ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 й. ПҚ-56-сон "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2021 й.

N ПҚ-56



АҲОЛИНИНГ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН

ҚАТЛАМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ ЯНАДА

КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда кириб келаётган Янги йил байрамини муносиб нишонлаш учун шароит яратиш мақсадида:


1. 2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам (кейинги ўринларда - бир марталик моддий ёрдам) кўрсатилсин:

2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.


2. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун тегишли маблағларни республика бюджетидаги аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағларнинг йил якуни билан иқтисод қилиниши кутилаётган қисми ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига ҳамда Пенсия жамғармасига ажратилишини таъминласин.


3. Қуйидагилар бир марталик моддий ёрдамнинг ушбу қарорга мувофиқ мақсадли ва манзилли етказилишини таъминлаш юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари - 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларнинг тўлов ведомостлари шакллантирилиши ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга бир марталик моддий ёрдам пулларини 2021 йилнинг 30 декабрига қадар манзилли етказилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа пенсия тўловларини амалга оширувчи давлат органлари раҳбарлари - тегишлилиги бўйича 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга ҳамда 18 ёшга тўлмаган ногирон фарзандлари бор оилаларга бир марталик моддий ёрдам пулларини 2021 йилнинг 30 декабрига қадар манзилли етказилишини ташкил этиш бўйича;

Молия вазирлиги - зарур маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ўз вақтида ажратилиши бўйича.


4. Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 декабрь















































Время: 0.0021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск