ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.01.2022 й. ПФ-53-сон "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.01.2022 й.

N ПФ-53



ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ

КОРХОНАЛАРИДА ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЮҚОРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТЛИ ТАЙЁР

МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҲАМДА

УЛАРНИНГ ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг экспортини янада рағбатлантириш механизмларини жорий этиш мақсадида:


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) қошида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин ва унинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдори;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


2. 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга, мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратилади. Бунда:

мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;

ускуна қийматига етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажатлари киритилмаслиги;

лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши лозим.

б) бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80 фоиздан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15 фоиз тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан мазкур Фармоннинг 4-банди тўртинчи хатбоши бўйича белгиланадиган депозит ставкасига банкнинг 1 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ томонидан кредит ажратилади;

в) бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан мазкур Фармоннинг 4-банди тўртинчи хатбоши бўйича белгиланадиган депозит ставкасига банкнинг 1 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган миқдорда "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ томонидан экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратилади;

г) тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш улуши камида 80 фоизни ташкил қилган корхоналарга ёки бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга:

ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади. Бунда, солиқни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизлар кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўланади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мазкур банднинг "г" кичик банди иккинчи хатбошисидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.


3. Белгилансинки, 2022 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилади:

а) пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 20 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи. Бунда ушбу маблағлар бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш учун ажратилади;

б) пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи (2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда ундириладиган йиғимнинг 40 фоизи). Бунда ушбу маблағлар тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи корхоналарга субсидиялаш учун ажратилади. Ушбу субсидиялар ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасига қадар ҳисобот ойида тушган маблағлар ҳисобидан экспортчи корхоналарга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ажратилади.

4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Агентликнинг талабномасига асосан Жамғармага 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялашга беғараз ажратсин.

Молия вазирлиги, зарур бўлганда, ушбу мақсадлар учун 2022 йилда республика бюджетидан Жамғармага қўшимча равишда 250 миллиард сўмгача маблағ ажратсин.

Молия вазирлиги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг талабномасига асосан 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача маблағларни суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан мазкур Фармоннинг 2-банди "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган мақсадлар учун, мос равишда, 7 йил ва 1 йил муддатларга депозит ҳисоб-варағига жойлаштириб борсин.

Бунда депозит ставкалари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ томонидан талабнома тақдим этилган кундаги Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларининг иккиламчи бозордаги котировкалари ставкаси миқдоридан кам бўлмайди.

6. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартибини;

Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни;

пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартибини тасдиқласин.


7. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин.


8. Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳар ярим йилда Жамғарма ҳисобидан субсидияларнинг мақсадли ажратилишини ҳамда ажратилган субсидия миқдорларининг экспорт ҳажмларига мувофиқлигини ўрганиб, натижалари юзасидан ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


11. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.У. Умурзаков белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 21 январдаги

ПФ-53-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6091-сон Фармони 1-бандида:

биринчи хатбошидаги "2022 йил" сўзлари "2024 йил" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу тартиб барча экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлмаган корхоналарга ҳам татбиқ этилади";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "2022 йил" сўзлари "2024 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5989-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳаллий ишлаб чиқарилган базавий сифатдаги пахта толаси Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан ошмайдиган бошланғич нархда биржа савдоларига чиқарилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4453-сон қарори 2-бандининг "в" кичик бандидаги "75 фоизи" сўзлари "5 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 январь


















































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск