ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2004 й. 548-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 ноябрдаги

548-сон қарорига

4-ИЛОВА


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик

комплексларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом кейинчалик нашр этиш учун янги авлод дарсликларни ва ўқув-методик комплексларни танлаб олиш танловини ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Дарсликлар ва ўқув-методик комплексларга (кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб юритилади) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун яратиладиган дарсликлар, қўшимча ўқув, методик ва маълумотнома адабиётлар киради.


3. Ўқув адабиётларини танлаб олиш танлов асосида амалга оширилади, унда фақат муаллифлар таркибини танлаб олиш ғолиблари қатнашади (ўрганиш ва тасдиқлаш Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга ошириладиган ўқув адабиётлари бундан мустасно). Қуйидагилар танлов йўли билан танлаб олишнинг мақсади ҳисобланади:

замонавийлаштирилган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари талабларига мувофиқ ўқув адабиётлари мазмунини такомиллаштириш, уларнинг дизайни сифатини ошириш;

ўқув адабиётлари яратиш жараёнида рақобат муҳитини шакллантириш, ёш муаллифлар ва муаллифлар жамоаларини қўллаб-қувватлаш.


4. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.


5. Ўқув адабиётларини танлов асосида танлаб олиш аъзолари сони (камида 9 киши) тоқ бўлган, шахсий таркиби эса Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланадиган танлов комиссияси томонидан ўтказилади. Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилади:

буюртмачининг - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (тегишлилигига кўра) вакиллари;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази мутахассислари;

идоравий мансуб таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идораларнинг вакиллари;

Педагогика фанлари илмий-тадқиқот интитути ва бошқа тегишли илмий-тадқиқот таълим муассасалари ходимлари;

умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг етакчи амалиётчи ўқитувчилари;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги вакиллари.

Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси раиси ҳисобланади.


II. ТАНЛОВ ОРҚАЛИ ТАНЛАБ ОЛИШНИ

ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


6. Ўқув адабиётларини танлов орқали танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.


7. Танлов комиссияси танлов бошланишидан 120 кун олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради. Эълонда қуйидагилар кўрсатилади:

ишлаб чиқилиши мўлжалланаётган ўқув адабиётлари рўйхати;

танлов таклифларини қабул қилиш ва танловни ўтказиш муддатлари;

танлов ҳужжатларини ва танлов шартлари тўғрисида қўшимча ахборотни олиш учун манзил, боғланиладиган шахслар ва телефон рақамлари.


8. Тайёргарлик кўриш муддати, танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги санаси ва соати, шунингдек таклифларни очиш куни ва вақти танлов комиссияси томонидан белгиланади, у танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва тарқатишни ташкил этади, талабгорларга маслаҳатлар беради, аризаларни қабул қилади, танлов таклифларининг ҳисобга олинишини, сақланиши ва махфийлигини таъминлайди.


9. Танлов ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади:

танлов орқали танлаб олишда қатнашиш учун бериладиган буюртманоманинг намунавий шакли;

ишлаб чиқиш мўлжалланган ўқув адабиётлари рўйхати;

танлов қатнашчиси учун йўриқнома;

танлов таклифларини баҳолаш мезонлари;

ўқув адабиётларини нашр этиш ҳуқуқини берувчи шартноманинг намунавий шакли.


10. Танлов ҳужжатлари фақат талабгорларга - муаллифлар таркибини танлаб олиш танлови ғолибларига, ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузилган шахсларга юборилади.


11. Танлов таклифларини тайёрлаш даври оммавий ахборот воситаларида эълон берилган ёки танлов қатнашчиси расмий равишда хабардор қилинган (таклиф этилган) санадан бошлаб камида 120 кунни ташкил қилади.


12. Талабгорлар танлов таклифи сифатида қатнашиш учун буюртманома, ўқув адабиётларининг қўлёзмаси ёки макетини тақдим этадилар.


13. Танлов орқали танлаб олишда қатнашиш учун бериладиган буюртманомада қуйидагилар кўрсатилади:

таклиф этилаётган ўқув адабиётининг номи;

умумий маълумотлар ҳамда ўқув адабиётлари муаллифи (муаллифлари)нинг тажрибаси ва касб-малака даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

муаллифнинг почта ва электрон манзили (мавжуд бўлса), телефони ва телефакси (мавжуд бўлса) рақамлари.


14. Танлов таклифлари қатнашчи учун йўриқномада назарда тутилган шартлар асосида ишлаб чиқилади, унда қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

танловга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг рўйхати ва уларга қўйиладиган талаблар;

ўқув адабиётини яратиш ва расмийлаштиришга қўйиладиган педагогик ва техник талаблар;

танлов таклифлари туркумини шакллантириш тартиботига қўйиладиган талаблар ва уни танлов комиссиясига бериш усуллари;

танлов орқали танлаб олиш доирасида тузилган ҳар қандай ҳужжатнинг махфийлигига изоҳ;

буюртманомалар ва танлов таклифларини қабул қилишнинг энг сўнгги муддатлари;

танловни ўтказиш тартиботлари тавсифи ва муддатлари;

ғолибни аниқлаш ва шартнома тузиш тартибининг тавсифи;

танлов орқали танлаб олишга доир тушунтиришлар олиш учун манзил ва боғланиш телефонлари.


15. Танлов таклифлари муҳрланган ҳолда қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмаган ҳолда талабгорларга қайтарилади.

Танлов иштирокчиси томонидан танлов таклифларининг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши ҳам унинг таклифи рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.


16. Танлов қатнашчиси танлов таклифларини тақдим этишнинг сўнгги санаси ва вақтидан кейин ўз таклифига ўзгартиришлар киритишга ёки уни қайтариб олишга ҳақли эмас.



III. ТАНЛОВ ОРҚАЛИ ТАНЛАБ

ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ ШАРТЛАРИ


17. Буюртманомалар беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин танлов комиссияси белгиланган кун ва соатда танлов таклифлари жойланган конвертларни очади.

Танлов таклифлари жойланган конвертларни очиш танлов комиссияси аъзолари ва танловда қатнашаётган ўқув адабиётлари муаллифлари иштирокида амалга оширилади.


18. Конвертлар очилгандан кейин комиссия баённома тузади, унда тушган таклифларни ҳамда зарур маълумотлар ва ҳужжатлар мавжуд эканлигини қайд этади. Баённомада қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак:

тушган таклифлар;

танловга қўйилган қатнашчилар, уларнинг код рақамлари;

танлов қатнашчилари таркибига киритилмаган талабгорларнинг таклифлари рад этилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.


19. Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва баҳолашни ташкил қилиш учун танлов комиссияси томонидан илмий ва педагогик жамоатчилик, олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва муайян ихтисосликнинг бошқа мутахассисларидан иборат таркибда тегишли фан бўйича эксперт гуруҳи тайинланади. Эксперт гуруҳи аъзолари таркиби ошкор қилинмайди.


20. Танловда қатнашаётган ўқув адабиётларини эксперт баҳолаш комиссия томонидан белгиланган муддатларда, бироқ 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади.


21. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида амалга оширилади.

Қуйидагилар ўқув адабиётларини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

ўқув адабиётларининг давлат таълим стандартларига, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқлик даражаси;

таклиф этилаётган ўқув материалининг узвийлиги ва изчиллиги таъминланганлиги даражаси, шунингдек предметлараро алоқанинг таъминланиши;

таклиф этилаётган ўқув материалининг илмий-педагогик асосланганлиги;

предметга миллий мустақиллик ғояларининг сингдирилганлиги даражаси;

ўқув материалининг таълим олаётганларнинг психологик ва ёш хусусиятларига, шунингдек уларнинг билимлари даражасига мувофиқлиги;

баён этиш тилининг равонлиги, таклиф этилаётган материалнинг кўргазмалилиги ва расмлар илова қилинганлиги;

назарий материалнинг машқлар, вазифалар ва амалий машғулотлар билан мақбул нисбати;

таклиф этилаётган макет дизайнининг сифати.


22. Баҳолаш мезонлари тафсилотлари танлов комиссияси томонидан танлов таклифлари конвертлари очилгунга қадар амалга оширилади. Танлов пайтида мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.


23. Тушган ўқув адабиётини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади ва танлаб олиш тартиботларига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Комиссия ва эксперт гуруҳи аъзолари мазкур ахборот ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


24. Эксперт гуруҳи танлов қатнашчиларининг тақдим этилган таклифларини уларнинг код рақамлари бўйича баҳолайди ҳамда ўзининг асосланган хулосаларини танлов комиссиясига киритади.

Танлов комиссияси эксперт гуруҳлар хулосалари ҳамда танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида 10 кун муддатда Ҳукумат комиссиясига ғолибларни танлаб олиш бўйича тавсиянома юборади.

Ғолибни аниқлаш тўғрисидаги узил-кесил қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади, қарор тегишли баённома билан расмийлаштирилади.


25. Танлов якунлари ғолиб аниқлангандан кейин 3 кундан кечикмай оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


26. Ҳукумат комиссияси қарори асосида буюртмачи билан қўлёзма муаллифи (муаллифлар жамоаси) ўртасида ўқув адабиётларини нашр этиш тўғрисида шартнома имзоланади.

Шартнома Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиши ва ўқув адабиётларини ишлаб чиққанлик учун моддий рағбатлантириш, уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, низоларни ҳал этиш шартларини ҳамда шартнома тузишдаги бошқа мажбурий шартларни акс эттириши зарур.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. Танловнинг ҳар бир қатнашчиси мазкур Низомда белгиланган танлов асосида танлаб олишни ўтказиш шартларига риоя этилиши ва натижаларнинг холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


28. Танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.






Низомга

ИЛОВА



Ўқув адабиётлари лойиҳаларини танлов асосида

танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ


Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш муддатлари

  










1. Ўқув адабиётлари рўйхатини ва танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди.

2. Танловни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди.

4. Танловни ўтказиш санасини белгилайди.


  

1-босқич


  

Ҳукумат комиссияси

  


Заруриятга кўра.


















1. Танлов санаси аниқлангандан кейин икки ҳафта муддатда.

2. Танлов асосида танлаб олиш бошланишидан 120 кун олдин.

3. Муаллифларнинг сўрови тушишига қараб.












1. Танлаб олиш танлови ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Эълон бериш.

3. Танлов ҳужжатларини жўнатиш.


  

2-босқич




Танлов комиссияси





  




























  

3-босқич



Муаллифлар таркиби

Танлов ҳужжатларини олиш.



Муаллифлардан сўров тушишига қараб.
























Танлов ҳужжатларида белгиланган муддатларда.

  

4-босқич



Муаллифлар таркиби

Танлов таклифларини бериш.




















  

5-босқич



Танлов комиссияси

1. Танловда қатнашувчиларни рўйхатдан ўтказиш.

2. Танлов таклифларини очиш.


Таклифларни қабул қилиш тартиб-қоидаси ёпилган кунда.

















  

6-босқич


Эксперт гуруҳи

Танловга тушган таклифларни экспертизадан ўтказиш.


Бир ой муддатда.








  

7-босқич



Танлов комиссияси

1. Эксперт хулосалари тайёрлаш.

2. Тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига таклифлар киритиш.


Ўн кун муддатда.














  

8-босқич




Ҳукумат комиссияси


Ўқув адабиётларини танлов асосида танлаб олиш ғолибини тасдиқлаш.

Таклифлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда














Буюртмачи









Ғолиблар аниқлангандан кейин бир ҳафта муддатда.

  

9-босқич






Ўқув адабиётларини нашр этиш тўғрисидаги шартномани имзолаш.






Муаллифлар таркиби













"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 47-сон, 485-модда.







































Время: 0.1584
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск