ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2021 й. ПҚ-62-сон "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2021 й.

N ПҚ-62



ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги ПФ-29-сон Фармони ва 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-31-сон қарорига мувофиқ:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасига иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимини қиcқартириш ҳисобига, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилсин.


2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) фаолиятини мувофиқлаштириш;

иқтисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

маҳаллий ҳокимликлар билан бирга ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.


3. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси бевосита Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилсин.


4. Қуйидагилар:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки:

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - Агентликнинг ҳудудий бошқармалари) бошлиқлари Агентлик директори томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказларининг (кейинги ўринларда - марказлар) бошлиқлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда марказларни малакали ва салоҳиятли кадрлар билан тўлдирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва марказларга кадрлар қабул қилишнинг соддалаштирилган тартибда очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши ва лавозимга тайинланиши бўйича амалий ёрдам кўрсатсин.


7. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда:

бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари ишини тўғри ташкил этишга услубий кўмак кўрсатиш тизимини йўлга қўйсин;

жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини чуқур таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.


8. Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

2022 йил 1 январдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун субсидиялар бериш йўналишидаги вазифа ва функциялари Жамғармага ўтказилади;

Агентлик таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилади ҳамда мазкур штат бирликлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳисобидан шакллантирилади;

2022 йилдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар Жамғармага йўналтирилади, 2023 йилдан бошлаб - Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу маблағлар Жамғарма учун ажратилиши кўзда тутилади.


10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Агентлик, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ишга туширилишини таъминласин.


11. Қуйидагилар бир ой муддатда:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Агентликни барча зарур қулайликларга эга бўлган бинога;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда марказларни зарур мебель ва анжомлар, ахборот-коммуникация (компьютер, принтер, нусха кўчириш аппарати, интернет) ва алоқа воситалари билан жиҳозланган биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.


12. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолияти ва улар эришаётган натижаларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бир ой муддатда:

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом лойиҳаларини;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 декабрдаги

ПҚ-62-сон қарорига

1-ИЛОВА



Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш

вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва

тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни

ривожлантириш агентлиги

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш

агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

Туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни

ривожлантириш марказлари

Ҳоким ёрдамчилари




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 декабрдаги

ПҚ-62-сон қарорига

2-ИЛОВА


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай

ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш

агентлигининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ












Директор*























































































































Директорнинг биринчи ўринбосари





Директор ўринбосари





































Тадбиркорлик муаммоларини

ҳал этишни идоралараро мувофиқлаштириш

бошқармаси

4

































Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси

5







Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил қилиш ва ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бошқармаси

5


































Жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатлари

билан ишлаш бўлими

2






























Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш бўлими












































Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси

5









Ижро интизоми ва Давлат дастурларини мониторинг қилиш бўлими

2






























    

Нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш ҳамда компенсация маблағларини молиялаштириш бўлими

        












































Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими

2





























Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бошқармаси

4





Маҳаллабай ишлашда

интерактив хизматларни

ривожлантириш бошқармаси

5








































Бухгалтерия

2

































Аҳоли ва тадбиркорларга

молиявий кўмак беришни

мувофиқлаштириш бошқармаси

5







Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

5
























Комплаенс назорат бўйича бош мутахассис

1














































      

Аҳолини тадбиркорликка жалб

қилиш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

     














Хорижий ҳамкорлик ва халқаро молиявий ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси

5









Юридик бюро

2



























































Субсидияларни тайинлаш ва тўлашни

мониторинг қилиш бўлими



Маъмурий ва хўжалик фаолият

бўйича бош мутахассис

1



















































































Ахборот хизмати

2














Назорат инспекцияси

3




















Агентликнинг бошқарув ходимлари сони - 62 нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.


*) Агентликнинг бошқарув ходимлари умумий сонига киритилмайди.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 декабрдаги

ПҚ-62-сон қарорига

3-ИЛОВА


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш

вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни

ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

ТУЗИЛМАСИ












Бошқарма бошлиғи























































































































Бошқарма бошлиғи ўринбосари - Йиғма бўлим бошлиғи





Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўлими

2





































Ижро назорати ва кадр масалалари бўйича бош мутахассис

1

































Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими

2







Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йиғма бўлими

2


































Бухгалтерия

2




























Маҳаллаларда мурожаатлар билан ишлаш ва интерактив хизматлар кўрсатиш бўлими

1








































Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўлими

2







Бош юрисконсульт

1





































































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 15 нафар.

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 210 нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 декабрдаги

ПҚ-62-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни

ривожлантириш марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ





























Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси

1-2*

Аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва жалб қилиш шўъбаси

1-2*

Маҳаллаларда молиявий кўмак дастурларини амалга ошириш бўйича бош мутахассис

0-1*

Ҳоким ёрдамчилари

4-214**

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 3-6 нафар.


*) Бошқарув ходимларининг чекланган сони туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғини сонидан келиб чиқиб белгиланади.


**) туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғини сонидан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинига 1 нафардан ҳоким ёрдамчиси бириктирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 декабрь






































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск