ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.12.2021 й. 775-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 декабрдаги

775-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим

муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш

ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш

ва қайта тиклаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан номзодларни (кейинги ўринларда - номзодлар) Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда - ОҲТМ) ўқишга саралаб олиш ва қабул қилиш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантларини ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом:

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибига;

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш ҳамда мазкур университет курсантлари (талабалари) ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


номзодлар - ОҲТМга ўқишга кириш учун саралаб олиш тадбирларида қатнашиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (олий маълумотга эга шахслар бундан мустасно), муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчи ёки офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчи;


ҳарбий-профессионал йўналтириш - ёшларнинг шахсий қизиқишларига, қобилиятларига мувофиқ ва турли мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий касбни онгли-асосли танлашига кўмаклашиш бўйича мақсадли йўналтирилган ва режалаштирилган фаолият;


дастлабки саралаб олиш - ОҲТМга ўқишга киришга қарор қилган номзодларнинг тегишли маълумотларини, таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражасини, индивидуал-психологик хусусиятларини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғига оид маълумотларни тўплаш ҳамда ўрганиш;


қабул комиссияси - ОҲТМга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш, шу жумладан, номзодларга маслаҳат хизматлари кўрсатиш мақсадида ҳар йили тузиладиган комиссия;


тест синовлари - ОҲТМнинг таълим йўналишлари ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, номзодларнинг умумтаълим ўқув дастурларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - Билимни баҳолаш агентлиги) томонидан ўтказиладиган тадбир.

3. Курсантларга ўқишини бир вазирлик ва идоралар ОҲТМдан бошқа вазирлик ва идоралар ОҲТМга кўчиришга рухсат этилмайди. Курсантлар ўқишини битта вазирлик ва идорага бўйсунувчи ОҲТМдан ушбу вазирлик ва идора тасарруфидаги бошқа ОҲТМга кўчириш тартиби мазкур вазирлик ва идора раҳбари томонидан белгиланади.


4. ОҲТМга номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган бутлаш режасига мувофиқ қабул қилинади.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРНИ ОҲТМГА САРАЛАБ

ОЛИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1-§. Қабул комиссия фаолиятини ташкил қилиш,

ОҲТМга ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш


5. ОҲТМда ўқишга саралаб олиш ва қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда - масъул вазирликлар) томонидан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ босқичма-босқич амалга ошириладиган саралаб олиш тадбирлари комплексига асосан амалга оширилади.


6. ОҲТМ курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун қуйидаги саралаб олиш тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилади:

ҳарбий-профессионал йўналтириш;

дастлабки саралаб олиш;

тест синовлари.


7. Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.


8. ОҲТМга танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида қабул қилинади.

Номзодлар уч тил - ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилидан бирини шахсан танлаган ҳолда тест синовлари топширадилар.


9. ОҲТМга ўқишга кириш учун номзодлар "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.


10. ОҲТМга ўқишга киришдан олдин (дастлабки саралаб олиш даврида) номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда - ота-оналар) мазкур муассасалар раҳбарияти томонидан улар ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган, контракт шартларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган, шунингдек, бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳолларда ҳарбий хизматчини ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини қоплаб бериши (моддий жавобгарлик) тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тилхат олинади.


11. ОҲТМга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш учун масъул вазирликлар томонидан ОҲТМ қабул комиссиялари (кейинги ўринларда - қабул комиссияси) ташкил этилади.


12. Қабул комиссиясига ОҲТМнинг бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига масъул вазирликларнинг тегишли таркибий тузилмалари мутахассислари киритилади.

Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби масъул вазирликларнинг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланади.

Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар амалга оширади.


13. Қабул комиссияси раиси:

қабул комиссиясининг ишини ташкил этади;

қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Қабул комиссияси раиси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради.


14. Қабул йилининг 1 апрелигача қабул комиссияси таркибида қуйидаги йўналишлар кесимида кичик комиссиялар тузилади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия;

индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;

номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия.


15. ОҲТМга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойидаги тегишли командир (бошлиқ) номига мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари Академиясининг (кейинги ўринларда - Қуролли Кучлар Академияси) "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти (кейинги ўринларда - Алоқа ҳарбий институти) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига (кейинги ўринларда - Ҳарбий тиббиёт академияси) ўқишга кириш истагини билдирган, тегишлилигича психология ва педагогика таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасаларининг иккинчи босқичини, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг учинчи босқичини, олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичи ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини тамомлаган талабалар (кейинги ўринларда - талабалар) тегишли олий таълим муассасалари ректорлари номига мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Аризалар олий таълим муассасалари томонидан улар жойлашган ҳудуддаги тегишли мудофаа ишлари бўлимларига икки кун муддатда юборилади.

16. ОҲТМга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 31 мартигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


17. ОҲТМга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ота-онасининг ОҲТМга ўқишга киришига розилик хати (вояга етмаганлар учун);

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

Қуйидаги ҳужжатлар мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда, чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.


18. ОҲТМга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар - ҳарбий хизматчилар томонидан ўз хизмат ўташ жойидаги кадр (саф) бўлинмасига мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ОҲТМга ўқишга киришга тавсияномалар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга - ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга - тегишли масъул вазирликларнинг ҳудудий органи ёки ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) аттестация комиссияси йиғилиши баённомасидан кўчирма);

тегишли масъул вазирликларнинг ҳудудий органи ёки ҳарбий қисм (муассаса) томонидан берилган тавсиянома.


19. Мазкур Низом 15-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабалар томонидан олий таълим муассасалари жойлашган ҳудуддаги мудофаа ишлари бўлимларига ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тегишли босқичда ўқиётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;

рейтинг дафтарчаси нусхаси.


19-1. Қуролли Кучлар Академияси бакалавриат босқичининг "Қўшинларнинг тактик қўмондонлиги (чегара қўшинлари)" таълим йўналиши бўйича ўқишга номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ саралаб олинади.


2-§. Ҳарбий-профессионал йўналтириш


20. Офицер касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлаш кўникмасини шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам бериш ҳарбий-профессионал йўналтиришнинг асосий мақсади ҳисобланади.


21. Қуйидагилар ҳарбий-профессионал йўналтиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

офицерлар хизматининг ижтимоий мазмуни ва ўзига хослигини очиб бериш, шу асосда ёшларнинг офицер - Ватан ҳимоячиси касбининг юксак масъулиятини тўғри тушуниши ва англашига эришиш;

ОҲТМга киришга қарор қилган фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга уларнинг истеъдоди, қобилиятларини ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий мутахассисликни танлашда ёрдам бериш;

ОҲТМга кирувчи номзодларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларига, психологик хусусиятларига, умумжисмоний ва умумтаълим тайёргарлик даражасига, соғлиғига қўйиладиган талабларни тушунтириш;

ОҲТМга ўқишга киришга энг иқтидорли, ҳар томонлама баркамол, тайёргарлик кўрган ва Ватанга садоқатли ёшларни жалб этиш.


22. Ҳарбий-профессионал йўналтириш ОҲТМга ўқишга киргунга қадар йил давомида ўтказилади ва ушбу босқичда:

ўқувчи ёшларнинг фахрийлар, масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари, ҳарбий қисм (муассаса) ҳамда ОҲТМнинг вакиллари билан учрашувлари ва давра суҳбатлари ўтказилади. Бунда уларга офицер касби, ОҲТМга тайёргарлик кўриш ва кириш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилади;

масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари, мудофаа ишлари бўлимлари ва ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ОҲТМга қабул қилиш тартиби, ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар, ҳарбий хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи ахборот-маълумотлар бурчаклари ташкил этилади.


23. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳарбий-профессионал йўналтиришнинг асоси ҳисобланади. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш доирасида маърузалар ўқилади, суҳбатлар ўтказилади, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги ва давлат музейларига, ҳарбий қисмларга (муассасаларга), ОҲТМга экскурсиялар уюштирилади ҳамда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи ҳамда ОҲТМ билан таништиришни назарда тутувчи бошқа тадбирлар ўтказилади.


24. Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва офицер касби тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш ишлари тегишли таълим муассасалари, маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро яқин ҳамкорликда, ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчиларини фаол жалб этган ҳолда масъул вазирликлар томонидан амалга оширилади.


25. Ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш доирасида уларга касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий касбни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.

Касбга доир маслаҳатлар таълим муассасаларининг ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчилари томонидан берилади, тайёрлаш жараёнида номзодларнинг шахсий фазилатларига, қобилиятларига ва ОҲТМда ўқишга маънавий-психологик тайёргарлик даражаси баҳоланади.

Маслаҳатлар бериш жараёнида номзодларнинг хоҳиш-истаклари ва қобилиятлари чуқур ўрганилади, уларнинг ОҲТМга кирувчи шахсларга қўйиладиган талабларга мослик даражаси аниқланади.


26. Ҳарбий хизматчиларни ОҲТМга ўқишга киришга тайёрлаш масъул вазирликлар ҳудудий органларининг бошлиқлари, ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) раҳбарлигида ўтказилади.


27. Масъул вазирликлар жойларда ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини, ОҲТМнинг расмий веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгилаб турилишини назорат қилади ҳамда тегишли ОҲТМдаги таълим жараёни, уларга кириш шартлари ҳақида маълумот бериш мақсадида нашр этилган буклетлар ва плакатлар ҳудудий органлар ҳамда ҳарбий қисмларга (муассасаларга) етказилишини ташкил этади.


28. ОҲТМга ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:

ОҲТМдаги ҳаёт, турмуш ва ўқишнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида плакат, буклет, фильм ва видеороликлар шаклидаги ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) тарқатиш;

республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ОҲТМ вакилларининг чиқишларини ташкил этиш, ОҲТМ тўғрисидаги фильмларни намойиш этиш, маърузалар ва очиқ эшиклар кунларини ўтказиш;

ҳарбий стажировкалар, ишлаб чиқариш амалиётлари, таътиллар даврида ОҲТМдаги доимий ва ўзгариб турувчи таркибнинг ҳарбий хизматчилар ва фуқаро ёшлар билан учрашувлари ва суҳбатларини ўтказиш.


29. Ҳарбий қисмларга (муассасаларга) ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:

маънавият ва маърифат марказлари, маданият марказларида ОҲТМдаги ҳаёт, ОҲТМга қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ОҲТМга киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларида (қўшин турларида) офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи кўргазмали, ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати, ОҲТМдаги таълим жараёни тўғрисидаги фильмларни намойиш қилиш, шунингдек, фахрийлар ва ОҲТМнинг вакиллари билан мунтазам учрашувлар ташкил этиш;

ҳарбий хизматчилар билан офицер касби тўғрисида якка тартибда тушунтириш суҳбатлари ўтказиш;

ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича ишлар самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиш;

ОҲТМ билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш.


30. Масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари ҳамда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ва ўқитувчилари зиммасига ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:

фуқаро ёшлар орасидан ОҲТМга номзодларни саралаб олиш ишларини ташкил этиш, уларни офицерлар таркибига қўйиладиган талаблар билан таништириш;

жойлардаги таълим муассасаларининг аълочи битирувчилари билан йиғинлар, шунингдек, мақсадли тарғибот ишларини ташкил этиш;

ОҲТМда ўқиш учун номзодларга қўйиладиган талабларни фуқаро ёшларга етказиш;

ҳокимликлар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида таълим муассасаларининг ёшларни чақириққача тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасалари ўқитувчилари билан ҳарбий-профессионал йўналтириш масалалари бўйича ҳар йилги ўқув-методик йиғинлар ўтказиш;

ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича ишларни олиб боришда таълим муассасаларининг ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчиларига ёрдам бериш, таълим муассасаларини офицерлик касбларига бағишланган стендлар билан жиҳозлаш;

масъул вазирликларнинг ҳудудий органларида ОҲТМдаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазма материалларини, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ОҲТМга киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларида (қўшин турларида) офицерлар таркибида ҳарбий хизматни ўташнинг хусусияти ва ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маълумот берувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш;

ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларида (ташкилотларида) фуқаро ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш тадбирларида мудофаа ишлари бўлимлари вакилларининг бевосита иштирокини таъминлаш;

ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

фуқаро ёшларнинг маънавият ва маърифат марказларига, жойлардаги тарихий, ҳарбий-ватанпарварлик музейларига ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Давлат музейига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга ташрифини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати, ОҲТМдаги ҳаёт тўғрисидаги фильмларни намойиш қилиш;

ҳарбий мутахассисликни онгли равишда танлашда ёшларга ёрдам бериш.


31. Республиканинг психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорларига ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:

талабалар орасидан ОҲТМга номзодларни танлаш ва офицерлик касбининг шарафли эканлигини тарғиб этишга қаратилган ишларни ташкил этиш;

олий таълим муассасаларида ўқув-маслаҳат бурчаклари ташкил этиш ва ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар, ҳарбий хизматнинг шартлари ва ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот материалларини жойлаштириш;

мунтазам равишда ОҲТМга экскурсиялар уюштириш, ОҲТМ курсантлари ва олий таълим муассасалари талабалари орасида давра суҳбатлари, танловлар ташкил этиш, таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.



3-§. Дастлабки саралаб олиш тадбирларини

ташкил этиш ва ўтказиш


32. Соғлиғи, умумжисмоний тайёргарлиги ва индивидуал психологик хусусиятларига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ғоявий-маънавий барқарор, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш дастлабки саралаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.


33. Қуйидагилар дастлабки саралаб олишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

номзодларга тегишли ҳужжатларни ва уларни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;

номзодлар тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), офицерлик касбини танлашининг сабабларини, асосларини аниқлаш;

номзодларнинг соғлиғини ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини ҳар томонлама, холисона баҳолаш;

ОҲТМга кирувчи номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш.


34. Дастлабки саралаб олиш:

фуқаро ёшлар (талабалар) учун - яшаш жойидаги (олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги) мудофаа ишлари бўлимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий органларида;

ҳарбий хизматчилар учун - хизматни ўташ жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ва масъул вазирликларнинг ҳудудий органларида ўтказилади.


35. Дастлабки саралаб олиш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

Саралаб олиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида индивидуал-психологик ўрганиш ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга туширилади.


36. Дастлабки саралаб олиш тадбирлари қуйидаги икки босқичда ўтказилади:


а) биринчи босқич фуқаро ёшлар (талабалар) учун - мудофаа ишлари бўлимларида, ҳарбий хизматчилар учун - хизматни ўташ жойида 1 февралдан 10 апрелга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш (талабалар, "Темурбеклар мактаби" ва "Ёш чегарачилар" ҳарбий академик лицейлари битирувчилари, ҳарбий хизматчилар бундан мустасно);


б) иккинчи босқич фуқаро ёшлар (талабалар) ва ҳарбий хизматчилар учун - мудофаа ишлари бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий муассасаларида 11 апрелдан 31 майгача (шу куни ҳам) амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

якуний тиббий кўрикдан ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига кириш истагини билдирган номзодлар билан учувчилар таркибининг ўзига хос талабларидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча равишда уларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражаси бўйича мазкур Низомга 6-иловада келтирилган методикага мувофиқ текшириш ўтказилади.

Дастлабки саралаб олиш тадбирларида иштирок этадиган номзодлар сони чекланмайди.


37. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларни таҳлил қилиш, номзодлар тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини баҳолаш усули билан ўтказилади.

Номзодларнинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини аниқлашда:

номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларни тушуниши;

юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлик зарурлигини англаш;

бурчни ҳис этиш, қатъиятлилик, ишчанлик, меҳнатсеварлик ва тўғрилик;

жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиш;

номзодлар томонидан хизмат (меҳнат) фаолиятида, ўқишда ва ёшларни чақириққача тайёрлашда эришилган натижалар ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, офицер бўлиш хоҳишининг онгли қабул қилинганлиги, асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлар мавжудлигига асосий эътибор берилади.


38. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки саралаб олиш тадбирларининг биринчи босқичи якунлангунга қадар (10 апрелгача (шу куни ҳам)) амалга оширилади.


39. Якка тартибдаги суҳбат номзодлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), офицерлик касбини танлашнинг сабаблари, асосларини аниқлаш, таълим муассасасидаги ўзлаштириш ва хорижий тилни эгаллаганлик даражасини ўрганиш мақсадида ўтказилади.

Суҳбат давомида ОҲТМга кирувчиларга қўйиладиган талаблар, бериладиган имтиёзлар ва бошқа масалалар номзодларга етказилади. Номзодлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар аниқланади.


40. Тегишли шакл бўйича (давлат сири ҳисобланган маълумотлар билан ишлашга) рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар қабул йилининг 20 июнигача расмийлаштирилади.


41. Якка тартибдаги суҳбат:

фуқаро ёшлар (талабалар) билан - мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари;

ҳарбий хизматчилар билан - масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари бошлиқлари, ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) томонидан ўтказилади.

Якка тартибдаги суҳбат номзодлар ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.


42. Номзодларнинг бирламчи тиббий кўриги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади.

Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича номзодларнинг ОҲТМда ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ОҲТМда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


43. Индивидуал-психологик ўрганиш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида 11 апрелдан 31 майгача (шу куни ҳам) қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан номзодларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомга 8-иловада келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.

Индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига республиканинг етакчи олий таълим муассасаларидан тегишли мутахассис-психологлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.


44. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

ОҲТМга кириш учун тавсия этилади;

ОҲТМга кириш учун тавсия этилмайди.

Психологик тест синови натижалари бўйича ОҲТМга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


45. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомга 9-иловада келтирилган методикага мувофиқ 11 апрелдан 31 майгача (шу куни ҳам) ўтказилади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш синовларидан ўтмаган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


46. Номзодларнинг якуний тиббий кўриги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади.

Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича номзоднинг ОҲТМда ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ОҲТМда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар тест синовларига қўйилмайди.


47. Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари мудофаа ишлари бошқармалари ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 25 июнга қадар ОҲТМ қабул комиссиясига юборилади.


48. Саралаб олиш тадбирлари натижаларидан норози бўлган номзодларнинг шикоятлари қабул комиссияси раисининг буйруғи билан кичик комиссиялар ишида қатнашмаган беш нафар мутахассисдан иборат таркибда шакллантириладиган апелляция комиссиясида кўриб чиқилади.

Шикоятлар апелляция комиссиясига натижалар эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилиши керак. Апелляция комиссияси шикоятларни улар тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида, мурожаат қилган номзодлар хоҳишига кўра - уларнинг иштирокида кўриб чиқади.

Апелляция комиссияси томонидан шикоятларни кўриб чиқишда ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш, якка тартибда суҳбатлашиш, индивидуал-психологик ўрганиш ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш тадбирларининг тўғри ўтказилганлиги, жавобларнинг холис текширилганлиги ва тўғри баҳоланганлиги ўрганилади ҳамда унинг натижаси бўйича апелляция комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;

натижаларни ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.

Тегишли қарор дарҳол номзодларга етказилади.

Апелляция комиссияси қарори комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган баённомада расмийлаштирилади.

Апелляция комиссияси қарорлари юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


49. Бирламчи ёки якуний тиббий кўрик натижаси бўйича чиқарилган хулосадан норози бўлган номзодлар судга шикоят қилиши мумкин.



4-§. Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан

муваффақиятли ўтган номзодларга

бериладиган имтиёзлар


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва ОҲТМга ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл кўринишида имтиёз берилади.


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари ажратилган беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг амалдаги контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби ҳамда ходимлари фарзандлари ажратилган икки фоизли квота асосида ОҲТМга курсантларнинг умумий қабул сони доирасида ўқишга кириш ҳуқуқига эга;

ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажаришда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажаришда ярадор бўлиши натижасида ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари ОҲТМга танловсиз қабул қилинадилар.


52. "Илғор сержант" номинациясида республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар ОҲТМга тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга ижобий тавсифномалар, қўмондонлик, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ютуқлари мавжуд бўлган тақдирда, ОҲТМга ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.


53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ:

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига ОҲТМга ўқишга киришда Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейларини имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга таркибида "Темурбеклар мактаби" бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича ОҲТМга тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.


53-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига ОҲТМга ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида балл шаклида имтиёз берилади.

53-2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорига мувофиқ "Ватан таянчи" ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган "Ватан таянчи" отряди аъзоларига ОҲТМга ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади.

54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-3-ўринларни эгаллаган шахслар уч йил муддат давомида амал қилувчи ихтисослик фани бўйича сертификат асосида ОҲТМга тест синовларида имтиёз сифатида максимал балл тўплаган ҳисобланади.

Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолиблари ОҲТМ қабул комиссиясининг қарори билан ОҲТМга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.


55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарорига мувофиқ ОҲТМга курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан "Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача қабул квоталари ажратилади.


56. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари ОҲТМга белгиланган қабул квотасидан ташқари тест синовларисиз ўқишга қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ:

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ОҲТМга белгиланган қабул квоталаридан ташқари;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ОҲТМга ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.


56-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига мувофиқ:

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия ОҲТМга белгиланган қабул квоталаридан ташқари;

божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардияси ОҲТМга Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар.

57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари ОҲТМ қабул комиссиясининг қарори билан тегишли йўналиш бўйича ва белгиланган қабул квотаси доирасида кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.


58. Номзодлар бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 50-57-бандларида кўрсатилган имтиёзларнинг икки ва ундан кўпига эга бўлган ҳолларда, энг юқори натижа берувчи имтиёз қўлланилади.


59. ОҲТМ қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 25 июнигача бўлган муддатда тест синовларисиз ОҲТМга кириш имтиёзига эга бўлган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ўқиш йўналиши, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилади ёки Билимни баҳолаш агентлиги томонидан белгиланган электрон платформага киритилади.

60. Чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат тақдим этганларга чет тили фанидан тўплаш мумкин бўлган максимал балл қўйилади ҳамда улар чет тили фанидан тест синови топширмайди.


61. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган номзодларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда кириш тест синовларида ушбу умумтаълим фанидан белгиланган максимал баллга мутаносиб балл берилади ҳамда улар ушбу фандан тест синови топширмайди.

62. Номзодлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзларга ҳам эга бўлишлари мумкин.



5-§. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби


63. ОҲТМга тест синовлари ўтказиш мазкур Низомнинг 64-71-бандларида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби асосида ўтказилади.


64. ОҲТМда тест синовлари республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда, ҳар йили июль-август ойларида номзодлар танлаган ҳудудларда ўтказилади.


65. Қабул комиссияси ОҲТМга ўқишга кириш учун мурожаат қилган ва дастлабки саралаб олиш босқичида натижаси ижобий баҳоланган, саралаб олишда иштирок этувчи номзодлар ҳақидаги маълумотларни қабул йилининг 10 июлига қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус дастурига киритади, номзодларнинг онлайн рўйхатдан ўтишларини ҳамда тест синовларида қатнашишларини таъминлайди.

66. Номзодларга ОҲТМга ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилади.


67. Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдоридаги тўлов ундирилади.


68. Давлат тест маркази тест синовлари тўлиқ якунланган куннинг эртасига ОҲТМга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган номзодлар натижаларини қабул комиссиясига тақдим этади, ўз навбатида, қабул комиссияси ОҲТМга саралаб олиш тадбирларини ўтказади, ўқишга тавсия этилган номзодлар ҳақидаги маълумотларни икки кун муддатда Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этади.

ОҲТМга ўқишга тавсия этилган номзодлар олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларида танловда иштирок этмайди.

ОҲТМга ўқишга тавсия этилмаган номзодлар республика олий таълим муассасаларига танланган йўналишлар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда танловда иштирок этадилар.


69. Тест синовлари топшириқлари умумтаълим фанлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади.


70. ОҲТМнинг таълим йўналишларига мос тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари масъул вазирликлар томонидан Билимни баҳолаш агентлиги билан биргаликда белгиланади ҳамда уларнинг расмий веб-сайтларига тест синовлари бўлиб ўтишидан камида бир ой олдин жойлаштирилади.

71. Ўқишни Қуролли Кучлар Академиясининг "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академиясида давом эттириш истагини билдирган талабалар тегишли равишда таълим йўналишидаги 5 та фандан иборат мажмуа бўйича тест синовини топширади. Фанлар мажмуаси Қуролли Кучлар Академияси, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академияси томонидан ҳар йили февраль ойи якунига қадар тасдиқланади. Тасдиқланган фанлар мажмуаси ва фанлар бўйича ўқув дастурлари тест топшириқларини шакллантириш учун Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.

Тест топшириқлари Қуролли Кучлар Академияси, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академияси томонидан тавсия этилган профессор-ўқитувчилар томонидан Билимни баҳолаш агентлигида тузилади ва экспертизадан ўтказилади.

Тест топшириқлари китобидаги ҳар бир фан 20 та топшириқни ўз ичига олади. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 100 та саволга 3 соат 20 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади.



6-§. ОҲТМга қабул қилиш тартиби


72. ОҲТМга номзодлар ўқув йили учун ОҲТМни бутлаш режасига қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларга эга бўлган номзодлар учун ОҲТМга белгиланган қабул квотадан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.


73. Номзодлар ОҲТМга Билимни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари асосида ўқишга қабул қилинади.

74. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда, ОҲТМ қабул комиссияси уларни ўқишга қабул қилиш бўйича саралаб олишнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.


75. ОҲТМ қабул комиссияси тест синовлари натижалари эълон қилингандан кейин беш кунлик муддатда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради.


76. ОҲТМга ўқишга қабул қилиш жараёнида Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.

77. ОҲТМ қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни ОҲТМга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


78. ОҲТМга ўқишга кирмаган номзодлар шахсий ҳужжатларининг йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида тегишли мудофаа ишлари бўлимлари ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) қайтариб юборилади.


79. Номзодларни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар тегишли ОҲТМда сақланади.



3-БОБ. КУРСАНТЛАРНИ ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ

ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Курсантларни ўқишдан четлаштириш


80. Курсант ОҲТМдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

а) соғлиғининг ҳолатига кўра (ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига асосан);

б) белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаганлиги (академик қарздорлиги) сабабли;

в) интизомсизлиги сабабли (шу жумладан, суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан);

г) ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли ўқишни давом эттириш имкони йўқлиги сабабли;

д) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;

е) ўз хоҳишига кўра.


81. Соғлиғининг ҳолатига кўра курсантлар ҳарбий-тиббий комиссиянинг ОҲТМда таҳсил олишга яроқсиз деб топиш тўғрисидаги хулосасига асосан ОҲТМда ўқишдан четлаштириладилар.

Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаларига асосан Қуролли Кучлар Академиясининг "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши, Ҳарбий тиббиёт академияси ва Алоқа ҳарбий институтида таҳсил олишга яроқсиз деб топилган курсантлар ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариладилар ва дастлаб ўқишга кирган олий таълим муассасаларига ўқишни давом эттириш учун юбориладилар.

82. Ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси ОҲТМга келиб тушган кундан бошлаб беш кун ичида таҳсил олишга яроқсиз деб топилган курсантнинг бўлинма командири ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни ОҲТМ бошлиғига тақдим этади.


83. Бир ёки бир нечта фанлар бўйича ўтказилган якуний назоратларни муваффақиятли топшира олмаган (якуний назоратга қўйилмаган) ва академик қарздорлигини белгиланган муддатларда бартараф этмаган, бир ёки бир нечта фанлар бўйича ўтказилган якуний давлат аттестацияларини муваффақиятсиз топширган курсантлар фанларни ўзлаштирмаганлиги сабабли ОҲТМда ўқишдан четлаштириладилар.


84. Топширилган якуний назоратлар натижалари, ўқув семестри ёки йили якунлари бўйича фанларни ўзлаштирмаган деб топилган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштиришга доир расмийлаштирилган тақдимнома бўлинма командири томонидан уч кун муддатда ОҲТМ ўқув бўлими билан мувофиқлаштирилган ҳолда ОҲТМ Илмий кенгаши муҳокамасига тақдим этилади.

Курсантни академик қарздорлиги учун ОҲТМда ўқишдан четлаштириш масаласи беш кун муддат ичида ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида четлаштиришга доир тақдим этилган материаллар, фанлар бўйича якуний назорат қайдномаларига асосланган тарзда, фанларни ўзлаштирмаган курсант иштирокида кўриб чиқилади.

ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва курсантни фанларни ўзлаштирмаганлиги учун ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан қарор қабул қилинган тақдирда, ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланган ушбу қарор ва ОҲТМ Илмий кенгашининг баённомасидан кўчирма, фанлар бўйича якуний назорат қайдномалари ва шу каби бошқа материаллар бир кун ичида масъул вазирликлар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.


85. Контракт шартларини бажармаган, ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган, ҳарбий интизомни тизимли равишда қўпол бузиб келган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирган курсантлар интизомсизлиги туфайли ОҲТМда ўқишдан четлаштириладилар.

Агар курсантга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирган ёки унинг айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмасдан, олдин жиноий иш тўхтатилган ёхуд терговга қадар текширув материаллари бўйича жиноий иш қўзғатиш рад этилган бўлса, уни ОҲТМдан четлаштириш ёки ОҲТМда қолдириш тўғрисидаги қарор ОҲТМ Илмий кенгашининг қарорини ҳисобга олган ҳолда ОҲТМ бошлиғи томонидан қабул қилинади.

Мазкур қарор қонуний кучга кирган суд ажрими ёки ҳукми, тергов ёки дастлабки тергов органининг қарори келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддатда қабул қилинади.


86. Ўқув бўлинмаси командири ОҲТМ бошлиғига курсант содир этган ножўя хатти-ҳаракатлар, тартиббузарликлар ҳақида қўмондонлик поғонаси бўйича бир кун ичида билдирув беради.

ОҲТМ бошлиғи ўқув бўлинмаси командирининг билдирувини олиши билан ушбу ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилишини ташкил этади. Хизмат суриштирувини ўтказиш вазифаси ОҲТМнинг терговга қадар текширувни ўтказувчи мансабдор шахсларидан бирига топширилади. Хизмат суриштирувининг натижалари уч кун ичида ОҲТМ Илмий кенгаши муҳокамасига тақдим этилади.

Курсантни интизомсизлиги учун ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласи ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида хизмат суриштируви материалларига асосланган ҳолда, курсант иштирокида беш кун ичида кўриб чиқилади.

ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори бир кун ичида баённома билан расмийлаштирилади ва курсантни интизомсизлиги учун ОҲТМдан ўқишдан четлаштиришга қарор қилинган бўлса, ОҲТМ Илмий кенгаши йиғилишининг баённомасидан кўчирма ва хизмат суриштируви материалларининг нусхаси бир кун ичида тегишли вазирликлар ва идоралар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.


87. Курсантлар ўзларига боғлиқ бўлмаган асосли сабаблар (оилавий шароитларига кўра, яъни яқин қариндошларининг оғир касалликка чалинганлиги, оиласи табиий офатга дучор бўлганлиги, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётганлиги ёки махфий ҳужжатлар (маълумотлар) билан ишлаш (фойдаланиш) ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ва бошқалар) туфайли ўқишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги боис ОҲТМдан ўқишдан четлаштирилади.

Вазиятни тасдиқловчи материаллар олингандан сўнг бир кун ичида ўқув бўлинмаси командири курсантни ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўқишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги боис ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласини ОҲТМ Илмий кенгашининг муҳокамасига киритади.

Курсантни ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласи тақдим этилган тегишли материалларга асосланган ҳолда, ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида ўқишдан четлаштирилаётган курсант иштирокида беш кун ичида муҳокама этилади.

ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори баённома билан расмийлаштирилиб, ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланади. ОҲТМ Илмий кенгашининг қароридан кўчирма ва курсантни ОҲТМдан ўқишдан четлаштиришга доир материалларнинг нусхаси бир кун ичида тегишли вазирликлар ва идоралар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.


88. Суд қарорига кўра ОҲТМга ўқишга кириш учун ўтказиладиган дастлабки саралаб олиш ва тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар талабларини бузганликда айбдор деб топилган курсант кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги сабабли ОҲТМда ўқишдан четлаштирилади.


89. Курсантга нисбатан кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги бўйича суд қарори келиб тушганда, ўқув бўлинмаси командири қонуний кучга кирган суд қарори ва курсантни тавсифловчи ҳужжатларни уч кун ичида ОҲТМ Илмий кенгаши муҳокамасига тақдим этади.

Курсантни суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги учун ОҲТМда ўқишдан четлаштириш масаласи ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида курсант иштирокида беш кун ичида кўриб чиқилади.

ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори бир кун ичида баённома билан расмийлаштирилиб, ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланади. ОҲТМ Илмий кенгашининг қароридан кўчирма ва қонуний кучга кирган суд қарорининг нусхаси бир кун ичида тегишли вазирликлар ва идоралар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.


90. Маълум бир сабабларга кўра ОҲТМда ўқишни давом эттиришни хоҳламаган курсантлар ўз хоҳишига кўра ОҲТМдан ўқишдан четлаштириладилар.

ОҲТМда ўқишни давом эттиришни хоҳламаган курсант сабабларини кўрсатган ҳолда, ўз хоҳишига кўра уни ОҲТМдан ўқишдан четлаштиришни сўраб, ОҲТМ бошлиғига қўмондонлик поғонаси бўйича билдирув беради. Курсант томонидан ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштириш тўғрисида билдирги ёзилгандан сўнг ўқув бўлинмаси командири бир кун ичида курсантни ўз хоҳишига кўра ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласини ОҲТМ Илмий кенгашининг муҳокамасига киритади.

Курсантни ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласи тақдим этилган тегишли материалларга асосланган ҳолда, ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида ўқишдан четлаштирилаётган курсант иштирокида беш кун ичида муҳокама этилади.

ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори баённома билан расмийлаштирилиб, ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланади. ОҲТМ Илмий кенгашининг қароридан кўчирма ва курсантни ОҲТМдан ўқишдан четлаштиришга доир материалларнинг нусхаси бир кун ичида тегишли вазирликлар ва идоралар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.


91. ОҲТМ курсантларини ўқишдан четлаштириш мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ схема асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қуйи босқичларда - ОҲТМ бошлиғининг буйруғи билан тегишли вазирлик раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосари билан келишилган ҳолда;

битирув босқичида - тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг буйруғи билан.


92. Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган, ўқишнинг иккинчи йили бошланмасдан ОҲТМдан четлаштирилган, ўқишдан четлаштирилган вақтда чақирув ёшига етган ва бўшаш ҳуқуқига эга бўлмаган курсантлар муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ҳарбий қисмларга жўнатилади. Чақирув ёшига етмаган шахслар ҳарбий ҳисобга қўйиш учун яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимига юборилади.

Четлаштирилган вақтда чақирув ёшига етган ва бўшаш ҳуқуқига эга бўлмаган курсант ОҲТМ курсантлари рўйхатидан четлаштириш тўғрисида ОҲТМ бошлиғининг буйруғи чиқарилгандан кейин уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг тегишли фармойишига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ҳарбий қисмга юборилади.


93. ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантлар (интизомсизлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузган деб топилганлиги сабабли ва ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилганлар бундан мустасно) контракт бўйича ҳарбий хизматнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб лавозимларда контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташлари мумкин.

ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган, ўз хизматини давом эттириш истагини билдирган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар (интизомсизлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузган деб топилганлиги сабабли ва ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилганлар бундан мустасно) сержантлар таркибида контракт асосида хизмат ўташ учун юборилишлари мумкин.


94. Курсант ўқишдан четлаштирилганда, унга (ота-онаси ёки ҳуқуқий васийсига уларнинг аризаси билан) шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари бир кун ичида ҳарбий ҳисобда туриш учун мудофаа ишлари бўлимига ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга жўнатилади.


95. ОҲТМдан четлаштирилган курсантларни ҳақиқий ҳарбий хизматдан резервга бўшатиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан кўриб чиқилади.


96. Битирув босқичида таҳсил олаётган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш тегишли вазирлик ва идора марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқилади:

курсантни ОҲТМдан четлаштириш бўйича ОҲТМ бошлиғининг тавсияномаси;

ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланган ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори;

ОҲТМ Илмий кенгаши йиғилишининг баённомасидан кўчирма. Баённомада ОҲТМда ўқишдан четлатилаётган курсантнинг тўлиқ биографик маълумоти (туғилган жойи ва санаси, миллати, оилавий аҳволи, ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилган жойи, муддатли ҳарбий хизматни ўтагани ва унга ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси берилган ёки берилмагани ҳақида маълумот, қайси мутахассислик бўйича ўқиётганлиги, ота-онасининг яшаш манзиллари, уларнинг қаерда ва ким бўлиб ишлаши тўғрисида маълумот), курсантни ўқишдан четлатиш учун асос бўлаётган ҳолатлар кўрсатилади;

курсантни ўқишдан четлатиш учун асос бўлаётган ҳолатлар бўйича бошқа ҳужжатлар нусхалари (курсантлар взводи командирининг батальон командири ва ОҲТМ бошлиғининг ўқув ишлари (ўқув ва илмий ишлар) бўйича ўринбосари томонидан тавсия қилинган билдиргиси, касаллик тўғрисидаги гувоҳнома, академик қарздорлиги тўғрисида маълумотнома, хизмат тавсифномаси, хизмат варақасидан кўчирма, курсантнинг ўқишни хоҳламаслиги тўғрисида ёзган билдируви (ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилаётган ҳолларда), хизмат суриштируви материаллари, суд ҳукми ва қарорларидан нусха ва бошқалар).

Ўрганиш натижасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг курсантни ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси тайёрланади ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.

Тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг курсантни ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи имзолангандан сўнг унинг кўчирмаси ижро этиш учун уч кун ичида ОҲТМга, ҳарбий ҳисобга қўйиш учун тегишли мудофаа ишлари бошқармасига (бўлимига) ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга юборилади.


97. ОҲТМ бошлиғи тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг курсантни ОҲТМ рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғига асосан уч кун ичида ушбу курсант билан тузилган шартномани бекор қилади, ҳарбий хизматчини (ҳарбий хизматга мажбур шахсни) таъминотнинг барча турларидан озод қилади, ОҲТМ шахсий таркиби рўйхатидан чиқаради ва хизматини давом эттириш учун тайинланган ҳарбий қисмга (ҳарбий ҳисобга қўйиш учун турар жойидаги мудофаа ишлари бўлимига) юборади. Шунингдек, ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди билан бирга академик маълумотнома ва ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасининг кўчирмалари ҳам йўлланади.



2-§. Курсантлар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш


98. Курсантлар ўқишини қайта тиклашга мазкур Низомнинг 80-банди "а", "б" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган асослар (соғлиғининг ҳолатига кўра, фанларни ўзлаштира олмаганликлари ва ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўқишни давом эттириш имкони йўқлиги туфайли) билан ўқишдан четлаштирилган собиқ курсантларга рухсат берилади.

ОҲТМ курсантларини ўқишга қайта тиклаш мазкур Низомга 12-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

Биринчи босқичнинг иккинчи семестри ва ундан юқори босқичларда таҳсил олиш давомида ОҲТМда ўқишдан четлаштирилган шахслар (интизомсизлиги, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузган деб топилганлиги туфайли ва ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилган собиқ курсантлардан ташқари) ўзлари таҳсил олган ОҲТМга тегишли ўқув семестри бошлангунга қадар рўйхатдан чиқарилгандан сўнг олти ойдан кам бўлмаган ва уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган муддат ичида ҳарбий қисм командирининг тавсиясига кўра қўшинлар сафида бенуқсон хизмат ўтаганлик шарти билан (ҳарбий ҳисобга киритилган жойдаги мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тавсиясига кўра, иқтисодиёт тармоқларида виждонан меҳнат қилганлик шарти билан), шахсан ёзган ариза (билдирги)сига асосан ўқишга қайта тикланиши мумкин.


99. Биринчи босқичнинг биринчи семестрида таҳсил олиш давомида (биринчи семестр якуни бўйича имтиҳон сессиясини тўлиқ топширмаган ҳолда) ОҲТМда ўқишдан четлаштирилган курсантлар ўқишга қайта тикланмайди. Улар ўқишга фақат умумий қоидаларга асосан қабул қилиниши мумкин.


100. Курсантлар ўқишини қайта тиклаш курсантлар сафидан четлаштирилганига олти ойдан уч йилгача бўлган муддатда, тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг буйруғи асосида амалга оширилади.


101. Қуйидаги ҳолатлар курсантнинг қайта тиклаш ҳақидаги ариза (билдирги)сига рад жавоби бериш учун асос бўлади:

курсантнинг интизомсизлиги, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузган деб топилганлиги туфайли ёки ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилганда;

курсант биринчи босқичнинг биринчи семестрида (биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда) ўқишдан четлаштирилганда;

ўқишдан четлаштирилган курсант рўйхатдан чиқарилган санадан ўқишга қайта тиклаш сўралаётган тегишли ўқув семестри бошлангунга қадар олти ойдан кам ёки уч йилдан ортиқ муддат ўтган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига ОҲТМ курсанти лавозимида ҳарбий хизматни ўташ бўйича белгиланган ёш чегарасидан ўтган бўлса;

ариза берувчининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.

Ҳарбий хизматчи (фуқаро)нинг ўқишини қайта тиклаш бўйича ариза (билдирги)сига рад жавоби берилган тақдирда, уни кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда ариза (билдирги)да кўрсатилган манзилга ариза (билдирги)ни кўриб чиққан мансабдор шахс ёки у ваколат берган шахс томонидан жавоб хати йўлланади.


102. ОҲТМ курсантларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризалар (билдиргилар)ни топшириш ва кўриб чиқиш йилда бир маротаба 1 июлдан 20 июлга қадар амалга оширилади.

Мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдим қилинган қайта тиклаш бўйича ҳужжатлар тўплами ва ариза (билдирги)лар ОҲТМ бошлиғи, тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йили 20 июлдан 10 августга қадар қарор қабул қилинади.


103. Ўқишини қайта тиклаш истагини билдирган фуқаро яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлими орқали белгиланган муддатда мазкур Низомга 13-иловада қайд этилган ҳужжатларни расмийлаштириб, ОҲТМга тақдим этиши лозим.


104. Курсантлар ўқишини қайта тиклаш ҳақидаги ариза (билдирги)лар ариза берувчилар тақдим этган ҳужжатлар билан бирга ОҲТМ илмий кенгашининг муҳокамасига кенгаш котиби томонидан тақдим этилади. ОҲТМдан ўқишдан четлаштирилган шахсларни ўқишга тиклаш масаласи тақдим этилган ҳужжатлар асосида ОҲТМ Илмий кенгаши йиғилишида, ариза берувчилар иштирокида кўриб чиқилади. ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори баённома билан расмийлаштирилади.

ОҲТМ Илмий кенгашининг баённомасидан кўчирма ва ўқишга тиклаш учун тайёрланган ҳужжатлар нусхаси тегишли вазирлик ва идора марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органига юборилади. Ўқишга тиклашга доир ҳужжатлар тегишли вазирлик ва идора марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органи томонидан ўрганиб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосарининг курсантни ўқишга тиклаш ва ОҲТМ курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси тайёрланади ҳамда қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.

Тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосари курсантни ўқишга тиклаш ва ОҲТМ курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқни имзолагандан сўнг унинг кўчирмалари ижро этиш учун ОҲТМга ҳамда ўқишга тикланган шахсга ёзма кўрсатма расмийлаштириб бериш ва унинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини ОҲТМга йўллаши учун ҳарбий хизматчи (фуқаро)ни ўқишга тиклаш юзасидан тегишли ҳужжатлар тайёрлаб, йўллаган бирлашма, қўшилма, қисм, мудофаа ишлари бошқармаси ёки бўлимига юборилади.


105. Курсантни ўқишга тиклаш ва ОҲТМ курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруққа асосан ОҲТМ бошлиғи курсант билан у ОҲТМга келган куни ОҲТМда таълим олиш муддатига, ўқишни тамомлаганидан сўнг офицерлар таркибига мансуб лавозимларда мажбурий равишда беш йил ҳарбий хизмат ўташ шарти билан контракт тузади.


106. Курсантларни қайта тиклаш жараёнида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдидаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилганлиги ёхуд ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланмаганлиги аниқланган ҳолларда, ОҲТМ бошлиқлари мазкур ҳужжатларни текшириш ва буйруқ чиқармаслик ҳуқуқига эга.


107. ОҲТМга қайта тикланган курсантларнинг шахсий йиғмажилдига тегишли буйруқдан кўчирма, ариза ва академик маълумотнома тикиб қўйилади.


108. Курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ва уларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик тегишлилиги бўйича мудофаа ишлари бўлими ва ОҲТМга юкланади.


109. ОҲТМ курсантлари ўқишини тиклашига асос бўлган барча ҳужжатлар ваколат доираси бўйича тегишли вазирликлар ва идораларда ёки ОҲТМда уч йил давомида сақланади.


110. Курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда ОҲТМ, тегишли вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


111. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўқишини ОҲТМга кўчиришга рухсат этилмайди.


112. Соғлиғининг ҳолатига кўра, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли ўқишни давом эттириш имкони йўқлиги сабабли ва ўз хоҳишига кўра ОҲТМдан четлаштирилган курсантлар ўз хоҳишига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш тартибига асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


113. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


114. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим

муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш

тадбирлари комплексини босқичма-босқич амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) топшириш

ва қабул комиссияларини ташкил этиш

1-босқич

Номзодлар

Мудофаа ишлари бўлимлари (ҳарбий қисм, муассасалар)га олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) топшириш.

1 февралдан 31 мартгача


2-босқич

Вазирликлар

Олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияларини ташкил этиш.

10 мартгача




Қабул комиссияси

Қабул комиссияси таркибида кичик комиссиялар тузиш.

1 апрелгача


II. Ҳарбий-профессионал йўналтириш



3-босқич

Вазирликлар

Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва офицер касби тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш мақсадида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани (ЧҚБТ) ўқитувчиларини фаол жалб этган ҳолда, олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳудудий органларнинг, ҳарбий-академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш.

Доимо (битирувчилар билан сентябрь - январь)





Ҳудудий органлар

ЧҚБТ ўқитувчилари билан (ҳар йилги) ўқув-методик йиғинлар ўтказиш.

Доимо






Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ва ўқитувчилари

Ёшларнинг ҳарбий қисм, ОҲТМ вакиллари, фахрийлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашувини ташкил этиш.

Жойлардаги таълим муассасаларининг аълочи битирувчилари билан учрашув, машқ йиғинлари, шунингдек, мақсадли тарғибот ишларини ташкил этиш.

Доимо



сентябрь-октябрь






Психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорлари

Талабалар орасидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига номзодларни танлаш ва офицерлик касбининг шарафлилигини тарғиб этишга қаратилган ташвиқот ишларини амалга ошириш.

сентябрь-

январь




III. Дастлабки саралаб олиш

  

4-босқич

Мудофаа ишлари бўлимлари, ҳарбий қисм (муассасалар)

Номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш.

Номзод билан якка тартибда суҳбат ўтказиш.

Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.

1 февраль- 10 апрель





Қабул комиссияси

Индивидуал-психологик ўрганиш.

Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш.

11 апрелдан 31 майгача




Мудофаа ишлари бошқармалари, ҳарбий қисм (муассасалар)

Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий йиғмажилдларини ОҲТМ қабул комиссиясига юбориш.

25 июнгача



Қабул комиссияси

Номзодлар ҳақидаги маълумотларни Билимни баҳолаш агентлигининг махсус дастурига киритиш.

10 июлгача

  

IV. Тест синовларини ўтказиш ва ўқишга қабул қилиш


    


5-босқич

Билимни баҳолаш агентлиги

Тест синовларини ташкил этиш.

июль-август




Тест синови натижаларини қабул комиссиясига тақдим этиш.

Билимни баҳолаш агентлиги тест синовлари тўлиқ якунланган куннинг эртасига





6-босқич

Қабул комиссияси

Ўқишга тавсия этилган номзодлар ҳақидаги маълумотларни Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этиш.

Икки кун муддатда



Тест синовлари натижаларини эълон қилиш.

Тест синовлари натижалари тақдим этилгандан сўнг икки кун муддатда




Тегишли баённомаларни расмийлаштириш.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг бир кун муддатда




ОҲТМга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш.

Баённома тасдиқлангандан сўнг икки кун муддатда




Низомга

2-ИЛОВА



Т И Л Х А Т

Мен,


(Ф.И.О.)


га

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

ўқишга қабул қилинсам, ўқишни тугатганимдан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортсам, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлигим, содир этган жиноятим учун судланганлигим сабабли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилсам ёки бундай контрактни тузишдан бош тортсам, ўқиш даврида менга сарфланган бюджет маблағларини қоплаш бўйича тўлиқ моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.



(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" __________

Биз,

(Ф.И.О.)



га ўқишга

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

киришга номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), фарзандимиз

(Ф.И.О.)

ўқишга қабул қилинса, ўқишни тугатгандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортса, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилса ёки бундай контрактни тузишдан бош тортса, ўқиш даврида унга сарфланган бюджет маблағларини қоплаш бўйича тўлиқ моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.



(Имзо)


(Ф.И.О.)




(Имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" __________




Низомга

3-ИЛОВА




га

(туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Ф.И.О.)


   



да

(номзоднинг яшаш жойи)


    


яшовчи



(номзоднинг туғилган йили ва санаси)

   



дан

(Ф.И.О.)


А Р И З А

Мени, ўз хоҳишимга кўра

га


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)


ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини

тилида

алифбосида топшираман.


(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


(кирилл, лотин)


Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ______________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.


  


     



(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________




Низомга

4-ИЛОВА




га


(номзоднинг бевосита бошлиғининг лавозими)


Б И Л Д И Р Г И

Мен



(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.О., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи, ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси)

Сиздан ўз хоҳишимга кўра мени


га


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)


             

ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман.

     

Тест синовларини

тилида

алифбосида топшираман.


(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


(кирилл, лотин)


Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ______________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

  

   

    


(лавозими)



    

   

   




(ҳарбий унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________




Низомга

5-ИЛОВА


га

(олий таълим муассасаси ректори Ф.И.О.)


   



да

(номзоднинг яшаш жойи)



    


яшовчи



(номзоднинг туғилган йили ва санаси)


   



дан


(Ф.И.О.)


А Р И З А

Мени, ўз хоҳишимга кўра


га


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)


                

ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

            

Тест синовларини

тилида

алифбосида топшираман.


(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


(кирилл, лотин)


Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _____________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.


  


     



(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________ .




Низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация

билим юртида номзодларни саралаб олишда уларнинг

инглиз ва рус тилини билиш даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртида номзодларни саралаб олишда уларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини текшириш мазкур Методикада белгиланган тартибда кичик комиссия томонидан ўтказилади.


2. Қабул йилининг 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртининг кичик қабул комиссияси томонидан инглиз ва рус тилидан тузилган саволлар шакллантирилади ҳамда кичик қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Саволларни шакллантиришда умумтаълим дастурларидан фойдаланилади.


3. Саволлар тўплами муҳрланган ҳолда, кичик қабул комиссияси раисининг сейфида сақланади. Кичик қабул комиссияси раиси саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.


4. Номзодларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича кичик қабул комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

номзодларнинг тилни билиш даражасини аниқлаш холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;

саралаб олиш ишларини ўтказиш учун бино ва хоналарни тайёрлаш, барча зарур шароитларни яратиш;

номзодларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, уларга саралаб олиш ишлари натижалари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ ИНГЛИЗ ВА РУС ТИЛИНИ

БИЛИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ


5. Номзоднинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш учун номзод белгиланган хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.

Хонага луғат, китоб, уяли телефон, компьютер ва бошқа телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


6. Саралаб олиш жараёнида номзодларнинг аудиториядан чиқишларига йўл қўйилмайди, ўзбошимчалик билан аудиторияни тарк этган номзодлар инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлашни ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва саралаб олишдан четлаштирилади.


7. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда кузатув остида хонадан чиқишга рухсат берилади.



3-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ ИНГЛИЗ ВА РУС ТИЛИНИ БИЛИШ

ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ


8. Номзодларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш ва баҳолаш кичик комиссия аъзолари томонидан коллегиаллик тамойили асосида амалга оширилади.


9. Номзодларни Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртида саралаб олишда уларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилади:

инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича:

"5" (аъло) (86-100%) - номзод тегишли берилган мавзуни тўлиқ оғзаки ёки ёзма тарзда батафсил ёритиб берса, уларни мантиқан тўғри баён этса, аниқ мустақил хулоса қила олса ва тўғрилигини асослай олса, фаразларни қўллай билиши, ўқитувчи томонидан тилни билиш даражасини аниқлаш учун берилган қўшимча саволларга жавоб берса, шунингдек, билимини амалда қўллай олишини намойиш қилса, ижодий фикрлаб, мустақил мушоҳада юрита олишини ҳисобга олиб, тилни билиш даражаси юқори деб топилганда;

"4" (яхши) (71-85 %) - номзод тегишли мавзу бўйича материалларни пухта билиб, ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб беришда сезиларли ноаниқликларга йўл қўймаган бўлса, олган билимларини амалда қўллай олса, ўқитувчи томонидан берилган қўшимча саволларга қисман тўғри жавоб берса, ёзма ишларида кам хатоликларга йўл қўйилган деб топилганда;

"3" (қониқарли) (55-70%) - номзод асосий материални тўла ўзлаштириб, тафсилотларини ёритиб беришда қийинчиликларга дуч келса, жавобларида қўпол хатоликларга йўл қўймаган бўлса, ўқитувчи томонидан унга ёрдамчи (эсга солувчи) саволлар берилиши зарур бўлса, олган билимни амалда қўллай билсада, мустақил ёзма ва оғзаки нутқда хатоликларга йўл қўйилган деб топилганда;

"2" (қониқарсиз) (0-54%) - берилган материаллар тафсилотини тўлиқ ўзлаштирмаган ва тасаввурга эга бўлмаган, ифодалай олмаган, ёзма ва оғзаки нутқда қўпол хатоликларга йўл қўйган деб топилган номзод саралаш босқичидан ўтказилмайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Номзодларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади.


11. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баҳолар акс эттирилади.


12. Қайднома кичик қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


13. Инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш натижаларидан норози бўлган номзодлар уларга нисбатан қўйилган баҳони асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.




Низомга

7-ИЛОВА



Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ


  


(номзоднинг Ф.И.О. (ҳарбий хизматчининг унвони ва лавозими ҳам кўрсатилади))

Номзоднинг оилавий аҳволи:


     

Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:

     

     

Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:


     

Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси:


Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси:


Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар:


        

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди.

Якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахс:



   

    


(лавозими)



    

   

   




(ҳарбий унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________




Низомга

8-ИЛОВА



Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.


2. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда, қоида тариқасида, ҳар уч йилда бир маротаба тегишли масъул вазирликларнинг ижтимоий-психологик тадқиқотлар бўлинмалари томонидан қайта ишлаб чиқилиб, тегишли масъул вазирликлар томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили психологик тест синовлари бошлангунга қадар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисига юборилади.


3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисида сақланади ва у тестлар ва жавобларнинг ошкор этилмаслиги учун масъул ҳисобланади.


4. Дастлаб номзодлар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, шунингдек, ҳар бир тайёрланган тестларни ечганлик учун назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли йўл-йўриқлар берилади.



2-БОБ. ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК

ЎРГАНИШНИ ЎТКАЗИШ


5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.


6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 40 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.


7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга бир нечта психологик тестлар берилади.


8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл-заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.


9. Психологик тест бошлангунга қадар номзодларнинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва уларга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.


10. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзодлар шахсан жавобгар ҳисобланади.


11. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


12. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.


13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг номзодлар жавоблар бланкларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.


14. Тестларнинг барчасини муваффақиятли топширган номзодлар олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади ҳамда уларга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.


15. Тестларни муваффақиятли топшира олмаган номзодларнинг такроран тест синовларидан ўтишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.


17. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тўпланган баллар ва индивидуал-психологик ўрганиш бўйича хулоса акс эттирилади.


18. Қайднома индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


19. Индивидуал-психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзодлар уларга нисбатан берилган хулосани асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.




Низомга

9-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига:

фуқаро ёшлар (талабалар) спорт кийимида;

ҳарбий хизматчилар ҳарбий кийимда келишлари лозим.


4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:

100 метрга югуриш;

турникда тортилиш;

3000 метрга югуриш.


5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.


6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган номзодларга "қониқарсиз" баҳоси қўйилади.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


7. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади.


8. 100 метрга югуриш машқини фуқаро ёшлар (талабалар) - 15,4 сония ичида ва ҳарбий хизматчилар - 15,2 сония ичида бажарган тақдирда, номзодлар ушбу синовдан "ўтган" деб ҳисобланади.


9. Ушбу машқ ўйингоҳнинг югуриш йўлаги ёки қаттиқ қопламага эга текис (стандарт) майдонда юқори старт ҳолатидан бажарилади. Старт олиш тартибини ўзлаштириш учун дастлабки "Стартга" ва "Диққат" командалари ҳамда "Олға" командаси берилади. "Стартга" командаси берилганда, старт олиш чизиғига келиб, кучли оёқ старт олиш чизиғи яқинига қўйилиб, иккинчи оёқ ярим қадам ортда қолдирилади. "Диққат" командаси берилганда, тана вазни олдинда турган оёққа ўтказилиб, гавда ва бош олдинга эгилади, қўл тирсаклари эса букилади. "Олға" командаси берилганда, югуриш амалга оширилади.


10. Турникда тортилиш машқини бажаришда, қўл кафтлари турникда олдинга қаратилган ҳолда ушланиб, қўллар параллель узатилган ҳолда тутилади, тана бир оз букилган, оёқ тўғри туширилган, учи тўлиқ пастга узатилиб, товонлар жуфт тутилган ҳолатдан бажарилади. Қўллар букилиб, тана юқорига кўтарилар экан, жағ турник устига тўлиқ чиқарилган ҳолат қабул қилинади. Қўллар яна тўлиқ узатилар экан, тана бир маромда пастга туширилиб, дастлабки ҳолат эгалланади. Тананинг осилган ҳолати 1-2 сония давомида сақланади. Жуфт тутилган оёқларни 45о гача букишга рухсат берилади. Танани силташ, оёқни олд-орқага тебратиш, оёқларни чалиштириш, бир қўлда осилиб олиш амаллари ман этилади.

Турникда фуқаро ёшлар (талабалар) - камида 7 маротаба ва ҳарбий хизматчилар - камида 10 маротаба тортилганда, номзодлар ушбу синовдан "ўтган" деб ҳисобланади.


11. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларида, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.


12. 3000 метрга югуриш машқини фуқаро ёшлар (талабалар) - 14,30 дақиқагача ва ҳарбий хизматчилар - 13,35 дақиқагача бажарган тақдирда, ушбу номзодлар ушбу синовдан "ўтган" деб ҳисобланади.


13. Ушбу машқ ҳар қандай очиқ табиатда, умумий старт олган тарзда бажарилади. Старт олиш ва финиш марралари айнан бир жойда ёки алоҳида жиҳозланади. Югуриш давомида машқ иштирокчилари бир-бирига халал бермаслиги лозим. Югуриш амалидан юриш амалига ўтган ёки дистанциядан четга чиққан иштирокчи машқни бажара олмади, деб ҳисобланади.


14. Номзодлар белгиланган жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш талабларининг барчасини муваффақиятли топшира олган тақдирда, жисмоний тайёргарлик синовларидан "ўтган" деб ҳисобланади.


15. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган номзодларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган номзодларнинг натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади.


17. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.




Низомга

10-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


   


    


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи, қабул комиссияси раисининг унвони, имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил "___" _____________



    



(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

           


Қабул комиссияси йиғилишининг

____-сон БАЁННОМАСИ

20__ йил "___" ____________



(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

Раислик қилувчи:


(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:


(қабул комиссияси аъзолари)



(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)



қабул комиссияси


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)


Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларига асосан қарор қилади:

_______________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари*:

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.

Номзоднинг

махсус коди


Тест

синовларида

тўплаган

бали

Имтиёз

Умумий

балл

Ўқишга қабул

қилинганлиги ёки қабул

қилинмаганлиги

ҳақида қайд ёзуви

1






2






3






4






5






6






...






Қабул комиссияси аъзолари



(унвони, Ф.И.О.)

   

    


(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби:



(унвони, Ф.И.О.)

Изоҳ. Мазкур баённомада тегишли мутахассислик бўйича алоҳида танлов ўтказиладиган олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўтказилган саралаб олиш натижалари ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида кўрсатилади.




Низомга

11-ИЛОВА



Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини

ўқишдан четлаштириш

ТАРТИБИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Олий ҳарбий таълим муассасаси-нинг

бўлинма командири


1. Ҳарбий-тиббий комиссиянинг курсант соғлиғининг ҳолатига кўра ОҲТМда таҳсил олишга яроқсиз деб топган хулосасига асосан ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.


2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ОҲТМ бошлиғига тақдим этиш.


Хулосани олгандан бошлаб беш кунда










1. Фанларни ўзлаштирмаган деб топилган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштиришга доир тақдимномани расмийлаштириш.


2. Тақдимномани ОҲТМ ўқув бўлими билан мувофиқлаштирилган ҳолда, Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.


Фанларни ўзлаштирмаган деб топилган кундан бошлаб уч кунда










1. Ножўя хатти-ҳаракатлар, тартиббузарликлар содир этган курсант ҳақида ОҲТМ бошлиғига хизмат суриштируви тайинлаш юзасидан билдирув бериш.


2. Хизмат суриштирувининг натижаларини Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.


Бир кунда


Хизмат суриштируви хулосасини олган кундан бошлаб уч кунда










1. Ўзига боғлиқ бўлмаган асосли сабаблар туфайли ўқишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги боис курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан тақдимнома расмийлаштириш.


2. Тақдимномани вазиятни тасдиқловчи материаллар билан кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.




Бир кунда










1. Суд қарорига кўра ОҲТМга ўқишга кириш билан боғлиқ ҳужжатлар талабларини бузганликда айбдор деб топилган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.


2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.



Уч кунда










1. Ўз хоҳишига кўра ОҲТМда ўқишни давом эттиришни хоҳламаган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.


2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.



Бир кунда




2-босқич


Олий ҳарбий таълим муассасаси Илмий кенгаши


1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан мурожаатни четлаштирилаётган курсант иштирокида кўриб чиқиш.


2. Қарорни баённома билан расмийлаштириш.


Беш кунда


Бир кунда




3-босқич


Олий ҳарбий таълим муассасаси

бошлиғи


1. ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасини тасдиқлаш.


2. ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасидан кўчирма ва ўқишдан четлаштириш учун тайёрланган ҳужжатларни вазирликлар ва идоралар марказий аппаратига тақдим этиш.


Бир кунда




4-босқич


Вазирликлар марказий аппаратининг олий ҳарбий таълим муассасаси

билан ишлаш бўлинмаси


Қуйи босқичдаги курсантларга нисбатан:

Ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва ОҲТМ бошлиғига мазкур масалани келишилганлиги тўғрисида кўрсатма юбориш.

Битирувчи босқичдаги курсантларга нисбатан:


1. Ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра курсантни ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатлар асосли деб топилганда, вазирликлар ва идоралар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосарининг буйруғи лойиҳасини тайёрлаш ва расмийлаштириш.


2. Вазирликлар ва идоралар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосарининг курсантни ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруғини ижро қилиш учун ОҲТМ бошлиғига юбориш.


Уч кунда




Беш кунда






Бир кунда





5-босқич


Олий ҳарбий таълим муассасаси

бошлиқлари


1. Курсантни ўқишдан четлаштириш, у билан тузилган шартномани бекор қилиш, ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун мудофаа ишлари бўлимига ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга жўнатиш тўғрисида буйруқ чиқариш.


2. ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини (шахсий ҳужжатлар, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома, ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасидан кўчирма ва бошқа ҳужжатлар нусхаси тикиб қўйилган ҳолда) ҳарбий ҳисобга туриш учун мудофаа ишлари бўлимига ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга жўнатиш.


Уч кунда






Бир кунда











Низомга

12-ИЛОВА



Олий ҳарбий таълим муассасалари

курсантларини қайта тиклаш

ТАРТИБИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Олий ҳарбий таълим муассасаларидан четлаштирилган курсантлар


Ўқишни қайта тиклаш бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларига ариза (билдирги) билан мурожаат қилиш.


Четлаштирилганлигига бир йилдан уч йилгача бўлган муддатда

ҳар йили1 июлдан 20 июлгача




2-босқич


Олий ҳарбий таълим муассасалари Илмий кенгаши


1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан мурожаатни ариза берувчи иштирокида кўриб чиқиш.


2. Қарорни баённома билан расмийлаштириш.


20 июлдан 25 июлгача





3-босқич


Олий ҳарбий таълим муассасалари


Илмий кенгашнинг баённомасидан кўчирма ва ўқишга тиклаш учун тайёрланган ҳужжатлар нусхасини вазирликлар марказий аппаратига тақдим этиш.


26 июлдан 30 июлгача




4-босқич


Вазирликлар марказий аппаратининг олий ҳарбий таълим муассасалари билан ишлаш бўлинмаси


1. Ўқишга тиклашга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш


2. Курсантни ўқишга тиклаш ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш.


1 августдан

5 августгача




5-босқич


Олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиғи, вазирликлар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосари


Курсантни ўқишга тиклаш ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш.


10 августгача







Низомга

13-ИЛОВА



Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишни қайта

тиклаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўқишни қайта тиклаш ҳақидаги ариза (билдирги) (аризада ўқишини қайта тиклашни истаган ОҲТМ ва таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли, ўқиган ОҲТМ ва таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқишини қайта тиклаш сабаблари, қайта тиклаш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади).


2. Рўйхатга олган мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тавсияномаси.


3. Ўқишдан четлаштирилган вақтида ОҲТМ томонидан берилган академик маълумотнома.


4. Хизмат (иш) жойидан тавсифнома.


5. Яшаш жойидаги ички ишлар бўлимидан маълумотнома.


6. Мудофаа ишлари бўлимидан белгиланган шаклдаги махфий маълумотлар билан ишлашга рухсат берувчи маълумотнома (42-шакл).


7. Яшаш жойидаги назорат органлари билан ўқишдан четлатилган курсантнинг ўқишга тиклаш бўйича келишилганлиги ҳақида мудофаа ишлари бўлимидан маълумотнома.


8. Ҳарбий-тиббий комиссиянинг ОҲТМда ўқишга яроқлилик даражаси ҳақида эксперт ҳужжатлари.


9. Яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий ҳисобда турганлиги ҳақида қайд қилинган ҳарбий гувоҳномасининг нусхаси.


10. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг доимий рўйхатда туриш манзили кўрсатилган ҳолдаги нусхаси (ОҲТМ томонидан ариза берувчининг ўқишини тиклаш масаласи ижобий ҳал қилинганда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ОҲТМга сақлаш учун топширилади).


11. Ўқишдан четлаштирилган курсантнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди (ариза берувчи ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлими томонидан белгиланган тартиб ва муддатда тегишли ОҲТМга жўнатилади).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 декабрь



















































Время: 0.0432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск