Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.1998 й. 218-сон "Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.1998 й.

N 218



ТОШКЕНТ ШАҲАР "ОТЧОПАР БУЮМ

БОЗОРИ" ОЧИҚ ТУРДАГИ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ҲУДУДИДА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРНИНГ САВДО ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида истеъмол товарлари сотишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахслар юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти тартибида истеъмол товарларини сотиш учун Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" ҳудудига фақат тадбиркорларда туман солиқ инспекциялари томонидан бериладиган номи ёзилган гувоҳномалар мавжуд бўлган тақдирда киритилади.


2. "Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида истеъмол товарлари савдосини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йил 1 июлдан бошлаб:

Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида истеъмол товарлари сотувчи жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг: озиқ-овқат товарлари учун  30 баравари миқдорида; ноозиқ-овқат товарлари учун  20 баравари миқдорида белгиланади. Бир жисмоний шахс томонидан айни бир вақтда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилинган тақдирда солиқ миқдори озиқ-овқат товарлари сотиш учун белгиланган солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

Тошкент шаҳар "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида истеъмол товарлари билан савдо қилиш ҳуқуқига рухсат олган жисмоний шахслар ўзига берилган номи ёзилган гувоҳнома амалда бўладиган бутун давр мобайнида ушбу бозорда даромадлар ва харажатлар дафтарини юритишдан озод қилинадилар.

Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш Ҳукумат комиссия-сига "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилувчи жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ миқдорларини кўриб чиқиш ва ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида истеъмол товарлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи номи ёзилган гувоҳномалар ўз вақтида тайёрланишини ва жисмоний шахсларга берилишини таъминласин, бунда 1998 йил 1 июлдан бошлаб кўрсатиш учун, уларнинг гувоҳномаларни ўз вақтида олишлари учун имкониятлар яратишни назарда тутсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

"Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлар ўртасида зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини олиб борсин;

"Ўрикзор" мавзесида қурилаётган "Карвон бозор" улгуржи бозорини фойдаланишга топширишни тезлаштирсин ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан истеъмол товарлари улгуржи савдоси ушбу бозорга кўчирилишини таъминласин.

Тошкент шаҳар ҳокими (К. Н. Тўлаганов) зиммасига "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамиятида савдо-сотиқни ташкил этишнинг янги тартибини жорий қилишга доир зарур ташкилий тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, тасдиқланган Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда номи ёзилган гувоҳномалар олган тадбиркорларга бозорда ўз вақтида жой бериш юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига шу йилнинг 1 июлидан бошлаб "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида жисмоний шахслар томонидан номи ёзилган гувоҳномалар асосидагина савдо қилиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш юклансин. Бундан буён бозорга туташ ҳудудларда, шу жумладан тунги вақтларда савдо-сотиқ қилишга барҳам бериш ва унга йўл қўймаслик бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрилсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда "Отчопар буюм бозори" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида савдони ташкил этишнинг янги тартибини жорий этиш натижаларини умумлаштирсин ҳамда мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда савдонинг худди шундай тартибини Тошкент шаҳрининг бошқа буюм бозорларида ҳам жорий этиш тўғрисида 1998 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими К.Н. Тўлаганов ва Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов

























Время: 0.1897
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск