ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2022 й. 59-сон "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2022 й.

N 59




"БОЙСУН БАҲОРИ" ХАЛҚАРО

ФОЛЬКЛОР ФЕСТИВАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Маданият ва санъат соҳасига, халқимизнинг бой маданий меросига берилаётган эътибор натижасида мамлакатимизда Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш йўлга қўйилди. Ушбу фестиваль 2019 йилда Термиз шаҳрида, 2021 йилда Нукус шаҳрида нуфузли халқаро ташкилотлар ва меҳмонлар иштирокида юқори савияда ўтказилди.

ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XVI сессияси (2021 йил, Париж шаҳри) доирасида Бахшичилик санъати Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси элементи сифатида Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди.

Халқимизнинг ўзига хос фольклор санъатини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, шу жумладан, халқ достонлари, ҳунармандчилиги, миллий либослари ва халқ ўйинлари, қадимий урф-одатларини сақлаб қолиш ҳамда уларни кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта апрель ойида Бойсун туманида "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) тузилсин ҳамда унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йилда Фестивални ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштирсин;

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар унга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини шакллантирсин ҳамда тасдиқласин;

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар совриндорларга топшириладиган диплом, сертификат, статуэтка намуналарини тасдиқласин;

Фестивални замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш ишларини амалга оширсин.


4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаб, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминласин;

Бойсун туманида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширсин, Фестиваль ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрласин;

Фестиваль иштирокчилари учун маданий дастурлар ҳамда Сурхондарё вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳатларни ташкил этсин;

Маданият вазирлиги билан биргаликда Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 10 февралига қадар тажрибали режиссёр, таниқли санъаткор, продюсер, композитор, шоир ва соҳанинг бошқа малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари сценарийси ҳамда бадиий дастурларини тайёрласин;

"Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда Фестиваль доирасида миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаларини, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотувини ташкил этсин;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан биргаликда Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 10 февралига қадар туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари орасида Фестивални кенг тарғиб қилиш ҳамда у ҳақидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи, ижтимоий тармоқлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш чораларини кўрсин.

5. Белгилансинки, Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

30 фоизи - республика бюджетидан Маданият вазирлигига маданий тадбирлар учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига;

70 фоизи - Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.


6. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Фестивални Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги томонидан ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари, шу жумладан, унда фольклор жамоалари (фольклор санъати бўйича 12 нафардан, миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида 4 нафардан ошмаган ҳолда) томонидан ўз дастурларини намойиш этиш талаблари;

Фестиваль иштирокчиларини 9-11 нафар етакчи мутахассислардан иборат таркибда тузиладиган Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 10 баллик тизим бўйича баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш мезонлари;

Фестивални ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш тартиби ҳамда молиялаштириш манбалари.


7. Маданият вазирлиги 2022 йил якунига қадар:

Бахшичилик санъатини келажак авлодга муносиб етказиш мақсадида соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ушбу санъатнинг илмий асосланган тарихи, ривожланиш босқичлари ҳақида китоб-альбом;

Кинематография агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида бахшичиликнинг ривожланиш тарихини акс эттирувчи махсус фильм яратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Фестивални кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 февралдаги

59-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Бойсун баҳори" халқаро фольклор

фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

       

1. А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раиси

2. Т. Боболов

-

Сурхондарё вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


3. О. Назарбеков

-

маданият вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


4. Ғ. Фозилов

-

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


5. А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


6. М. Ходжиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


7. С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


8. У. Абдуллаев

-

Республика "Ҳунарманд" уюшмаси раиси


9. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


10. А. Каримов

-

Халқаро "Олтин мерос" жамғармаси раиси


11. Ж. Тўраев

-

Сурхондарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари


12. Қ. Амонқулов

-

Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби


        

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 февраль




































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск