ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Бошка органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2021 й. ПҚ-34-сон "Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2021 й.

N ПҚ-34



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА

ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий механизмларини такомиллаштириш, бу жараёнга жамоатчиликни жалб қилиш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқликни таъминлашга оид материалларни тайёрлаш учун буюртмалар бериш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларини ҳамда бу борада ўтказиладиган тадқиқотларини ва ижтимоий сўровларини молиялаштириш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.


2. Агентликда унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашувчи, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

ҳар йили Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар;

бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

а) Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга доир маълумотларни олиш;

тадқиқотлар ва маъмурий суриштирувлар ўтказиш ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа таъсир чораларини кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва ушбу хабарларни текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиб олиш;

оммавий резонанс ва муҳокамалар, яъни жамиятнинг маълум бир ҳодисага нисбатан ҳиссий муносабатига сабаб бўлган, жамоатчилик эътиборини тортган ва турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган коррупцияга оид фактлар бўйича ишни кўриб чиқаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда матбуот анжуманлари ўтказиш;

б) Агентлик томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда коррупциявий жиноятлар борасида жамоатчиликни хабардор қилинишининг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

оммавий резонанс ва муҳокамалар, яъни жамиятнинг маълум бир ҳодисага нисбатан ҳиссий муносабатига сабаб бўлган, жамоатчилик эътиборини тортган ва турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган коррупцияга оид фактлар акс этган хабарлар бўйича - ўн кун муддатда;

бошқа коррупциявий жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида - ҳамкор органлар билан келишувга кўра ҳар чорак ёки ярим йиллик якунлари бўйича;

коррупцияга оид жиноятчилик ҳолати, тенденциялари, содир бўлиш сабаб ва шарт-шароитлари, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида - йил якуни бўйича.


5. Молия вазирлиги:

Жамғармага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2021 йил учун 1,8 млрд сўм ажратилишини таъминласин;

2022 йилдан бошлаб ҳар йили Агентликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Давлат бюджети параметрларида алоҳида модда билан Жамғарма маблағларини шакллантириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Агентлик 2022 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи туну-кун фаолият юритадиган "Call-марказ"ни ишга туширсин.


8. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар қилиб Агентлик директори А.Э. Бурханов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 декабрь































Время: 0.1829
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск