ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2021 й. 779-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 декабрдаги

779-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига шахсий ва рағбатлантирувчи устамалар тўлаш, уларни мукофотлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилади.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклида очилган туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларининг (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) бўлими) шахсий ғазна ҳисобварағида жамғарилади.

4. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тасарруф қилиш туман (шаҳар) бўлими томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг (моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларини инобатга олмаган ҳолда) 10 фоизи миқдоридаги бюджет маблағлари;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган маблағлар;

ҳомийлик маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағларидан туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ҳар йили тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи орқали фойдаланилади.


7. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий ва рағбатлантирувчи устамалар белгилаш ва тўлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини мукофотлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш.


8. Лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ходимлар томонидан хизмат вазифаларини виждонан ва юксак ташаббускорлик асосида бажаришни рағбатлантириш мақсадида белгиланади.


9. Ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида уч ойдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган ходимларга белгиланади.


10. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда мазкур Низомда белгиланган тартибда фойдаланилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

ХОДИМЛАРГА ШАХСИЙ ВА РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ

УСТАМАЛАР ТЎЛАШ, УЛАРНИ МУКОФОТЛАШ ВА

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар мазкур Низомга иловадаги схема асосида белгиланади.


12. Мукофотлаш даврий ва бир марталик шаклда амалга оширилади.


13. Фуқаролар йиғинлари раислари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади.

14. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан тақдим этилган маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарорига мувофиқ таҳлил қилиб, ходимлар фаолиятининг самарадорлик даражасини рейтинг тизимида баҳолайди.

15. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан рейтинг баҳолаш натижаларига кўра "намунали", "яхши", "қониқарли" деб топилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига баҳолашнинг рейтинг тизими бўйича (100,75,50 фоизгача миқдорда) ҳар ойлик устамалар белгиланади ҳамда келгуси чорак давомида қўлланилади.

16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади ҳамда натижаси кейинги ойнинг 15 санасига қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаларига, бошқармалар эса Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этади.

17. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари байрам (ишланмайдиган) кунлари муносабати билан лавозим маошининг бир бараваригача миқдорда бир марталик мукофот билан моддий рағбатлантирилиши мумкин.


18. Ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, ижтимоий муҳофаза қилишнинг аниқ миқдорлари ва улар татбиқ этиладиган ходимлар мазкур Низом талабларига мувофиқ Жамғарма тушумлари ҳажмидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг буйруғи билан белгиланади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШ

ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ,

НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


19. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва туман (шаҳар) бўлими томонидан тегишли ҳудудий молия органларига тақдим этилади.


20. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига юкланади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


22. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.




Низомга

ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик

устамалар белгилаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъуллар


Чора-тадбирлар


Муддатлар








1-босқич


Фуқаролар йиғинлари раислари


Ҳар чорак якуни бўйича маълумотларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади.


Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар








2-босқич


Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан тақдим этилган маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарорига мувофиқ таҳлил қилиб, ходимлар фаолиятининг самарадорлик даражасини рейтинг тизимида баҳолайди.


Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар








3-босқич


Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими


Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича "намунали", "яхши", "қониқарли" деб топилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига баҳолашнинг рейтинг тизими бўйича (100, 75, 50 фоизгача миқдорда) ҳар ойлик устамалар белгилайди ҳамда келгуси чорак давомида қўллайди.


Келгуси чорак давомида








4-босқич


Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бошқармалари


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари фаолиятини баҳолаш натижаларини туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг тегишли буйруғи билан тасдиқлайди ҳамда натижасини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаларига, бошқармалар эса Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этади.


Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 декабрь







































Время: 0.0344
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск