ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 06.01.2022 й. 8-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 январдаги

8-сон қарорига

1-ИЛОВА



Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон

Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив

давлат хизматлари портали орқали мурожаат

қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - мурожаат этувчилар) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали идентификацияловчи ID-картасини (кейинги ўринларда - ID-карта) олиш учун ариза юбориш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) ва давлат хизматлари марказлари томонидан ҳам кўрсатилади.


3. Қуйидагилар ID-картани олиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифалари ҳисобланади:

автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолати мониторингини юритиш;

автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;

жисмоний шахсларнинг электрон талабномаларини идентификация қилиш;

тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг олиб бориш.


4. Мурожаат этувчиларнинг ID-картани олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Мурожаат этувчи ID-картани олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП орқали электрон рақамли имзодан ёки Мобил-ID тизимидан фойдаланиб рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.

Бунда мурожаат этувчи ЯИДХП орқали ID-картани олиш бўйича ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.


6. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.

Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).

Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда, сўровнома автоматик равишда рад этилади.


7. Автоматлаштирилган тизим орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, мурожаат этувчи уч иш куни ичида давлат хизмати кўрсатилгани учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўловини амалга оширади.

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталари) расмийлаштиришда улар Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилгунига қадар давлат божи тўлови ундирилмайди.

Давлат божи тўловлари амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


8. Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг ID-картани олиш бўйича сўровнома ID-картани расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушади.

Тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровнома автоматик равишда рад этилади.


9. Фуқаро ID-картани олиш юзасидан тегишли хабарномани олганидан сўнг, уч иш куни ичида зарур бўлган ҳужжатларни (илгари берилган паспорт ёки ID-карта, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда), ваколатли органнинг қарорини (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида) ва давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.


10. Ваколатли орган томонидан ўрнатилган тартибда талабнома шакллантирилгандан сўнг мурожаат этувчига бир иш куни давомида ID-карта расмийлаштирилади ва тақдим этилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилмайди.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


13. Мурожаат этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


14. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароси,

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи

чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг

идентификация ID-картасини олиш (алмаштириш)

учун электрон мурожаат қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич


Мурожаат этувчи


1. Электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


2. Идентификация ID-картасини (ID-карта) олиш учун электрон сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) юборади.


Ўз хоҳишига кўра




2-босқич


Ваколатли орган


1. "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.


2. Маълумотлар ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборади.


3. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).


4. Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда, сўровномани рад этади.


Автоматик равишда


Бир иш куни ичида


Автоматик равишда




3-босқич


Мурожаат этувчи


ID-карта олиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади.


Уч иш куни ичида




4-босқич


Мурожаат этувчи


Тегишли хабарномани олганидан сўнг зарур бўлган ҳужжатларни, ваколатли органнинг қарорини (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида) ва давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.


Уч иш куни ичида





5-босқич


Ваколатли орган


ID-картани расмийлаштиради ва мурожаат этувчига тақдим этади.


Бир иш куни давомида







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон

Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификация

ID-картасини олиш (алмаштириш) бўйича

СЎРОВНОМА

I. Мурожаат этувчи тўғрисида маълумот:

Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. ЖШШИР


2. Ф.И.О


II. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этиладиган фуқаролик паспорти,

Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификацияловчи ID - картаси,

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва

фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси

ёки гувоҳномаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки

маълумотнома ҳақида маълумот

3. Серияси ва рақами:


4. Ким томонидан берилган:


5. Қачон берилган:


III. Мурожаат этувчи томонидан Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш бўлимларига ташриф буюриш

вақти ҳақидаги маълумотлар

6. Маълумотларни йиғиш пунктига келиш санаси


7. Маълумотларни йиғиш пунктига келиш вақти


8. Ташриф буюриладиган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


IV. Бошқа маълумотлар

9. Телефон рақами


10. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 январь



























Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск