ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2022 й. 30-сон "Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2022 й.

N 30




ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

"УЛУҒБЕК" ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, уларни илмий-техник фаолиятга кенг жалб қилиш, иқтидорли ёшларнинг, жумладан, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган йигит-қизларнинг билим, кўникма ва малакасини ошириш, инновацион ғояларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) олий органи - Конференцияси томонидан Жамғарманинг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги инобатга олинсин:

иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;

давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларни илмий-техник фаолиятга кенг жалб этиш тизимини йўлга қўйишда иштирок этиш;

иқтидорли ёшларнинг, жумладан, Жамғарма томонидан ўтказилган танловлар ғолиблари, Президент гранти ва номли стипендиялар, "Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳаси совриндорларининг илмий-техник ишланмалари, ғоя ва ташаббусларининг амалиётга жорий этилишини қўллаб-қувватлаш;

давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танловини ташкил этиш, шунингдек, соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда иқтидорли ёшларни мақсадли ўқитиш;

иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар захирасини шакллантиришда қатнашиш;

илм-фан ва таълимга оид рисолалар, буклетлар ва бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш.


3. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2022 йилдан бошлаб ҳар йили иқтидорли ёшларни кашф қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танловини (кейинги ўринларда - Танлов) ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

а) Танловнинг:

1-босқичи февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар бир туман (шаҳар)дан 5 нафардан номзодлар 2-босқичга йўлланма олади;

2-босқичи апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар биридан энг юқори натижага эришган 20 нафар ёш навбатдаги босқичга йўлланма олади;

3-босқичи май ойида ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган 100 нафар ёш танловнинг республика босқичи ғолиби деб топилади;

1, 2 ва 3-босқичлар ғолиблари тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5, 10 ва 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади;

республика босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олади. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган ёшлар ҳудудлар бўйича ишлаб чиқариш ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларига ихтиёрийлик асосида бириктирилади ҳамда "Ёшлар академияси" ва "Келажак лидерлари клуби"га жалб этилади;

б) танлов Жамғарма томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўтказилади;

в) танловнинг 1 ва 2-босқичларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, ушбу босқич ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан белгиланган тартибда ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.


4. "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Инновацион ривожланиш вазирлиги Танловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, унинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни ҳар йили, шунингдек, Жамғармада илм-фан ривожланишининг истиқболли йўналишларига мос замонавий лаборатория ҳамда инновацион кичик босмахонани ташкил этиш харажатларини Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб борсин.


6. Жамғарманинг Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда "Истеъдодли ёшлар ахборотномаси" илмий-амалий электрон журналини ҳамда "Мирзо Улуғбек ворислари" электрон порталини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, "Мирзо Улуғбек ворислари" электрон порталида истеъдодли ёшларнинг электрон базаси шакллантирилади, ўқув курслари битирувчиларининг рейтинги жорий этилиб, инновацион ғоялари ва илмий-техник ишланмалари баҳолаб борилади.


7. Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг ушбу жамоат фондига 2022 йилнинг 1 февралидан бошлаб Жамғармани сақлаб туриш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун давлат субсидияси ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.


8. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланганлиги инобатга олинсин:

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ҳар йили ажратиладиган давлат субсидияси;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Жамғармага ҳомийлик хайрияси сифатида 1 та хизмат автотранспорт воситаси ва 1 та автобус ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


10. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мовароуннаҳр кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бино ва иншоотларига (кейинги ўринларда - объект) Жамғармани текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш;

Жамғарманинг самарали фаолият олиб бориши учун объектда мукаммал таъмирлаш ҳамда замонавий тарзда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


11. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғармани белгиланган тартибда объектга жойлаштирилишини таъминласин.


12. Белгилансинки, объектда мукаммал таъмирлаш ва замонавий тарзда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш доирасида:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи функциясини бажаради;

бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари асосида аниқланади;

мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда, объектда ўқув аудиториялари, замонавий лаборатория, кутубхона ташкил этиш, кичик инновацион босмахона фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда лифт ўрнатиш лозимлиги инобатга олинсин.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Жамғарма қошида ташкил этиладиган ўқув курсларида таҳсил оладиган истеъдодли ёшларни ётоқхона билан таъминлаш масаласини атрофлича ўрганиб чиқиб, икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.


14. Молия вазирлиги объектни мукаммал таъмирлаш ва замонавий тарзда жиҳозлаш ишларини қисқа муддатда якунлаш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан буюртмачига зарур маблағ ажратилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 январдаги

30-сон қарорига

1-ИЛОВА



Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш

"Улуғбек" жамғармаси

ТУЗИЛМАСИ








Раис



Раис ёрдамчиси






































Раис ўринбосари



































Истеъдодли ёшларни саралаш, танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мутахассис

1


Кадрлар бўйича мутахассис

1














Бухгалтерия

1












Ўқув курсларини ташкил этиш ва мувофи?лаштириш бўйича мутахассис

2













Босмохона

1
























Кутубхона

1

"Улуғбек издошлари" танлови ғолиблари билан ишлаш бўйича мутахассис

1














"Истеъдодли ёшлар ахборотномаси" илмий-амалий электрон журнал таҳририяти

1
























        

Ходимлар сони - 12 нафар



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 январь








































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск