ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2022 й. 11-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2022 й.

N 11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ X. СУЛАЙМОНОВА

НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ СОҲАСИДА ЭКСПЕРТЛИК

ИШЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги X. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг (кейинги ўринларда - Суд экспертизаси маркази) Фарғона, Сурхондарё, Хоразм вилоят ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари босқичма-босқич ташкил қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги X. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базасини янги замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Адлия вазирлиги:

2022 йил 1 июлга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Самарқанд вилоят бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 ноябрга қадар Хоразм вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 декабрга қадар Фарғона вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2024 йил 1 сентябрга қадар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2023 йил 1 январга қадар суд экспертиза хулосаларини халқаро миқёсда тан олиниши ва қўлланилишини таъминлаш мақсадида Суд экспертизаси марказининг Суд-фонография ҳамда Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияларининг халқаро илмий-техник талабларга мослигини таъминлаган ҳолда уларни халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминласин;

2023 йил 1 мартга қадар судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини, шунингдек илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда суд экспертизанинг янги, шу жумладан Суд-солиқ экспертизаси ва Озиқ-овқат маҳсулотларини товаршунослик экспертизаси, тадбиркорлик субъектларининг бой берилган фойдасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва бошқа тадқиқот турларини босқичма-босқич амалиётга татбиқ қилиш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 майга қадар суд экспертларини янада ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ўзлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар бўйича тушган пул маблағларининг бир қисми билан рағбатлантириш тартибини тасдиқласин;

2022 йил 1 мартга қадар Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказишга доир тартибни тасдиқласин.

Суд экспертизаси марказининг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимларини тегишли талабларга жавоб берадиган бинолар билан муддатида таъминлаш ва жиҳозлаш бўйича вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони билан ташкил этилган Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан соҳа фаолиятини янада ривожлантиришда фойдаланишини таъминласин.


5. Суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида фаолият юритувчи суд экспертларига жойига чиқиб объектларни кўздан кечиришларида ҳамда суд ва тергов жараёнларига қатнашиш учун боришларига қулайликлар яратиш мақсадида 14 та навбатчи хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин. Бунда, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар Суд экспертизаси марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити, нормативлари ва уларга хизмат кўрсатиш талаблари тегишлича Суд экспертизаси маркази томонидан мустақил белгиланади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги X. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 январдаги

11-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги ҳузуридаги X. Сулаймонова номидаги

Республика суд-экспертизаси маркази ва унинг

ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базасини янги

замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Лаборатория ёки

бўлимнинг номланиши

Харид

қилина-

диган

жиҳозлар

тури

Харид

қилина-

диган

жиҳозлар

сони


Талаб

этиладиган

маблағ

миқдори

ҚШ

долларида)


Молиялаштириш манбаи

Шу жумладан


Ижро

муддати


Ижро учун

масъуллар


Давлат

бюджети

маблағлари

ҳисобидан


Суд-экспертлик

фаолиятини

ривожлан-

тиришни

қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


Суд экспертизаси

марказининг

бюджетдан

ташқари

маблағлари


2022 йилда

1.

Суд экспертизаси марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси


38

91

619 131

528 000


91 131

2022 йил

январь-

декабрь


Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


2.

Суд экспертизаси марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси


38

91

619 131

528 000


91 131

2022 йил

январь-

декабрь


Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


3.

Суд экспертизаси марказининг Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси


1

1

180 000

180 000



2022 йил

январь-

декабрь


Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


4.

Суд экспертизаси марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси


30

88

234 066


97 000

137 066

2022 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


5.

Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими


2

3

9 500

-

9 500

-

2022 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


Жами 2022 йилда


109

274

1 661 828

1 236 000

106 500

319 328



2023 йилда

6.

Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси


8

17

58 900



58 900

2023 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


7.

Суд-фонография экспертизаси лабораторияси


14

14

14 566



14 566

2023 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


8.

Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими


1

9

27 900


27 900


2023 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


Жами 2023 йилда


23

40

101 366


27 900

73 466



2024 йилда

9.

Суд экспертизаси марказининг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси


1

1

80 000


80 000


2024 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


10.

Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими


2

10

61 900


61 900


2024 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


11.

Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси


1

1

190 000



190 000

2024 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


Жами 2024 йилда


4

12

331 900


141 900

190 000



2024 йилда

12.

Суд экспертизаси марказининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд- биологик экспертизаси лабораторияси


38

91

619 131


300 000

319 131

2024 йил

январь-

декабрь


Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази


Жами 2024 йилда


38

91

619 131


300 000

319 131



Жами талаб этиладиган маблағ


174

417

2 714 225

1 236 000

576 300

901 925



         

Изоҳ. Талаб этиладиган маблағ миқдори доирасида заруратга кўра харид қилинадиган жиҳозлар тури ва сони ҳамда лаборатория ёки бўлимларнинг номи ўзгариши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 январдаги

11-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги X. Сулаймонова номидаги

Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада

такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 14 ноябрдаги

321-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


4-бандда:


а) иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2022 йил 1 январдан бошлаб Марказнинг раҳбар ходимларига ва экспертларига алоҳида меҳнат шароитлари учун тариф ставкасига рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб ёзишда лавозим маоши таркибига киритиладиган ҳар ойлик устама 50 фоиз деб белгилансин";


б) қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Марказ тушумларини фойдаланиш тўғрисидаги тартибни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 январь




















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск