язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Юридик шахсларни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини амалга ошириш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Бошқа/ Товар-моддий бойликларни олиш учун электрон ишончномалар қандай расмийлаштирилади? (СБХ, 50-сон 2021 йил 14 декабрь)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИШ УЧУН

ЭЛЕКТРОН ИШОНЧНОМАЛАР ҚАНДАЙ

РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ?


2021 йилнинг 1 июнидан синов тариқасида электрон ҳужжат айланиши (ЭҲА) операторларининг ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн таклиф асосида ТМБларни қабул қилиш учун ишончномалар расмийлаштириш имконияти жорий этилди (28.04.2021 й. 249-сон ВМҚ, 4-б.). Аслида электрон шаклда ишончномадан фойдаланиш 4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар"нинг 12-бобида назарда тутилган эди. Бироқ, электрон ишончнома беришнинг нозик томонлари ва ўзига хос жиҳатларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий база мавжуд эмас эди.


Ишончноманинг умумий мақсади етказиб берувчидан ТМБни қабул қилувчи ташкилот вакилининг ҳуқуқларини тасдиқлашдан иборат. Ҳужжат ТМБни берувчи томонга тақдим этилади ва товар қабул қилиб олингандан сўнг унда қолади. Харидорнинг вакили шахсини тасдиқлаши, ишончномада кўрсатилган паспорт маълумотлари билан таққослаш учун паспортга эга бўлиши керак. Ишончномани нотариал тасдиқлаш шарт эмас, лекин ҳар бир ҳужжат ўзининг индивидуал рақами ва санасига эга бўлиши керак. Демак, ишончнома берувчи ташкилот уларнинг қатъий ҳисобини юритиши ва рўйхатга олиши керак. ТМБларни олиш учун ишончномалар бошқа турдаги ишончномалардан фарқли ўлароқ битта аниқ шартнома ёки битим билан боғлиқ ҳолда берилади. Бироқ, ТМБлар туркумлар билан ва турли шахслар томонидан олинса, битта битим учун бир нечта ишончномалар берилиши мумкин. Бундай ҳолатда товарнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида ишончнома расмийлаштирилади.


Электрон ишончномалар учун мажбурий шартлар


Электрон ишончнома учун тасдиқланган шакл мавжуд (249-сон ВМҚга 3-иловага 2-илова). Аммо, электрон ишончномани тузишда давлат органлари ёки томоннинг талаби бўйича унинг нусхасини қоғоз шаклида тақдим этиш имкониятига эга бўлишингиз керак (4-сон БҲМС 95-б.).


Ишончноманинг ҳақиқийлиги учун зарурий шарт ҳужжатнинг ўзида кўрсатиладиган унинг тузилган санасидир (ФК 139-м.

...