Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.1999 й. 334-сон "Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.1999 й.

N 334



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХУСУСИЙ

ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисида Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 7 июлдаги

334-сон-қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

1995  йил  14  февралдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикасида  хусусий  тадбиркорлик тўғрисида

низомга киритиладиган ўзгартириш  ва  қўшимчалар


1. 1-банднинг  учинчи хат бошидаги "(якка тартибдаги фаолият)" сўзлари "(якка тадбиркорлик)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2.  3-банддаги:

биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тадбиркорнинг хусусий мулкига асосланган корхона Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, "Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари", "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги қонунларга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ фаолият кўрсатадиган хусусий корхона ҳисобланади";

банд қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низомнинг амал қилиши деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига татбиқ қилинмайди".


3. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг барча ишлаб чиқариш харажатлари қоплангандан, солиқлар, йиғмалар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан, шунингдек кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қоладиган даромади (фойдаси) уларнинг хоҳишига кўра фойдаланилади".


4. VI бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“VI. Якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш тартиби”.


5. 32-банддаги “Якка тартибдаги фаолият” сўзлари “Якка тартибдаги тадбиркорлик” сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“33. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш “Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

34. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу шахс доимий яшайдиган туман, шаҳар  ва шаҳардаги туман ҳокимликлари томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда ариза берилган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, бундай қарор қабул қилган орган уч кун мобайнида ёзма равишда бу тўғрида жисмоний шахсни хабардор қилишга мажбур. Агар давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган муддатда амалга оширилмаса ёки унда тадбиркор асосли эмас деб ҳисоблаган сабаб билан рад этилган бўлса, тадбиркор судга мурожаат қилиши мумкин”.


7. 35-банднинг биринчи хат бошидаги “давлат божи” сўзлари “рўйхатдан ўтказиш йиғими” сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“36. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсга, уни албатта якка тартибдаги тадбиркорлар реестрига киритган ҳолда, унинг аризасида кўрсатилган муддатга якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома (4-илова) берилади. Мазкур гувоҳнома бирон-бир қўшимча келишувларсиз банкда ҳисобварақ очиш, муҳрлар ва бошқа реквизитлар тайёрлатиш учун асос бўлади.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тўрт нусхада расмийлаштирилади. Гувоҳноманинг икки нусхаси тадбиркорга берилади (биттаси пенсия жамғармаси органларида ҳисобга қўйиш учун), учинчиси ҳокимликда қолади, тўртинчиси бир ҳафта муддатда тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига юборилади”.


9. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга 3-иловада “юридик шахс бўлмасдан хусусий тадбиркор” сўзлари “Якка тартибдаги тадбиркор” сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисида Низомга 4-иловада “Жисмоний шахснинг ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи тадбиркор сифатида” сўзлари “Якка тартибдаги тадбиркорнинг” сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 йил, 7-сон, 36-модда









































Время: 0.1890
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск