ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2022 й. 4-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2022 й.

N 4




МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА

МУТАХАССИСЛАРНИНГ МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ

ЎТКАЗИШ ВА МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонларини ўтказиш ва малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 15 январга қадар:

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорига 2022 йил 1 январдан эътиборан 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 январдаги

4-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йил 1 январдан эътиборан Вазирлар Маҳкамасининг

"Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини

янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 15 сентябрдаги

263-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошисидан "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 январь





















































Время: 0.0306
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск