ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Дин масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2021 й. 756-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.2021 й.

N 756




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 16 июлдаги ПҚ-5186-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 16 июлдаги ПҚ-5186-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида (кейинги ўринларда - Марказ) юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги, унинг маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва сарфланадиган йўналишлари белгиланганлиги;

Марказ музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссияси тузилганлиги ҳамда унинг таркиби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари:

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

ҳомийлик хайриялари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

Жамғарма маблағлари сарфланадиган йўналишлар:

илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар ва ҳужжатларни харид қилиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;

илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ташкил қилиш;

Марказ фаолияти учун зарур бўлган мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, Марказ фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

Жамғармани бошқариш тартиби (Марказ директори Жамғарма маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланиши, Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш, Жамғарма ҳисоботларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамғарма кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартиби);

Жамғарманинг ҳисобот бериши тартиби (Жамғарманинг йиллик ҳисоботлари унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилганидан сўнг ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгаши томонидан тасдиқланиши);

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Экспертлик комиссиясини соҳанинг таниқли, тажрибали олимлари ва мутахассисларидан иборат таркибда тузиш ва тасдиқлаш;

Экспертлик комиссиясига Марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари томонидан раҳбарлик қилиниши;

Экспертлик комиссиясининг жамоатчилик асосида фаолият юритиши;

Экспертлик комиссияси билан боғлиқ барча масалаларнинг ушбу Комиссия аъзоларининг бир йилда икки марта ўтказиладиган йиғилишларида кўриб чиқилиши (навбатдан ташқари йиғилишлар бундан мустасно);

Экспертлик комиссияси томонидан аҳолидан харид қилинадиган ноёб ёзма манбалар ва экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, баҳолаш ва харид қилиш тартиби;

ноёб ёзма манбалар ва экспонатларни харид қилишни молиялаштириш манбалари (Марказга ҳар йили мақсадли ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари; Жамғарма маблағлари; ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари; Ислом халқаро ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан тушган ихтиёрий бадаллар; қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар).


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Марказ, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Бадиий академия, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан биргаликда икки ой муддатда миллий ва хорижий тажриба асосида қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар ҳамда архив ҳужжатлари ва экспонатларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ 2022 йил 1 январдан эътиборан ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Ш. Миноваров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 декабрдаги

756-сон қарорига

3-ИЛОВА



2022 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари "маданият марказларида" сўзларидан кейин "ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 2 августдаги 572-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) раҳбар ва бошқарув ходимларининг (илмий йўналишдаги бўлимлар ва Ахборот-мультимедиа бўлимидан ташқари) базавий лавозим маоши миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 30-иловада келтирилган тегишли лавозимлар учун белгиланган миқдорларга мувофиқ белгиланади;

"реставратор", "ишлов берувчи" лавозимлари ҳамда техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга (Ахборот-мультимедиа бўлимидан ташқари) эса ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари 1,5 баравар оширилган ҳолда қўлланилади";


б) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази устави)нинг 28-бандидаги "даромад" сўзи "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 декабрь






































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск