ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 02.02.2022 й. 3347-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 02.02.2022 й. 28-мҳ-сон буйруғига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 2 февралда 3347-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2022 йил 2 февралдаги

28-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини

коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича

экспертлар реестрини шакллантириш ва

юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


илмий эксперт - Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрига киритилган илмий ташкилот ёки олий таълим муассасасининг вакили;


мустақил эксперт - Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрига киритилган жисмоний шахс;


Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестри (бундан буён матнда Экспертлар реестри деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) томонидан юритиладиган мустақил ва илмий экспертлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган ягона маълумотлар базаси.


2. Экспертлар реестрини юритиш, унга тегишли маълумотларни киритиш Адлия вазирлигининг Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси томонидан амалга оширилади.

3. Мустақил ва илмий экспертлар тўғрисидаги маълумотларнинг Экспертлар реестрига киритилиши мустақил ва илмий экспертларнинг расмий тасдиғи ҳисобланади ҳамда мустақил ва илмий экспертлар тўғрисидаги маълумотларни Экспертлар реестрига киритиш ва бу ҳақида тегишли билдиришнома бериш орқали амалга оширилади.

Экспертлар реестрини юритиш мустақил ва илмий экспертларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилади.


4. Мустақил ва илмий экспертлар тўғрисидаги маълумотларни Экспертлар реестрига киритиш учун тўлов ундирилмайди.



2-БОБ. МУСТАҚИЛ ВА ИЛМИЙ ЭКСПЕРТЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Мустақил экспертларга қуйидаги талаблар қўйилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш;

олий маълумотга эга бўлиш;

мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиш;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш.


6. Илмий экспертларга қуйидаги талаблар қўйилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш;

олий маълумотга эга бўлиш;

илмий ташкилот ва (ёки) олий таълим муассасасида фаолият юритаётган ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига ёхуд илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлиш.


7. Қуйидагилар мустақил ва илмий эксперт бўлиши мумкин эмас:

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда ишлаётган шахс;

муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўзига нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси юритилаётган шахс.


8. Мустақил ва илмий экспертнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди.



3-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР РЕЕСТРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


9. Ариза берувчи Экспертлар реестрига киритиш ҳақидаги ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бевосита, почта алоқаси ёки Адлия вазирлигининг расмий электрон почта манзили орқали тақдим этади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;

илмий даража ва (ёки) илмий унвонга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

илмий ташкилот ёки олий таълим муассасасининг розилик хати (илмий экспертлар учун).


10. Мазкур низомнинг 9-бандида назарда тутилган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Адлия вазирлигига бевосита тақдим этилган тақдирда, мазкур ҳужжатлар вазирлик томонидан қабул қилинади ҳамда уларнинг қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган аризанинг нусхаси, шу заҳоти, Ариза берувчига берилади.


11. Адлия вазирлиги ариза берувчиларнинг олий маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари ҳамда иш стажини тасдиқловчи маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.


12. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.


13. Адлия вазирлиги масъул ходими ариза келиб тушган вақтдан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчининг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, у Экспертлар реестрига киритилади ва тегишли реестр рақами берилади. Экспертлар реестрига киритиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Адлия вазирлиги ариза берувчига Экспертлар реестрига киритилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади. Билдиришнома ариза берувчи Экспертлар реестрига киритилган вақтдан бошлаб 1 (бир) иш куни ичида юборилиши ва унда мустақил ёки илмий экспертнинг реестр рақами кўрсатилиши шарт.


14. Адлия вазирлиги ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёхуд ариза берувчи мазкур Низомнинг 5-7-бандлари талабларига мувофиқ бўлмаганда Экспертлар реестрига киритишни рад этади ва Экспертлар реестрига киритиш рад этилган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида ариза берувчига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади.


15. Ариза берувчи билдиришномани олган кундан бошлаб Экспертлар реестрига киритишни рад этишга асос бўлган ҳолатларни бартараф этган ҳолда 30 (ўттиз) кун ичида такроран мурожаат этганда, Адлия вазирлиги мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида ариза берувчини экспертлар реестрига киритишни таъминлайди.


16. Мустақил ва илмий экспертлар реестрга киритилган кундан бошлаб ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.



4-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


17. Экспертлар реестри мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритилади.


18. Экспертлар реестрида мустақил ва илмий экспертлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

мустақил ва илмий экспертга берилган реестр рақами;

Экспертлар реестрига киритилган сана;

мустақил ва илмий экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

мустақил ва илмий экспертнинг яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мустақил ва илмий экспертнинг розилиги асосида);

мустақил ва илмий экспертнинг мутахассислиги, маълумотини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари;

мутахассислиги бўйича иш фаолиятига оид маълумотлар;

илмий даража ёки (ва) унвонга оид маълумотлар;

Экспертлар реестридан чиқарилган сана ва чиқариш сабаблари.


19. Мустақил ва илмий экспертлар Экспертлар реестридаги маълумотлари ўзгарган ҳолларда мазкур маълумотлар ўзгарган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида Адлия вазирлигига хабарнома юбориши шарт.

Адлия вазирлиги мазкур хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб 2 (икки) иш куни ичида Экспертлар реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.


20. Мустақил ёки илмий экспертнинг фаолияти унинг асослантирилган сабабларга кўра мурожаатида кўрсатилган муддатга, лекин, 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Мустақил ёки илмий эксперт фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги мурожаатида кўрсатилган муддат тугамасдан туриб ҳам фаолиятини давом эттириш ҳақида мурожаат қилишга ҳақли.


21. Мустақил ёки илмий экспертнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганда улар Экспертлар реестридан чиқарилмайди, фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳолати Экспертлар реестрида қайд этилади.


22. Мустақил ёки илмий эксперт фаолияти вақтинча тўхтатилган кундан бошлаб кўпи билан 6 ой ичида Адлия вазирлигига фаолиятини давом эттириш ҳақида мурожаат қилиши лозим.

Мустақил ёки илмий эксперт фаолияти вақтинча тўхтатилган кундан бошлаб 6 ой давомида фаолиятини давом эттириш ҳақида мурожаат этмаган тақдирда Экспертлар реестридан чиқарилади.


23. Мустақил ёки илмий эксперт қуйидаги ҳолларда Экспертлар реестридан чиқарилади:

Экспертлар реестридан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

вафот этганда;

хорижда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганда;

илмий ташкилот ёки олий таълим муассасаси илмий экспертни Экспертлар реестридан чиқариш тўғрисида мурожаат қилганда;

мустақил ёки илмий эксперт фаолияти вақтинча тўхтатилган кундан бошлаб 6 ой давомида фаолиятини давом эттириш ҳақида мурожаат этмаганда;

мустақил ёки илмий эксперт охирги 6 ой давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тузилган чеклист ёки хулосани давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этмаганда;

мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бири юзага келганда.


24. Мустақил ёки илмий экспертнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳамда уларни Экспертлар реестридан чиқариш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва сабаблари Экспертлар реестрида қайд этилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Экспертлар реестрига киритилган маълумотлар Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва ундан барча фойдаланиши учун очиқ бўлади.


26. Манфаатдор томонлар Экспертлар реестрига киритиш рад этилганлиги, ундан чиқарилганлигидан норози бўлса, белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


27. Мустақил ва илмий экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини амалга ошириш ҳолати бўйича ҳар 6 ойда камида бир марта Адлия вазирлигига 4-иловага мувофиқ электрон шаклда ҳисобот тақдим этади.


28. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирига







(ариза берувчининг Ф.И.О. яшаш жойи)


Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини

коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича

экспертлар реестрига киритиш ҳақида

АРИЗА

Мен,

ни


(фамилияси, исми, отасининг исми)


мустақил (ёки илмий) эксперт сифатида Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрига киритишингизни сўрайман.

Боғланиш телефони: _________________________________________________________.

(тўлдирилган санаси ва вақти)


(шахсий имзо)




Низомга

2-ИЛОВА



СЎРОВНОМА

1.Фамилияси


Исми

Отасининг исми

2. Туғилган санаси: 20_______йил "______" ___________________________

3. Паспорт серияси ____ рақами ________________ ЖШШИР _____________________

Берилган санаси 20______ йил "_____" _______________________________

4. Маълумоти:


(олий таълим муассасасининг (ташкилотининг) номи)

Тамомлаган йили __________________                Диплом бўйича мутахассислиги ______________

Илмий даражаси, илмий унвони ________________________________________________________

5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар:

        

Т/р

Ишга кириш санаси

Ишдан кетиш санаси

Иш жойи ва лавозими

1.




...




6. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлганлиги тўғрисида маълумотлар (фақат мустақил экспертлар учун):

7. Судланганлик (судланган вақти, Жиноят кодексининг моддаси ва қисми, судланганликнинг тугалланганлиги ёки олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши зарур) ёки (ва) ўзига нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси юритилаётганлик ҳолати

8. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги

9. Уй манзили:______________________________________________________________

10. Электрон почта манзили__________________________________________________

11. Боғланиш телефони +998 (   ) ______________________________________________

12. Сўровномадаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини тасдиқлайман ҳамда маълумотларим очиқ эълон қилинишига розиман.

Сўровнома тўлдирилган сана: 20_____ йил  "_____" ____________________.



Шахсий имзо __________




Низомга

3-ИЛОВА



Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини

коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш

бўйича экспертлар

РЕЕСТРИ

Мустақил ёки илмий экспертга берилган реестр рақами

Экспертлар реестрига киритилган сана

Мустақил ёки илмий экспертнинг Ф.И.О.

Мустақил ёки илмий экспертнинг яшаш манзили, телефон рақами, электрон почтаси

Мустақил ёки илмий экспертнинг мутахассислиги, маълумотини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари

Мустақил ёки илмий экспертнинг иш стажи ва (ёки) илмий даражасига оид маълумотлар

Экспертлар реестридан чиқарилган санаси

Экспертлар реестридан чиқарилиш сабаби

Мустақил ёки илмий экспертнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилган санаси ва сабаби

1

2

2

3

5

6

7

8

9

I. Мустақил экспертлар

0001









0002









0003









II. Илмий экспертлар

0001









0002









0003












Низомга

4-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг

коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш

бўйича мустақил ва илмий экспертлар

томонидан тақдим этиладиган

ҲИСОБОТ ШАКЛИ

Т/р

Коррупцияга

қарши экспертизадан

ўтказилган

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат ва унинг

лойиҳаси номи ва

реквизитлари

Коррупцияга қарши

экспертизани

ўтказиш учун асос

(ташаббус ёки давлат

органи ва ташкилотнинг

буюртмаси)

Аниқланган

коррупциявий

омиллар

сони

Коррупцияга қарши

экспертиза натижалари

бўйича тузилган чеклист

(хулоса) киритилган

давлат органи ёки

ташкилоти

Давлат органи ва

ташкилот томонидан

қабул қилинган

коррупциявий

омиллар сони

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича

1.






...






Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича

1.






...






Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 февраль
































Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск