ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.12.2021 й. 738-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 декабрдаги

738-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро

(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида

ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар

ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш

бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларни (кейинги ўринларда - тендерлар) электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ахборот тизими - йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон платформа;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси;


мунтазам йўналиш - автотранспорт воситаларининг тасдиқланган йўналиш схемаси, ҳаракатланиш жадвали, йўл ҳақи тарифларига мувофиқ муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли (кейинги ўринларда - йўналиш);


лот - тендерда эълон қилинган йўловчи ташиш йўналиши (йўналишлар пакети, йўналишнинг алоҳида жадвали (муайян қатнови);


ташувчи - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат шартлари асосида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;


талабгор - тендерда қатнашиш истагини билдирган ташувчи;


қатнашчи - тендерларда қатнашиш учун таклифларни ахборот тизими орқали тақдим этган талабгор;


тендер ғолиби - лот бўйича тақдим этган таклифлари баҳолаш натижаларига кўра энг кўп баллар тўплаган тендер қатнашчиси;


шартнома (контракт) - ташувчи ҳамда ваколатли орган ўртасида оммавий оферта шаклида муайян муддатга тузиладиган, йўналишда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи юридик ҳужжат;


брутто-шартнома - йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун "босиб ўтилган йўл" ва "сифат" мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома;

йўналиш паспорти - йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжат;


йўналиш (лот) талаблари - йўналиш паспорти асосида ваколатли орган томонидан шакллантириладиган, йўналишда хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари акс этган маълумотлар.


3. Қуйидагилар йўловчилар ташиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш, йўналишларни вақтинча бириктириш ва тендер ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ўртасидаги ҳамда халқаро йўналишларда (кейинги ўринларда - шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар) - Транспорт вазирлиги;

шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда (кейинги ўринларда - шаҳар ва вилоят ички йўналишлари) - Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари.


4. Ваколатли органнинг тендерларни ташкиллаштириш ва ўтказиш доирасидаги асосий ваколатлари қуйидагилар ҳисобланади:

тегишлилиги бўйича йўналишларни очиш, ёпиш ҳамда ўзгартириш бўйича қарорлар қабул қилиш;

йўналишларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқиш ва ахборот тизимига киритиш;

ўтказиладиган тендерлар тўғрисидаги эълонларни (лотларни) ахборот тизимига ҳамда оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш;

тендер ғолибининг лот бўйича таклифлар кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш;

тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳномалар бериш;

тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тузиш;

шартнома (брутто-шартнома) шартларига амал қилинмаслик ҳолатлари юзасидан далолатномаларни расмийлаштириш ҳамда белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш чораларини кўриш.

Ваколатли орган брутто-шартнома тизими доирасида шаҳар ичи автобус йўналишлари бўйича:

брутто-шартнома асосида тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;

йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва тендер тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

5. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахс қатнашиши мумкин.


6. Шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш даврида бир йўналишда фақат битта ташувчи хизмат кўрсатади. Йўналишнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари) бўйича хизмат кўрсатувчилар бундан мустасно.

7. Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқи берилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

янги йўналиш очилгандан кейин узоғи билан икки ой мобайнида янги йўналишда йўловчи оқими ўрганилиши ва автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;

кўча-йўл тармоғида кутилмаган вазиятлар шароитида, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;

ярмарка ва фестивалларнинг фаолият кўрсатиши даврида вақтинчалик йўналишларнинг ташкил этилиши.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳолларда вақтинчалик йўналишларни ташкил этиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Вақтинчалик йўналишлар узоғи билан икки ой муддатга ташкил этилади. Вақтинчалик йўналишларни ташкил этиш ташаббуси билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташувчилар ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари чиқишлари мумкин.


8. Буюртмалар бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга ошириладиган ташиш хизматлари йўналишлари учун тендер ташкил этилмайди.


9. Йўналиш ташувчи хизматисиз қолиб кетган тақдирда мазкур йўналишни ваколатли орган биринчи мурожаат этган ташувчига унинг аризасига асосан навбатдаги тендергача, узоғи билан олтмиш кунгача вақтинча бириктириши мумкин, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно.

10. Йўналиш қуйидаги ҳолларда ташувчи хизматисиз қолиб кетган деб эътироф этилади:

йўналишда хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинса;

йўналиш тендерга жойлаштирилмаган бўлса ёки тендерда лот бўйича талабгорлардан бирорта ҳам таклиф келиб тушмаса.


11. Йўналишни вақтинча бириктириш масаласидаги аризалар ваколатли орган томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш жараёнида ташувчининг таклифлари йўналиш талабларига мувофиқ бўлган тақдирда йўналиш вақтинча бириктириб берилади.


12. Вақтинча бириктирилган йўналишлар ваколатли орган томонидан навбатдаги биринчи тендерга қўйилиши шарт.


13. Йўналишни ташувчига вақтинча бириктириш шартнома асосида амалга оширилади. Шартнома расмийлаштирмасдан йўналишда хизмат кўрсатилишига йўл қўйилмайди.


14. Йўналишда хизмат кўрсатиш юзасидан ташувчи билан тузилган шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддати тугагач, йўналиш қайта тендерга қўйилади. Шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддатини узайтиришга рухсат берилмайди.

15. Ваколатли орган йўналиш талабларига ўзгартиришлар киритишга қарор қилса, йўналиш паспорти унга тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда қайта тасдиқланади. Йўналишга хизмат кўрсатиш юзасидан ташувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиши даврида йўналиш паспортига ўзгартириш ва қўшимчалар (йўналиш схемаси, харакат жадваллари, қатнов сони, автотранспорт ҳамда тарифдаги ўзгаришлар) киритиш томонларнинг келишувига ҳамда қонунчилик хужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТЕНДЕР ЎТКАЗИШНИНГ АСОСИЙ

ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТЕНДЕРЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


16. Тендерни ўтказиш қуйидаги тамойилларга асосланади:

йўналишларни ташувчилар ўртасида, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар қонуний, холисона тақсимлаш;

йўловчилар транспорти хизмат кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш;

қатнашчилар тендер ҳужжатларида қайд этилган ягона талаблар ва йўловчилар ташиш қоидалари асосида рақобатлашиши;

тендерлар фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда ўтказилиши;

тендерда энг манффатли шартларини таклиф этган ташувчига йўналишни бириктириш.


17. Йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан тендерлар ташкил этиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


18. Ваколатли органлар тендерга қўйиладиган йўналишлар (йўналишлар пакетлари ёки жадвали) рўйхатини тайёрлайди, лот талаблари, тендер предметини, тендер вақтини, тендер ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин (шаҳар автобус йўналишлари бўйича камида олтмиш календарь кун олдин) ахборот тизимига киритади ва бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

19. Ахборот тизимига жойлаштирилган йўналиш паспорти, эълон қилинган лотлар ва йўналишларга хизмат кўрсатувчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумот ҳисобланади.


20. Лотга қуйидагилар қўйилиши мумкин:

алоҳида йўналишлар;

икки ва ундан ортиқ йўналишларни ўз ичига олган йўналишлар пакетлари;

узунлиги камида 100 км бўлган йўналишларнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари).


21. Йўналишлар пакетларини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамияти ва рентабеллилиги ҳисобга олинади. Пакетга юқори рентабелли йўналишлар билан бир қаторда аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган норентабел йўналишлар ёки ушбу йўналишларнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари) киритилиши мумкин, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно.

22. Йўналиш талаблари тўғри белгиланиши учун ваколатли органларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.


23. Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилади.


24. Талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш муддати тендер эълон қилинган кундан бошланиб, тендер ўтказиладиган санадан бир кун олдин тугайди. Тендер таклифларини қабул қилишнинг якуний санаси ва вақти ваколатли органлар томонидан белгиланади ва ахборот тизимда кўрсатилади.

Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди.


25. Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.


26. Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ҳаражатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириши керак. Маблағлар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасида жамланади ҳамда улардан йўналишларни ўрганиш, тендерлар ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш учун фойдаланилади.


27. Талабгорлар қуйидаги маълумотларни ахборот тизими орқали электрон тарзда юклаб олиши мумкин:

йўналиш паспорти;

лотга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар.


28. Ахборот тизимида тендер ўтказилгунга қадар тендернинг у ёки бу қатнашчиси томонидан юборилган таклифларни кўриш имконияти бўлмаслиги лозим.



3-БОБ. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР МАЗМУНИ


29. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотларни (мезонларни) ўзида акс эттириши лозим:

а) шаҳар автобус йўналишлари бўйича:

лотга қўйилган йўналишларда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси;

автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили;

автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги;

автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);

автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси;

автобусларнинг экологик тозалиги;

б) шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар бўйича:

лотга қўйилган йўналишларда, харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олган ҳолда, йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси;

автотранспорт воситасининг тоифаси (категорияси) (автобус, микроавтобус, енгил автомобиль) ва класси ҳамда ишлаб чиқарилган йили;

автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);

йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;

йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси (агар мавжуд бўлса);

автобус ва микроавтобуснинг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги (агар мавжуд бўлса);

в) шаҳарлараро - вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича "б" кичик бандда қайд этилган мезонлар қўлланади (бешинчи хатбошидаги кўрсаткичдан ташқари);

г) брутто-шартнома асосида молиялаштириладиган йўналишлар бўйича - "а" кичик бандда қайд этилган мезонларга қўшимча равишда йўналишнинг якуний нархи.

30. Қатнашчи тендер бўйича таклифларнинг барча бандларига доир ҳаққоний, тўлиқ ва батафсил ахборот юборишга мажбур.


31. Тендер таклифларини юборишда йўналиш талабида белгиланганидан кўп ёки кам сонли автотранспорт воситаларини ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди.


32. Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).



4-БОБ. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ

БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ


33. Ахборот тизимида лот бўйича камида бир қатнашчи томонидан таклифлар келиб тушса таклифлар баҳоланади.


34. Лот бўйича ташувчиларнинг таклифлари келиб тушмаса, ушбу Низомда белгиланган тартибда йўналиш талабгор чиққунига қадар, узоғи билан тўрт марта такрорий тендерга қўйилади. Агар тўртта тендерда лот бўйича бирорта ҳам таклифлар келиб тушмаса, ушбу йўналиш вақтинча тўхтатилиб турилади ва кейинги тендерларга қўйилмайди.


35. Агар шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналиши бўйича кетма-кет тўртта тендерда бирорта ҳам таклифлар келиб тушмаса мазкур йўналиш норентабель автобус йўналиши сифатида ҳисобга олинади (Тошкент шаҳри бундан мустасно) ҳамда ташувчига вақтинча бириктирилган тақдирда белгиланган тартибда субсидияланади.


36. Агар лот бўйича фақат бир нафар қатнашчидан таклиф келиб тушса, унинг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлса мазкур қатнашчи ғолиб деб ҳисобланади ҳамда йўналишда (йўналишлар пакетида ёки жадвалида) йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қатнашчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлмаса, ахборот тизими томонидан рад этилади ва такрорий тендер ташкил этилиши керак. Бунда йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалга) қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.


37. Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ махсус ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.


38. Тендер бўйича таклифларни баҳолашнинг якуний бали ҳар бир қатнашчи бўйича аниқланади. Энг кўп балл тўплаган қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади. Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг тендер таклифлардаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади.

Устувор мезонлар бўйича ҳисобланган баллар ҳам тенг бўлган тақдирда, ғолибни аниқлашда қатнашчининг ўз ҳудудида ихтисослашган автосаройининг мавжуд бўлиши ва йўналишларда фаолият кўрсатиши давомида тендер шартномаси талаб ва шартларига риоя этганлиги инобатга олинади.

39. Тендерлар якунлари, хусусан қатнашчилардан келиб тушган таклифлар мазмуни, ҳисобланган баллар, қатнашчилар тўғрисидаги маълумотлар, таклифларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш натижалари ахборот тизимида сақланади.


40. Тендер натижалари бўйича маълумотлар Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтига тендер ўтиб бўлганидан кейин ўн беш иш куни ичида жойлаштирилади.



5-БОБ. ТЕНДЕР ҒОЛИБИНИНГ ТАКЛИФЛАРИДА КЎРСАТИЛГАН

МАЪЛУМОТЛАР ҲАҚИҚИЙЛИГИНИ ЎРГАНИШ


41. Ваколатли орган тендер ғолибининг барча таклифларидаги маълумотлар ҳақиқийлигини ўрганишга ҳақлидир.


42. Тендер ғолибининг таклифлари ваколатли органнинг масъул ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилади. Зарурият бўлганида таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш жараёнига Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари жалб этилишига йўл қўйилади.


43. Таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш вақти ва манзили тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида олдиндан келишилади ҳамда тендер ғолиби аниқланганидан кейин ўн кун ичида амалга оширилади. Таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш жараёнини очиқ ва шаффоф ташкил этиш мақсадида бошқа ташувчилар кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.


44. Ваколатли органнинг масъул ходими ҳақиқийлигини ўрганишдан олдин тендернинг барча иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни ахборот тизимига киритиши керак.


45. Тендер иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ваколатли орган масъул ходимлари келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганишда иштирок этмаслиги керак. Унинг ўрнига бошқа ходим келтирилган маълумотларниннг ҳақиқийлигини ўрганиш учун тайинланади. Масъул ходим томонидан аффилланганлик тўғрисида киритилган маълумотлари ахборот тизимида махфий сақланади.


46. Таклифларнинг асослилиги ва уларда келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганишга қуйидагилар инобатга олинади:

автотранспорт воситаси категорияси, класси ҳамда ўриндиқлари сони ва ахборот тизимига киритилган бошқа маълумотлари ишлаб чиқарувчи томонидан берилган маълумотларга мос келиши;

автотранспорт воситасининг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг соз ва функционал ҳолатдалиги;

агар автотранспорт воситаси лизинг асосида олинган бўлса, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлардан бири ёки бир нечтасининг ҳақиқийлигини тасдиқланмаса, ташувчининг келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқланмаган мезон бўйича тўплаган барча баллари бекор бўлади.


47. Ваколатли орган тендер ғолибининг ахборот тизими орқали юборган таклифларадги маълумотларниннг ҳақиқийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.


48. Ўрганиш натижалари ва тегишли фототасвирлар ваколатли орган томонидан ахборот тизимига киритиб-юкланади. Юкланган маълумотлар шартноманинг амал қилиш муддати якунланишига қадар сақланади.


49. Ваколатли орган ўтказилган ўрганиш натижаларидан норози бўлган тендер қатнашчиларига тушунтиришлар беришга мажбурдир.



6-БОБ. ТЕНДЕР ҒОЛИБИ БИЛАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


50. Тендер ғолиби томонидан лот бўйича таклиф қилинган автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақалари саккиз кун муддат ичида расмийлаштирилиб бўлиши лозим.


51. Ваколатли орган билан тендер ғолиби ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартнома (брутто-шартнома) оммавий оферта шаклида ахборот тизимга тендер ғолиби аниқланганидан кейин ўн кун ичида автоматик тарзда жойлаштирилади. Тендер ғолиби беш кун ичида жойлаштирилган шартномани акцептлайди (таклифни қабул қилади).

52. Қуйидаги ҳолатларда очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинади:

лот бўйича таклиф қилинган автотранспорт воситалари бўйича маълумотлар ваколатли органга (олдиндан келишилган вақт ва манзилга) уларнинг ҳақиқатда мавжудлигини ўрганиш учун тақдим қилинмаса;

автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақалари белгиланган муддатларда расмийлаштирилиб бўлинмаса;

ахборот тизимига жойлаштирилган шартнома белгиланган муддатда сабабсиз акцептланмаса;

лот бўйича таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқланмаганлиги оқибатида тўпланган баллар кейинги қатнашчи тўплаган балларидан камайиб кетса.

Очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда энг кўп баллар миқдори бўйича кейинги қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади. Кейинги қатнашчининг тендер таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ҳам ушбу Низомнинг 5-бобида назарда тутилган тартибда ўрганилади.


53. Лот бўйича таклиф юборган ягона қатнашчининг ёки барча қатнашчиларнинг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда мазкур йўналиш бўйича белгиланган тартибда қайта тендерга қўйилади.


54. Электрон ахборот тизимидаги тендер якунлари асосида тендер ғолиби билан шартномалар тузиш:

шаҳарлараро-вилоятлараро ва ҳалқаро йўналишлар бўйича - Транспорт вазирлиги томонидан;

шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ички йўналишлар бўйича - Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Тендер талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назорат - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

55. Шартнома тузилганидан сўнг тендерда ғолиб чиққан қатнашчининг лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома (кейинги ўринларда - гувоҳнома) ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.


56. Гувоҳномалар QR-код (матрик штрихли код) билан ҳимояланган бўлади ҳамда тендер ғолиби томонидан ахборот тизими орқали юклаб олинишига имконият яратилади.


57. Тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичларига мувофиқ, қуйида келтирилган табақалаштирилган муддатларга тузилади.

Шартномалар тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:

Тендерда таклиф этилган жами автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили:

2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;

3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;

6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;

8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.

Автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичи таклиф этилган автотранспортларнинг умумий ишлаб чиқарилган йилини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.

М1 тоифадаги автотранспорт воситалари тендер таклифига тақдим этилганда, ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар шартнома бериш муддати 1 йил этиб белгиланади.

Тендер ғолибининг хоҳишига кўра шартнома белгиланган муддатдан камроқ муддатга ҳам тузилиши мумкин, брутто-шартнома бундан мустасно.

58. Шартнома талаб ва шартлари тендер ғолибининг лот бўйича киритган таклифлари асосида шакллантирилади.


59. Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида олтмиш кун аввал йўналиш қайта очиқ тендерга қўйилиши юзасидан эълон қилинади.


60. Ташувчи томонидан шартнома талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланса, ваколатли органнинг масъул ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилади.


61. Қуйидаги ҳолларда ваколатли орган шартномани бир томонлама бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилади (шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса):

ваколатли орган масъул ходимлари ўтказган мониторинг натижаларига кўра тендер ғолибининг лот бўйича таклифлари ҳақиқий эмас деб топилса;

ташувчи шартнома талаб ва шартларини уч маротаба бузса;

ташувчининг лицензияси бекор қилинса, тугатилса ёки суд қарорига асосан ўн кундан ортиқ муддатга тўхтатилса.


62. Шартнома муддатидан аввал бекор қилинган тақдирда ҳар бир автотранспорт воситасига берилган электрон гувоҳномалар бекор қилинади.


63. Тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларида турли сабабларга кўра қатновларни амалга ошириш имконияти бўлмаса, уларнинг ўрнига камида шундай техник параметрларга эга ва тендер талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари алмаштириш учун таклиф этилади. Ташувчи томонидан автотранспорт воситасини алмаштириш юзасидан асосланган таклифлар ваколатли органга тақдим этилади. Автотранспорт воситалари алмаштирилган тақдирда электрон гувоҳнома қайта расмийлаштирилади.


64. Тендер ғолиби лот бўйича таклиф этган тариф даражаси бўйича камида бир йил йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш мажбуриятини олади.


65. Шартнома шартларига қўшимча ёки ўзгартиришлар томонларнинг қўшимча келишувига асосан киритилади. Шартнома шартларига ҳамда йўналиш паспортига қўшимча ёки ўзгартиришлар киритилиши амалдаги тендер ғолибининг тендерда тўплаган баллари камайиб кетишига олиб келмаслиги керак.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


66. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


67. Электрон тарзда ўтказилган очиқ тендер якунларидан норози бўлган тендер қатнашчилари белгиланган тартибда суд органларига мурожаат этишлари мумкин.


Изоҳ. Мазкур илова 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.






Низомга

1-ИЛОВА



Йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан

очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича

СХЕМАСИ

Босқичлар

Иштирокчилар

Тадбирлар


Бажариш муддатлари






1-босқич

Ваколатли орган

Тендерга қўйиладиган йўналишларни (йўналишлар пакетлари ёки жадвали) белгилайди.


Тендер ўтказилишидан камида 30 кун олдин





Тендерга қўйилган йўналишларни (лотларни) белгиланган тартибда ахборот тизимига жойлаштиради ва ОАВда эълон қилади.








2-босқич

Тендерда қатнашиш истаги бўлган талабгор


Тендерда қатнашиш учун эълон берилган лотлар билан танишиб чиқади.

Лот бўйича таклифларни ахборот тизими орқали юборади.


Тендер эълон қилинганидан бошлаб тендер ўтказилишига 1 кун қолгунга қадар







3-босқич

Ахборот тизими

Келиб тушган тендер таклифларни белгиланган тартибда автоматик тарзда баҳолайди.


Тендер ўтказиш куни





Лот бўйича ғолибларни аниқлайди.






Тендер якунлари бўйича ҳисоботларни тақдим этади.








4-босқич

Ваколатли орган

Тендер ғолибининг барча таклифларидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.


Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида







Ахборот тизими

Tендер ғолибига шартномани акцептлаш учун жойлаштиради.


Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида


         





Низомга

2-ИЛОВА



Тендер бўйича таклифларга бериладиган

баллар ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


саройдан фойдаланиш коэффициенти - автотранспорт воситаларидан фойдаланишнинг самарадорлигини белгиловчи кўрсаткич;


минимал балл - ташувчи томонидан юборилган таклифларнинг баҳоланиши натижасида тўпланиши зарур бўлган балл миқдори;


қатнашчи - очиқ тендерларда қатнашиш учун таклифларни тақдим этган талабгор.



2-БОБ. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ БАҲОЛАШ


2. Йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар (йўналиш нархлари) даражаси қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

           

Йўналиш номи

          

Таклиф натижалари

        

Балл

    

1. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро ўналишлардаги 1 йўловчи/км учун тарифнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган даражаси

Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан паст


5

Таклиф этилган тариф талабдан 10 - 20 фоиз оралиғида паст


4

Таклиф этилган тариф талабга мос (4 фоизгача юқори)


3

Таклиф этилган тариф талабдан 5 -10 фоизгача юқори


2

Таклиф этилган тариф талабдан 11 - 20 фоизгача юқори


1

Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан юқори


0

2. Шаҳар ички йўналишли такси йўналишларида 1 йўловчи учун йўлкиранинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси

Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан паст


5

Таклиф этилган тариф талабдан 10 - 20 фоиз оралиғида паст


4

Таклиф этилган тариф талабга мос


3

Таклиф этилган тариф талабдан баланд


0

3. Шаҳар автобус йўналишларида автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган нархлари даражаси

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 25 - 30 фоиз оралиғида паст


20

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 20 - 24 фоиз оралиғида паст


18

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 15 - 19 фоиз оралиғида паст


16

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 10 - 14 фоиз оралиғида паст


13

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 5 - 9 фоиз оралиғида паст


10

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 2 - 4 фоиз оралиғида паст


7

Таклиф этилган нарх бошланғич нархга мос


4

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан баланд


0

           

Изоҳ.


1. Йўналишдаги тарифнинг тендер қатнашчиси томонидан таклиф этилаётган даражаси учун - ташиш тарифи даражасини талаб қилинаётганга нисбатан пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш баллик тизим бўйича баҳоланади, бунда, масалан: тендер талабларида тариф даражаси 1400 сўм миқдорида белгиланган. Қатнашчи томонидан тариф даражаси 1200 сўм миқдорида таклиф этилган. Бундай ҳолатда тариф даражаси қуйидагича ҳисобланади:

100 фоиз - (1 200 сўм/1 400 сўм x 100 фоиз) = 14,3 фоиз,

бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 1200 сўм тариф даражаси талаб этилган даражадан 14,3 фоиз камроқни ташкил этмоқда. Жадвалнинг 2.2-банди бўйича таклиф этилган тариф талабдан 10-20 фоиз оралиғида паст бўлса, 4 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган 1200 сўм тариф учун 4 балл ҳисобланади.


2. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўналишлар талабида 1 йўловчи - км учун тариф даражаси 80 сўм миқдорида белгиланган бўлса, аммо қатнашчи томонидан 90 сўм таклиф этилган бўлса ҳам юқоридаги формулага асосан ҳисобланади:

100 фоиз - (90 сўм/80 сўм x 100 фоиз) = -12,5 фоиз,

бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 90 сўм тариф даражаси талаб этилган даражадан 12,5 фоиз кўпроқни ташкил этмоқда. Жадвалнинг 1.5-банди бўйича таклиф этилган тариф талабдан 11-20 фоизгача юқори бўлса, 1 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган 1 йўловчи - км учун тариф даражаси 90 сўм бўлганда 1 балл ҳисобланади.


3. Шаҳар автобус йўналишида ҳар бир километр масофанинг бошланғич нарх 10 000 сўм миқдорида белгиланган бўлиб, қатнашчи томонидан 8 500 сўм таклиф этилган бўлса, нарх даражаси қуйидагича ҳисобланади:

100 фоиз - (8 500 сўм/10 000 сўм x 100 фоиз) = 15 фоиз,

бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 8 500 сўм бошланғич нархдан 15 фоиз кам ташкил этади. Жадвалнинг 3.3-банди бўйича таклиф этилган нарх 15-19 фоиз оралиғида паст бўлса, 16 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган нарх учун 16 балл ҳисобланади.

Бошланғич нархдан 30 фоиздан паст таклиф этилган нархлар баҳоланмайди.

3. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Кўрсаткич номи


Таклиф натижалари


балл


автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йили (ишлаб чиқарилган йилдан бошлаб нечи йил ўтгани)


0 - 2 йил


10

3 - 5 йил


7

6 - 8 йил


6

9 - 11 йил


5

12 - 14 йил


3

15 йил ва ундан ортиқ*


1

          

Изоҳ.

Қатнашчи томонидан таклиф этилган ҳар бир транспорт воситаси учун, унинг ишлаб чиқарилган йилига кўра ишлатилиш йиллари (неча йил ўтгани) учун белгиланган баллар жамланади ҳамда саройдан фойдаланиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, техник ишлатиш тавсифига мувофиқ талаб қилинадиган транспорт воситалари сонига бўлинади.

Мисол учун: тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда 6 та транспорт воситаси бўлиши белгиланган. Қатнашчи томонидан тақдим этилган таклифларда 4 та автотранспорт воситаси учун (ишлатилиш йили 3 йил) балларнинг сони 7 баллдан (4 х 7) = 28 баллга ва 2 та автотранспорт воситаси учун (ишлатилиш йили 13 йил) балларнинг сони 3 баллдан (2 х 3) = 6 баллга тенг бўлади. Бундай ҳолатда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси [(28 + 6) : 6] = 5,66 баллни ташкил этади.


*) Ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган автобуслар баҳоланмайди.


Автотранспорт воситаларини ишлатилиш йилини (ишлаб чиқарилганидан неча йил ўтгани) аниқлашда автотранспортнинг гувоҳномасидаги ишлаб чиқариш йили маълумотидан (ишлаб чиқарилган ойидан қатъий назар) келиб чиқилади.


3-1. Қатнашчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

            

Мезон номи


Таклиф натижалари

          

Балл


Қатнашчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти

Соҳадаги фаолияти 5 йил ва ундан юқори


5

Соҳадаги фаолияти 2 йилдан 4 йилгача (4 йил ҳам киради)


3

Соҳадаги фаолияти 1 йил


1

Соҳада фаолият юритмаган


0

          

Изоҳ.

Қатнашчининг ёки унинг штатидаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган ходимининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти, қатнашчига (ходим аввал ишлаган ташкилотига) ҳар ҳил даврлар учун берилган, йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномалар муддатларини умумлаштириш йўли билан аниқланади.

4. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими кўрсаткичлари (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони) қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

             

Мезон номи


Таклиф натижалари

          

Балл


1. Автотранспорт воситасининг умумий сиғими (шу жумладан ўриндиқлари сони)

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан юқори


5

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 - 10 фоиз оралиғида юқори


4

Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос


3

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 - 10 фоиз оралиғида паст


2

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан паст


1

Шаҳар автобус йўналишларида автобусларнинг умумий сиғими (шу жумладан, ўриндиқлари сони)

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 21 фоиз ва ундан юқори


5

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 10 - 20 фоиз оралиғида юқори


3

Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос


1

5. Йўналишдаги қатновларнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган сони талаб этилган қатновлар сонига мос ёки ундан ортиқ бўлса, 3 балл ҳисобланади. Агар таклиф этилган қатновлар сони талаб этилган қатновлар сонидан кам бўлса, балл берилмайди.

Йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони бўйича баҳолаш фақат шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар учун татбиқ этилади, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно.

6. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситаси (фақат автобус ва микроавтобус) талаб этилаётган категорияларга мос келса, 3 балл ҳисобланади. Агар таклиф этилган автотранспорт воситаси талаб этилаётган категорияларга мос келмаса,балл берилмайди.


7. Йўналишли такси йўналишлари учун енгил автомобилларнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган класси (агар йўналишга енгил автомобиллар талаб этилаётган бўлса) кўрсаткичлари қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Мезон номи


класс


изоҳ*


балл


йўналишли такси йўналишларида қатновларни амалга оширадиган енгил автомобилларнинг класси


А-митти


Matiz, Spark


2

B-кичик


Cobalt, Nexia, Lada Largus


3

C-ўрта


Lacetti, Cruzе, Epica


4

D-катта/джип


Malibu, Toyota Camry, Captiva


5

E- минивэн


Orlando, Kia Carnival


4


M-микровэн


Damas


2

          

6-7-бандларга изоҳ.

7-банд фақат йўналишли такси йўналишлари учун, агар йўналишга енгил автомобиль транспорти воситаси талаб этилаётган бўлса,татбиқ қилинади. Қатнашчи томонидан таклиф этилган автотранспорт категориялари/класслари бўйича аниқланган баллар жамланади ва йўналиш бўйича талаб қилинаётган жадваллар сонига бўлинади. Мисол учун: лот талабларида йўналишда ишлаши учун тузилган 5 та жадвални автотранспортлар билан таъминлаш учун, саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олганда, автотранспорт сони (5 : 0,8) = 6 та бўлиши белгиланган. Қатнашчи томонидан йўналишли такси йўналишлари учун 4 та Nexia ва 2 та Spark таклиф этилган тақдирда, балларнинг сони 4 та Nexia учун 3 баллдан (4 х 3) = 12 баллга ва 2 та Spark учун 2 баллдан (2 х 2) = 4 баллга тенг бўлади. Класслар бўйича баллар миқдори қўшилади ва талаб қилинган жадваллар сонига бўлинади [(12 + 4) : 5] = 3,2 балл. Бундай ҳолатда транспорт воситаларининг класси учун лот бўйича таклифларнинг баҳоси 4,4 баллга тенг бўлади.

Автобуслар ва микроавтобуслар учун 3 баллдан ҳисобланади, агар автотранспорт воситалари талаб этилган категорияларга мос келса. Мисол учун, қатнашчи томонидан таклиф этилган 10 та автобус категориялари талабга мос бўлса, барча баллар миқдори қўшилади ва талаб қилинган жадваллар сонига бўлинади [(10 х 3) : 8] = 3,75 балл. Бундай ҳолатда автобусларнинг категориялари учун лот бўйича таклифларнинг баҳоси 3,75 баллга тенг бўлади.

Транспорт воситаси категорияси (класслари) учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса. Бундан ташқари, транспорт воситаси категорияси (класслари) учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситаси бўлса.

Автотранспорт воситалари категориялари тўғрисида маълумот олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сонли қарори билан муомалага чиқарилаётган Ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентдан фойдаланилади.


*) Ушбу йўриқноманинг 7-бандидаги енгил автомобиллар рўйхатида кўзда тутилмаган класслар ва улар бўйича табақалаштирилган баллар Транспорт вазирлиги томонидан мустақил белгиланади.


8. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:

           

Мезон номи


Қўллаш учун коэффициент

          

1. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги

Кондиционер (иқлим-назорати тизими)


1,20

Интернет тармоғи


1,15

биоҳожатхона


1,10

аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар


1,10

телефон қувватлагичлари


1,05

ҳар бир ўриндиқда монитор (планшет)


1,05

бекатларни эълон қилиш аудио тизими


1,05

2. Шаҳар автобус йўналишларидаги автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги

Кондиционер (иқлим-назорати тизими)


2,0

аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар


2,0

бекатларни эълон қилиш аудио тизими


1,5

видеокузатув тизимлари


1,5

йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари


1,5

Интернет тармоғи


1,5

            

Изоҳ.

Ушбу банд фақат 8 ўриндан ошиқ автобуслар ва микроавтобуслар учун татбиқ этилади. Ташувчи қўшимча қулайликларнинг доим соз ва функционал ҳолатда сақланишини таъминлаш мажбуриятини олади. Банд билан белгиланган коэффициентлар миқдори ҳар бир автотранспорт учун алоҳида ҳисобланади.

Автотранспортлар талаб этилаётган категорияларга мос келганидан кейин уларнинг салонида қулайликлар яратилгани учун белгиланган шкала асосида 1 баллга нисбатан оширувчи коэффициент қўлланилади.

Масалан, ташувчи томонидан таклиф этилган 10 та автотранспортнинг барчаси кондиционер билан жиҳозланган, шундан 5 та автотранспорт Интернет тармоғига уланган ва 2 та автотранспорт ўриндиқлари мониторлар билан жиҳозланган. Бунда баллар қуйидагича ҳисобланади:

1 х 1,20 = 1,2 х 10 = 12 кондиционер учун балл,

1 х 1,15 = 1,15 х 5 = 5,75 интернет учун балл,

1 х 1,05 = 1,05 х 2 = 2,1 мониторлар учун балл.

Барча баллар қўшилади ҳамда таклиф этилган умумий автотранспорт сонига бўлинади:

(12+5,75+2,1) : 10 = 1,98

Демак, таклиф этилган 10 та автотранспортда қўшимча қулайликлар яратилгани учун 1,98 балл ҳисобланади.

8-1. Шаҳар автобус йўналишларида таклиф этилаётган автобусларнинг экологик тозалигини аниқлаш учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:

            

Мезон номи

Қўллаш учун коэффициент

          

Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобусларининг экологик тозалиги даражаси

Электробуслар


5

Табиий газда ишлайдиган автобуслар


3

"Евро-4" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар


1

"Евро-3" ва ундан паст экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар


0

             

Изоҳ.

Ушбу жадвалда белгиланган шкала асосида 1 баллга нисбатан коэффициент миқдори ҳар бир автобус учун алоҳида ҳисобланади.

Масалан, ташувчи томонидан таклиф этилган 10 та автобуснинг 5таси электробус ва 5 таси табиий газда ишлайдиган автобуслар бўлганда, баллар қуйидагича ҳисобланади:

1 х 5 = 5 х 5 = 25 балл - электробуслар учун,

1 х 3 = 3 х 5 = 15 балл - табиий газда ишлайдиган автобусларга.

Барча баллар қўшилади ҳамда таклиф этилган умумий автобуслар сонига бўлинади:

(25+15) / 10 = 4 балл

Демак, таклиф этилган 10 та автобус учун 4 балл ҳисобланади.

9. Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатнашчи томонидан амалга оширилган тадбирлар режаси қуйидагича баҳоланади, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно:

автотранспорт воситаларини ҳар куни рейсдан олдинги техник кўрикдан ўтказиш учун барча шароитларни яратганлик учун 1 балл;

ҳайдовчиларни ҳар кунги тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитларни яратганлик учун 1 балл;

таклиф этилган автотранспорт воситалари сонидан келиб чиқиб, барча ҳайдовчиларига 30 соатлик дастур бўйича Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатганлиги учун 1 балл;

таклиф этилган барча автотранспорт воситаларининг олд ойналарига видеорегистратор ўрнатганлик учун 1 балл;

таклиф этилган барча автотранспорт воситаларини "GPS" режимида масофадан кузатиш тизимига улаганлик учун 1 балл.

таклиф этилган барча автотранспорт воситаларини автоматлашган тўлов тизимига улаганлик учун 1 балл.


Изоҳ.

Автотранспорт воситаларини ҳар куни рейсдан олдинги техник кўрикдан ўтказиш учун ҳамда ҳайдовчиларни ҳар кунги тиббий кўрикдан ўтказиш талаблари ҳақида маълумотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 19 февралда 2560-сон билан рўйхатдан ўтган "Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарордан фойдаланилади.


10. Барча мезонлар бўйича олинган баллар қўшилиб, умумий (якуний) балл аниқланади.

Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги қуйидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади:

             

Т/р

       

Мезон номи (устуворлиги бўйича кетма-кетликда)

      

       

I. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи,

шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича

        

1.

Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили


2.

Автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги


3.

Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан йўловчи ўриндиқлари сони)


4.

Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси


5.

Йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси


6.

Автотранспорт воситасининг тоифаси ва класси


          

II. Шаҳар автобус йўналишлари бўйича

         

1.

Йўналишда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси


2.

Автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили


3.

Автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги


4.

Автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан йўловчи ўриндиқлари сони)


5.

Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси


6.

Автобусларнинг экологик тозалиги


11. Икки ва ундан ортиқ йўналишларни ўз ичига олган йўналишлар пакетларини баҳолашда баллар пакет ичидаги йўналишлар бўйича алоҳида ҳисобланади ҳамда умумлаштирилади.


12. Ташувчининг таклифлари йўналиш талабларига мувофиқлиги йўналиш бўйича йиғилиши зарур бўлган минимал балл тўпланганлиги билан аниқланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Тендерлар ўтказиш бўйича амалий тажриба тўпланишига қараб, Транспорт вазирлиги томонидан табақалаштирилган ва қўшимча балларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


14. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

3-ИЛОВА



Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам

йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома

НАМУНАСИ

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI


_____-son _____________________________-nomli


yo`nalishda qatnovlarni amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi


GUVOHNOMA

Ushbu guvohnoma


ga


(tashuvchining nomi)


guvohnoma egasi


dagi _________-sonli


(shartnoma sanasi va raqami)


shartnomaga asosan

guvohnoma raqami


davlat raqami


(avtotransport vositasi ro`yxatdan o`tkazilganligi to`grisidagi ma`lumotlar)

rusumi


bo`lgan


(yo`nalishda qatnovchi avtotransport vositasiga tegishli ma`lumotlar)


avtotransport vositasida

____- sonli


yo`nalishda


(yo`nalish raqami va nomi)



sanasigacha

(guvohnomaning amal qilish muddati)


qatnovlarni amalga oshirish huquqiga egaligini tasdiqlaydi.


QR-kod


АА 000000



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 декабрь

















































Время: 0.0275
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск