ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Дин масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.12.2021 й. 756-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 декабрдаги

756-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси

маркази музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини

шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма,

босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш,

саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича

экспертлик комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссиясининг (кейинги ўринларда - Экспертлик комиссияси) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Экспертлик комиссияси жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.


3. Экспертлик комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. Экспертлик комиссияси ўз фаолиятини ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширади.



2-БОБ. ЭКСПЕРТЛИК КОМИССИЯСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Экспертлик комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли томонидан тақдим этилган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар ва экспонатларни (кейинги ўринларда - ноёб ёзма манбалар ва экспонатлар) пухта таҳлил қилиш, саралаш, ноёблигини аниқлаш ва уларни аниқ мезонлар (шу жумладан, манбаларнинг қадимийлиги, ҳақиқийлиги, ягоналиги, тўлиқлиги, илмий аҳамияти, бадиий жиҳатлари, атрибуткаси ва бошқалар) асосида баҳолаш;

аҳолида сақланаётган ноёб ёзма манбалар ва экспонатларни ўрганиш бўйича соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳудудларга илмий экспедициялар ташкил қилиш;

аҳолида сақланаётган ноёб ёзма манбалар ва экспонатлар ҳисобидан Марказ музейи ва кутубхоналари фондини янада бойитишга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш ва тарғибот ишларини амалга ошириш.



3-БОБ. ЭКСПЕРТЛИК КОМИССИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Экспертлик комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аҳолида сақланаётган ноёб ёзма манбалар ва экспонатларни аниқлаш, улар тўғрисида маълумотлар йиғиш ва бу жараёнда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланиш;

аҳоли томонидан тақдим этилган ноёб ёзма манбалар ва экспонатларни ҳар томонлама пухта ўрганиш, таҳлил қилиш, саралаш ҳамда баҳолаш жараёнларини ташкил этишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ноёб ёзма манбалар ва экспонатларни баҳолаш учун зарур ҳолларда мустақил баҳоловчи ташкилотларни ҳамда соҳанинг тажрибали мутахассисларини жалб этиш;

ноёб ёзма манбалар ва экспонатларни харид қилиш билан боғлиқ ҳомийлар маблағларини жалб этиш жараёнларида фаол иштирок этиш;

ўз ташаббуси билан Экспертлик комиссиясига маълумотларни, шунингдек, музей ва кутубхоналарга ноёб ёзма манба ва экспонатларни сақлаш учун тақдим этган жисмоний ва юридик шахсларни моддий рағбатлантириш бўйича тегишли ташкилотларга тавсиялар киритиш;

ноёб ёзма манбалар ва экспонатлар эгалари ўзларига тегишли бўлган манбаларни сотишни рад этган тақдирда, бу манбалардан нусха олиш тўғрисида улар билан шартнома тузиш юзасидан Марказга таклифлар киритиш.

Экспертлик комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


7. Экспертлик комиссияси:

мазкур Низом талабларига риоя қилиши;

аҳоли томонидан тақдим этилган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, архив ҳужжатлари ва экспонатларни баҳолашда илмийлик, холисоналик, ҳаққонийлик, шаффофлик тамойилларига асосланиши;

аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларнинг ноёблигини тегишли ташкилотларнинг қўшма қарори билан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида аниқлаш, баҳолаш ва харид нархи бўйича асосланган хулосалар бериши;

ўз фаолияти натижадорлиги юзасидан илмий ва таҳлилий ахборотлар тайёрлаши, амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиб бориши зарур.

Экспертлик комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



4-БОБ. ЭКСПЕРТЛИК КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Экспертлик комиссияси соҳанинг таниқли, тажрибали олимлари ва мутахассисларидан иборат таркибда тузилади ҳамда таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида тасдиқланади.


9. Экспертлик комиссиясига, қоида тариқасида, Марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари раислик қилади.


10. Экспертлик комиссиясига самарали фаолият юритиши, аҳолидан келиб тушган ноёб манбаларни ва экспонатларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиши учун Марказда зарур шарт-шароитлар яратилади.


11. Экспертлик комиссияси фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ушбу Комиссия аъзоларининг бир йилда икки марта ўтказиладиган йиғилишларида кўриб чиқилади, навбатдан ташқари йиғилишлар бундан мустасно.


12. Экспертлик комиссиясининг ҳар бир масала бўйича қарори алоҳида овоз бериш йўли билан кўпчилик маъқуллаган ҳолда қабул қилинади.


13. Экспертлик комиссияси қарори овоз бериш жараёнида ушбу Комиссия аъзоларининг 70 фоизи иштирок этган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.

Овозлар тенг бўлиб қолганда, Экспертлик комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.


14. Экспертлик комиссияси фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни юритиш, сақлаш, шунингдек, йиғилиш баённомалари ва бошқа тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда тегишли ташкилотларга ахборот тақдим этиш ишлари Экспертлик комиссияси котиби томонидан амалга оширилади.


15. Экспертлик комиссияси амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботни доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб боради.



5-БОБ. АҲОЛИДАН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН

НОЁБ ЁЗМА МАНБАЛАР ВА ЭКСПОНАТЛАРНИ

ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ, САРАЛАШ, БАҲОЛАШ

ВА ХАРИД ҚИЛИШ ТАРТИБИ


16. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан Экспертлик комиссиясига тақдим этилган ноёб ёзма манбалар ва экспонатлар, улар тақдим этилган кундан бошлаб уч ойгача муддатда Экспертлик комиссияси томонидан таҳлил қилинади ва баҳоланади.


17. Эксперт комиссияси манбаларни баҳолаш натижалари ва уларни харид қилиш қиймати бўйича хулосаларни ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларни (қарорлар, баённомалар) ўн кун муддатдан кечиктирмаган ҳолда Марказга тақдим этади.


18. Экспертлик комиссияси ўзи тақдим этган якуний хулоса ва ноёб манбаларнинг рўйхати ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.


19. Экспертлик комиссияси хулосалари ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида ноёб ёзма манбалар ва экспонатлар эгалари билан Марказ ўртасида қонунчилик талабларига мувофиқ олди-сотди шартномаси тузилади.


20. Шартномага асосан харид қилинаётган ноёб ёзма манбалар ва экспонатлар Марказ музейи ёки кутубхонасининг сақлаш бўлимига далолатнома асосида қабул қилинади ҳамда шартномада белгиланган маблағ эгаларига тўлаб берилади.



6-БОБ. НОЁБ ЁЗМА МАНБАЛАР ВА ЭКСПОНАТЛАРНИ

ХАРИД ҚИЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


21. Қуйидагилар ноёб ёзма манбалар ва экспонатларни харид қилиш ҳамда Экспертлик комиссияси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Марказга ҳар йили мақсадли ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

халқаро ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 декабрь



















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск