ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.01.2022 й. 2-сон "Автомобиль транспорти соҳасида давлат иштирокидаги корхоналарга хусусий секторни жалб қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.01.2022 й.

N 2




АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА

ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, автомобиль транспорти соҳасида самарали ва рақобатбардош муҳитни шакллантириш, хусусий сектор ролини ошириш, ислоҳотлар жараёнида хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида Транспорт вазирлиги ҳузурида йўловчиларга сифатли автотранспорт хизматлари кўрсатиш учун ташкилотлар ташкил қилинганлиги ва ушбу ташкилотлар истиқболсиз, зарар билан ишлаётганлиги ва уларнинг рентабеллилиги пастлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан транспорт орқали чет элга жўнаб кетиш вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон қарорига мувофиқ "Ўзмиллийбанк" акциядорлик жамиятига ташкил этилаётган Автобусда йўловчиларни халқаро ташиш бўйича ихтисослаштирилган компания устав фондидаги улушини кейинчалик бозор нархи бўйича бошқа инвесторга сотиш ҳуқуқи берилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ давлат унитар корхоналари хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда уларнинг давлат акциялари пакети (улуши) сотилишига доир тартиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг иловада назарда тутилган Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль транспорти соҳасидаги корхоналарни масъулияти чекланган жамиятларга ўзгартирган ҳолда, улардаги давлат улушларини инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан баҳоланган нархда оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Давлат улушлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан баҳоланган нархда "E-auksion" электрон савдо платформасида сотиладиган корхоналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Давлат улушларини сотишда қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар белгилансин:

иш фаолиятини камида 5 йил давомида жамоат транспорти соҳасида амалга ошириш ҳамда биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларини туман ва вилоят марказлари билан боғловчи йўналишларда фаолият юритиш;

бир йил муддатда иш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (GPS қурилмалари, электрон тўлов тизимлари) жорий этиш.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги:

танлаб олинган инвесторлар билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;

инвестиция мажбуриятлари белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилгандан сўнг, ташаббускор инвесторларга мазкур объектларга нисбатан "тасарруф этиш ҳуқуқи" билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилишини таъминласин.


6. Давлат активларини бошқариш агентлигига аукцион савдолари ҳақида ўз расмий веб-сайтлари орқали эълонлар берган ҳолда инвесторларни жалб қилиш бўйича зарурий чораларни кўриш топширилсин.


8. Транспорт вазирлиги "Ўзмиллийбанк" АЖ билан биргаликда шаҳарлараро (вилоятлараро) автобус йўналишларида транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, "Uzautotrans Service" МЧЖнинг халқаро йўналишларга жалб қилинмаётган автобуслари (бириктирилган йўналишларини сақлаган ҳолда) фаолиятига хусусий секторни жалб қилиш чораларини кўрсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 январдаги

2-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат улушлари инвестицивий ва ижтимоий

мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан

баҳоланган нархда "E-auksion" электрон савдо

платформасида сотиладиган корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Номи


Ҳудуд


СТИР


1.

"Avtotrans Chimboy" ДУК


Қорақалпоғистон Республикаси

305801748

2.

"Avtotrans Qarshi" ДУК


Қашқадарё вилояти

305805504

3.

"Avtotrans Kosonsoy" ДУК


Наманган вилояти

305801945

4.

"Avtotrans Urgut" ДУК


Самарканд вилояти

305802793

5.

"Avtotrans Xorazm" ДУК


Хоразм вилояти

305908842

6.

"Avtotrans Angor" ДУК


Сурхондарё вилояти

305802169

7.

"Nurafshon Avtotrans Servis" ДУК


Тошкент вилояти

305424536

8

"Trans avto qarshi" УК


Қашқадарё вилояти

307636247

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 январь


















































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск