ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Жиноят процессуал қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 й. ПҚ-105-сон "Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2022 й.

N ПҚ-105



ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА

ЯГОНА ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН

ҲАМКОРЛИК ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича салмоқли ишлар бажарилди. Хусусан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини рақамлаштириш орқали уларнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланиб, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли дастлабки тергов органлари томонидан жиноятлар ҳақида хабарларни кўриб чиқиш ва жиноят ишларини юритишда маълумотлар алмашинуви самарали йўлга қўйилмасдан, қоғоз шаклида амалга оширилмоқда.

Жиноятни тезкор ва тўлиқ фош этиш учун муҳим бўлган маълумотларни ўз вақтида олиш имкониятининг мавжуд эмаслиги дастлабки тергов органлари фаолиятида процессуал муддатлар бузилишига олиб келиб, иш бўйича исботланиши талаб қилинадиган ҳолатлар қисқа муддатда ва ҳар томонлама текшириб чиқилишига тўсиқ бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6041-сон ҳамда 2021 йил 26 мартдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6196-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, тергов фаолиятини янада рақамлаштириш ва ишни судга қадар юритиш жараёнида ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизимини йўлга қўйиш мақсадида:


1. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда ишни судга қадар юритиш масалалари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи "Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ягона тергов ахборот тизими) жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш ва жиноят иши бўйича суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун давлат органлари ҳамда ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш;

суриштирувчи ва терговчиларнинг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари ҳамда бошқа хабарномаларини тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга электрон ҳужжат кўринишида юбориш, шунингдек, уларга жавобларни мазкур тарзда қабул қилиш;

жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш чораларини кўриш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида гумон қилинувчи, айбланувчининг мол-мулкини хатлаш, шунингдек, қидирув эълон қилинган айбланувчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида амалга ошириш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ягона тергов ахборот тизими орқали ишни судга қадар юритиш масалаларида электрон ҳужжат алмашиш Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Миллий гвардиянинг суриштирув ва тергов органлари (кейинги ўринларда - суриштирув ва тергов органлари) томонидан амалга оширилади;

Ягона тергов ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви, унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Бош прокуратура масъул ҳисобланади;

Ягона тергов ахборот тизими Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверларида сақланади.


3. "Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар (кейинги ўринларда - ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар) рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига Ягона тергов ахборот тизими доирасида ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар рўйхатини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда кенгайтириш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки, суриштирув ва тергов органлари ҳамда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар ўртасидаги жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, жиноятларни тергов қилиш масалалари бўйича идоралараро электрон ҳамкорлик қуйидаги талабларга қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади:

мавжуд маълумотларнинг тезкорлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб берувчи махсус алоқа каналидан фойдаланиш;

ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри уланиш ёки уларнинг маълумотлар базаларини Ягона тергов ахборот тизимида такрорлаш ва мунтазам янгилаб бориш ёхуд ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларини Ягона тергов ахборот тизими билан интеграция қилиш;

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган электрон ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар ва лойиҳа-техник ҳужжатлар (технологик йўриқнома) талабларига амал қилиш.

Бунда, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар суриштирув ёки тергов органларига суриштирувчи ёхуд терговчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан электрон ҳужжат тарзида тақдим этилади.


5. Қуйидагилар:

"Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизимини давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

"Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга ошириш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар билан биргаликда:

электрон ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар тузилишини ва зарур лойиҳа-техник ҳужжатлар (технологик йўриқнома) ишлаб чиқилишини;

электрон ҳамкорлик қилиш доирасида ишлаб чиқиладиган лойиҳа-техник ҳужжатларнинг ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилишини;

ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан ўзаро интеграция қилинишини ҳисобга олган ҳолда Ягона тергов ахборот тизими ишга туширилишини таъминласин.


7. Белгилансинки:

Ягона тергов ахборот тизими билан давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ҳамда Ягона тергов ахборот тизимидаги веб-хизматларни яратиш суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг мавжуд ахборот тизимларини Ягона тергов ахборот тизимига интеграция қилишга сарфланадиган харажатлар ушбу ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар томонидан Ягона тергов ахборот тизими технологик йўриқномасининг ўзгаришига олиб келадиган ҳар қандай такомиллаштириш Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади ҳамда Ягона тергов ахборот тизимига интеграция қилиниши шарт;

суриштирув ва тергов фаолиятини рақамлаштиришда зарур компьютер ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш, ўз ходимларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:

Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда - Бюро) Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази билан ҳамкорликда 2022 йил 1 майдан Ягона тергов ахборот тизимининг синов версиясини, 2022 йил 1 августдан тўлиқ версиясини ишга туширсин;

Ягона тергов ахборот тизимини жорий этиш жараёнида ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш масалаларини ҳал этишда тегишли қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилинишини таъминласин;

уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ягона тергов ахборот тизимини, шу жумладан Ички ишлар вазирлигининг буюртмаси асосида бошқа ахборот тизимларини ишлаб чиқиш Бюро билан тузилган шартномага мувофиқ Бюронинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан амалга оширилади;

б) Марказ томонидан бажарилган ишлар учун шартномага мувофиқ ўтказилган маблағлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасида жамланади, ушбу маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади ва фақат қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

Ягона тергов ахборот тизимини ишлаб чиқишга жалб этилган ходим-мутахассисларни моддий рағбатлантиришга;

бошқа мутахассисларни (дастурчилар, компьютер тизимлари ва тармоқлари хавфсизлиги, автоматлаштирилган тизимларда маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, компьютер муҳандислари, веб-дизайнерлар ва бошқалар) шартномавий-ҳуқуқий асосда жалб этишга.


10. Ягона тергов ахборот тизимини суриштирув ва тергов органлари фаолиятига жорий этиш ва уни такомиллаштириш доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилсин:

суриштирув ва тергов органлари ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари негизида ташкил этилади;

суриштирув ва тергов органларининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ривожлантириш, уларни давлат органлари ва ташкилотлар ахборот тизимлари билан интеграция қилиш Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Марказ томонидан таъминланади;

суриштирув ва тергов органлари томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йил учун суриштирув ва тергов органлари ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитишни ташкил этишнинг тармоқ жадваллари ҳудудлар кесимида тасдиқланади.


11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Б.Б. Валиев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Н.С. Тураходжаев белгилансин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПҚ-105-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Электрон суриштирув ва дастлабки тергов"

ягона ахборот тизими доирасида суриштирув

ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни

амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


10. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


12. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


16. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


17. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


18. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги


19. "Ўзархив" агентлиги

21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази


22. "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" ДК


23. "Ўзбекистон почтаси" АЖ


24. "Ўзбекнефтгаз" АЖ


25. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


26. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


27. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


28. Банклар


29. Мобил алоқа операторлари






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПҚ-105-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Электрон суриштирув ва дастлабки тергов"

ягона ахборот тизимини яратиш ҳамда давлат

органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари

билан интеграция қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


1.

"Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ягона тергов ахборот тизими) яратиш ҳамда интеграция қилиш бўйича ишлар қийматини ҳисоб-китоби қилиш тўғрисида ҳужжатни тасдиқлаш.


Техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.


2022 йил

февраль

Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (О. Пекось)


2.

Ягона тергов ахборот тизимини яратиш.


1. Шартнома тузиш.


2022 йил

март


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Мажбурий ижро бюросининг АКТни жорий этиш маркази, Мажбурий ижро бюросининг АКТни жорий этиш маркази


2. Ягона тергов ахборот тизимини яратиш бўйича концепция ва техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2022 йил

март

3. Ягона тергов ахборот тизимининг синов версиясини ишлаб чиқиб, ишга тушириш.


2022 йил

май


4. Ягона тергов ахборот тизимининг тўлиқ версиясини ишга тушириш.


2022 йил

август

3.

Ягона тергов ахборот тизимини давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


Тасдиқланган технологик йўриқномалар асосида веб-сервисларни ишлаб чиқиш.


2022 йил

апрель-июль


Мажбурий ижро бюросининг АКТни жорий этиш маркази


4.

Кўчмас мулкни, интеллектуал мулкни ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга беришга тақиқ қўйиш, мол-мулкни хатлаш, шунингдек, тақиқни (хатловни) бекор қилиш ҳақидаги маълумотларни суриштирувчи ва терговчи томонидан тўғридан-тўғри "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш механизмини жорий этиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Адлия вазирлиги (Х. Мелиев)

5.

Суриштирув ва тергов органлари ҳамда Адлия вазирлигининг ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминлаш, хусусан:

туғилганлик тўғрисидаги;

никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги;

никоҳдан ажратилганлиги тўғрисидаги;

ўлим тўғрисидаги маълумотлар.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Адлия вазирлиги

6.

Суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда суд-экспертиза муассасалари билан суд экспертизасини ўтказишга сўров юбориш, экспертни суриштирув ёки терговга чақиртириш, эксперт хулосаларини ва суд экспертларининг қўшимча ёки бошқа зарур маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги илтимосномаларини қабул қилиш имконини берувчи ўзаро электрон маълумотлар алмашинувини жорий этиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Я. Абдулхаков),

Адлия вазирлиги (Х. Мелиев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)


7.

Суриштирув ва тергов органлари томонидан почта алоқаси тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминлаш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Я. Абдулхаков),

Ахборот технологиялари вазирлиги (О. Пекось), "Ўзбекистон почтаси" АЖ (А. Файзуллаев)


8.

Шахсларнинг иш ҳақи, бюджет олдидаги солиқ қарздорлиги, меҳнат стажи, ишлаган ташкилотлари, шунингдек, юридик шахслардаги мавжуд иш ўринлари сони ҳақидаги маълумотларнинг суриштирув ва тергов органлари томонидан электрон шаклда олинишини таъминлаш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Давлат солиқ қўмитаси (М. Мирзаев), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)


9.

Суриштирув ва тергов органлари ҳамда давлат архиви ўртасида архивда сақланаётган ҳужжатларни олишга сўров юбориш ва ҳужжатларни архивдан олиш қисми бўйича электрон ахборот алмашинувини таъминлаш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


"Ўзархив" агентлиги (У. Юсупов), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Я.Абдулхаков)


10.

Ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда суриштирув ва тергов органлари томонидан ишни судга қадар юритиш давомида жиноят процесси иштирокчиларини хабардор қилиш ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида суриштирувчи ва терговчининг қарори ёки сўровига асосан сўраладиган маълумотларни (жумладан, шахснинг номига расмийлаштирилган абонент рақамлари ва абонент қурилмалари тўғрисидаги маълумотлар) алмашишнинг электрон шаклини жорий этиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Я.Абдулхаков), мобил алоқа операторлари


11.

Суриштирув ва тергов органларига ишни судга қадар юритиш жараёни иштирокчиси ҳақида қуйидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш:

пенсия ва нафақалар олиш;

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида мавжудлиги (кам таъминланган);

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотлар.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), АТ "Халқ банки" (Ш. Атабаев), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Молия вазирлиги (О. Исаков)


12.

Суриштирув ва тергов органларига процесс иштирокчиларининг иссиқлик таъминоти бўйича мавжуд қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Қ. Турсунов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (С. Абдуллаев), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев)


13.

Суриштирув ва тергов органларига процесс иштирокчиларининг сув таъминоти, канализация хизмати бўйича мавжуд қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


"Ўзсувтаъминот"АЖ (С. Саифназаров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (С. Абдуллаев), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев)


14.

Суриштирув ва тергов органларига процесс иштирокчиларининг газ ва электр энергияси таъминоти хизматлари бўйича мавжуд қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Б. Эшмуратов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У. Мустафоев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (М. Абдуллаев), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев)


15.

Суриштирув ва тергов органларига кўчмас мулк объектлари, уларнинг мулкдорлари ва эгалик тарихи ҳақидаги маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев)


16.

Ўзбекистон Республикасининг туманлари кесимида корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни интеграция йўли билан олишни ташкил этиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Давлат статистика қўмитаси (З. Зияев)


17.

Ягона тергов ахборот тизимининг Очиқ маълумотлар портали билан статистик маълумотлар алмашинуви бўйича электрон ҳамкорлигини ташкил этиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Давлат статистика қўмитаси (З. Зияев), Ахборот технологиялари вазирлиги (О. Пекось)


18.

Суриштирув ва тергов органларига жисмоний шахснинг (16 ёшга тўлган ва ЖШШИРга эга бўлган жисмоний шахслар) наркология диспансерида ҳисобда туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Я. Абдулхаков), Давлат персоналлаштириш маркази (У. Ташходжаев)


19.

Суриштирув ва тергов органларига жисмоний шахснинг (16 ёшга тўлган ва ЖШШИРга эга бўлган жисмоний шахслар) психоневрология диспансерида ҳисобда туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Я. Абдулхаков), Давлат персоналлаштириш маркази (У. Ташходжаев)


20.

Ягона тергов ахборот тизимини Олий суднинг "E-XSUD" ахборот тизими билан интеграция қилиш орқали жиноят ишларини судларда кўриб чиқиш билан боғлиқ маълумотлар, шу жумладан суд қарорларини (ҳукм, қарор, ажрим) тўғридан-тўғриэлектрон кўринишда олиш имкониятини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль

Олий суд (И. Муслимов),

Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев)


21.

Ягона тергов ахборот тизимининг Ички ишлар вазирлигининг "Судланган шахсларни ҳисобга олиш ва уларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари" тизими билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Р. Турсунов), Бош прокуратура (Б. Валиев)


22.

Ягона тергов ахборот тизими ва Ички ишлар вазирлигининг "Марказлашган пробация электрон тизими"нинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Б. Абдуллаев), Бош прокуратура (Б. Валиев)


23.

Ягона тергов ахборот тизими орқали суриштирув ва тергов органларига муқаддам судланган шахслар ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имконини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Бош прокуратура (Б. Валиев)


24.

Ягона тергов ахборот тизимини унда ишда иштирок этувчи жисмоний шахслар ҳақида маълумотлар олиш имкониятини яратган ҳолда Ички ишлар вазирлигининг "Манзил", "E-Fuqaro" ва Давлат персоналлаштириш марказининг "Жисмоний шахслар" ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Давлат персоналлаштириш маркази (У. Ташходжаев)


25.

Жазони ижро этиш муассасаларидаги шахсларнинг суриштирув ва дастлабки тергов жараёнларида ва тергов органларининг шахсий қабулларида бевосита жорий жойлашув жойидан иштирок этишини таъминлаш мақсадида суриштирув ва тергов органлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўртасида видеоконференцалоқа терминалларини боғлаш.


1. Техник лойиҳани ишлаб чиқиш.


2. Созлаш ва ишга тушириш.


2022 йил

апрель-июль


Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Р. Турсунов), Бош прокуратура (Б. Валиев)


26.

Суриштирув ва тергов органларига хорижий валюталарнинг курси ва юридик шахсларнинг ҳисобварақлари ҳолати ҳақида онлайн маълумот олиш имконини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Марказий банк (И. Абдугафаров), Ички ишлар вазирлиги(Н. Тураходжаев), Бош прокуратура (Б. Валиев)


27.

Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарар, шунингдек, айбланувчиларга танланган гаров тарзидаги эҳтиёт чораси юзасидан тўловларни тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизмини жорий этиш.


Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш.


2022 йил

апрель-июль


Молия вазирлиги (О. Исаков), Марказий банк (И. Абдугафаров), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев)


28.

Тергов жараёни иштирокчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома, шунингдек, транспорт воситалари ва уларнинг техник ҳолати ҳақидаги маълумотларни суриштирув ва тергов органлари томонидан онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев, Б. Абдуллаев), Бош прокуратура (Б. Валиев), Ахборот технологиялари вазирлиги (О. Пекось)


29.

Давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш, инвестиция масалалари ва банкротлик билан боғлиқ ишларни кўриш доирасида суриштирув ва тергов органлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот тизимларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)


30.

Иш қидираётган ва ишсиз мақомига эга шахслар, шунингдек, вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни суриштирув ва тергов органлари томонидан онлайн олишни таъминлаш.


1. Технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.


2. Веб-сервисни яратиш.


3. Веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.


2022 йил

апрель-июль


Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (Н. Тураходжаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)


Изоҳ:


1. Ахборот ва маълумотлар алмашинуви идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан амалга оширилади.


2. Барча технологик йўриқномалар концепция ва техник топшириқ асосида ишлаб чиқилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПҚ-105-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Электрон суриштирув ва дастлабки тергов"

ягона ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов

органлари билан электрон ҳамкорликни амалга ошириш

СХЕМАСИ













Суриштирув ва тергов органи














































































"Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизими























































































Сўровнома

Тақдимнома


Қарор


Баённома


Хат


Маълумотнома


Хабарнома


Топшириқ













































































Суриштирув ва тергов органлари томонидан электрон шаклдаги

ҳужжатни (сўровни) тизим орқали юбориш





































































Ҳамкорликни амалга оширувчи ташкилотлар
































































































































Вазирлик, қўмита, агентлик ва бошқа давлат ташкилотлари

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар


Акциядорлик жамиятлари


Банклар


Мобил алоқа операторлари








































































Ҳамкорликни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан электрон шаклдаги

сўровни автоматик равишда қабул қилиш ва уни қайта ишлаш













































Ҳамкорликни амалга оширувчи ташкилотларнинг ахборот тизими орқали онлайн равишда "Электрон

суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизимига электрон шаклдаги жавобни жўнатиш


















































Суриштирув ва тергов органлари томонидан жавобни электрон шаклда қабул қилиш


















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 январь



















































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск