ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2022 й. 43-сон "Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2022 й.

N 43




АВИАСПОТТИНГНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистоннинг ижобий имижи, туристик салоҳияти ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш, мамлакат аэропортлари ва авиакомпанияларини дунё жамоатчилигига танитиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидаги халқаро аэропортларда авиаспоттинг - белгиланган тартибга асосан аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини ҳамда парвозини кузатиш, шунингдек уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олишни амалга ошириш йўлга қўйилади;

республикадаги барча халқаро аэропортлар ҳудудида уларнинг бошқарув шаклидан қатъи назар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда парвозлар хавфсизлиги талаблари, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсиялари ва илғор хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда, авиаспоттинг машғулотлари учун ихтисослаштирилган жойлар (кейинги ўринларда - кузатиш майдончалари) босқичма-босқич ажратилади;

кузатиш майдончаларига, шу жумладан, улар жойлашган жойларга нисбатан талаблар "Uzbеkistan Airports" АЖ таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади;

2022 йил 1 майдан бошлаб хорижий авиаспоттерлар жалб қилинган ҳолда, маҳаллий ҳаваскорлар ва профессионал авиаспоттерлар учун ҳар чораклик мавсумий танловлар, шунингдек, ҳар йилги танловлар таъсис этилади ҳамда ташкил қилинади;

халқаро аэропортлар ҳудудида кузатиш майдончаларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш ишлари аэропортларнинг ўз молиявий ресурслари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар, уларга туташ ҳудудларда эса - хусусий сектор жалб қилинган ҳолда маҳаллий бюджетлар маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда "Uzbеkistan Airports" АЖ билан биргаликда кузатиш майдончалари ва улар жойлашган жойларга нисбатан қуйидагиларни назарда тутувчи талабларни бир ой муддатда тасдиқласин:

авиаспоттерларни кузатиш майдончаларига киритиш ва улар томонидан аэропортлар ички тартибига риоя этилиши регламентини тасдиқлаш;

ўта муҳим рейслар парвозлари вақтида кузатиш майдончаларига киритишни келишиш;

видеокузатув тизимини ташкил қилиш ва унга халқаро аэропортлар авиация хавфсизлиги хизматини улаш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2022 йил 1 февралга қадар "Uzbеkistan Airports" АЖ билан биргаликда авиаспоттинг билан шуғулланиш учун кузатиш майдончаларини ва тегишли инфратузилмани ташкил қилиш мақсадида халқаро аэропортларга туташ ҳудудларни белгиласин;

2022 йил 1 майга қадар хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, халқаро аэропортларга туташ ҳудудларда кузатиш майдончаларининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминласин ва уларни зарур инфратузилма (кириш йўли, автотураргоҳ, санузел, умумий овқатланиш жойлари, видеокузатув тизими ва бошқалар) билан жиҳозласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган танловларни мазкур қарор талаблари инобатга олинган ҳолда ўтказиш регламентини икки ой муддатда ишлаб чиқиб тасдиқласин;

"Uzbеkistan Airports" АЖ, Фуқаро авиацияси агентлиги, "Ўзаэронавигация маркази" ДУК билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар биринчи босқичда Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти ва "Самарқанд" халқаро аэропортида, 2022 йил 1 июлдан бошлаб - қолган барча халқаро аэропортлар ҳудудида авиаспоттинг билан шуғулланиш учун кузатиш майдончаларининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминласин;

"Uzbеkistan Airports" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон миллий авиация музейини ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

"Uzbеkistan Airports" АЖ билан биргаликда маҳаллий авиаспоттерлар учун маҳорат сабоқлари ўтказиш, шунингдек, ушбу соҳани янада ривожлантириш мақсадида уларнинг тавсиялари ва таклифларини олиш учун таниқли авиаспоттерларни доимий асосда жалб қилинишини таъминласин;

аэропортларда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари учун очиқ эшиклар кунларининг мунтазам ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Транспорт вазирлиги, "Uzbеkistan Airports" АЖ ва "Uzbеkistan Airways" АЖ билан биргаликда авиаспоттинг бўйича фотосуратларни машҳур онлайн платформаларда ("Gettylmages", "Flickr", "Shutterstock.com", "Depositphotos.com" ва бошқаларда) жойлаштириш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда "Uzbеkistan Airports" АЖ билан биргаликда парвозлар кўп амалга ошириладиган, авиаспоттинг ва авиаспоттерлар учун зарур шарт-шароитлар яратилган дунёдаги йирик аэропортлар фаолияти мунтазам ўрганилишини таъминласин, шунингдек, ўрганиш натижалари бўйича ушбу фаолиятни Ўзбекистон Республикасида ривожлантириб бориш юзасидан зарур чоралар кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Маҳкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 январь














































Время: 0.0261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск