ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2021 й. 765-сон "Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2021 й.

N 765




ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ

ВА УЛАРНИНГ БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

а) 2022-2024 йилларда ёшларнинг янги ғоялари асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ томонидан 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ажратилади:

1-босқичда - 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар 2-иловага мувофиқ тақсимот бўйича ҳудудлар кесимида лойиҳаларни амалга ошириш учун;

2-босқичда - 1-босқичда ажратилган маблағларнинг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг таклифига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси (С.У. Умурзаков) томонидан тасдиқланадиган тақсимотга асосан 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар;

б) кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

кредит олувчи - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёш тадбиркорлик субъекти бўлиши лозим;

кредит миқдори - ҳар бир ёш тадбиркорлик субъекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан 2 000 бараваригача;

кредит муддати - 7 йил, шу жумладан имтиёзли давр - 3 йил;

фоиз ставкаси - Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг миқдорда;

кредит таъминоти - қонунчиликда ва банк кредит сиёсатида тақиқланмаган таъминот турлари, жумладан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит суммасининг 50 фоизигача миқдоридаги кафиллиги;

в) кредитлар қуйидаги мақсадларга ажратилмайди:

аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтаришга;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, чилим ва электрон сигареталарни ишлаб чиқаришга;

савдо-воситачиликни амалга оширишга;

умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантиришга;

таъмирлаш-қурилиш ишларига, шу жумладан савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини ташкил этишга;

ишлаб чиқариш мақсадларидан ташқари харажатлар, шу жумладан маъмурий харажатларни тўлаш ва хизмат автотранспорт воситасини сотиб олишга;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереяларни ташкил этишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилишга.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёшларнинг инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиб борилишини таъминласин.

Ёшлар ишлари агентлиги Молия вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ билан биргаликда бир ой муддатда ёшларнинг янги ғоялари асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштириш тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Ёшлар ишлари агентлиги Савдо-саноат палатаси ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ билан биргаликда икки ҳафта муддатда ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курсларини (кейинги ўринларда - курслар), шу жумладан "онлайн" тарзда ташкил этсин. Бунда:

курслар Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари ҳамкорлигида ёшлар учун бепул ташкил этилади;

курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси томонидан сертификат тақдим этилади ва улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида иштирок этувчи тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилади;

курслар Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва уларга тегишли бўлган бино ва хоналарида бепул ўтказилади (шу жумладан, коммунал хизматлар тўловисиз).


5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга ҳамда маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишига "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ бошқаруви раиси А.Қ. Мирсоатов масъул ва шахсий жавобгар эканлиги инобатга олинсин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 декабрдаги

765-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг

бизнес лойиҳаларини молиялаштириш

СХЕМАСИ

Босқич

Чора-тадбирлар


Муддат


I. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ёшларни

танлаб олиш, ёшларда бизнес кўникмаларини шакллантириш

ва уларни тадбиркорликка ўқитиш жараёни





1-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва тижорат банклари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларига чиққан ҳолда жойларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ўтказиш орқали тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшларнинг рўйхати шакллантирилади.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхат ёшларда бизнес кўникмаларини шакллантириш ва уларни тадбиркорликка ўқитиш учун Савдо саноат палатасига тақдим этилади.

Савдо саноат палатаси томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш курсларида бепул, шу жумладан "онлайн" тарзда ўқитилади.

Тадбиркорликка ўқитиш курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси томонидан сертификат тақдим этилади.


Доимий равишда






II. Ёш тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш





2-босқич

Тадбиркорликка ўқитиш курсларини муваффақиятли тугатган ва "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармасининг махсус сертификатини олган ёшлар қонунчиликда белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилади.


Реал вақт режимида






3-босқич

Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция лойиҳасига доир таклифлар ишлаб чиқилади.


Реал вақт режимида






4-босқич

Ҳудудлардаги "Лойиҳалар фабрикаси" томонидан Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режаси ишлаб чиқилишида амалий ёрдам кўрсатилади.


10 календарь куни







III. Ёшларнингбизнес лойиҳаларини тижорат банки томонидан молиялаштириш





5-босқич

"Ўзмиллийбанк" АЖ молиявий ресурслар жалб қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан бош келишув тузади ва маблағ ажратиш бўйича буюртманома киритади.


3 иш куни






6-босқич

Ёш тадбиркорлик субъекти инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун кредит олиш мақсадида "Ўзмиллийбанк" АЖнинг энг қулай филиалига мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатлар тўпламини (ариза, таъсис ҳужжатлари, бизнес-режа, товар ёки хизматлар харид қилиш бўйича олди-сотди шартномаси, гаров ҳужжатлари, тадбиркорлик курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат) тақдим этади.


10 иш куни






7-босқич

Банк Кредит қўмитаси Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, лойиҳани молиялаштириш юзасиданқарор чиқаради. Кредит ажратиш рад этилган ҳолларда бу тўғрисида банк томонидан аризачига маълум қилинади.


2 иш куни






8-босқич

Банк томонидан лойиҳани молиялаштириш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, қарз олувчи билан кредит шартномаси, гаров ва суғурта ҳужжатлари расмийлаштирилади.


3 иш куни






9-босқич

Ёш тадбиркорлик субъектининг тўлов топшириқномасига асосан товар етказиб берувчи / хизматларни тақдим этувчи ташкилот ҳисобварағига кредитларини ўтказиб беради. Кредит 7 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 (270 млн сўм) баробаридан 2000 баробаригача (540 млн сўм) миқдорида ажратилади.


10 иш куни






10-босқич

Тижорат банки томонидан кредит ажратиш рад этилган ҳолларда "Лойиҳалар фабрикаси" билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда лойиҳани янада пухта ишлаб чиқади ва тижорат банкига такроран тақдим этади.


10 иш куни






11-босқич

Тижорат банки Ёш тадбиркорлик субъектига ажратилган кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида мониторингни амалга оширади.


Кредит сўндирилгунга қадар


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 декабрдаги

765-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёшларнинг янги ғоялар асосида

ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес

лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон

Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан

ажратиладиган маблағларнинг ҳудудлар кесимидаги

ТАҚСИМОТИ

Т/р

Ҳудуд номи


Жами:

100 млн АҚШ доллари эквивалентида


Шундан, 1-босқичда:

50 млн АҚШ доллари эквивалентида

(млн долларда)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


2,4

2.

Андижон вилояти


5,0

3.

Бухоро вилояти


2,7

4.

Жиззах вилояти


2,2

5.

Навоий вилояти


1,5

6.

Наманган вилояти


4,3

7.

Самарқанд вилояти


5,7

8.

Сирдарё вилояти


1,3

9.

Сурхондарё вилояти


3,9

10.

Тошкент вилояти


4,3

11.

Қашқадарё вилояти


5,0

12.

Фарғона вилояти


5,5

13.

Хоразм вилояти


2,7

14.

Тошкент шаҳри


3,5

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 декабрь































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск