ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2022 й. ПҚ-116-сон "Тошкент вилоятида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2022 й.

N ПҚ-116



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

"ЧИРЧИҚ" КИМЁ-ИНДУСТРИАЛ

ТЕХНОПАРКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятида қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиш, минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун юқори технологияли ва замонавий объектларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янгииш ўринлари яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва Татаристон Республикаси Президенти маъмурияти билан ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор келишувларга, жумладан "Химград" АЖ (Татаристон Республикаси) билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркини (кейинги ўринларда - Технопарк) ташкил этиш ҳақида келишувга эришилганлиги;

"Ўзкимёсаноат" АЖнинг бошқарув органи қарорига асосан ушбу жамият таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг:

а) Технопаркни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги "Олмалиқ КМК" АЖнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудининг ҳамда "Максам-Чирчиқ" АЖнинг 51-сон металли натрий ишлаб чиқариш цехининг жами 31,24 гектар майдонида ташкил этиш;

б) "Ўзкимёсаноат" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига қуйидагиларни:

1-иловада келтирилган "Олмалиқ КМК" АЖнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасидаги 89 378,0 кв. метр бино-иншоотларни ва улар жойлашган 25,66 гектар ер майдонларини "Олмалиқ КМК" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини мос равишда камайтириш ҳисобига қолдиқ (баланс) қийматида;

2-иловада келтирилган "Максам-Чирчиқ" АЖнинг 51-сон металли натрий ишлаб чиқариш цехининг 22 923,7 кв. метр бино-иншоотларини ва улар жойлашган 5,58 гектар ер майдонларини қолдиқ (баланс) қийматида "Ўзкимёсаноат" АЖга бериш;

в) "Ўзкимёсаноат" АЖга ўтказиб берилган бино-иншоотларни улар жойлашган ер майдонлари билан бирга "Ўзкимёсаноат" АЖнинг Дирекция устав капиталидаги улуши сифатида шакллантиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилансинки, ушбу банд билан ўтказилаётган мулк, мулкий ҳуқуқлар, жумладан устав капиталидаги акциялар ва улушлар қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


3. Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш;

халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;

Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш орқали маҳсулот экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

Технопарк иштирокчилари ўртасида ва бутун республика миқёсида мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш орқали маҳаллий хомашё ва материаллар асосида юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш;

Технопарк иштирокчилари учун ягона ишлаб чиқариш инфратузилмасини, шунингдек сертификатлаш, лаборатория, кадрлар тайёрлаш ва бошқа зарур хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини яратиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Технопаркнинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади;

Технопаркнинг инвестиция фаолияти Дирекция ва "Химград" АЖ (Татаристон Республикаси) муассислигидаги масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган Технопарк бошқарув компанияси (кейинги ўринларда - бошқарув компанияси) томонидан шартнома асосида бошқарилади;

Технопарк ҳудудида бино ва иншоотларни ҳамда улар жойлашган майдонларни ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш бўйича танлов асосида таклифлар тайёрлаш бошқарув компанияси томонидан, шунингдек, Технопарк ҳудудида қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишишлари Дирекция томонидан амалга оширилади;

Технопаркнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг ҳудудини кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини саралаб олиш ва жойлаштириш, бошқарув компаниясининг таклифлари бўйича қарорлар қабул қилиш 3-иловада келтирилган таркибдаги Технопаркнинг маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади;

Дирекция ва Технопарк иштирокчилари томонидан ўз маблағлари ҳисобига қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқи ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади;

Технопарк ҳудудида махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунида белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади.


5. Технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятнинг барча йўналишларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича таклиф тайёрлаш ҳамда инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш бошқарув компанияси томонидан мустақил равишда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда:

а) иштирокчилар ёки уларнинг таъсисчилари инвестиция буюртмасини тақдим этиш кунига қадар камида уч йил тадбиркорлик фаолиятини юритган бўлиши лозим;

б) таклиф этилаётган лойиҳалар қуйидаги асосий мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:

молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги;

архитектура ва қурилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги.


6. Технопарк ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини қисқа муддатларда якунлаш мақсадида Дирекцияга 2022 йил 1 ноябрга қадар қурилиш-монтаж ишларини "fast-track" услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қуриш), фойдаланишга "тайёр ҳолда топшириш" (Engineering Procurement Construction) шарти асосида ва пудратчиларга лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарликни юклаган ҳолда амалга оширишга рухсат берилсин.

Бунда, бош пудрат шартномасини имзолашда унинг қиймати объект қийматининг дастлабки ҳисоб-китоби бўйича белгиланади, якуний нархи қурилиш-монтаж ишларининг ҳақиқий қиймати белгиланган тартибда экспертизадан ва амалда бажарилган ишлар ҳажми назорат ўлчовидан ўтказилгандан сўнг аниқланади.


7. Белгилаб қўйилсинки, Технопаркнинг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ Технопаркнинг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.


8. "Ўзкимёсаноат" АЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Технопарк бош режаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.


9. Технопарк бош режасини тузишда, унинг ҳудудида лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва қурилиш, жумладан ички муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишларини амалга оширишда қуйидагилар:

Дирекция - буюртмачи;

"Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ - бош лойиҳа ташкилоти;

"Юксак Парвоз Қурилиш" МЧЖ - бош пудрат ташкилоти;

"Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

Бунда, "Ўзкимёсаноат" АЖнинг:

демонтаж, реконструкция ва қурилиш ишларини Технопарк фойдаланишга топширилгунга қадар молиялаштиришни 2022-2025 йилларда "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибидаги ташкилотлар томонидан йил якунлари бўйича уларнинг устав капиталидаги "Ўзкимёсаноат" АЖ улушига ҳисобланадиган дивидендлар ("Ўзкимёсаноат" АЖ соф фойдасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда) ҳамда Кимё саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

келгyсида ушбу харажатларни "Ўзкимёсаноат" АЖ устав капиталидаги давлат улушини қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали ошириш ҳисобига Дирекция устав жамғармасидаги "Ўзкимёсаноат" АЖ улуши сифатида капитализация қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Технопарк иштирокчиларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун миллий валютадаги кредитлар бўйича - Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар.


11. Қурилиш вазирлиги объектларни қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси Ж. Мирзамахмудов ва Тошкент вилояти ҳокими З. Мирзаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

ПҚ-116-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамияти Нодир

металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш

бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятига

ўтказиладиган активлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ўтказиладиган актив (мулк, объект)*

Инвентарь

рақами


Майдони

(кв.метр)


1

13-цех биноси, шу жумладан:



16 580,0

қаттиқ қотишмаларни ишлаб чиқариш биноси


10101

махсус хомашёларни қайта юклаш омбори


10102

13-цех биносининг қисми


10103

"Мульти-Арк" қурилмаси участкаси


10106

2

14-цех биноси, шу жумладан:



16 616,0

14 - цех биносининг 1-қавати


10113

14 - цех биносининг 2-қавати


10114

14 - цех биносининг 3-қавати


10115

14/1 - цех биносининг 1-қавати


10116

14/1 - цех биносининг 2-қавати


10117

14/1 - цех биносининг 3-қавати


10118

1 - цех ошхонаси


10104

тозалаш ва куйдириш участкаси


10105

12- рангли металлургия цехи


10008

3

Компрессор станцияси биноси, шу жумладан:



2 815,0

компрессор станцияси биносининг қисми


10129

компрессор станцияси канализация иншооти


30084

4

Сув совитиш (градирня) иншооти, шу жумладан:



1 450,0

пуркагич градирня


рақамсиз

икки секцияли градирня


рақамсиз

5

Техник сув таъминоти насос станцияси биноси, шу жумладан:



2 400,0

сув таъминоти насос станцияси


10128

сувни хлорлаш ва зарарсизлантириш участкаси


20119

6

9-цех биноси, шу жумладан:



43 100,0

маиший (ошхона, тиббий ёрдам) хоналар


10090

кондиционерлар хонаси (бир қаватли)


10091

бинонинг К100031 ишлаб чиқариш қисми (105 кв.м)


10093

бинонинг 9-цех қисми


10094

бинонинг кондиционерлар қисми 505.2


10095

бинонинг К100031 қисми (3 000 кв.м)


10096

7

Омборхоналар биноси (2-ишлаб чиқариш майдонида), шу жумладан:



2 308,0

қурилиш материалларини сақлаш омбори


10028

рампали материалларни сақлаш омбори


10022

узоқ муддатли сақланадиган захиралар омбори биноси


10018

лак ва кислота сақлаш омбори


10016

8

Концентрат сақлаш омбори (2-ишлаб чиқариш майдонида)


10021

3 754,0

9

Рампали углерод (сажа) сақлаш омбори (2-ишлаб чиқариш майдонида)


10027

184,0

10

Рампали бостирма омбор (2-ишлаб чиқариш майдонида)


20033

108,0

11

18-сонли подстанция (2-ишлаб чиқариш майдонида)


10135

63,0

Жами:



89 378,0

Ўтказиладиган ер майдони (25,66 Га)




            

*) Ўтказилаётган активларнинг батафсил таркиби тегишли топшириш-қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш натижасида аниқланади ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқлик киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

ПҚ-116-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Максам-Чирчиқ" акциядорлик жамияти

51-сон металли натрий ишлаб чиқариш цехининг

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятига

ўтказиладиган активлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ўтказиладиган актив (мулк, объект)*


Инвентарь

рақами


Майдони

(кв.метр)


1.

Қоровулхона


43074

37,44

2.

Хизмат биноси


45304

10,24

3.

Маъмурий бино


45304

306,88

4.

Иссиқхона


45304

74,62

5.

Ошхона биноси


45068

518,52

6.

Тиббиёт биноси


45305

338,27

7.

Подстанция


48119

1 132,45

8.

213-цех


48119

141,74

9.

Бостирма


45618

40,37

10.

Бостирма


45618

78,32

11.

Бостирма


45618

25,35

12.

Бостирма


45618

81,28

13.

Бостирма


45618

52,0

14.

Насос биноси


37085

42,48

15.

Хизмат биноси


47968

184,45

16.

Омборхона


47967

1 844,48

17.

Бостирма


47966

3 754,13

18.

4 қаватли 313-цех


47965

5 614,48

19.

2 қаватли 313-корпус


47965

358,36

20.

2 қаватли цех биноси


48147

1 734,72

21.

314-архив биноси


48148

1 041,52

22.

Бостирма


48148

225,6

23.

320-корпус


47968

941,5

24.

Галерея


45781

240,1

25.

4 қаватли ишлаб чиқариш биноси


45781

684,3

26.

3 қаватли 324-корпус


45617

1 080,0

27.

3 қаватли 324-корпус


45544

475,0

28.

2 қаватли 326-корпус


45544

250,0

29.

3 қаватли 326-корпус


45544

804,64

30.

3 қаватли 326-корпус


45544

483,75

31.

Бостирма


45544

248,24

32.

Сув тортиш биноси


45618

78,5

Жами



22 923,73

Ўтказиладиган ер майдони (5,58 Га)




           

*) Ўтказилаётган активларнинг батафсил таркиби тегишли топшириш-қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш натижасида аниқланади ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқлик киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

ПҚ-116-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент вилоятидаги "Чирчиқ"

кимё-индустриал технопаркининг

МАЪМУРИЙ КЕНГАШИ ТАРКИБИ

      

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Маъмурий кенгаш раҳбари


2. С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Маъмурий кенгаш раҳбари ўринбосари


3. З.Т. Мирзаев

-

Тошкент вилояти ҳокими


4. О.З. Насритдинходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


5. Б.К. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


6. Х.Ф. Тешабаев

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари


7. А.Ж. Ортиқов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


8. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси


9. Ф.Ф. Ташметов

-

"Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ бош директори в.б.


10. Б.Ш. Усмонов

-

Тошкент кимё-технология институти ректори


11. А.Р. Жуманазаров

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг департамент бошлиғи ўринбосари, Маъмурий кенгаш котиби


                

Изоҳ:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Кенгаш ўз фаолияти давомида, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг вакилларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 февраль










































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск