиль қўйиш "E-App" дастури орқали штамп генерация қилинганидан сўнг расмий ҳужжатга апостиль босма изини босиш йўли билан амалга оширилади ва у генерация қилинган штампда мавжуд бўлган маълумотлар билан тўлдирилади.

Мазкур штампни "E-register" дастурида "E-App" дастури билан бериладиган махсус рақам орқали текшириб олиш имконияти мавжуд бўлиши шарт.


21. Апостиль мазкур Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ 10х10 см ўлчамли квадрат клише шаклида бўлади. Апостилнинг сарлавҳаси француз тилида бўлиши керак.

Апостилни анъанавий тарзда ксеронусха ёки апостилнинг босма изини босишдан фарқ қиладиган бошқа усулда қўйишга йўл қўйилмайди.


22. Апостилнинг босма изи расмий ҳужжатнинг матндан бўш жойига ёки унинг орқа томонига ёхуд қоғознинг алоҳида варағига қўйилади.

Апостилнинг босма изи алоҳида вараққа қўйилган тақдирда, расмий ҳужжатнинг варақлари ва апостилнинг босма изи босилган вараққа тартиб рақами қўйилади ва исталган рангдаги ип ёхуд махсус нозик боғич, лента билан тикилади. Расмий ҳужжатнинг тикилган жойдаги охирги варағи қалин қоғоз "юлдузча" билан елимланади, унга Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр (кейинги ўринларда - гербли муҳр) босилади. Гербли муҳрнинг изи "юлдузча"да ва варақда бир текис жойлашади. Тикилган варақлар сони тикилган ва тартиб рақами қўйилган варақлар сони тўғрисидаги маълумотлар бор бўлган штамп билан тасдиқланади.


23. Ходим ўзи қўйган апостиль босма изини тўлдиради.

Апостиль босма изининг 2-қаторида апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг фамилияси кўрсатилади.

Агар расмий ҳужжатда аниқ мансабдор шахснинг имзоси ва унинг фамилияси назарда тутилмаган бўлса, ҳужжат эса ташкилот номидан чиқса, апостиль босма изининг 2-қаторида "имзо назарда тутилмаган" (апостиль изи тўлдирилган тилда) деб кўрсатилади, 4-қаторда эса - расмий ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг расмий номи кўрсатилади.

Апостиль нотариал тартибда тасдиқланган расмий ҳужжатнинг нусхасига қўйилганда, апостиль босма изининг 1-қаторида "Ushbu rasmiy hujjat/this public document" деган сўзлардан кейин "нотариал нусхаси" (апостиль изи тўлдирилган тилда) сўзлари, 2, 3, 4-қаторларда эса нотариуснинг фамилияси, лавозими ва тегишлича давлат нотариал идорасининг номи кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 3-қаторида расмий ҳужжатни имзолаган шахснинг лавозими кўрсатилади. Агар расмий ҳужжат бир неча шахслар томонидан имзоланган бўлса, уларнинг лавозим бўйича энг каттасининг (масалан, суд таркибидаги раислик қилувчининг) лавозим мавқеи кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 4-қаторида расмий ҳужжатни берган ташкилотнинг расмий номи кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 5-қаторида апостиль қўйилган шаҳар кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 6-қаторида рақамлар билан апостиль қўйилган сана кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 7-қаторида расмий ҳужжатни тасдиқлаган шахснинг фамилияси, лавозими кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 8-қаторида Апостилни рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамига мувофиқ бўлган тартиб рақами кўрсатилади.

Апостиль босма изининг 9-қаторига ваколатли давлат органининг гербли муҳри босилади.

Апостиль босма изининг 10-қаторига апостиль қўйган шахснинг имзоси қўйилади.

Апостиль босма изи матнига ўзгартиришлар (тузатишлар) киритилишига йўл қўйилмайди.

Агар апостиль тақдим этиладиган давлатда расмий ҳужжатнинг таржимасини ҳам тақдим этиш зарур бўлса, апостиль қўйилишидан олдин кўрсатиб ўтилган расмий ҳужжатлар таржимон томонидан апостиль тақдим этиладиган давлат тилига (ёки инглиз тилига) таржима қилинади, шундан кейин таржимоннинг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади, сўнгра расмий ҳужжат ва унинг тасдиқланган таржимасига апостиль қўйилади.


24. Ваколатли орган ходими апостиль қўйилган расмий ҳужжатни шу куннинг ўзида мурожаат этувчига (унинг вакилига) тақдим этади ва бу ҳақида "E-register" дастурига тегишли ёзувни киритади ҳамда апостиль қўйилган расмий ҳужжатнинг сканерланган PDF шаклидаги нусхасини бириктиради.

Бунда мурожаат этувчи ваколатли орган ходимига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда, апостиль қўйилган расмий ҳужжатларни қабул қилиб олганлигини ўз имзоси ёки идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқлайди.



2-§. Электрон тарзда апостиль қўйиш тартиби


25. Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.


26. Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда мурожаат этувчи ўзининг шахсий кабинети орқали ваколатли давлат органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга - ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.


27. Сўровномага хорижий давлат - Конвенция қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат ёки расмий бўлмаган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси илова қилинади.


28. Мурожаат этувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Унинг ЯИДХПдан муваффақиятли авторизациядан ўтгани сўровномани ўзи шахсан юборганини билдиради.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровнома идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


29. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан барча расмий ҳужжатлар сканер қилинади ва 10 дақиқа мобайнида PDF шаклида идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ёрдамида ваколатли давлат органига юборилади.


30. Сўровномани кўриб чиқиш учун мурожаат этувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

60 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли давлат органининг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

55 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳисобварағига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли давлат органининг ҳисобварағига ўтказилади;

в) ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этганда:

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича йиғим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг махсус ҳисобварағига ўтказилади ҳамда қуйидаги тартибда тақсимланади:

60 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳисобварағига;

40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

бошқа ҳужжатлар бўйича ваколатли давлат органларининг махсус ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

25 фоизи - ваколатли давлат органининг ҳисобварағига;

75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Апостиль қўйилганлиги учун ҳужжатлар тўплами мавжуд бўлган тақдирда, йиғим айни бир ишга тегишли бўлган ҳар бир расмий ҳужжат учун эмас, балки бутун тўплам учун ундирилади.

Апостиль қўйиш учун мурожаат қилган давлат органи ва ташкилоти йиғим тўлашдан озод қилинади.

Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


31. Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.


32. Имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати ўн иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Бунда, мурожаат этувчи ваколатли орган томонидан сўровномани кўриб чиқиш муддатлари узайтирилганлиги ҳақида хабардор этилиши лозим.


33. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатларда тегишли реквизитлар (тартиб рақами, сана, имзо, муҳр) ва мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқийлиги, шу жумладан "E-App" ва "E-register" дастурларидан фойдаланган ҳолда, текшириб олинади.


34. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатлар, шунингдек улардаги мансабдор шахсларнинг имзолари ва муҳрлар босма изи аниқ бўлиши керак.

Агар расмий ҳужжатда тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар бўлса, улар расмий ҳужжатга имзо чеккан шахс томонидан қайд этилиши керак. Кўрсатиб ўтилган тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар барча хато ёзилган, кейинчалик эса тузатилган ва устидан чизилганларни дастлабки шаклда ўқиш мумкин бўлган тарзда бажарилиши керак.


35. Қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:

расмий ҳужжатда ушбу Регламентнинг 33-бандига мувофиқ зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;

расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.


36. Ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйиш рад этилган тақдирда, ушбу Регламентга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари ва мурожаат этувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун расмий ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат (30 календарь кун) кўрсатилган ҳолда, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этувчининг шахсий кабинетига электрон шаклда жўнатилади.

Давлат хизматлари маркази ходими шу куннинг ўзида мурожаат этувчига рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ҳақида телефон ёки "SMS-хабар" орқали хабар беради.

Сўровнома такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади.


37. Апостиль қўйилган тақдирда, ваколатли давлат органи электрон тарзда апостиль қўйилган расмий ҳужжатни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки мурожаат этувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


38. Давлат хизматлари маркази, электрон тарзда апостиль қўйилган расмий ҳужжат келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни мурожаат этувчининг электрон манзилига юборади ва мурожаат этувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази мурожаат этувчининг сўровига кўра унга апостиль қўйилган расмий ҳужжатни электрон шаклда маълумот сақлаш манбаига кўчириб беради.



3-БОБ. АПОСТИЛЬ ҚЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

МАСЛАҲАТЛАР (МАЪЛУМОТНОМАЛАР) БЕРИШ


39. Апостиль қўйиш масалалари бўйича маслаҳатлар (маълумотномалар) мурожаат этувчиларининг мурожаатига кўра, апостиль қўйиш масалаларини кўриб чиқиш ваколатига кирадиган ходим ҳамда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан берилади.


40. Маслаҳатлар қуйидаги масалалар бўйича берилади:

ваколатли давлат органлари, шу жумладан улар жойлашган ер тўғрисидаги маълумотлар;

апостиль қўйиладиган расмий ҳужжатларнинг турлари ва хусусияти тўғрисида;

апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатларга қўйиладиган талаблар тўғрисида;

апостиль қўйилганлиги учун йиғим миқдори тўғрисида;

ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш вақти тўғрисида;

апостиль қўйиш муддатлари тўғрисида;

апостиль қўйиш давомида амалга ошириладиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва қабул қилинадиган қарорлар устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида;

Конвенция қатнашчилари бўлган давлатлар тўғрисида.


41. Ушбу Регламентнинг 40-бандида назарда тутилган маълумотлар доимий икки томонлама алоқа, ижтимоий саҳифалар ва улардаги электрон ахборот ботлардан ташқари ахборот стендларида ва ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


44. Мурожаат этувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


45. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Расмий ҳужжатларга анъанавий тарзда апостиль

қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Муддатлар


1-босқич

Мурожаат этувчи


1. Давлат хизматини олишучун ваколатли органга ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлайди.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат этганда









2-босқич

Ваколатли орган


Ваколатли орган ходими мурожаат этувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни мурожаат этувчи ўз имзоси билан тасдиқлайди.


Мурожаат этилган кунда









3-босқич

Ваколатли орган


Сўровнома ва зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқади ҳамда расмий ҳужжатга апостиль қўяди ёки апостиль қўйишни рад этади.


2 иш куни

(судлар томонидан -

3 иш куни) ичида

(зарур ҳолларда,

10 иш куни ичида)









4-босқич

Ваколатли орган


1. Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани мурожаат этувчига тақдим этади (юборади).


2. Апостиль қўйилганлиги ҳақида "E-register" дастурига тегишли ёзувни киритади ва PDF шаклидаги апостиль қўйилган расмий ҳужжатнинг нусхасини бириктиради.


Апостиль қўйилган ёки рад этилган куннинг ўзида







Маъмурий регламентга

1а-ИЛОВА



Расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль

қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Муддатлар


1-босқич

Мурожаат этувчи


1. Давлат хизматини олишучун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлайди.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат этганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. Мурожаат этувчи


1. Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни электрон тарзда ваколатли давлат органига юборади.


2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли давлат органига юборади.


1. 10 дақиқа ичида



2. Автоматик тарзда









3-босқич

Ваколатли орган


1. Сўровнома ва зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқади, "E-App" дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмий ҳужжатга апостиль қўяди ёки апостиль қўйишни рад этади.


2. Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани Давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат этувчига юборади.


2 иш куни

(судлар томонидан -

3 иш куни) ичида

(зарур ҳолларда,

10 иш куни ичида)









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни (ёки билдиришномани) мурожаат этувчининг электрон манзилига юборади.

Ўзи келиб мурожаат қилганда, апостиль қўйилган расмий ҳужжатни (ёки билдиришномани) қоғоз ёки электрон шаклида беради.


Ваколатли органдан тегишли ҳужжат келиб тушган куннинг ўзида







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



НАМУНА

(сана)


(рақам)

Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича

давлат хизмати кўрсатиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:



2. Паспортга оид маълумотлари (серияси ва рақами):



3. ЖШ ШИР (мавжуд бўлса):



4. Яшаш манзили:



5. Телефон рақами:



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



II. (юр.) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:



2. Паспортга оид маълумотлари (серияси ва рақами):



3. ЖШ ШИР (мавжуд бўлса):



4. Яшаш манзили:



5. Телефон рақами:



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



III. Расмий ҳужжатга оид маълумотлар:


1. Расмий ҳужжат тури:

адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар


судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар


прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар


таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар


бошқа расмий ҳужжатлар


2. Расмий ҳужжатлар сони:



3. Расмий ҳужжатнинг реквизитлари (берилган сана ва рақам):



4. Апостиль тақдим этиладиган давлат:



5. Апостилнинг тўлдириш тили:


ўзбек тили


инглиз тили


         





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



НАМУНА



APOSTILLE

(Convention de la Нaye du 5 octobre 1961)

1. Davlat/Country


O`zbekiston Respublikasi

Ushbu rasmiy hujjat/this public document


2. Tomonidan imzolandi/

has been signed by


3. Sifatida faoliyat yurituvchi/

Acting in the capacity of


4. Muhr/shtamp bilan tasdiqlangan/

bears the seal/stamp of


Tasdiqlandi/Certified

5. Shahar/at



6. Sana/the


7. Tomonidan/ by



8. N


9. Muhr/shtamp/

10. Imzo/Signature

Seal/stamp


QR-код

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 декабрь














































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск