ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш ва қайта нашр қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2004 й. 548-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 ноябрдаги

548-сон қарорига

5-ИЛОВА


Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими

таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик

комплексларни нашр этиш ва қайта нашр қилиш юзасидан

тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш ва қайта нашр этиш учун давлат буюртмасини жойлаштириш юзасидан тендер савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.

Дарсликлар, қўшимча ўқув, методик адабиётлар ва иш дафтарлари дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар (кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб аталади) сифатида қаралади.

1-1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


ўқув адабиёти макети - нашриёт томонидан тасдиқланган босма саҳифада полосалар жойлаштирилган ҳолда нашр полосаларини верстка ва монтаж қилиш учун ўқув адабиёти эталони;


ўқув адабиётининг асл нусхаси-макети - ҳар бир саҳифаси бўлғуси нашрнинг тегишли саҳифасига тўлиқ мувофиқ бўлган ўқув адабиётининг асл нусхаси;


нашр - ўхшаш нусхаларнинг муайян сони билан ўқув адабиётининг бирламчи чоп этилиши;


қайта нашр қилиш - олдин чиқарилган ўқув адабиётини такроран нашр қилиш. Қайта нашр қилиш стереотип, яъни бирор-бир тузатишларсиз, ёки тузатилган, тўлдирилган, қайта ишланган бўлиши мумкин.

2. Мазкур Низомнинг амал қилиши умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари нашр этишда ва қайта нашр этишда тендер савдолари ўтказишга татбиқ этилади.

3. Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётлари нашр этилганда ва қайта нашр этилганда амалга оширилади.

Бир минг АҚШ долларидан кам суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишда ношир нарх, сифат ва муддатлар бўйича энг мақбул шартларни таклиф этганлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан аниқланади.

Бир минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишда ношир буюртмачилар томонидан ташкил этиладиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланади.

Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишга контрактлар тендер (танлов) савдолари ўтказилмасдан тузилиши мумкин.

4. Хорижий кредитлар маблағлари (грантлар) ҳисобига ўқув адабиёти нашр этишда ва қайта нашр этишда мазкур Низомнинг талаблари тавсия хусусиятига эга бўлади ва, агар хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларига кўра савдоларни ўтказишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса, қўлланилиши мумкин эмас.

5. Тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги қарор Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Нашр қилиш ва қайта нашр қилишга тендер савдолари фақат Ҳукумат комиссиясининг қарори ва ҳуқуқ эгалари (муаллифлар ва муаллифлар жамоалари)нинг розилиги мавжуд бўлган ўқув адабиётларига эълон қилиниши мумкин. Ўқув адабиётларини қайта нашр қилишда ўқув адабиётларининг асл нусхаси-макетига ҳуқуқларга эга бўлган нашриётларнинг розилиги ҳам зарурдир.

Ўқув адабиётларини қайта нашр қилиш бўйича тендер савдолари ғолибларига муаллифни тақдирлаш тўловини ва ўқув адабиётларининг асл нусхаси-макетини тайёрлашга тасдиқланган сарф-харажатларни ҳуқуқ эгаси бўлган нашриётга қоплаш учун маблағларни тўлаш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

6. Қуйидагилар тендер савдоларининг мақсади ҳисобланади:

ўқув адабиётининг техник жиҳатдан бажарилиши сифатини ошириш ва ундан узоқ муддат фойдаланилишини таъминлаш;

ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш жараёнида рақобат муҳитини яратиш, ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг тендерларда иштирок этишини кенгайтириш ва рағбатлантириш, шунингдек уларнинг тенг ҳуқуқли иштирок этишини таъминлаш, мазкур жараёнга кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш;

ўқув адабиётини нашр этишга ва қайта нашр этишга йўналтириладиган давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

7. Ошкоралик, талабларнинг ягоналиги ва қарорлар қабул қилишдаги холислик ҳамда савдонинг барча қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий принциплари ҳисобланади.


8. Ўқув адабиёти нашр этишга ва қайта нашр этишга тендер савдолари мазкур Низомга иловага мувофиқ бир босқичли икки конвертли тартиб-қоида бўйича ахборотнома очиқ эълон қилиниши йўли билан ўтказилади.


II. ТЕНДЕР САВДОЛАРИНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ


9. Буюртмачи, тендер комиссияси, тендер савдоларининг ташкилотчиси ва оферентлар тендер савдоларининг асосий қатнашчилари ҳисобланади.


10. Буюртмачи (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази):

расмий фармойиш берувчи ҳужжат (буйруқ) чиқарган ҳолда тендер ўтказиш шакли, тури, санаси, жойи ва шартларини белгилайди;

ўқув адабиётининг максимал қийматини мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этган ҳолда белгилайди;

талабгорларнинг малакасига қўйиладиган асосий талабларни, ўқув адабиётига қўйиладиган махсус ва техник талабларни белгилайди;

тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни амалга оширади;

тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини назорат қилади ва уларни тасдиқлайди;

тендер савдоларининг ғолиби билан контракт тузади.


11. Тендер комиссияси ўқув адабиётини нашр этишга ва қайта нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш учун тендер савдоларини ўтказиш бўйича доимий орган ҳисобланади. Тендер комиссияси буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашлари вакиллари мажбурий тартибда жалб этилган ҳолда ташкил этилади. Комиссиянинг сон таркиби аъзоларнинг тоқ сонидан, қоидага кўра, камида 11 кишидан иборат бўлади. Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири комиссия раиси ҳисобланади. Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланадиган комиссия таркибига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (тендер Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ўтказилган тақдирда);

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг (мансублилигига кўра);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг;

китоб нашр этиш соҳасидаги мустақил эксперт ташкилотларининг вакиллари мажбурий тартибда киритилади.

Буюртмачининг ёки унинг идоравий мансуб корхоналари ва ташкилотларининг вакиллари сони тендер комиссияси умумий таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.


12. Тендер комиссияси:

тендер ўтказиш тартиб-қоидаларини белгилайди;

тендер таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;

тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;

тегишлича расмийлаштирган ҳолда тендер савдоларини ўтказади;

таклифлар билдирилган конвертларни очади, уларнинг тендер ҳужжатлари билан белгиланган талабларга (тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, уларнинг расмийлаштирилиши ва ҳоказо) мувофиқлигини текширади;

баҳолаш гуруҳлари жалб этиладиган мустақил экспертлар ёки маслаҳатчилар ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

тендер савдолари натижаларини тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига киритади.

13. Тендер савдоларининг ташкилотчиси (буюртмачининг таклифига кўра тендер комиссияси томонидан тайинланадиган ишчи гуруҳ ёки буюртмачи томонидан шартнома асосида жалб этиладиган консалтинг компанияси):

буюртмачи билан келишган ҳолда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлангандан кейин уни талабгорларга тақдим этади;

тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ва махсус ахборот порталида жойлаштиради ҳамда потенциал талабгорларга таклифномалар жўнатилишини таъминлайди;

тендер таклифларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилишини таъминлайди;

аризалар ва тендер таклифларини қабул қилади, уларнинг ҳисобга олиниши ва махфийлигини таъминлайди;

талабгорларнинг малакавий танловини ўтказади;

тендер таклифларининг асл нусхаларини конвертларни очиш ва тендер ўтказиш учун тендер комиссиясига тақдим этади.

Савдоларни ташкил этиш учун консалтинг компанияси жалб этилган тақдирда тендер савдолари ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.


14. Тендер таклифларини экспертизадан ўтказиш ва баҳолашни ташкил этиш учун тендер комиссияси томонидан техник ва тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳлари тайинланади.

Техник баҳо бўйича баҳолаш гуруҳи тендер комиссияси аъзоларидан ёки мустақил маслаҳатчилар орасидан, ўқув адабиётлари яратиш ва чиқариш ҳамда китоб нашр этиш технологияси соҳасида ваколатли бўлган камида беш нафар мутахассисдан иборат таркибда тузилади.

Тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳи тендер комиссияси аъзолари ёки мустақил маслаҳатчилар орасидан, банк-молия, юридик ва бошқа соҳаларда ваколатли бўлган камида беш нафар мутахассисдан, шунингдек буюртмачининг вакилларидан иборат таркибда тузилади.

15. Баҳолаш гуруҳларининг шахсий таркиби тендер комиссияси томонидан тасдиқланади ва тендер савдолари тугаллангунга қадар махфий ахборот ҳисобланади.

16. Баҳолаш гуруҳлари:

тендер таклифларини ўрганади, таҳлил қилади ва кўриб чиқади;

тендер ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ баллар қўяди;

энг яхши тендер таклифини аниқлайди ҳамда савдолар ғолибини аниқлаш ва тасдиқлаш учун тендер комиссиясига хулоса киритади.

17. Ноширлик фаолиятида тажрибага эга бўлган ҳам маҳаллий, ҳам хорижий юридик шахслар оферентлар - тендер савдолари қатнашчилари бўлишлари мумкин.

18. Талабгорларнинг малакавий танловида савдоларда қатнашишга қуйидаги юридик шахслар қўйилмайди:

тендер савдолари эълон қилинган санада давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўз фаолиятини 6 ойдан кам амалга ошираётган;

буюртмачи билан олдин тузилган контрактлар бўйича зиммасига қабул қилинган мажбуриятларни зарур тарзда бажармаган;

қайта ташкил этиш, тугатиш ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги;

буюртмачи билан суд муҳокамаси ҳолатидаги;

тендер комиссияси аъзоларидан кимгадир бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий қарам бўлган;

малакавий танлов учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этмаган.

Буюртмачи билан олдин тузилган контрактлар бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларни зарур тарзда бажармаган оферентлар тўғрисидаги маълумотлар тендер комиссиясига тақдим этилади.

20. Оферентлар:

тендер таклифларини тайёрлайдилар ва савдо ташкилотчисига тақдим этадилар;

уларнинг фаолиятини ва молиявий ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча ахборотни тақдим этадилар (тендер комиссиясининг сўровига кўра);

тендер таклифларини тайёрлаш ва тақдим этиш давомида сарфланган барча молиявий харажатларни ўз манбалари ҳисобидан қоплайдилар;

тендер савдоларида ғолиб чиққан тақдирда буюртмачи билан контракт тузадилар.



III. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ


21. Тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини тендер комиссияси ташкил этади, тендер савдолари ташкилотчиси эса амалга оширади. Тендер ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

оферентлар учун йўриқнома;

талабгорларга қўйиладиган малака талаблари;

нашр этиладиган ўқув адабиётлари рўйхати, техник талаблар ва спецификация;

тендер таклифи шакли, шу жумладан тендер таклифларини ўраш ва маркировка қилишга қўйиладиган талаблар, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонлари;

контрактнинг тахминий кўриниши.

22. Оферентлар учун йўриқномада қуйидагилар мавжуд бўлади:

тушунтириш олиш мумкин бўлган савдо ташкилотчиси вакилининг манзили ва боғланиш телефонлари кўрсатилган ҳолда тендерда иштирок этишга таклифнома;

тендер савдоларида қатнашиш учун талабгорларнинг буюртманомалари шакли намунаси;

расмийлаштириш тартиби, шу жумладан тендер таклифи тузилиши керак бўлган тил, шунингдек виза қўйишга ва нусхалар сони тўғрисидаги кўрсатмаларга қўйиладиган талаблар;

тендер таклифи тендер комиссиясига тақдим этилгандан кейин унга ўзгартиришлар киритиш ва уни расмийлаштириш тартиби;

нарх бўйича кўрсатма;

таклифларни тендер комиссиясига бериш тартибига қўйиладиган талаблар;

тендер таклифининг амал қилиш муддати;

қайд этилган вақт мобайнида оферент таклифи қайтариб олинмаслигини кафолатловчи тендер таклифига пул кафолати миқдори, уни қўйиш тартиби ва қайтариш тартиби;

буюртмачининг хоҳишига кўра - тендер савдолари натижаси бўйича тузилган контрактни зарур тарзда ижро этиш бўйича пул кафолати (гаров шаклида) миқдори, уни қўйиш ва қайтариш тартиби;

тендер ҳужжатлари талабларига асосланган таклиф билан биргаликда оферентларга қарши таклифлар бериш имконияти тўғрисидаги ахборот;

таклифлар билдирилган конвертларни очиш тартиб-қоидаси тавсифи, уларни баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш муддатлари;

тендер таклифларини баҳолаш мезонлари;

ўтказилаётган савдо доирасида тузиладиган ҳужжатларнинг махфийлигига изоҳ.


23. Талабгорларга тендерда қатнашиш учун қуйидаги малака талаблари қўйилади:

шартнома тузишга фуқаролик ҳуқуқий лаёқати ва ваколатлари (талабгорнинг рўйхатдан ўтказилганлиги ва суд мажбуриятлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборот ҳамда фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар);

талабгорнинг устав сармояси миқдори ва молиявий ҳолатининг бошқа кўрсаткичлари (белгиланган тартибда тасдиқланган);

давлат буюртмасининг талабгорлик қилинаётган ҳажмини бажариш учун зарур меҳнат ресурслари ва малакали мутахассислар, ўз ишлаб чиқариш базаси ёки ўқув адабиётларининг талабгорлик қилинаётган ҳажми нусхаларини кўпайтириш тўғрисидаги шартнома мавжудлиги;

ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш учун мўлжалланган қийматнинг камида 20 фоизи миқдорида бўш айланма маблағлар мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банкнинг ишонч хати;

китоб, шу жумладан ўқув адабиёти нашр этишга доир иш тажрибаси.

Тендер савдоларида қатнашиш учун талабгорга буюртмачи томонидан белгиланадиган, бироқ талабгорларнинг ўз тижорат сири муҳофаза қилиниши ҳуқуқини бузмайдиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.


24. Нашр этиладиган ўқув адабиётларининг рўйхати, техник талаблари ва ўзига хослиги қуйидагиларни ўз ичига олади:

номи ва нусхаси;

тузилма ва макетга қўйилган талаблар;

қоғоз формати ва сифати, бўёқларнинг ҳажми ва сони, материаллар ва матбаанинг сифати;

нашр этилаётган ўқув адабиётининг юқори сифати ва узоқ муддат фойдаланилишини таъминлашга кўмаклашадиган бошқа технологик талаблар.


25. Тендер таклифи:

талабгорнинг тендер савдоларида қатнашиш учун малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган маълумотлар;

техник таклиф;

тижорат таклифи;

вакилга берилган ишончнома;

мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шакллари;

ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш жадвалидан иборат бўлади.

27. Контракт проформаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш шартлари, нархи ва жадвалини, хизматларнинг манбалари ва ҳақ тўлаш шаклини, тўловлар шартлари ва жадвалини, томонларнинг мажбуриятларини, низоларни ҳал этиш тартибини, шунингдек битишувлар тузишда мажбурий бўлган бошқа шартлар ва ҳолатларни ўз ичига олиши керак.

Контракт проформасини тузишда буюртмачи ёки тендер савдолари ташкилотчиси шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг компанияларига маслаҳат сўраб мурожаат қилишга ҳақлидир.


28. Таклифларни тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар тендер савдолари ташкилотчиси тендер ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни дарҳол улар тўғрисида маълум қилиб, таклифга тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақт берган ҳолда унинг муддатини узайтириб тендер ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.


29. Тендер савдолари ташкилотчиси талабгорнинг сўровига кўра тендер таклифларини тақдим этишнинг сўнгги муддатидан камида 10 кун олдин сўров манбаини кўрсатмаган ҳолда тендер савдоларининг барча талабгорларига мажбурий тартибда жавоб юбориб тендер ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ саволга ёзма жавоб бериши шарт.

30. Тендер комиссияси, савдо ташкилотчиси ва талабгорлар ўртасида хабар, билдиришнома ва бошқа ахборотни айирбошлаш ёзма шаклда амалга оширилади.



IV. ТЕНДЕР САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


31. Оммавий ахборот воситаларида тендер савдолари ўтказиш тўғрисида расмий эълон берилган сана ёки талабгорга почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс ёки бошқа шаклда қатнашиш учун расмий билдиришнома (таклифнома) юборилган сана савдо очилган сана ҳисобланади.


32. Тендер савдолари тўғрисидаги эълон марказий ва бошқа энг кўп тарқалган ёхуд ихтисослаштирилган газета ва журналларда тендер таклифлари билдирилган конвертлар расмий очилишидан камида 30 кун олдин эълон қилинади ҳамда махсус ахборот порталида жойлаштирилади.

33. Эълонда қуйидагилар кўрсатилади:

буюртмачининг номи ва манзили;

давлат буюртмасини шакллантириш манбалари;

нашр этиш ва қайта нашр этиш мўлжалланган ўқув адабиётининг номи, нусхаси ва максимал қиймати;

талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар ва талаблар;

тендер ҳужжатлари олинадиган жой (тендер савдолари ташкилотчисининг манзили, алоқа телефони ва телефакси);

тендер ҳужжатлари учун ҳақ тўлаш қиймати ва тендер таклифи беришда тендер талабгори учун закалат суммаси;

закалат суммасини ва тендер ҳужжатлари учун ҳақ тўлаш шартлари, уларни тўлаш учун банк реквизитлари;

тендер ҳужжатларини тақдим этиш жойи, охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

тендер таклифлари билдирилган конвертларни очиш жойи, куни ва вақти.


34. Тендер савдоларида қатнашиш истагини билдирган талабгорлар эълон берилгандан кейин савдо ташкилотчисидан тендер ҳужжатларини оладилар.

Тендер ҳужжатлари учун тўлов миқдори буюртмачи томонидан унинг тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб белгиланади.

35. Тендер таклифлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва бир пакетга солинган икки конвертда тақдим этилади.

Пакетда талабгорнинг малака талабларига мувофиқлигини ва молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, кафолат (тендер комиссияси томонидан нашр этиладиган ўқув адабиёти максимал қиймати (нархи)нинг 1 фоизидан 5 фоизигача белгиланадиган миқдорда) қўйилганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатлари, ёки эквивалент суммага хизмат кўрсатувчи банкнинг кафолат хати тақдим этилади.

Биринчи конверт техник таклиф ҳисобланади ва унда ўқув адабиёти макети, таклиф этилаётган жадвал ҳамда ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш муддатлари кўрсатилган бўлади.

Иккинчи конверт тижорат таклифи ҳисобланади ва унда нарх таклифлари, бўлиши мумкин бўлган чегирмалар мавжуд бўлади.

36. Пакетда талабгорнинг номи ва манзили, тендер савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили ёзилган бўлиши керак. Конвертларда талабгорнинг номи ва манзили, тендер савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили, нашр этиш ва қайта нашр этиш учун таклиф қилинаётган ўқув адабиётлари номи ва, зарурият бўлганда, таклифнома рақами кўрсатилади.

37. Тендер таклифининг тегишли равишда "Асл нусха" ва "Нусха" сўзлари билан белги қўйилган, талабгорнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган асл нусхаси ва нусхаси тендер савдолари ташкилотчисига муҳрланган шаклда юборилади.


38. Тендер таклифининг амал қилиш муддати тендер ҳужжатлари билан белгиланади.

Талабгорлар ўз тендер таклифларини уларни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар чақириб олишлари мумкин.

Қуйидаги ҳолларда тендер таклифи кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан талабгорга қайтарилади:

тендер ҳужжати уни тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тушганда;

талабгор тендер савдолари малака талабларига мувофиқ бўлмаганда.

39. Тендер таклифларини тақдим этиш санаси тендер савдолари ташкилотчисининг почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги белгиси ёки чопар билан юборилган тендер таклифлари рўйхатдан ўтказилган сана бўйича аниқланади.


40. Тендер таклифларини беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин, тендер комиссияси белгиланган кун ва соатда талабгорнинг малака талабларига мувофиқлигини ва молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, банк ҳужжатлари, техник ва тижорат таклифлари мавжуд бўлган конвертлар бор бўлган конвертни очади.

Техник ва тижорат таклифлари билдирилган конвертлар муҳрланган шаклда қолади ҳамда навбатдаги мажлисгача тендер савдолари ташкилотчисининг пўлат сандиғида сақланади. Тендер савдолари ташкилотчиси биринчи ва иккинчи конвертлардаги ҳужжатларнинг сақланиши учун жавоб беради.

40-1. Талабгорнинг малака талабларига мувофиқлигини ва молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, банк ҳужжатлари тендерда қатнашиш учун қўйиладиган талабгорларни малакали танлаб олиш учун тендер савдолари ташкилотчисига берилади.

Танлаб олинган оферентлар рўйхати тендер комиссияси томонидан тасдиқланади.

Тендерда қатнашишга қўйилмаган талабгорларнинг тендер ҳужжатлари техник ва тижорат таклифлари билдирилган конвертлар очилмасдан талабгорларга қайтарилади.

41. Техник таклифлар билдирилган конвертлар қатнашиш истагини билдирган оферентлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида очилади.

Биринчи конверт очилгандан кейин оферентлар номлари ўқилади, савдолар шартлари ва тартиб-қоидаларига риоя этиш, тегишли ҳужжатлар мавжудлиги текширилади.

42. Ҳужжатлар пакетида тендер ҳужжатларига қўйиладиган талаблар бузилганлиги аниқланган тақдирда, ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан оферентга қайтарилади.

Тендер комиссияси, улар бошқа оферентларнинг рейтингига таъсир кўрсатмаса ва уларга йўл қўйган тендер савдоси оферентга устунликлар бермаса, тендер ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга номувофиқлигини ёки тендер таклифларини расмийлаштиришдаги ноаниқликларни эътиборга олмаслиги мумкин.

43. Тендер комиссияси мажлисининг натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада савдо оферентлари томонидан эътироф этилган ташкилотлар санаб ўтилади. Шакл бўйича тақдим этилмаган ва савдоларга қўйилмаган таклифлар баённомада улар рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда алоҳида санаб ўтилади.

44. Тендер комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот ҳозир бўлмаган талабгорга ёзма шаклда етказилади. Тендер таклифлари билдирилган конвертларни очиш тўғрисидаги баённома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.


45. Техник таклифлар ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш учун техник баҳо бўйича баҳолаш гуруҳига берилади. Таклифларни баҳолашда, ўқув адабиётлари намуналари параметрларининг белгиланган санитария қоида ва нормаларига, давлат стандартларига, шунингдек техник талабларга ва буюртмачи томонидан белгиланган спецификацияга мувофиқлиги мажбурий тартибда ҳисобга олинади.

46. Таклифларни баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган ҳар бир баҳолаш мезони бўйича баллар қўйиш йўли билан амалга оширилади. Савдо оферентлари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас.

47. Баҳолаш давомида тендер комиссияси тушунтиришлар олиш учун оферентларга ёзма равишда мурожаат қилиш, улардан қўшимча маълумотлар ва тасдиқномалар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

48. Оферентнинг малака маълумотлари тўғрисида ишончсиз ахборот аниқланган тақдирда тендер комиссиясининг қарори билан талабгор тендер савдолари тартиботида бундан кейин иштирок этишдан четлаштирилади.

49. Таклифлари мақбул деб эътироф этилган оферентлар тижорат таклифларини баҳолашга қўйиладилар. Техник таклифларни баҳолаш шартларига кўра ўтмаган оферентлар бундан кейин тендерда қатнашишдан четлатиладилар.

50. Тендер комиссияси томонидан тижорат таклифларини баҳолашга қўйилган оферентлар рўйхати маъқуллангандан кейин белгиланган манзил бўйича, кўрсатилган кун ва соатда тижорат таклифлари билдирилган конвертлар кўпчиликнинг олдида очилади.

51. Иккинчи пакетга солинган барча талаб этиладиган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, тендер комиссияси уларни баҳолаш учун тижорат асосида баҳолаш бўйича баҳолаш гуруҳига беради.

52. Тижорат асосида баҳолаш бўйича баҳолаш гуруҳи таққослаш усули билан оферентлар томонидан таклиф этилаётган ўқув адабиётлари қийматини (нархини), чегирмалар миқдорларини ва оферентларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини кўриб чиқади.

53. Тендер таклифларини баҳолашнинг умумий даври тендер комиссияси томонидан белгиланади ва у таклифлар билдирилган конвертлар расман очилган пайтдан бошланади ва 30 календарь кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


54. Тендер таклифларини баҳолаш ва савдо ғолибини аниқлаш тендер комиссияси томонидан унинг мажлиси бошлангунга қадар тасдиқланган мезонлар асосида амалга оширилади. Танлов пайтида мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.


55. Тушган таклифларнинг кўриб чиқилиши ва уларнинг тендер комиссияси ва баҳолаш гуруҳлари аъзолари томонидан баҳоланиши тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади ҳамда танлов тартиб-қоидасига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Тендер комиссияси ва баҳолаш гуруҳлари аъзолари мазкур ахборот ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

56. Тендер ҳужжатларини текшириш чоғида аниқланган арифметик хатолар мавжуд бўлган тақдирда тендер комиссияси:

оферентга тендер таклифига тузатиш киритиш имкониятини бериши;

таклифларни баҳолашда, агар ўқув адабиёти бирлиги нархи билан бирлик нархи ва сонини кўпайтириш натижасида олинган якуний нарх ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, ўқув адабиёти бирлиги нархи устунлик қиладиган, умумий нархга тузатиш киритиладиган қарор қабул қилиши мумкин. Агар сўзлар билан ёзилган сумма билан рақамда кўрсатилган сумма ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, у ҳолда сўзлар билан ёзилган сумма устунлик қилади.


57. Техник ва тижорат таклифларини баҳолаш якунлари йиғиндиси бўйича тендер таклифи энг кўп балл олган оферент савдонинг ғолиби деб эълон қилинади. Балларнинг якуний йиғиндиси тенг бўлган тақдирда энг кам нарх таклифларини таклиф этган оферентга устунлик берилади.

58. Якун чиқариш ва савдонинг ғолиби тўғрисидаги қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади. Ғолибни танлашда баҳолаш гуруҳларининг хулосалари натижаларига асосланилади. Қарор тендер комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

59. Тендер комиссиясининг якуний баённомасида ғолиб ва захира оферентлар, тендер комиссияси таркиби, баҳолаш гуруҳларининг хулосалари, оферентларнинг тендер таклифлари йиғма жадвали ва ғолиб билан контрактни имзолашнинг мўлжалланаётган муддатлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.

Баённома ҳозир бўлган аъзолар томонидан имзоланиши ва тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқланиши керак.

Тендер комиссияси ғолиблар аниқланган кундан бошлаб 10 кун мобайнида натижаларни тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига юборади.

Ғолибни аниқлаш тўғрисидаги қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади.


60. Тендер савдолари ташкилотчиси тендер савдолари ғолибига савдо якунлангандан кейин уч кундан кечикмай ёзма билдиришнома юборади ва якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.


61. Буюртмачи ва тендер савдолари ғолиблари ўртасидаги контракт тендер савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддатда тузилади.


62. Агар тендер савдолари ғолиби контракт тузишни рад этса ёки белгиланган муддатда контрактни бажариш учун кафолат бермаса, у ҳолда буюртмачи тендер комиссияси билан биргаликда таклифи иккинчи баҳони олган оферентни тендер савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий тендер савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.


V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


63. Тендер комиссияси мажлисини ўтказиш учун кворум унинг аъзоларининг камида учдан икки қисмини ташкил этади. Агар тендер комиссияси мажлисида комиссия раиси ва унинг ўринбосари қатнашмаса ёхуд кворум мавжуд бўлмаса тендер комиссияси мажлиси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланмайди.


64. Тендер савдолари қуйидаги ҳолларда бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади:

тендер таклифларини тақдим этишнинг охирги муддатига келиб бир лот бўйича учтадан кам таклиф тушганда;

барча тендер таклифлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

барча тендер таклифларида тендер ҳужжатлари шартлари талаб этадиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

ўқув адабиётининг максимал қиймати доирасида иккитадан кам бўлган оферентнинг нарх таклифи тақдим этилганда;

малакавий танлов шартларига учтадан кам бўлган талабгорнинг таклифлари мувофиқ бўлганда.

65. Тендер савдоларининг бўлиб ўтмаган деб эълон қилиниши савдо қатнашчиларидан бирон-бирининг мулкий ёки бошқа жавобгарлигига олиб келмайди.


66. Агар тендер савдолари бўлмаган деб эътироф этилса, такрорий тендер савдолари ўтказилади, унда тендер ҳужжатлари шартларини ва тендер комиссиясининг қарори бўйича уни тақдим этиш муддатларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.

67. Закалат:

тендер савдолари ғолибига - контракт бажарилишининг талаб этиладиган таъминланиши (кафолати) тақдим этилиши бўйича контракт тузилгандан кейин;

қолган қатнашчиларга - тендер савдолари ғолиби билан контракт тузилгандан кейин, бироқ тендер таклифлари амал қилиши муддатидан кечикмай;

ўз таклифини таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар қайтариб олган қатнашчига қайтарилади;

тендер савдолари бўлиб ўтмаган деб эълон қилинган тақдирда.

Закалат қайтариш учун асослар пайдо бўлган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида қайтарилади.


68. Закалат:

таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгандан кейин ўз таклифига ўзгартириш киритган ёки уни қайтариб олган қатнашчига;

таклифи амал қилиши даврида ўз таклифини қайтариб олган, тендер ҳужжатларида белгиланган шартларда контракт тузишни ёки контракт бажарилишининг талаб этиладиган таъминланишини (кафолатини) тақдим этишни рад этган тендер савдолари ғолибига қайтарилмайди.


69. Савдоларнинг ҳар бир қатнашчиси мазкур Низом билан белгиланган тендер савдоларини ўтказиш қоидалари ва тартиботларига риоя этилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда натижаларнинг холислиги учун жавоб беради.


70. Тендер савдолари ўтказилиши муносабати билан пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.






Низомга

ИЛОВА


Ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш

ҳуқуқи учун тендер савдолари ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш муддатлари

  




  






1. Ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқлаш.

2. Тендер комиссияси таркибини тасдиқлаш.

3. Нашр этиш мўлжалланган ўқув адабиёти рўйхатини тендер комиссиясига бериш.

4. Савдоларни ўтказиш санасини белгилаш.



  

1-босқич


  

Ҳукумат комиссияси

Буюртмачи

  

  

Ҳукумат комиссияси томонидан қарор қабул қилингандан кейин бир ой муддатда.








  






  







       







1. Тендер комиссиясининг ишчи органини (тендер савдолари ташкилотчисини) ташкил этиш.

2. Тендер комиссиясининг иш регламен-тини белгилаш.

  

Тендер санаси аниқлангандан кейин бир ҳафта муддатда.

  

2-босқич



Тендер комиссияси


   



   





  





         



  

3-босқич



  

Тендер савдолари ташкилотчиси


1. Тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Эълон бериш.

3. Тендер ҳужжатларини жўнатиш.


1. Бир ҳафта муддатда.

2. Савдолар бошланишидан камида 30 кун олдин.

3. Буюртманомалар тушишига қараб.



  















1. Талабгорнинг хоҳишига кўра.

2. Тендер ҳужжатларида белгиланган муддатларда.

  







  

4-босқич



Талабгор


1. Тендер ҳужжатларини сотиб олишга буюртманома бериш.

2. Тендер таклифларини бериш.



  














  



  

5-босқич



Тендер комиссияси


1. Оферентларни рўйхатдан ўтказиш.

2. Тендер таклифлари билдирилган пакетларни очиш.

3. Техник таклифлар билдирилган конвертларни очиш.

4. Техник ва тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳларини ташкил этиш.

Таклифларни қабул қилиш ёпиладиган кунда.















  

  














  

  



  

6-босқич



Техник баҳо бўйича баҳолаш гуруҳи


Техник таклифларни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш.

  

Тендер комиссияси томонидан белгиланган муддатда.











  


  

7-босқич



Тендер комиссияси


1. Экспертиза натижаларини тасдиқлаш ва техник таклифларни баҳолаш.

2. Тижорат таклифлари билдирилган конвертларни очиш.

  

1. Экспертиза ва баҳолаш тугаллангандан кейин икки кун муддатда.

2. Ўша муддатда.





















  


  

8-босқич



Тижорат нархи бўйича баҳолаш гуруҳи

  

Тижорат таклифларини экспертиза қилиш ва баҳолаш.

  

Пакетлар очилган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда.







  

  





  










1. Экспертиза натижаларини тасдиқлаш ва тижорат таклифларини баҳолаш.

2. Ғолибларни аниқлаш якунларини чиқариш ва Ҳукумат комиссиясига таклифлар киритиш.


1. Экспертиза ва баҳолаш тугаллангандан кейин икки кун муддатда.

2. Ўша муддатда

  

9-босқич



Тендер комиссияси


  



  


















  

10-босқич



Ҳукумат комиссияси

Тендер савдолари ғолибларини тасдиқлаш.

Таклифлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда.











  

11-босқич



Буюртмачи

ғолиблар

Ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш ҳуқуқи учун контракт тузиш.

Ўн кун муддатда.





  


    



     

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 47-сон, 485-модда.












































Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск