ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 й. 33-сон "Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2022 й.

N 33




ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ

МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ, УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРГА

МАЛАКА ТОИФАЛАРИ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши жорий этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 4-иловага мувофиқ Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мутахассисларнинг малакасини ошириш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;

малака ошириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш қоидалари;

мутахассисларни малака ошириш курсларига қабул қилишни расмийлаштириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ЯИДХПда электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланаётган Маъмурий регламент бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари берилишида давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилиши бўйича, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 январдаги

33-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги

532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария

хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш,

уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари

бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 40-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Сертификат қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя элементига эга бўлади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади".


2. Қуйидаги мазмундаги 42-1-банд қўшилсин:

"42-1. Электрон шаклда сертификат бериш тизими жорий этилгунга қадар олинган сертификат йўқотиб қўйилган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, унинг эгасига Малака ошириш марказига тақдим этилган аризага асосан уч кун ичида электрон шаклда янги сертификат берилади".


3. 9-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ветеринария хизмати мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта

тайёрлаш ва уларга малака тоифалари

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ

ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


Ветеринария хизмати мутахассислари малака ошириш

ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги тўғрисида

СЕРТИФИКАТ


MO N 000000

20___ йил "___" ________



(берилган жойи)

        

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20___ йил "____"________________дан 20___ йил "____"_________________гача


даги

(таълим муассасасининг номи)



да

(малака ошириш қайта тайёрлаш ва курсларининг номи)


______________________________________ соатли курслардан муваффақиятли ўтди

Аттестация комиссиясининг 20___ йил "___"__________________________даги

"____" - сон қарорига биноан унга



(олий, биринчи, иккинчи)

малака тоифаси берилди.

Аттестация комиссиясининг раиси QR-код



(фамилияси, исми, отасининг исми)

20___ "___" ____________ гача амал қилади.".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 январь








































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск