ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Санъатнинг бошқа турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2021 й. ПҚ-64-сон "Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2021 й.

N ПҚ-64



ОПЕРА ВА БАЛЕТ САНЪАТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда опера ва балет санъатини янада ривожлантириш, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри фаолиятини такомиллаштириш, миллий опера ва балет санъатини кенг тарғиб этиш, унинг жаҳон санъат оламида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар республикада опера ва балет санъатини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

Янги Ўзбекистонни барпо этишда опера ва балет санъатининг нуфузини ошириш, миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш;

опера ва балет санъатининг энг сара миллий ва классик асарларидан халқимизни баҳраманд этиш, аҳоли, айниқса, олис ҳудудлардаги фуқароларнинг маданий хордиқ чиқаришини қўллаб-қувватлаш;

миллий опера ва балет санъатини кенг оммалаштириш, унинг ноёб дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, устоз-шогирд анъаналари ва ижодий мактабларни ҳар томонлама ривожлантириш;

опера ва балет санъати учун кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, театрлар ва таълим муассасалари узвий ҳамкорлигини таъминлаш, ушбу йўналишдаги театр ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

опера ва балет санъати вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг равнақига муносиб ҳисса қўшган таниқли намояндаларнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини тарғиб қилиш.


2. Миллий опера ва балет санъатида устоз-шогирд анъаналари ва маҳорат мактабларини ривожлантириш мақсадида:

опера ва балет санъатидаги истеъдодли ва юқори малакали ижодкорларнинг маҳорат мактаблари 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин;

маҳорат мактабини яратган ижодкорлар Давлат бюджети ҳисобидан асосий иш жойи орқали ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилсин;

маҳорат мактабларига улар фаолият юритадиган муассасанинг объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилсин, шунингдек, уларга ушбу муассаса томонидан алоҳида хона ажратилсин ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилсин;

келгусида Маданият вазирлиги ҳайъати қарори билан ташкил этиладиган янги маҳорат мактабларига ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошисида белгиланган рағбатлантириш чоралари татбиқ этилиши белгилансин.


3. Опера ва балет санъати учун амалий кўникма ва зарур маҳоратга эга бўлган кадрлар тайёрлаш, театр ва таълим ташкилотлари узвийлигини таъминлаш ҳамда бунга соҳадаги фахрийлар ва устоз ижодкорларни кенг жалб қилиш мақсадида:

а) қуйидагилар:

Ўзбекистон давлат хореография академияси ҳузурида Хореография ўқув театри;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳузурида (кейинги ўринларда - Театр) Вокал академияси ҳамда Опера ва балет асарларини яратиш ижодий устахонаси;

Театр ҳузурида 70 та штат бирлигидан иборат бўлган Фахрийлар оркестри ташкил этилсин;

б) Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Мусиқали театр-студияси фаолияти такомиллаштирилсин.

Белгилансинки, ушбу бандда келтирилган:

ўқув театри, Вокал академия, ижодий устахона ва Фахрийлар оркестри юридик шахс ҳисобланмайди;

ўқув театри ҳамда Фахрийлар оркестрини жиҳозлаш ва уларни сақлаш харажатлари Давлат бюджети ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;

Вокал академия ва ижодий устахона Театрда жойлаштирилади ҳамда Театрнинг бюджетдан ташқари маблағлари, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жиҳозланади ва сақланади.

Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) икки ой муддатда ўқув театри, Вокал академия ва ижодий устахонанинг фаолият кўрсатиш тартибини тасдиқласин ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


4. Театр билан маданият ва санъат соҳасидаги таълим ташкилотларининг узвий ҳамкорлиги қуйидаги тартибда йўлга қўйилсин:

Театрнинг буюртмасига асосан вокал хонандалар, оркестр ва хор артистлари, балет соҳаси мутахассисларини тайёрлаш учун маданият ва санъат соҳасидаги тегишли таълим ташкилотларига ҳар йили махсус квота ажратилади;

В. Успенский ва Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари концерт-педагогик дастурини шакллантиришда Театрнинг репертуарлари инобатга олинади;

маданият ва санъат соҳасидаги таълим ташкилотларининг тегишли мутахассисликлар бўйича ўқувчи ва талабалари учун амалиёт дарсларини Театрда ўтказиш тизимли жорий этилади;

Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Ўзбекистон давлат хореография академияси тегишли мутахассисликлар бўйича битирувчиларининг малакавий (диплом) ишлари Театрда амалга оширилади;

Театрнинг маҳоратли ижодкорлари томонидан маданият ва санъат соҳасидаги таълим ташкилотларида тегишли мутахассислик фанлари бўйича Театрдан ажралмаган ҳолда дарс бериш йўлга қўйилади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат хореография академиясида "Балет режиссёрлиги" бакалавриат таълим йўналиши очилади.

Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошқулов) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) билан биргаликда ушбу бандда белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминласин.


5. Маданият ва санъат, шу жумладан опера ва балет санъати учун техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни, хусусан грим устаси, реквизитор, саҳна монтажчиси ва ёритувчини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузурида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб техникум ташкил қилинсин.

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташкил қилинаётган техникум фаолиятини тўлиқ йўлга қўйсин ва малакали мутахассислар билан таъминласин.

Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда техникумни жойлаштириш учун бино ажратсин ҳамда 2022/2023 ўқув йилига қадар унинг моддий-техника базасини шакллантирсин.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (А.Н. Арипов) 2022 йил 1 июнга қадар техникумга 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларини тасдиқласин.


6. Маданият ва санъат соҳаси, шу жумладан опера ва балет санъати бўйича йирик ижодий ишларни амалга оширган соҳа вакиллари учун Маданият соҳаси академиги махсус унвони (кейинги ўринларда - махсус унвон) таъсис этилсин.

Белгилансинки:

махсус унвон соҳибларига Бадиий академиянинг академиклари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади, шу жумладан уларга даромад солиғидан озод қилинадиган ойлик гонорар тўланади;

махсус унвон маданият ва санъат соҳаларида йирик ижодий ишларни амалга оширган ижодкорларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган сайлов натижаларига кўра берилади.

Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда махсус унвон учун номзодлар кўрсатиш, сайловларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда махсус унвонни бериш тартибини тасдиқласин.


7. Театрга ҳар йили камида тўртта миллий ҳамда жаҳон классик опера ва балет асарларини саҳналаштириш учун давлат буюртмасини бериш йўлга қўйилсин, шунингдек, 2022-2026 йилларда Театр томонидан давлат буюртмаси асосида 2-иловадаги режага мувофиқ саҳна асарлари саҳналаштирилиши таъминлансин.

Белгилансинки, Давлат бюджети ҳисобидан:

тарихий ва замонавий мавзуларда тегишлилиги бўйича миллий ҳамда жаҳон классик опера ва балет асарларини яратиш жараёнига Театр томонидан танлов эълон қилинади;

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан миллий ҳамда замонавий жаҳон классик опера ва балет асарларини яратиш ва саҳналаштириш учун халқаро даражадаги мутахассислар жалб қилинади;

давлат буюртмаси асосида яратиладиган саҳна асарларининг реклама-тарғибот ишлари уч ой олдин бошланади ҳамда ушбу мақсадлар учун ҳар бир буюртма суммасининг 10 фоизи миқдорида маблағ ажратилади.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев) Театр репертуаридаги янги спектаклларни мунтазам равишда тасвирга олсин, уларнинг "Олтин фонди"ни яратсин, шунингдек, спектаклларни телеканаллар орқали эфирга узатиб борсин ҳамда бу борада хусусий телеканаллар билан ҳамкорликни йўлга қўйсин.


9. Опера ва балет санъати бўйича иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни юзага чиқариш ва рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда:

февраль ойида "Ёш вокал ижрочилари";

апрель ойида "Ёш балет ижрочилари";

июнь ойида "Дирижёр, режиссёр ва балетмейстерлар" республика кўрик-танловлари ўтказилсин.

Белгилансинки, ушбу бандда кўрсатилган республика кўрик-танловларининг Гран-при ва 1-ўрин ғолиблари мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.


10. Миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, энг сара миллий ва классик асарлардан аҳолини баҳраманд этиш, хорижий театрлар билан ижодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан ҳар икки йилда:

Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танлови;

"Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет фестивали ўтказилсин.

Белгилансинки, ушбу бандда келтирилган ҳамда хорижда ўтказиладиган халқаро нуфузли опера ва балет фестиваллари, танловларида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган ижодкорлар Давлат бюджети ҳисобидан даромад солиғидан озод қилинадиган қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади:

1-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

2-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорида;

3-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу қарорнинг 9 ва 10-бандларида белгиланган кўрик-танлов ва фестивалларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибларини тасдиқласин.


11. Театр фаолиятида замонавий маркетинг тизимини жорий этиш, юқори бадиий савиядаги спектаклларни саҳналаштириш ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида:

Театрнинг маркетинг, молиявий-иқтисодий ва бошқа ташкилий фаолиятини юритиш учун Театр тузилмасида бош менежер лавозими жорий этилсин;

хорижий мамлакатлардан етук ва малакали бош дирижёр Театрга камида икки йил фаолият олиб бориш шарти билан жалб этилсин;

Театрга Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига қўшимча 40 та ижодий ходим штат бирлиги ажратилсин.

2022 йил 1 июлдан бошлаб Театр ходимлари лавозим маошларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошлари миқдорига ҳамда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициентлари миқдори Давлат бюджети ҳисобидан 1,5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

12. Аҳоли, айниқса, олис ҳудудлардаги фуқароларнинг маданий хордиқ чиқаришига кўмаклашиш мақсадида Театр жамоасининг ҳар йили камида тўрт марта республика ҳудудларига гастроль сафарларини ташкил этиш тартиби йўлга қўйилсин, шунингдек, Театр жамоасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган маҳаллий гастроль сафарлари режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқласин.

Белгилансинки:

маҳаллий гастроль сафарларини ташкил этиш, чипталарни реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, меценатлик кўмаги, ихтиёрий ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;

27 март - Халқаро театри куни муносабати билан Театрда ҳар йили 21-27 март, 1 июнь ва 1 ноябрь кунлари "очиқ эшиклар" куни деб эълон қилинсин. Ушбу кунларда ташриф буюрувчиларга театр намойишлари бепул ташкил қилинади ва маданий-маърифий тадбирлар, кўргазма ва ижодий учрашувлар ўтказилади.


13. Миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги тартиб жорий қилинсин:

Театр жамоасининг хорижий давлатларга ҳар йили камида икки марта гастроль сафарлари ташкил этилади;

Театр ижодкорлари ва мутахассисларини хорижда ўқитиш, малака ошириш ва стажировкага юбориш йўлга қўйилади;

Театр томонидан малакали хорижий мутахассислар иштирокида ҳар йили камида икки марта маҳорат дарси ўтказилади.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган вазифалар Давлат бюджети, тўртинчи хатбошисидаги вазифалар меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.

Давлат бюджети ҳисобидан Театр жамоаси хорижий гастроль сафарларини ташкил этишнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган режаси 4-иловага мувофиқ, шунингдек, опера ва балет санъати ижодкорлари ва мутахассисларини хорижда ўқитиш, малака ошириш ва стажировкага юборишнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


14. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг Васийлик кенгаши таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Театрнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, опера ва балет санъатини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Театр фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича дастурларни молиялаштириш ва амалга ошириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

Театрнинг Вокал академияси, ижодий устахона, маҳорат мактаблари ва таниқли намояндаларнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ тадбирларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

Театрнинг доимий ривожланишини таъминлаш учун меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб қилиш;

Театр фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни амалга ошириш.


15. Опера ва балет санъатини янада ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишга шахсан масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.


16. Театр ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг соғлиғини тиклашга кўмаклашиш мақсадида:

Театр ходимларига сифатли ва бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси бириктирилсин, бунда поликлиника томонидан кўрсатилган тиббий хизмат билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;

ҳомийлик хайриялари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Театрнинг камида 50 нафар ходимини санаторийлар, дам олиш уйлари ва оромгоҳларда имтиёзли йўлланма билан соғломлаштириш ва дам олишлари ташкил этилсин.


17. Театр фаолиятини ривожлантиришга жисмоний ёки юридик шахс, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан йўналтирилган маблағлар, мол-мулк, шунингдек, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари меценатлик кўмаги ҳисобланиши ҳамда улар Солиқ кодексига асосан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига кириши маълумот учун қабул қилинсин.


18. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов) Маданият вазирлигининг талабномаларига биноан Театрда фаолият юритиш, тадбирларда иштирок этиш ва маҳорат дарслари ўтиш учун мамлакатимизга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


19. Маданият вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, Театрнинг фаолияти учун зарур бўлган мусиқа асбоб-ускуналари, техник жиҳозлар, декорациялар, чироқлар, грим маҳсулотлари ва балет артистлари учун махсус либослар, оёқ кийимлар ва бошқа ашёлар 2026 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин.

Давлат божхона қўмитаси (А.Ю. Мавлонов) мазкур бандга асосан хориждан олиб келинадиган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона божи суммаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилишини таъминласин.


20. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) мазкур қарорда назарда тутилган тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими, Театр васийлик кенгаши раиси Ж.А. Артикходжаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари А.А. Жўрабоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 декабрдаги

ПҚ-64-сон қарорига

1-ИЛОВА



Опера ва балет санъатидаги истеъдодли ва юқори малакали

ижодкорларнинг маҳорат мактабларини ташкил этиш

РЕЖАСИ


Т/р

Ижодкорлар

Йўналиш

Амалга ошириш жойи

1.

Ўзбекистон халқ артисти

Аваз Раджабов

Опера йўналиши

Ўзбекистон давлат консерваторияси

2.

Ўзбекистон халқ артисти

Муяссар Раззоқова

3.

Ўзбекистон халқ артисти

Исмоил Жалилов

4.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Ольга Александрова

5.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Камолиддин Ўринбоев

Дирижёрлик йўналиши

6.

Ўзбекистон халқ артисти

Бернара Кариева

Балет йўналиши

Ўзбекистон давлат хореография академияси

7.

Ўзбекистон халқ артисти

Гули Ҳамраева

8.

Ўзбекистон халқ артисти

Рамиз Усмонов

Опера йўналиши

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

9.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист,

профессор Абдуҳалил Абдуқодиров

10.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Нозима Ҳасанова

Балет йўналиши

11.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Замир Нуримбетов

12.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Нодира Ҳамраева




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 декабрдаги

ПҚ-64-сон қарорига

2-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат

Академик катта театри томонидан 2022-2026 йилларда

энг сара миллий, жаҳон опера ва балет асарларини

саҳналаштириш репертуар

РЕЖАСИ

Т/р

Спектакллар номи

Муддати

1.

"Алишер Навоий" операси,

М. Бафоев

2022 йил

2.

"Жалолиддин Мангуберди" балети,

Р. Абдуллаев

3.

"Евгений Онегин" операси,

П. Чайковский

4.

"Спартак" балети,

А. Хачатурян, Ю. Григорович

5.

"Шоир қалби" операси,

М. Ашрафий

2023 йил

6.

ққуш кўли" балети,

П. Чайковский

7.

"Кашмир афсонаси" балети,

Г. Мушель

8.

"Маскарад бали" операси,

Ж. Верди

9.

"Алпомиш" операси,

Х. Раҳимов

2024 йил

10.

"Золушка" балети,

С. Прокофьев

11.

"Севги тумори" балети,

М. Ашрафий

12.

"Дон Жуан" операси,

В. Моцарт

13.

"Зайнаб ва омон" операси,

Т. Содиқов, Б. Зейдман, Ю. Ражабий, Д. Закиров

2025 йил

14.

"Корсар" балети,

А. Адан

15.

"Насриддиннинг ёшлиги" балети,

С. Юдаков

16.

"Ромео ва Жульетта" операси,

Ш. Гуно

17.

"Бобур" операси

(танлов)

2025 йил

18.

"Аслзода хоним" балети,

П. Чайковский

19.

"Севги ҳақида афсона" балети,

А. Меликов

20.

"Раймонда" балети,

А. Глазунов

       

Изоҳ: асосли зарурат юзага келганда Театр Васийлик кенгаши ёки Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ушбу режага ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 декабрдаги

ПҚ-64-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат

академик катта театри жамоасининг 2022-2024 йилларга

мўлжалланган маҳаллий гастроль сафарлари

РЕЖАСИ

Т/р

Гастроль сафарлари ташкил этиладиган ҳудуд номи

Муддат

Масъуллар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

2022 йил

март-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши (Қ. Сариев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

2.

Хоразм вилояти

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

3.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

4.

Бухоро вилояти

2022 йил

октябрь-ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б. Зарипов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

5.

Навоий вилояти

Навоий вилояти ҳокимлиги (Н. Турсунов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

6.

Самарқанд вилояти

2023 йил

апрель-май

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э .Турдимов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

7.

Жиззах вилояти

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

8.

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев),

Маданият вазирлиги

(О.Назарбеков)

9.

Сурхондарё вилояти

2023 йил

октябрь-ноябрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

10.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М. Азимов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

11.

Андижон вилояти

2024 йил

апрель-май

Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдураҳмонов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

12.

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х. Бозаров),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

13.

Наманган вилояти

Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдураззаков),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

Изоҳлар:

асосли зарурат юзага келганда Театр Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда ушбу режада кўрсатилган ҳудудлар ва муддатларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;

ҳудудларда ушбу режага асосан гастроль сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 декабрдаги

ПҚ-64-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат бюджети ҳисобидан Алишер Навоий номидаги

Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси

хорижий гастроль сафарларини ташкил этишнинг

2022-2026 йилларга мўлжалланган

РЕЖАСИ

Т/р

Гастроль сафарлари ташкил этиладиган

мамлакатлар номи

Гастроль сафарлари

ташкил этиш муддати

1.

Россия Федерацияси (Москва шаҳри)

2022 йил

2.

Корея Республикаси

3.

Германия, Франция, Австрия, Буюк Британия

4.

Хитой Халқ Республикаси

2023 йил

5.

Қозоғистон Республикаси

6.

Беларусь Республикаси

7.

Япония

2024 йил

8.

Қирғиз Республикаси

9.

Италия Республикаси

10.

Тожикистон Республикаси

2025 йил

11.

Болгария Республикаси

12.

Россия Федерацияси (Санкт-Петербург шаҳри)

2026 йил

13.

Польша Республикаси

    

Изоҳлар:

ушбу режада кўрсатилган муддатларнинг аниқ саналари хорижий мамлакат билан гастроль сафарини ташкил этиш юзасидан эришилган келишувга мувофиқ тегишлилиги бўйича Маданият вазирлиги ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан белгиланади;

Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мамлакатларда гастроль сафарларини ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатади;

асосли зарурат юзага келганда Театр Васийлик кенгаши ёки Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ушбу режага ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 декабрдаги

ПҚ-64-сон қарорига

5-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат

академик катта театри ижодкорлари ва мутахассисларини

2022-2026 йилларда хорижда ўқитиш, малака

ошириш ва стажировкага юбориш

РЕЖАСИ

Т/р

Хорижий давлатлар номи

Муддати

1.

Италиянинг Милан консерваторияси

2022 йил

2.

Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридаги Маринский театри

3.

Италия Республикаси Генуя опера театри

(Carlo Felice Theater)

4.

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург консерваторияси

2023 йил

5.

Германия Федератив Республикаси

Мангейм миллий опера театри

(NTM Nationaltheater Mannheim)

6.

Австрия Республикаси Вена давлат опера театри

7.

Италиянинг Милан консерваторияси

2024 йил

8.

Россия Федерацияси Москва шаҳридаги Катта театр

9.

Германия Федератив Республикаси

Берлин шаҳридаги опера театри

10.

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург консерваторияси

2025 йил

11.

Италиянинг Ла Скала опера театри

12.

АҚШнинг Сан-Франциско опера театри

13.

Испаниянинг Мадрид опера театри

2026 йил

14.

Болгария Республикаси София опера театри

        

Изоҳлар:

ушбу режада кўрсатилган муддатларнинг аниқ саналари хорижий мамлакат билан ўқитиш, малака ошириш ва стажировкани ташкил этиш юзасидан эришилган келишувга мувофиқ Маданият вазирлиги томонидан белгиланади;

ушбу режада кўрсатилган хориждаги олий таълим муассасаларида ҳар йили 4 нафар ижодкорлар ўқитилади;

ўқитиш, малака ошириш ва стажировкаларнинг сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мамлакатларда ўқитиш, малака ошириш ва стажировкаларни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатади;

асосли зарурат юзага келганда Театр Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ушбу режага ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 декабрдаги

ПҚ-64-сон қарорига

6-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик

катта театрининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1. Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими, Васийлик кенгаши раиси

2. А.С. Султанов

-

энергетика вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3. Г.О. Умерова

-

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

4. Ш.Т. Рўзиқулов

-

"Artel" компанияси директори

5. И.И. Исраилов

-

"DISCOVER Invest" компанияси директори

6. Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

7. К.Т. Ўринбоев

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

8. Ш.М. Тўхтасимов

-

Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори

9. И.Ж. Юлдашев

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори

10. З.К. Заиров

-

В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби директори

11. Р.Б. Усмонов

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори, Васийлик кенгаши котиби

      

Изоҳлар:

Васийлик кенгаши раисига Васийлик кенгаши таркибига бошқа ҳомийлар, меценат ва тадбиркорлик субъектларини уларнинг ташаббуси асосида киритиш ҳуқуқи берилади;

Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 декабрдаги

ПҚ-64-сон қарорига

7-ИЛОВА



Опера ва балет санъатини янада ривожлантиришнинг

2022-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган вазифалар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари ва суммаси

Масъул ижрочилар

I. АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

АКАДЕМИК КАТТА ТЕАТРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри (кейинги ўринларда - Театр) репертуарини замон талаблари ҳамда мутахассислар ва ташриф буюрувчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида таҳлилий кўриб чиқиб, репертуарни энг сара миллий, жаҳон опера ва балет асарлари билан бойитиш.

Театрга ҳар йили 4 та миллий ҳамда жаҳон классик опера ва балет асарларини саҳналаштириш учун давлат буюртмаси берилишини йўлга қўйиш.

Бунда, "Алишер Навоий" операсини 2022 йилда саҳналаштириш учун давлат буюртмасини бериш.

2022 йил бошлаб

доимий режа асосида







2022 йил 1 майга қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари




Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г.Умерова), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Васийлик кенгаши, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлар уюшмаси (Р.Абдуллаев), Театр (Р.Усмонов)

2.

Ҳар йили анъанавий тарзда Театр олд майдонида театр мавсумининг тантанали очилиш маросимини замонавий, креатив ёндошган ҳолда, катта гала концерт шаклида ташкил этиб бориш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

Ҳар йили сентябрь

Ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги, театрнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Васийлик кенгаши, Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Туризм ва спорт вазирлиги (У.Азамов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Театр (Р. Усмонов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф.Абдухаликов)

3.

Театр жамоасининг республика ҳудудларига ҳар йили камида тўрт маротаба ҳамда алоҳида режа асосида гастроль сафарларини ташкил этиб бориш.

2022-2026 йиллар давомида

Режа асосида

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари, ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Театр (Р. Усмонов), Васийлик кенгаши

4.

Театр жамоасининг хорижий давлатларга йилига камида икки маротаба гастроль сафарларини ташкил этиб бориш.

2022-2026 йиллар давомида

Режа асосида

Республика бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г.Умерова), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Театр (Р. Усмонов), Васийлик кенгаши

5.

Чет элдаги малакали, етук ва машҳур опера ва балет артистлари иштирокида тегишли талаба ва ўқувчиларни жалб қилган ҳолда мамлакатимизда ҳар йили камида икки маротаба мастер-класс (маҳорат дарслари) ўтказилишини йўлга қўйиш.

Илғор хорижий опера ва балет театрлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш.

2022 йил январдан бошлаб

Республика бюджети маблағлари, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Театр (Р. Усмонов), Васийлик кенгаши

6.

Театрда ҳар йили 21-27 март, 1 июнь ва 1 ноябрь кунларини театрда очиқ эшиклар куни деб эълон қилиш ва ушбу кунлари ташриф буюрувчиларнинг бепул киришларини ташкил этиш.

Унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, театр рассомларининг кўргазмалари ва томошабинлар билан ижодкорлар ўртасида жонли мулоқотлар ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Театр (Р.Усмонов)

7.

Аҳоли айниқса, ёшлар учун жаҳоннинг машҳур опера асарларини намойиш этиш ва ижодкорлар санъатидан баҳраманд этиш мақсадида нуфузли халқаро танловларнинг якуний қисмини Ўзбекистонда ўтказиш чораларини кўриш.

2022-2026 йиллар давомида

Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги, (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Васийлик кенгаши

8.

Қуйидагиларни:


Театр биносида "Театр тарихи" музей-экспозицияси;


"Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри" китоб-альбоми;


театр тарихи ва бугуни ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ва уни телевидениеларда эфирга бериш.

2022-2023 йил давомида, режа бўйича

Ҳомийлик хайриялари,

меценатлик кўмаги





Кинематография агентлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Васийлик кенгаши, "Ўзбекнефтгаз" АЖ (М.Абдуллаев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Туризм ва спорт вазирлиги (У.Азамов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)

9.

Театрни айниқса, опера ва балет санъатини таништиришга қаратилган телевизион кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш, шунингдек, уларни текинга республикадаги барча каналларда намойишини таъминлаш.


2022 йил январдан бошлаб доимий

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф.Абдухаликов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

10.

Театр репертуарини кенгайтириш, томошабинлар қамровини ошириш, бу орқали чипталар сотувидан тушадиган тушумни ошириб, харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил март

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Театр (Р.Усмонов)

11.

Театр равнақига муносиб ҳисса қўшган таниқли ижодкорлар таваллуд саналарини кенг нишонлаш, уларнинг ижодини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш.

2022 йилдан бошлаб

доимий

Ҳомийлик хайриялари,

меценатлик кўмаги


Васийлик кенгаши, "Ўзбекнефтгаз" АЖ (М.Абдуллаев), Театр (Р.Усмонов)

12.

Қуйидаги республика кўрик-танловларини ташкил қилиш:

"Ёш вокал ижрочилари";


"Ёш балет ижрочилари";


"Дирижёр, режиссёр ва балетмейстерлар".

Ҳар йили февраль

Ҳар йили апрель

Ҳар йили июнь

Ҳомийлик хайриялари,

меценатлик кўмаги


Васийлик кенгаши (Ж.Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Театр (Р.Усмонов)

II. ТЕАТРНИ МАЛАКАЛИ ВА ЕТУК КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

13.

Театрнинг Вокал академияси ҳамда Опера ва балет асарларини яратиш ижодий устахонаси фаолиятини ташкил этиш.

Бунда:

мазкур академияда малакали етук опера солистлари, профессор-ўқитувчи ва мутахассислар томонидан мастер-класс (маҳорат дарслари), овоз созлаш, тўғри нафас қўйиш, нутқ тўғрилаш, опера асарлари устида мукаммал ишлаш бўйича амалий машғулотларни ўтказиш;

ушбу академияни якунлаган ёшларга тегишли сертификат бериш тизимини жорий қилишни назарда тутиш.

2022 йил сентябрь, доимий равишда

-

Васийлик кенгаши, Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Театр (Р.Усмонов)

14.

Театрда самарали фаолият юритиб келаётган ёш ижодкор, мутахассисларни малака ошириш ва стажировкага юбориш ва мазкур муддат якунлангач, уларнинг хорижда қолиб кетишининг олдини олиш ҳамда театрда фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш.

2022-2026 йилларда


Республика бюджети маблағлари,

меценатлик кўмаги,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Васийлик кенгаши

15.

Театрни опера ва балет йўналиши бўйича режиссёр ва тегишли мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ёш иқтидорли ижодкорларни тегишли йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида ўқитиш.

2022-2026 йилларда

Республика бюджети маблағлари,

меценатлик кўмаги,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Васийлик кенгаши

16.

Хорижий давлатларда фаолият юритаётган малакали ва етук миллий кадрларни театрга қайтариш ва уларнинг фаолият олиб бориши учун етарли шарт-шароит (ойлик маош, уй-жой ва бошқалар) яратиш.

2022 йил январдан бошлаб доимий равишда

"Ватандошлар" жамоат фонди, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар,

ҳомийлик хайриялари

Васийлик кенгаши, Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), "Ватандошлар" жамоат фонди (О.Сатторов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

17.

Хорижий давлатларнинг опера ва балет театрларида ҳар йили театрнинг ёритиш, овоз бўйича мутахассисларининг малакасини ошириш.


2022-2026 йилларда

Республика бюджети маблағлари,


меценатлик кўмаги,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Театр (Р.Усмонов), Васийлик кенгаши

18.

Хорижий мамлакатлардан етук ва малакали бош дирижёрни фаолият олиб бориши учун театрга жалб этиш ҳамда уларни қўшимча рағбатлантириш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Ҳомийлик хайриялари,

меценатлик кўмаги

Васийлик кенгаши, "Ўзбекнефтгаз" АЖ (М.Абдуллаев)

19.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Мусиқий театр-студия фаолиятини такомиллаштириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда раҳбарлари, бадиий жамоалар артистлари ва ходимларининг ойлик иш ҳақларини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил 1 май


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

20.

Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Хореография ўқув театри фаолиятини йўлга қўйиш, қўллаб-қувватлаш ва унга 2 та штат бирлиги ажратиш ва ўқув театрини жиҳозлаш.

2022-2023 йилларда

Республика бюджети маблағлари ва Хореография академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

III. ТЕАТР МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

21.

Театр саҳнасини замонавий ёритиш ускуналари, овоз кучайтиргич мосламалари билан таъминлаш.


2023 йил декабрь

Республика бюджети маблағлари,

меценатлик кўмаги,

ҳомийлик хайриялари

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г.Умерова), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Театр (Р.Усмонов), Васийлик кенгаши

22.

Театр оркестрини мусиқа асбоблари ва уларни бутловчи қисмлари, шу жумладан пианино ва рояллар билан таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

Республика бюджети маблағлари,

меценатлик кўмаги,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Театр (Р.Усмонов) Васийлик кенгаши

23.

Театрнинг балет артистларини махсус либослари, оёқ кийимлари ҳамда гримм-постижёр маҳсулотлари билан таъминлаш.

2022-2026 йиллар давомида доимий

Республика бюджети маблағлари,

меценатлик кўмаги,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Театр (Р.Усмонов), Васийлик кенгаши

24.

Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш мақсадида театр биносининг олд қисмига LED монитор ўрнатиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ҳомийлик хайриялари,

меценатлик кўмаги, давлат-хусусий шериклик маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Театр (Р.Усмонов),

Васийлик кенгаши

25.

Театрга битта туристик автобус ва битта юк автомобили харид қилиш.

2023 йил 1 августга қадар

Республика бюджети

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Театр (Р.Усмонов)

26.

Театрнинг саҳнаси ва саҳна технологияларини замон талаблари асосида янгидан такомиллаштириш.

2023 йил 1 сентябрга қадар

Инвестиция дастури доирасида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г.Умерова), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев, И.Норқулов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Театр (Р.Усмонов)

27.

Хорижий тажрибаларни ўрганиш ва мутахассисларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш корхоналарида Театрнинг ижодий ходимлари учун махсус либослар, оёқ кийим ва саҳна либосларини тайёрлашни йўлга қўйиш, шу жумладан, Тошкент ва Наманган вилоятларидаги тегишли кластерларнинг Театр билан доимий ҳамкорлигини ўрнатиш.

2022 йил

сентябрь,

доимий


"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)

28.

Театр ва Тошкент шаҳридаги йирик тадбиркорлик субъектлари ва ташкилотлар ўртасида ихтиёрийлик асосида "Дўстлар клубини" тузиш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича доимий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, жумладан:

спектакллар саҳналаштириш;

мусиқа инструментларни таъмирлаш;

эски спектаклларни қайта тиклаш;

Театр биносини жорий таъмирлаш;

Театр ходимларини қўллаб-қувватлаш.

Ҳар йили

Ҳисоб-китобларга асосан

Васийлик кенгаши (Ж.Артикходжаев), Театр (Р.Усмонов)

29.

Маданият вазирлиги ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Театрнинг фаолияти учун зарур бўлган мусиқа асбоб-ускуналари, техник жиҳозлар, чироқлар, грим маҳсулотлари ва балет артистлари учун махсус либослар, оёқ кийимлар 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этиш.

Тегишли муддатда

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г.Умерова), Давлат божхона қўмитаси (А.Мавлонов)

30.

Театр декорацияларини яратиш ва саҳналаштиришда зарур бўладиган реквизитларни ишлаб чиқариш, уларни сақлаш учун алоҳида бино ажратиш ёки ижара асосида бўш турган бино ажратишни ташкил этиш.

2022 йил июнь

Ҳомийлик хайриялари,

меценатлик кўмаги, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бюошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Театр (Р.Усмонов)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 декабрь









































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск