Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Умумий қоидалар /

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 05.01.2022 й. 4-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 январдаги

4-сон қарорига

1-ИЛОВА



Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг

малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари;


ишчи орган - Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг Давлат меҳнат инспекциялари;


малака имтиҳони - талабгорнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги касбий билимларини текшириш шакли;


меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиснинг малака сертификати (кейинги ўринларда - малака сертификати) - талабгорга меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотнинг (меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари) ходими сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Малака сертификати беш йил муддатга берилади;


талабгор - малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.


3. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрига "меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш" хизмат тури бўйича киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти ёки Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари томонидан амалга оширилади.


4. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир талабгор малака сертификати олган йилдан кейин ҳар уч йилда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.


5. Малака сертификати давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан ушбу Регламентга мувофиқ талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда берилади.


6. Марказлар ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви идентификация қилиш воситаларини мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.


7. Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) олий техник маълумотга, мутахассислиги бўйича камида уч йил иш стажига ёки хорижий давлатларда олинган олий техник маълумот ёхуд илмий даражага (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) эгалиги;

олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотнинг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг мутахассиси сифатида камида уч йил иш стажининг мавжудлиги;

Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда олинган олий нотехник маълумот (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) билан охирги ўн йилдан камида уч йил бош муҳандис, бош механик, бош энергетик ёхуд ишлаб чиқариш участкаси (бўлинмаси) раҳбари иш стажининг мавжудлиги;

б) малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган, давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларидан ўтганлиги.


8. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


9. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, марказ ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса - талабгор мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олинган) нусхаси;

3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон шаклдаги фотосурат;

давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида ҳужжат нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бўлган санагача бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади).

Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг талабгор уни имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Талабгор давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, тегишли прейскурантга асосан йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) марказ орқали мурожаат этилганда:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.


13. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган талабгорнинг илтимосномасига асосан 5 иш куни ичида хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини беради.

Талабгорлар томонидан юқорида назарда тутилган муддатда хатолар бартараф этилмаган ёки етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли орган томонидан сўровномани қабул қилиш рад этилади ва ўша куни бу ҳақида талабгор хабардор қилинади.

Сўровномани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


14. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Талабгор марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


16. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб бир кун муддатда талабгорни малака имтиҳонига қўйиш ёки рад этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.



3-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


17. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилганлар рўйхати ишчи органга топширилади. Бунда малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан ишчи орган назорати остида ваколатли орган биносида, икки ойда камида бир марта ўтказилади.


18. Ишчи орган фаолиятига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Енғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари вакиллари жалб қилинади. Тест саволлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


19. Малака имтиҳонини ўтказиш куни, вақти ва жойи тўғрисида маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида имтиҳонни ўтказиш санасидан ўн беш кун олдин жойлаштирилади.


20. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида имтиҳонни ўтказиш санасидан беш кун олдин жойлаштирилади.


21. Малака имтиҳонини топширишда талабгор фуқаролик паспорти, идентификация ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг аслини тақдим этади. Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақида талабгор марказ томонидан (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.


22. Агар талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки марта малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бунда малака имтиҳонидан ўтиш учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

Ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Регламентда белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.


23. Малака имтиҳони тест синовлари орқали ўтказилади.

Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақланади.

Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) тушириш учун ваколатли орган малака имтиҳонларини ташкил этган ҳолда, алоҳида тест хоналарини ажратади ҳамда уларни замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видео камера, интернет алоқа ва бошқалар) билан таъминлаб, талабгорлар учун тегишли шарт-шароитлар яратади.


24. Тест саволлари вариантлари ва уларнинг жавоблари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси таклифларини ҳисобга олган ҳолда, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик асосида ишлаб чиқилади.

Тест саволлари қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам янгилаб борилади.


25. Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ва умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.

70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.


26. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорга қуйидагилар тақиқланади:

қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;

мобил алоқа воситаси ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

тест синови кабинетидан ташқарига чиқиш (тест синови ўтаётган хонадан ташқарига чиққан шахслар қайта ичкарига киритилмайди).

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синови ўтаётган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади.

Бегона шахсларга малака имтиҳонида иштирок этишга рухсат берилмайди.


27. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор малака имтиҳонини такроран топшириш учун малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ой вақт ўтгандан сўнг ушбу Регламентда белгиланган тартибда малака имтиҳонидан ўтиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.


28. Малака имтиҳонининг натижалари малака имтиҳони ўтказилган кундан сўнг икки кун муддатда ваколатли органнинг буйруғи билан тасдиқланади ва ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


29. Талабгорларнинг тест жавоблари ҳамда ишчи органнинг баённомалари ваколатли органда сақланади.



4-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

БЕРИШ ВА МАЛАКА СЕРТИФИКАТЛАРИНИНГ

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


30. Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда икки кун муддатда марказларга (талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки автоматик тарзда талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Ушбу малака сертификати Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.


31. Малака сертификати мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштиради ва берилган малака сертификатларининг реестрига (кейинги ўринларда - реестр) тегишли ёзув киритилади.


32. Ваколатли орган томонидан берилган малака сертификатларининг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

шахсини тасдиқловчи (паспорт) маълумотлар ва яшаш манзили;

иш жойи;

малака сертификатининг ҳисобга олиш серияси, рақами ва берилган санаси;

малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги, бекор қилинганлиги ва қайта расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Реестр электрон шаклда юритилади.

Реестр шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


33. Реестрга киритилган талабгорга тааллуқли шахсини тасдиқловчи маълумотлар (паспорт маълумотлари) ва яшаш манзили каби шахсий маълумотлардан ташқари барча маълумотлар, улар билан танишиб чиқиш учун оммабоп бўлиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида чоп этилади.


34. Марказлар малака сертификати олингандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра марказлар талабгорга малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



5-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


35. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь кун ичида ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.

Ваколатли орган бир ҳафта муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.


36. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

имтиҳон натижаларини (ёзма равишда асосланган хат асосида) ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;

апелляцияни қаноатлантириш ва талабгор малака имтиҳонини топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;

апелляция берган талабгорнинг малака имтиҳони мазкур Регламент талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида.


37. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция мазкур Регламент талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.


38. Ваколатли орган томонидан апелляция берган талабгор учун малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, такрорий малака имтиҳони мазкур Регламентда белгиланган тартибда ўтказилади.


39. Талабгор такроран апелляция бериши мумкин эмас.


40. Ваколатли органнинг қарори устидан қонунчиликка мувофиқ судга шикоят қилиниши мумкин.



6-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ

ВА ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


41. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Регламентда белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.


42. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтиришда талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Талабгор давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, тегишли прейскурантга асосан йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғимлар мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.


43. Малака сертификатининг амал қилиш муддати малака имтиҳони натижалари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш йилга узайтирилади ва ваколатли орган ЭРИси билан тасдиқланади ҳамда икки кун муддатда марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки автоматик тарзда талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади. Ушбу малака сертификати Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.


44. Малака сертификати қайта расмийлаштирилганда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.


45. Паспортда кўрсатилган талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилган ёки паспорти ўзгартирилган тақдирда, талабгор бир ой давомида ваколатли органга малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда марказлар ёки ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани топшириши шарт.


46. Малака сертификатининг қайта расмийлаштирилиши талабгор томонидан сўровнома берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда тегишли ўзгартиришлар реестрга киритилади.

Малака сертификатини қайта расмийлаштиришда талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғимлар мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


47. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


49. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.


50. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг

малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Талабгор


Малака сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.



1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. ЯИДХП


2.Тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.


2. Автоматик тарзда







3-босқич

Ваколатли орган (ҚР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошкармалари)


1. Сўровнома келиб тушгандан сўнг талабгорни малака имтиҳонига қўйиш ёки рад этиш масаласини ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.



1. 1 кун муддатда


2. Малака имтиҳонини ўтказиш куни, вақти ва жойи тўғрисида маълумотни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.



2. Имтиҳон санасидан 15 кун олдин


3 .Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.



3. Имтиҳон санасидан 5 кун олдин


4. Малака имтиҳонини тест синовлари орқали ўтказади.



4. 2 ойда камида 1 марта







4-босқич

Ваколатли орган (ҚР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари)


Малака имтиҳони натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни марказ (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


1. 2 кун муддатда


2. Автоматик тарзда









5-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Малака сертификати олингандан сўнг уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



1. 10 дақиқада


2. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида талабгорга тақдим этади.


2. Талабгорнинг сўровига кўра

       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг

малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини

бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

(санаси)


(рақами)

1.

Ф.И.О.:



2.

Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса)



3.

Маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет)



3.1.

Тамомлаган йили, диплом рақами



3.2.

Диплом бўйича мутахассислиги



4.

Малака оширганлик ҳақида ҳужжат рақами ва берилган вақти (нусха ёки электрон шаклда илова қилинади)



5.

3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон фотосурат



6.

Манзили



7.

Мобил телефони, электрон почта манзили (e-mail)



8.

Талабгорнинг малака сертификатини олиш учун, малака имтиҳонини топшириш учун



9.

Талабгорнинг малака сертификати амал қилиш муддатини узайтириш учун, малака имтиҳонини топшириш учун



10.

Талабгорнинг малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун*



          

*) Қайта расмийлаштириш учун малака имтиҳонини топшириш талаб этилмайди.






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


(Hududiy mehnat organi nomi)


__________-sonli


Mehnatni muhofaza qilish bo`yicha mutaxassis

MALAKA SERTIFIKATI

Foto

(berilgan joy nomi)


(berilgan vaqti)


tomonidan

(Hududiy mehnat organi nomi va manzili)


        

(kimga - talabgorning F.I.O)

        

(talabgorga malaka sertifikati berilgan sana va amal qilish muddati)

Talabgorning identifikatsiya raqami (JSHSHIR):


Pasport ma`lumotlari:


            

O`zbekiston Respublikasi hududida mehnatni muhofaza qilish bo`yicha mutaxassis sifatida ishlashga ruxsat beriladi.

Hujjatni imzolagan shaxs



(hududiy mehnat organining boshlig`i F.I.O)

Hududiy mehnat organi

(vakolatli shaxs)

QR - kod

Malaka sertifikatining amal qilish muddati uzaytirildi:


"___"____________ 20__ yildan "___"____________ 20__ yilgacha

Hududiy mehnat organi

(vakolatli shaxs)

QR - kod

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 январь













































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск