ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикасининг 02.02.2022 й. ЎРҚ-749-сон "Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.09.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.02.2022 й.

N ЎРҚ-749



ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОНУНЧИЛИК ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Кооперация тўғрисида"ги 295-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 193-модда; 1994 йил, N 2, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 181-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 6, 300-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 5-моддаси 2-бандининг биринчи хатбошисидаги "кооператив жойлашган ердаги ҳокимликда" деган сўзлар "давлат хизматлари марказларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги 1062-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 355-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 3-модданинг иккинчи қисмидаги "қоидалар қабул қилади ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) қуйидаги мазмундаги VI-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"VI-1. САНОАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ

АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ, ШУНИНГДЕК ЮРИДИК

ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЖАРИМАНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


33-1-модда. Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик учун жавобгарлик асослари


Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.

Патент эгасининг аризаси асосида Агентлик саноат мулки объектларидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини текширишни амалга оширади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишувга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган текширувлар асосида Агентлик томонидан солинади. Бунда текширув давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча Агентликнинг ва ҳуқуқбузар юридик шахснинг (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.

Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, Агентликнинг мансабдор шахси ушбу фактни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак.

Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.


33-2-модда. Жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш

муддати ва уни ҳуқуқбузарга юбориш


Жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентлик ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу Қонун 33-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорларда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.


33-3-модда. Жаримани ихтиёрий равишда тўлаш


Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.


33-4-модда. Жаримани ундириш


Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, Агентлик жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида беради.

Ҳуқуқбузар Агентликнинг жарима солиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилишга ҳақли".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2008 йил, N 12, 641-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2018 йил, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 1, 3-модда, N 5, 267-модда, N 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 4-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисмидаги "адлия органлари" деган сўзлар "давлат хизматлари марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисмидаги "рўйхатдан ўтказувчи органни" деган сўзлар "адлия органини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги 267-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 178-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 418-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 4-модданинг иккинчи қисмидаги "тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) қуйидаги мазмундаги 37-1-модда билан тўлдирилсин:


"37-1-модда. Товар белгилари ва товар келиб чиққан жой

номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима

солиш асослари ва тартиби, шунингдек юридик шахслар

томонидан жаримани тўлаш тартиби


Товар белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир турдаги товарлар учун белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.

Ҳуқуқ эгасининг аризаси асосида Агентлик товар белгисидан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини текширишни амалга оширади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишувга кўра қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган текширувлар асосида Агентлик томонидан солинади. Бунда текширув давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча Агентликнинг ва ҳуқуқбузар юридик шахснинг (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.

Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, Агентликнинг мансабдор шахси ушбу фактни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак.

Жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентлик ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорларда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.

Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, Агентлик жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида беради.

Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.

Ҳуқуқбузар Агентликнинг жарима солиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилишга ҳақли".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 сентябрда қабул қилинган "Фирма номлари тўғрисида"ги ЎРҚ-51-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 493-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 12-1-модда билан тўлдирилсин:


"12-1-модда. Фирма номлари тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби,

шунингдек юридик шахслар томонидан

жаримани тўлаш тартиби


Фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.

Фирма номига бўлган ҳуқуқ эгасининг аризаси асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини текширишни амалга оширади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишувга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган текширувлар асосида Агентлик томонидан солинади. Бунда текширув давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча Агентликнинг ва ҳуқуқбузар юридик шахснинг (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.

Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, Агентликнинг мансабдор шахси ушбу фактни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак.

Жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентлик ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорларда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.

Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, Агентлик жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида беради.

Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.

Ҳуқуқбузар Агентликнинг жарима солиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилишга ҳақли".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар) 23-моддаси қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномага оид ҳуқуқни ва товар белгисига доир ҳуқуқларни резидентдан олувчи норезидент бўлган тақдирда, давлат божи (патент божи) норезидентлар тегишли ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечганлиги (уларни бошқа шахсга ўтказганлиги) муносабати билан ўзгартишлар киритганлик (товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномага оид ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганлиги муносабати билан аризачини ўзгартирганлик) ёки рўйхатдан ўтказганлик (товар белгиларига доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олганлик) учун белгиланган миқдорларда тегишинча тўланади".


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддасининг 2-банди, 4-моддасининг 2-банди, 5 ва 6-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 февраль


"Халқ сўзи", 2022 йил 3 февраль











































Время: 0.1843
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск